Айбсизлик презумпциясида исботлаш асослари



Download 31,33 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi31,33 Kb.
#231453
  1   2
Bog'liq
1538550818 72464


Айбсизлик презумпциясида исботлаш асослари
Режа:

  1. Айбсизлик презумпциясида исботлаш асослари

  2. Айбсизлик презумпциясида айбланувчи фойдасига ҳал этиладиган ҳолатлар


Айбсизлик презумпциясининг муҳим масалаларидан бири – исбот қилишдир. Исбот қилиш айб ёки айбсизликни ошкор қилишнинг мажбурий шартларидан бири ҳисобланади.
“Исбот қилиш ишни қонуний асосланган ва адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир” (ЖПКнинг 85-моддаси).
ЖПКнинг 86-моддасида исбот қилишда иштирок этадиган иштирокчиларнинг классификацияси кўрсатилган. Бунга кўра, исбот қилишда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Қонун гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларга ўзлари­нинг айбсизлигини (айбдорлигини) исботлаш мажбуриятини юкла­майди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси 2-қисмида шундай дейилади:
“Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас”.
Айбланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши унинг ҳуқуқи холос, лекин мажбурияти бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида суриштирув­чи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, уни содир этишда ким айбдорлигини, шунингдек, у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт, деб кўрсатилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 86-моддасида ҳам исбот қилишни суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд амалга ошириши белгиланган.
Жиноят-процессуал қонуни бу масалада айбсизлик презумпцияси талабидан келиб чиқади. Бир қарашда бу қоидани айбсизлик презумпцияси билан боғлиқ жойлари йўққа ўхшайди, лекин амалда эса бу қоида айбсизлик презумпциясининг беш элементидан бири ҳисобланади.
Қонун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судга айбланув­чининг қанчалик айбдор эканлигини ва айни вақтда унинг айбсизли­гини исботлаш мажбуриятини қўяди, яъни айбланувчининг айбсиз­лик презумпцияси билан чекланиб қолмайди, унинг учун айбсиз­лигини исботлаб беришлари муҳимдир. Бу ҳолатда айбланувчининг манфаатлари икки томонлама ҳимоя этилади. Юқорида таъкидлан­ганидек, қонун айблилик ва айбсизликни тенг даражада исботлаб бериш мажбуриятини қўяди. Чунки, инсон учун унинг айбсизлигини ўрнатилиши муҳим. Шунинг учун ҳам шахснинг айби исботлан­магунча уни доимо айбсиз деб ҳисобланади. Лекин суд томонидан шахс айбдорлигининг исботланиши жавобгарликнинг муқаррарли­гини таъминлайди.
Жиноят процессида якка олинган далил, далил ҳисобланмайди. Шунингдек, айбланувчининг ўз айбини бўйнига олганлиги, агар унинг бу кўрсатмалари бошқа далиллар билан исботланмаса айблов хулосаси учун асос бўлаолмайди.
Суриштирувчи, терговчи ва прокурор айбланувчига қўйилаётган айбни қонуний тартибда қатъий исботлашлари керак.
Ушлаб туриш ёки эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш фақатгина иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва гумон қилинувчининг тергов ҳаракатларидаги иштирокини таъминлаш мақсадида қўллани­ши мумкин. Ушбу чоралардан тергов изолятори ва вақтинчалик ушлаб туриш жойларида гумон қилинувчининг айбини бўйнига олишига эришиш мақсадида чидаб бўлмайдиган шарт-шароитларни вужудга келтириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди. Чунки гумон қилинувчининг ўз айбини бўйнига олиши мажбурий эмас, балки ихтиёрий бўлиши керак. Гумон қилинувчи унга қўйиладиган гумон ва бошқа ҳолатлар бўйича кўрсатув беришга мажбур эмас, бу унинг ҳуқуқидир. Гумон қилинувчига кўрсатув бериш, жиноятга алоқаси йўқлигини исботлаш мажбурияти юклатилиши мумкин эмас.1
Терговчи (суриштирувчи) гумон қилинувчини айбдорлигига ички ишонч ҳосил қилгач, унга айб эълон қилади. Энди терговчи айбланувчига қўйган айбларини далиллар асосида қонуний тартибда исботлаши керак. Айбланувчига қўйилган айблар етарли асосда ўз исботини топди деган ишонч ҳосил қилгач, айблов хулосасини тузади. Терговчи айблов хулосасини тузаётганда айбини оғирлашти­рувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳам ҳисобга олиши, текшириб кўриши шартдир (ЖПКнинг 95-379- моддалари).
Айбланувчи (гумон қилинувчи) ва судланувчининг ўз айбини бекор қилишга қаратилган ёки енгиллаштиришга қаратилган далил ва исботларини албатта мансабдор шахслар томонидан текшириб, тегишли баҳо беришлари керак.
Терговчи ва суриштирувчи айбланувчининг айби етарли асосда исботланди, деган хулосага келгач, айблов хулосасини прокурорга тақдим этади. Бу ерда прокурор терговчи ҳаракатларининг қонуний­лиги устидан назоратни амалга ошириб, айблов хулосасида айб тўла исботланганлиги, исботлаш жараёнида қонунга тўла ва қатьий амал қилинганлигини текширади. Агар прокурорда айбланувчининг айбли­лигига шубҳа туғилмаса, у айблов хулосасини тасдиқлаб судга оширади.
Эндиликда давлат айбловини қўлловчи прокурор суд ҳайъатини айбланувчининг айбдорлигини исботланганлигига, уни айбдор деб топишга тўла асос борлигига ишонтиришга ҳаракат қилади.
Бизнингча, айблов хулосасини тасдиқлаган прокурор суд муҳокамасида давлат айбловини қувватламаслиги керак. Чунки айб юзасидан унинг қатъий фикри мавжуд.
Исботлаш процессида суд бетараф, мустақил бўлганлиги учун ҳам унинг роли бошқа процесс иштирокчиларига нисбатан юқорироқ­дир. Суд ўзига айбланувчининг айбдорлигини исбот қилиш мажбу­риятини олмайди. Агар суд айбни исботлаш мажбуриятини ўзига оладиган бўлса, айбланувчига нисбатан айблов позициясига ўтиб қолади. Бу эса ишни қонуний, асосли ва адолатли ҳал бўлишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун судлар ҳам айбловни қанчалик қонунга мослигини, исботлаш процесси қонуний тартибда олиб борилганлигини кўриб чиқиши билан бирга фақат суд терговида текширилган далиллар асосида айбдорлик масаласини ҳал қилади.
Исботлаш мажбуриятини айбланувчи (судланувчи)га юклатили­ши ҳукм қилишга, айби исботланмаган деб топишга олиб келади. Шунингдек, айбланувчи (судланувчи)ни ҳимоя ҳуқуқини амалга ошириш учун шароит яратиб берилмаганлиги ҳам исботлаш мажбу­риятини амалга оширилмаганлигини билдиради.
Айбсизлик презумпциясида айбланувчи фойдасига ҳал
этиладиган ҳолатлар
Қонунга биноан айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинув­чи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Шунингдек, қонун қўлланаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак (ЖПКнинг 23-моддаси 3-қисми).
Айбсизлик презумпциясининг айбланувчи фойдасига ҳал этилиши яна ЖПКнинг 463-моддасида мустаҳкамланган бўлиб, унга кўра айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 2-сонли қарорида “Далилни қонунга зид равишда олинган деб баҳолашда суд далилнинг ҳаққонийлиги ва холислиги тўғрисидаги ҳар қандай шубҳа, агар уни бартараф қилишнинг имкони бўлмаса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлигидан келиб чиқиши керак”,2 дейилган.
Бунга мисол қилиб, Тошкент шаҳар Ҳамза тумани суди томонидан 2000 йил 3 апрель куни чиқарилган ҳукмини кўрсатсак бўлади. Унда аниқланишича, фуқаро М. 1999 йил 11 ноябрь куни Ҳамза тумани Элбек кўчасида жойлашган Чкалов метросида умумий суммаси 5365 сўмлик 47 пачка сигарет (тамаки)ни акциз маркасиз ва махсус рухсатномасиз сотган. Суд мажлисида М. ўз айбини қисман тан олади ва 1929 йилда туғилганлиги, ёши ўтиб қолганлиги, қарамоғида 3 (уч) нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, пенсияси жуда озлиги учун Янгиобод бозоридан сотиб олган сигаретларни уйидан олиб чиқиб сотганлиги, бу пайтда Давлат солиқ инспекцияси ходимлари келиб тегишли баённома тузишганлиги, у ДСИ ходим­ларига аҳволни тушунтиришга ҳаракат қилганлиги, лекин улар эши­тишни ҳам хоҳламаганликлари, оқибатда М.нинг соғлиғи ёмонлашиб, мия қон айланишининг жиддий бузилиши юзасидан жарроҳлик операцияси қилинганлигини ўз кўрсатмаларида баён қилади.
Гувоҳларнинг кўрсатмалари суд томонидан текшириб чиқилганда унинг кўрсатмалари ҳақиқат эканлиги аён бўлади.
Суд иш материаллари билан танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келган:
М.нинг ҳаракатлари ЖКнинг 186-модда 1-қисми билан асоссиз (нотўғри) квалификация қилинган, чунки ушбу модда диспозицияси тамаки маҳсулотларини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ва сотиш учун жавобгарликни назарда тутади. Иш материалларидан кўриниб турибдики, дастлабки тергов томонидан М.нинг ноқонуний сотганлиги, шунингдек, тамаки ишлаб чиқарганлиги факти, ишлаб чиқариш усуллари, воситалари аниқланмаган. Шу билан бирга, бу тамаки маҳсулотларнинг сифати ва тайёрлаш усули ҳақида эксперт хулосаси мавжуд эмас, шунингдек олинган тамаки маҳсулотлари шу куниёқ савдо ташкилотига топширилганлиги сабабли, экспертиза ўтказиш имконияти бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг юқорида қайд этилган “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорида, “шахс айблилигига доир далилларнинг объективлигига туғилган ҳар қандай шубҳа, агар уларни бартараф қилиш имкони бўлмаса, судланувчи фойдасига ҳал қилинмоғи лозим ва судланувчини қисман ёки тўлиқ оқлашга асос бўлиши мумкин”, деб кўрсатилган. Шунга кўра, айбловнинг бу қисми бўйича далиллар етарли бўлмаганлиги ва янги далиллар тўплаш имкони йўқлиги сабабли, ЖКнинг 186-моддаси 1-қисмига доир айблов бўйича суд М.ни оқлашни лозим топади. Чунки унинг қилмиши МЖТКнинг 176-модда 2-қисмига тўғри келади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЖПКнинг 454, 460, 464, 469, 470, 473-моддалари қўлланилиб, М. ЖКнинг 186-қисми юзасидан реаби­литация қилинади.3
Кўриниб турибдики, қонун тахминларга асосланиб ҳукм чиқа­ришни тақиқлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларида эса қандай ҳолатда шубҳа, яъни қандай шубҳа (гумон­лар)лар судланувчи фойдасига ҳал қилиши ҳам кўрсатиб ўтилган. Унга кўра ҳар қандай шубҳалар эмас, балки бартараф қилишнинг имкони бўлмаган шубҳа (гумон)ларгина ва ана шу гумонлар айблов­ни исботланиши билан боғлиқ бўлсагина судланувчи фойдасига ҳал қилинади, дейилган.
Айбланувчининг айбдорлиги гумон остида қолиши учун айблов асосини ташкил қилувчи фактик ҳолатлар жиноят иши юзасидан етарли даражада далиллар йиғилмагани сабаб бўлади.
Жумладан, жиноят ҳодисаси юз берганлиги ҳолати, айбланув­чининг ҳаракатлари жиноятни ташкил қилганми ёки йўқми, айбла­нувчи қасддан ёки эҳтиётсизликдан жиноят содир этганми каби ҳолатлар етарли далиллар билан исботланмаганлиги учун гумон остида қолиши мумкин.
Гумон (тахмин)ларни айбланувчи (судланувчи) фойдасига ҳал қилиниши ҳамма вақт ҳам оқлов ҳукмини келтириб чиқармаслиги мумкин.
Далиллар гумон остида қолса, уни бартараф қилиш чоралари кўрилади. Масалан, тергов ҳаракатини йўналиш тактикаси ўзгартирилиши мумкин. Айбланувчи (гумон қилинувчи)дан жиноят содир қилиш қуролларининг, ўғирланган буюмларнинг топилиши, ҳодиса юз берган жойдан унга тегишли изларнинг топилиши каби далиллар унинг алибисини йўққа чиқариши мумкин.
Гумонларни айбланувчи (судланувчи) фойдасига ҳал қилиниши доираси, қонун-қоидаси гумон қилинувчига ҳам тааллуқлидир. Жиноят содир қилишда гумон қилинаётган шахс айбсизлик презумпциясидан тўла фойдаланади.
Гумонларни айбланувчи фойдасига ҳал қилиниши жиноий иш юзасидан объектив ҳақиқатни ўрнатилишига, яъни жиноят очили­шига ҳамма пайт ҳам ёрдам бермаслиги мумкин, лекин айбдорлиги исботланмаган, гумон остида қолган айбланувчи, судланувчиларни тахмин остида жавобгарликка тортилмасликлари таъминланади.
Бу қоида объектив ҳақиқатга эришилмаганлиги, унга эришиш зарурлигини кўрсатади. Мана шу жиҳатдан объектив ҳақиқатни ўрнатилишига ёрдам беради.
Жиноят иши юзасидан ҳукмнинг объектив ҳақиқати деганда иккита акспектдан ёки нуқтаи назардан келиб чиқиш керак.
Агар жиноят-процессининг асосий вазифаси “айбланувчи айбдорми?” деган саволга жавоб топишга қаратилган бўлса, юридик нуқтаи назардан (қонунга асосан) гумонларни айбланувчи фойдасига ҳал этиш орқали чиқарилган оқлов ҳукми объектив ҳақиқатни ўрнатган бўлади.
Агар жиноят-процессининг асосий вазифаси “ким жиноят содир қилган” деган саволга қаратилган бўлса, у гумонларни айбланувчи фойдасига ҳал қилиниб, унинг айбдорлиги исботланмагани учун (айбсизлигини ҳам тўла исботлашни имкони йўқ ҳолларда) чиқарил­ган оқлов ҳукмларида объектив ҳақиқат принципига эмас, айбсизлик презумпцияси принципига асосланган бўламиз. Бунда ҳам юридик нуқтаи назардан объектив ҳақиқатга эришилган бўлса-да, лекин геносологик нуқтаи назардан абсолют ҳақиқатга эришмаган бўламиз.
Айбдорлик ҳақидаги хулосага қарама-қарши, ўзаро зид маьлу­мотларга асосланилмайди.
Судлар айблов ҳукми ишончли далиллар асосида чиқарилганли­ги, ишга тааллуқли барча тахминий фикрлар текширилганлиги, қарама-қаршиликлар аниқланганлиги, бартараф қилинганлиги ва баҳоланганлигини синчиклаб ўрганишлари шарт.
Гумонларни айбланувчи фойдасига шарҳлаш қоидаси нафақат руҳий, балки мантиқий аспектда ҳам кўриб чиқилиб, бунда қонун етарли далил бўлишини талаб этаётганини кўрса бўлади.
Айбсизлик презумпциясининг учинчи элементи – бу айбла­нувчининг айбдорлигини исботланмаганлиги унинг айбсизлигини исботлаганликка тенглигидир, яъни исботланмаган айб исботланган айбсизликка тенглигида намоён бўлади.
Биз юқорида бу ҳақда бироз фикр юритган эдик. Энди батафсил тўхталиб ўтамиз.
Айбланувчининг айбдорлигини исботланмаганлигининг ўзи уни юридик жиҳатдан айбдор эмаслигини тасдиқлайди. Қонун бундай ҳолатда уни айбсизлигини тўла исботлаб, сўнг оқлов ҳукмини чиқаришни талаб қилмайди.
Албатта айбланувчи (судланувчи)ни айбсизлигини тўла асосда исботлаш имкони бор ҳолатлар бундан мустаснодир.
Бу ҳақда И.Л.Петрухин шундай фикрни билдиради:
“Билиш назариясидан келиб чиқадиган бўлсак, айбланувчининг айби исботланмаганда, суд ҳақиқатни топа олмайди, чунки жиноятни содир қилган шахс номаълумлигича қолади”4. Яъни жиноят процессининг асосий вазифаларидан бири бўлган жиноятнинг ким томонидан содир қилганлиги исботланмайди.
Айбланувчининг айбдорлигини исботлашнинг имконияти бўлма­ган ҳолда, яъни айбсизлик презумпциясига суяниб, оқлов ҳукми чиқарилганда (бунда айбсизлигини ҳам тўла исботлаш мумкин бўлмайди) суд объектив ҳақиқатни эълон қилмайди, балки айбланув­чининг айбини исбот қилиш имкони бўлмагани учун уни айбдор эмас деб ҳисоблайди. Қонун ҳам унинг айбдорлиги исботланмаса, айбдор эмас деб топади.
Шунга яқин фикрни В.М.Савицкий ҳам баён қилган:
“Айбсизлик исботлашни талаб қилмайди, айбланувчи шунинг учун ҳам айбсизки, чунки унинг айбдорлигига исбот ёки етарлича далилнинг ўзи йўқ”5.
Бу ерда яна бир нарсага эътиборни қаратиш лозим бўлади. Айбсизлик презумпциясидан келиб чиқиб, оқлов ҳукми чиқарилганда айнан нима сабабдан оқланганлиги ёзилиши керак.
Масалан, айбланувчи (судланувчи)ни айбдорлиги исботланмаган­лиги унинг жиноят содир этишда иштирок этганлиги исботланмаган­лиги учун, ҳаракатида жиноят ҳодисасини йўқлиги учун деб, аниқлик билан оқланиши керак.
Бу фикрга баъзи олимлар, жумладан И.А.Либус қаршидир. Улар, биз айбланувчи (судланувчи)ни айбдорлиги исбот қилинмагани учун деган сўзлар билан оқласак, унда айбланувчи бари бир жиноят содир қилган эди, деган гумон сақланиб қолади,6 деган фикрни билдира­дилар.
Айбланувчи (судланувчи)нинг айбдорлиги исботланмаганлиги учун оқлов ҳукми чиқарилганда, қандай йўл билан оқланишидан қатъи назар, унга нисбатан давлат айбловини қувватлаган шахсларда гумон қолади.
Уни инсоннинг психологик характеридан келиб чиқадиган ҳолат сифатида қабул қилишимиз керак.
Биз учун асосийси, айби тўла исботланмаган айбланувчини айбсизлик презумпциясидан келиб чиқиб, қонуний тарзда оқланиши ҳисобланади. Оқлов ҳукмидан сўнг у тўла ҳуқуқли фуқаро бўлиб қолади ва жиноий процессуал таъқибдан қутулади.
Юқоридагиларни хулоса қилиб айтиш керакки, айбсизлик пре­зумпциясининг айбланувчи (судланувчи)нинг айбдорлигини исбот­ланмаганлиги унинг айбсизлигини исботланганлигига тенглиги қои­даси объектив ҳақиқатга эришишда, айбланувчи (судланувчи)нинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини қўриқлашда ёрдам беради.
Айбсизлик презумпциясидан объектив ҳақиқатни ўрнатиш ва айбланувчини жиноят содир этишда айбдор деб топиш билан боғлиқ конкрет процессуал исботлаш қоидалари келиб чиқади.
Айбланувчини айбдор деб топиш ва шу муносабат билан жиноий жавобгарликка тортишга фақат суд ҳақли. Жиноят ишининг айбла­нувчини оқлайдиган ва оқламайдиган асослар бўйича тугатилиши ҳам бу қоидага зид кела олмайди. Ҳамиша (оқланмайдиган, ҳуқуқ­лари тикланмайдиган) суд ва тергов органлари айбланувчининг айби исботланганлиги асосидан келиб чиқадилар. Бу, масалан, айбдорни кафил қўлига топшириш йўли билан ишнинг тугатилишида яққол кўринади. Бу ерда айбсизлик презумпциясидан ҳеч қандай чекиниш бўлгани йўқ, баъзи бир истисно ҳолатларда айбдор деб топиш ҳақидаги хулоса ўз айбига иқрор бўлиш ёки чин кўнгилдан пушаймон бўлишига асосланади. Асосийси шундаки, ҳамма ҳолатларда айбланувчи унга нисбатан ишнинг тугатилиши ҳақидаги қарор устидан арз қилиши мумкин, агарда бундай қарор унинг ҳуқуқларини тикламаса ёки оқламаса ва бунга рози бўлмаса, у ҳолда иш судда кўриб чиқилади. Ўз айбини айбланувчи томонидан тан олиниши агар ишга тааллуқли барча далиллар билан биргаликда тасдиқланса, айблов асосига қўйилиши мумкин.
Бу масалада гўё икки презумпция бир-бирига тўқнаш келади: айбсизлик презумпцияси ва инсон ўзи содир этмаган жиноятини тан олмайди деган презумпция. Гарчи шахс ўз айбини тан олсада, уни қонунда кўрсатилган тартибда айби ишончли исботланмагунча, жиноят учун судланмайди.
Айбсизлик презумпциясидан шу нарса келиб чиқадики, исбот этилмаган айблилик юридик нуқтаи назаридан исботланган айбсизликка тенгдир ва айбланувчи ҳуқуқларини тўла тикланишини англатади. Қонун оқлов ҳукмига, оқлаш асосларидан қатъи назар, оқланган шахснинг айбсизлигини гумон остига қўювчи ҳар қандай фикрни қўшишни ман этади. Жиноят-ижроя презумпцияларига қонуний кучга кирган ҳукмнинг адолатлилиги презумпциясини ҳам киритиш лозим. Қонуний, асосланган ва сабаб - моҳияти очиб берилган ҳукм қоидага кўра объектив адолатни акс эттиради.
Қонуний кучга кирган ҳукмнинг адолатлилиги алоҳида ҳолларда яъни ишни назорат тартибида қайта кўриб чиқиш натижасида ёки янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши мумкин.
Процессуал презумпцияда шу нарса такидланадики, агарда исботлаш жараёнида жиноят-процессуал шаклдан озгина чекиниш, процессуал кафолатларни бузиш, исботлашнинг белгиланган тартибидан четга чиқиш у ёки бу фактни исботланмаган иш бўйича адолат ўрнатилмаган деб ҳисоблаш учун асос бўлади.
Қонунда бошқа жиноят-процессуал презумпциялар ҳам назарда тутилган. Масалан, процесс иштирокчиларидан баъзи бир иштирок­чиларни четлатиш, агарда улар иш ҳолатлари вақтида объектив аниқланмаган бўлса, хусусий айблов ишлари бўйича жабрланувчи аризасининг йўқлиги, унга қарши қилинган ҳаракатда ижтимоий хавфлилик хусусиятининг йўқлигидан далолат беради. Жиноят судлов ишларида ҳимоячининг қатнашуви презумпцияси шуни назарда тутадики, айбланувчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва исботлашда шахсан ўзи қатнашишида қийинчиликни бошидан кечиради. Гувоҳнинг далилларида бу маълумотдан хабар топган манба кўрсатилмаса, далил бўла олмайди. Турли процессуал презумпцияларни санаб ўтиш мумкин, фақат уларни жиноят процессуал исботлаш жараёнида ҳисобга олиш зарур.



Download 31,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish