Молекуляр ҳайдаш. Бу усул юқори температурада қайнайдиган ва иссиқликка чидамсиз эритмаларни ажратиш учун қўлланилади.
Ушбу жараён ўта паст вакуумда, яьни босим 1,31...0,131Па бўлган ораликда олиб борилади.
Молекуляр ҳайдаш эритмани ташқи юзасидан буғлатиш орқали амалга оширилади. Жараён бир - бирига яқин ўрнатилган буғлатиш ва конденсациялаш юзаларида рўй беради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, улар орасидаги масофа одатда 20...30 мм, яьни молекулаларнинг эркин ҳаракати узунлигидан кам бўлиши керак. Бундай ҳолатда иссиқ юзадан кўтарилаётган енгил учувчан компонент молекулалари совуқ юзага урилиши билан конденсацияланади. Буғланиш ва конденсацияланиш юзалари ўртасидаги температуралар фарқи 100°С атрофида.
1 2.8-расмда молекуляр ҳайдаш қурилмасининг схемаси келтирилган.
Бошланғич эритма қурилмага труба 2 орқали ротор 1 нинг тубига узатилади. Ротордаги эритма марказдан қочма куч таьсирида конус юзаси бўйлаб юпқа қатлам ҳолида тарқалади. Буғланиш юзасидан ажралиб чиқкан молекулалар конденсацияланиш юзасига қараб йуналади.
Учувчанлиги паст компонент буғлари конденсатор 4 юзаларида конденсацияланса, учувчанлиги юқори компонент буғлари эса конденсатор 5 юзасида конденсацияланади. Биринчи фракция конденсатор 4 дан таглик 8 га, иккинчиси эса змеевикда конденсацияланиб таглик 7 га оқиб тушади. Эритманинг буғланмаган қисми эса марказдан қочма куч таьсирида ротор четидан тармоқли нов 10 га тошиб ўтади ва қурилмадан чиқариб юборилади. Ажратиб олинган дистиллят, таглик 8 чеккасидаги секция орқали ҳалқасимон йиғгичга, таглик 7 дан эса марказий секция орқали чиқариб олинади.
Назорат учун саволлар
1. Ҳайдаш жараёнининг моҳияти нимада?
2. Қийин ва енгил учувчан компонетлар нима?
3. Оддий ҳайдаш нима?
4. Фракцияли ҳайдаш сихемасини чизинг ва тушунтиринг.
5. Молекулар ҳайдаш сихемасини чизинг ва тушунтиринг
Фойдаланиладиган адабиётлар
1. Charles E. Thomas Process Technology Equipment and Systems, 4th edition, Cengage Learning, Stamford, USA, 2015.
2. Юсупбеков Н.Р., Нурмуҳаммедов Х.С., Зокиров С.Г. Кимёвий технология асосий жараён ва қурилмалар. - Дарслик. Т.: Шарқ, 2003. -644 б.(463-478 бетлар)
3. Юсупбеков Н.Р., Нурмуҳаммедов Х.С., Исматуллайев П.Р. Кимё ва озиқ-овқат саноатларининг жараён ва қурилмалари фанидан ҳисоблар ва мисоллар. - Услубий қўлланма. Т.: НИСИМ, 1999. - 351 б.
4. Юсупбеков Н.Р., Нурмуҳаммедов Х.С., Исматуллаев П.Р., Зокиров С.Г., Маннонов.У.В. Кимё ва озиқ-овқат саноатларининг асосий жараён ва қурилмаларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш. - Услубий қўлланма. Т.: Жаҳон, 200. - 231 б.
5. Dalgarno, B., Bishop A., Bishop B. The potential of virtual laboratories for distance science education teaching: reflectionsfrom the initial development and evaluation of a virtual chemistry laboratory //Materials of Symposium
6. “Proceedingsof the Improving Learning Outcomes through Flexible Science Teaching”. - Sydney, Australia,2003. -P. 90-95.
Do'stlaringiz bilan baham: |