Ҳайдаш ва ректификация жараёнларининг назарий асослари



Download 348,58 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi348,58 Kb.
#169733
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-маъруза

ум = f(х) функция қуйидаги тенгламага мос келади
мсчя\ёэ
(12.6)
ҳамда, суюқ ва буғ фазалар мувозанат таркиблари орасидаги боғлиқликни ифодалайди.
Компонентлар нисбий учувчанлиги:

маълум бўлса, идеал аралашмалар мувозанат чизиғини ҳисоблаш ва қуриш мумкин.
(12.7)
Фақат енгил учувчан компонентлардан таркиб топган суюқлик билан шу компонентдан таркиб топган буғ мувозанат ҳолатида бўлади. Мувозанат чизиғининг энг четки нуқталари квадратнинг қарама - қарши бурчакларида жойлашган. Квадрат диагонали ва мувозанат эгри чизиғи суюқ ва буғ фазаларнинг мавжуд бўлиш соҳаларини чегаралайди.
Ҳақиқий суюқлик аралашмалари. Бундай аралашмалардан компонентлар ажратиб олинганда иссиқлик ажраб чиқади, ҳажми ўзгаради ва кўпчилик ҳолларда Рауль қонунига бўйсунмайди.
Ундан ташқари, бу аралашмалар буғ фазасининг молекулалари ўзаро тортишиш кучларини, уларнинг ҳажмларини ва бошқаларни ҳисобга олиш зарур.
Рауль қонунига нисбатан оғиш манфий ёки мусбат бўлиши мумкин. Агар, оғиш мусбат бўлса, эритма устида умумий босим Рауль қонуни бўйича идеал эритма учун ҳисоблангандан катта, манфий оғишида эса - кичик бўлади. Мусбат оғишда умумий босим чизиғи идеал эритманикидан юқори, манфий оғишда - пастроқдан ўтади. Парциал босимларнинг концентрацияга боғлиқлиги ботиқ ёки бўртиқ чизиқлар орқали тасвирланади (12.2-расм); Ҳақиқий эритмалар учун фазавий мувозанат диаграммалари тажрибавий маълумотлар асосида қурилади. Мувозанат чизиғидан оғишнинг сон қийматлари Рауль қонунидан жуда катта фарқ қилиши ва бир қатор эритмалар учун маълум бир концентрацияда қайнаш температураси ўзгармас катталикка эга бўлиши мумкин.
Коноваловнинг иккинчи қонунига биноан, суюқ эритма устидаги мувозанат ҳолатидаги буғнинг таркиби суюқ эритма таркибига тенгдир, яъни ум = х (12.2-расмдаги М нуқта). Бундай аралашмалар азеотроп эритмалар деб номланади. Азеотроп эритмалар максимал ва минимал қайнаш температурали бўлиши мумкин.
А зеотроп эритмалар таркиби босим (температура) га боғлиқ бўлади.
Бирор системада босим ўзгариши билан унинг мувозанат ҳолати ўзгаради. Бу эса, ўз навбатида буғ фазаси таркибининг ўзгаришига олиб келади.
Ушбу ўзгаришлар механизмини билиш учун М.С.Вревский томонидан қуйидаги қонунлар яратилган:
а) икки компонентли эритманинг қайнаш температураси (ёки босими) ортганда, буғлар таркибида буғланиши учун катта энергия талаб этувчи компонентнинг нисбий миқдори ошади;
б) буғ учувчанлиги максимумга эга бўлган эритмаларнинг температураси (ёки босими) оширилганда, азеотроп эритмаларда буғланиши учун катта энергия талаб этувчи компонентнинг нисбий қиймати ортади. Буғнинг учувчанлиги минумум бўлганда, эритманинг қайнаш температураси оширилганда азеотроп эритмада буғланиши учун кам энергия талаб қилувчи компонентнинг нисбий миқдори кўпаяди.
Вревский қонунига биноан, азеотроп эритмаларни ажратиш учун босимни ўзгартириб ҳайдаш ёки ректификация қилиш жараёнларидан фойдаланиш мумкин.

Download 348,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish