Ахсикент- қадимги фарғона пойтахти


VII. АХСИКЕНТЛИК МАШҲУР КИШИЛАР



Download 306,5 Kb.
bet8/12
Sana25.02.2022
Hajmi306,5 Kb.
#265001
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
AHSIKENT рисола Ю.Исмоилов Рузинов Б 2013

VII. АХСИКЕНТЛИК МАШҲУР КИШИЛАР

Ахсикент ўзининг энг ривожланган даврида бир неча буюк олимларни етиштириб, маданий марказга айланган эди. Илм-фан, адабиёт, тарих, фалсафа соҳасида йирик аллома, олимлар Ахсикент бағрида яшаб, ижод этиб, кейинчалик жаҳон мамлакатлари бўйлаб ўз илм ва зиёларини тарқатишган. Уларнинг айримлари тарих ва илм фан ҳазинасида ўзларининг забардаст, ёрқин, табаррук номларини қолдиришди. Масалан, Асуриддин Ахсикатий, Абу Рашод ал-Ахсикатий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк зотлар қолдиришган илмий, адабий ва тарихий мерос билан ҳар қанча фахрланиш ҳамда номларини ҳурмат, эҳтиром билан тилга олиш шарафли ишдир. Шунинг учун бу улуғ мутафаккир зотлар ва алломалар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтишимиз, ҳам қарз, ҳам фарз хисобланади.


Ахсикентда тугилиб ўсиб, Ахсикент мадрасаларида таълим олиб етук олим, фозил инсонларга айланган ва ўзларига Ахсикатий нисбасини олиб турли шарқ мамлакатларига кетиб ижод қилган Ахсикатийлар бир нечтадир. Улардан йиғирматага яқини ҳақида турли маълумотлар бор. Ахсикатийлар ҳаёти ва илмий ижодини, асарларини қунт билан ўрганиб, жамлаб радио, телевидение ва газета саҳифаларида ёритаётган захматкаш ижодкорлардан бири, шарқшунос, манбашунос Аҳмадхон Убайдуллаевдир. Бу инсоннинг турли нодир китоблар ва қўлёзмаларни синчиклаб ўрганиб чиқиб ўндан ортиқ Ахсикатийлар тўғрисида қимматли маълумотларни тўплай олгани албатта ўта машаққатли ва шу билан бирга қувончли холдир.
Биз қуйида нисбатан кенгроқ маълумотлар бериш имкони бўлган Ахсикатийлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.


Абул Қосим Маҳмуд ибн Муҳаммад ас-Сўфий Ахсикатий.

Абул Косим Маҳмуд ибн Муҳаммад ас-Сўфий Ахсикатий Ахсикентлик мударрис ва олим. ХI асрнинг иккинчи ярмида яшаган. Ахсикент мадраса-ларидан бирида Абу Рашод ва унинг иниси Абул Вафо Ахсикатийларга илохиёт, адабиёт ва тарих фанларидан сабоқ берган. Туғилган ва вафот этган йили ноъмалум.


Абу Рашод Ахсикатий

Абу Рашод Ахсикатий хижрий 466, мелодий 1073 йилда Фарғонанинг маркази бўлмиш Ахсикат шаҳрида дунёга келган. Бошлангич ва ўрта маълумотни олгач Ахсикат мадрасаларида ўқиди. Ва замонасининг зўр истеъдодли шоирларидан ва олимларидан бири бўлиб етишди.


Абу Рашоднинг тўлиқ исми Аҳмад ибн ал-Косим ибн Аҳмад ибн Ҳузаййа ал-Ахсикатийдир. Абу Рашод эса унинг тахаллуси. У Ахсикентда Абул Косим Маҳмуд ибн Муҳаммад ас-Сўфийдан таълим олди. Кейинчалик Марвга кўчиб кетади. Марвда иниси Абул Вафо билан яшаб катта шуҳрат ва обрў қозонади.
Абу Рашод “Зул Фазоил” (“Фазилатлар сохиби”) лақаби билан шуҳрат қозонди. У Султон саройида мунший бўлиб хизмат қилди. “Китоб фит-тарих” (“Тарих китоби”), “Китоб фи-Кавликим казаба алайка казо” (“Сени шундай алдашдики ибораси ҳақида китоб”), Абдулаъло ал-Маррий (979-1058) нинг “Китобу завоид фи шарҳи сакт аз-занд” (“Сакт аз-занд” га берилган шарҳга қўшимчалар) номли китоблар ёзган. Абу Рашод Ахсикатий хижрий 528, милодий 1134 йил 23 апрелда тўсатдан вафот этади. Шоир бўлиш билан бирга моҳир ҳаттот ҳам бўлган.
Абул Вафо Ахсикатий

Абул Вафо Муҳаммад ибн ал –Косим ал-Ахсикатий иқтидорли шоир, билимдон адиб бўлган. Абу Рашод Ахсикатийнинг иниси. У ҳам бошлангич ва ўрта маълумот олгач Ахсикент мадрасасида Абул Косим Маҳмуд ибн Муҳаммад ас-Сўфийдан таълим олади. Тарих илмини етук эгаллаган эди. “Зул Манокиб” (“Мақтовга сазовор хислатлар эгаси”) лақабини олган. 520 йили милодий 1126 йили вафот этган. У ҳақидаги маълумотлар бизга Ёқут Ҳамавийнинг “Муъжам ал-Булдон” ва “Иршод ул-Арибила Маърифат ил-адиб” асарлари орқали етиб келган.




Асируддин Ахсикатий

Асируддин Ахсикатий-Абдул фазл Муҳаммад Тоҳир (1108-10, Ахсикат-1196-98, Озарбайжон, Ҳалхол шаҳри.) Машхур форсийнафис ўзбек шоири, ёшлик йиллари (даври) ва бошланғич маълумот олиши ўша даврнинг йирик маркази бўлган Ахсикат шаҳрида ўтади. Балх, Ҳирот ва Марв шаҳарларида тахсил илмини давом эттириб, риёзиёт, табобат, кимё, илми нужум (Астро-логия), илми кайъат (Астрономия), фалсафа ва грамматикани мукаммал эгаллади.


Замонидаги вазиятнинг кескинлашуви, Султон Санжар салтанатининг инқирози, Хуросондаги исёнлар натижасида Ажам Ироқига Арслон ибн Туграл (1160-1179) ва Қизил Арслон (1185-1191 йиллар) хузурига кетишга мажбур бўлган. Уларни мақтаб мадхиялар ёзган. Қизил Арслон ҳукмронлик қилган даврда “Малики шуаро” (“Шоирлар подшоси”) ва “Амири Шуаро” (“Шоирлар амири”) даражасига кўтарилди. Буни кўролмаган ҳасадгўйлар Асируддин Ахсикатийни кофирликда айблашди. Қизил Арслон шоирни саройдан ҳайдаб юборди. Бундан ғазабланган Асируддин сарой аҳлини мунофиқ, риёкорликда айблаб қаттиқ ҳажв қилди. Сўнгги ҳаёти қийинчилик ва муҳтожликда ўтди.
Унинг 1313 йилда Абдулмўъмин Улвий котий томонидан кўчирилган 8 минг байтдан иборат шеърлар девони Лондонда “Индия Офис” кутубхона-сида сақланмоқда. Иккита қўлёзмаси Ҳиндистонда, 11 таси Эронда, 2 таси Душанбеда, 2 таси Берлиндаги кутубхонларда сақланмоқда.
Девондаги шеърлар, 120 қасида, 220 ғазал, 80 қитъа, 80 рубоий, 4 тарки-банд ва таржибанд, 24 фарддан иборат. Шоир қасидаларида махбубни таф-сифлаш, йил фаслларини тасвирлаш, ўз аҳволини баён этиш, панду насиҳатлар баёни асосий ўриннни эгаллаган. Ҳажв ва олийхимматлилик, камтарлик, инсонпарварлик хислатларини улуғлаган. Қасидаларнинг насиб қисми мадхия, холия (ўз холини куйлаш) баҳория, ишкия, марсия, ҳажвия ва одоб аҳлоқ кабиларга багишланган. Асируддин Ахсикатий умрининг 40 йилини Ғарбий Эрон, Ироқ ва Жанубий Озарбайжонда ўтказган.


Тожуддин Абу Бакр Ал-Ахсикатий ал-Хўжандий

Тўлик исми Тожуддин Абу Бакр бин Аҳмад Ал-Ахсикатий ал-Хўжандий бўлиб, ХII асрнинг охири ХIII асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган фақиқ ва олимдир. У Ахсикентда туғилиб шу ерда билим олган, кейинчалик Хўжандга кўчиб кетган. Шунинг учун у ал-Ахсикатий ал-Хўжандий нисбасини олган. Абу Бакр Ахсикатий “Фатовийн Хўжандий” номли Фикх илмига доир фатволар мажмуасидан иборат китоблар тўпламини ёзган. Бу асар шариат масалаларига оид 54 китобни ўз ичига олади. Ҳижрий 644, мелодий 1247 йили вафот этган. “Фатовийн Хўжандий” асарининг ХIV аср бошида кўчирилган бир неча нусҳаси ҳозир Ўзбекистон ФА Шарқшу-нослик илмий текшириш институтининг қўлёзмалар фондида 4832 рақами билан сақланмоқда.


САЙФИДДИН АХСИКАТИЙ

XVI асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган Ахсикентлик илм ахлларидан биридир. Сайфиддин Ахсикатий XVI асрнинг биринчи ярмида ёзган “Мажмаъ ут-таворих” (“Тарихлар мажмуаси”) асарини ёзган. Унинг ҳаётига оид маълумотлар кам. Ёзган асарида қирғизлар ва бошқа туркий қабила, уруғлар ҳақида ярим афсонавий, ярим тарихий маълумотларни баён этган.




МАВЛОНО ПОЯНДА ОХУН АХСИКАТИЙ

Мавлоно Поянда Охун Ахсикатий XVI асрнинг биринчи ярмида Ахсикатда туғилди. Бошланғич ва ўрта маълумотни Ахсикатда олди. Кейин Бухорога бориб мадрасаларда узоқ йиллар давомида тахсил олди ва замонасининг буюк донишманди, шоири ҳамда тасаввуф тариқатининг муршиди комили даражасига етди. Унинг замондошлари ўз асарларида Мавлоно Поянда Ахсикатийни зўр ҳурмат ва эҳтиром билан тилга оладилар ва уни улуғлайдилар. Унинг ёзган шеъру ғазаллари қадимий баёзларда ва тўпламларда учрайди. Мавлоно Поянда Ахсикатий 1601-1602 йилларда Бухорода вафот этган. Қабри Бухоронинг Файзиобод деган жойида жойлашган.




МУҲАММАД ЮСУФ ИБН ИМОДУДДИН АХСИКАТИЙ

Муҳаммад Юсуф XVI асрнинг охири XVII асрнинг биринчи ярмида яшаган Ахсикентлик ахли илмлардан ва хаттотлардан биридир. Муҳаммад Юсуф Ахсикатий Ахсикентдан Самарқандга бориб Улуғбек мадрасасида ўқийди. Ўқиб юрган йилларида хижрий 1014, мелодий 1604 йилда Шарофиддин Ҳанафийнинг рисоласини Насх хатида юксак дид билан кўчириб ёзган.




ИБРОҲИМ ИБН ЮСУФ БИН ИМОМУДДИН АХСИКАТИЙ

Иброҳим Муҳаммад Юсуфнинг ўғли бўлиб, ёшлигидан илмни ва ҳаттотлик санъатини отаси Муҳаммад Юсуфдан ўрганган. У ҳижрий 1062, мелодий 1652 йилда Муҳаммад Исматуллоҳ Ал-Бухорий Ар-Ревгарининг асарини кўчириб ёзган ва Вақф қилган.




ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР

Темурийзода Мовароуннахр ҳокими султон Абусаид Мирзонинг ўғли, Умаршайх Мирзо 1460-1494 йилларда Фарғона вилоятида ҳокимлик қилди. Унинг асосий қўрғони – пойтахти Ахсикент эди. 1483 йил 14 февралда Умаршайх Мирзо оиласида Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топди.


Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигорхоним Чиғатой (мўғул) авлодларидан бўлиб Юнусхоннинг қизи, Тошкент ҳокими султон Маҳмуднинг эгачиси (синглиси) эди. Умаршайх Мирзонинг энг катта фарзанди қиз бўлиб, Бобурдан беш ёш катта опаси – Хонзодабегим эди. Бошқа хотинларидан Бобурдан кичик бўлган Жахонгир Мирзо, Носир Мирзо деган ўғиллари, Бобурнинг бир отадан туғилган Меҳрибонубегим, Шаҳрибонубегим, Ёдгор Султонбегим, Руқия Султонбегим, Қоракўзбегим исмли опа сингиллари бўлган. Онаси Қутлуғ Нигорабегимнинг онаси Эсон Давлатбегим Бобурга улуғ она (буви) бўлган. Улар Бобурнинг юришларида ҳамиша бирга бўлиб, ўта қийин жанговар шароитларда ҳам ҳамрохлик қилишган. Қутлуғ Ниғорбегим 1505 йилда Қобулда вафот этган.
Захириддин Муҳаммад Бобурнинг ўта машаққатли ҳаёти, лашкарбо-шилик, саркардалик маҳорати, ўта нозиктаъб шоирлиги, тарихчи ва географ олимлиги ҳақида кўплаб илмий, бадиий асарлар ҳамда фильмлар яратилган, яъни Бобур тўғрисида кўпчилик китобхонлар маълум тушунча ва маълумотларга эга деб ҳисоблаймиз.
Лекин Ахсикент фарзанди Бобур ҳақида янги илмий маълумотларни излаш, аниқлаш ва тўплаш ишлари давом этаётганлигини хисобга олиб батафсилроқ тўхталиб ўтишга тўғри келади.
Отаси Умаршайх Мирзо 1494 йил Ахси қўрғонида жардан йиқилиб фожеали равишда ҳалоқ бўлади. Бу ҳақда Бобурнинг ўзи шундай деб ёзади: “Умаршайх Мирзога бу воқеа даст берганда мен Андижонда Чихорбоғда эдим”. Сешанба куни рамозон ойининг бешида бу ҳабар Андижонга келди. Изтироб ила отланиб, қошимдаги навкар ва савдар била қўрғон азимати қилдим. (“Бобурнома”, 72-бет)
Сўнгра 12 ёшли Бобур Ахсикентда тахтга ўтириб, подшохлик либосини кийди. Лекин Ахси тахти атрофида ноқулай вазият вужудга келди. Темурийзодалар ўртасида ички жиҳатдан тожу-тахт учун кураш пайдо бўлади. Бундан ёш Захриддин Муҳаммад ҳавфсирайди ва Андижонга пойтахтини кўчиришга қарор қилади. Тезда онаси, укаси Жаҳонгирмирзо, ҳарам аҳли, беклар билан Андижонга боради.
Бобур ҳокимият тепасига келган пайтдан бошлаб мураккаб давр бошланади. Турли зиддият ва курашлар авж олади. Чунки, шу пайтда жуда кучли, қудратли бўлган Темурийлар давлати сиёсий, ижтимоий-иқтисодий сабабларга кўра ичдан емирила бошлаган эди.
Бобур қанчалик талантли ва ақлли саркарда бўлмасин, темурийлар сулоласининг муқаррар ҳалокатидан сақлаб қололмас эди. Катта армияга эга бўлган қўчманчи Шайбонийхоннинг босқинчилик ҳужумлари туфайли Бобур аввал Фарғонани, кейинроқ Самарқандни тарк этишга мажбур бўлди. Ҳатто бир неча муддат алам билан Афғонистонга яқин худудларда осойишта яшаб кўришга ўзини мажбур қилди.
Ўзида қуч, ғайрат ва шижоат тўплаб яна жанговар ҳаракат бошлайди. Натижада Бобур 1504 йилда 19 ёшида Қобулни забт этиб у ерда дастлабки ҳақиқий давлатини тузишга эришди. Қобулдан туриб Мовароуннахрни, Самарқандни, айниқса ўз юрти Фарғонани қайтариб олиш учун бир неча марта юришлар қилди. Лекин уринишлари зое кетиб, мувофаққият қозона олмади. Ниҳоят, 1519 йилда бошланган жиддий тайёргарликдан сўнг 1525 йили Хиндистонга юриш қилиб, 1526 йил апрел ойида Деҳлининг шимолида, Панипат ёнидаги тарихий жанг ва ғалабадан кейин у ерда ўз ҳокимиятини ўрнатди. Афғонистон ва Ҳиндистон худудининг катта қисмида империя барпо этди. 1526 йилдан у империя салтанатини бошқарди. Бу бошқариш яъни Бобурнинг подшохлик даври беш йил давом этди холос. 1530 йил 26 декабрда айни навқиронлик даври дейиш мумкин бўлган 47 ёшида вафот этди.
Бобурнинг вафот этган пайти ҳақида манбаларда турлича ёзилганини гувохи бўламиз. Яъни айрим манбаларда Бобур вафот этгач катта тантана билан Агра шаҳрида дафн этилган ва кейинчалик Бобурнинг васиятига кўра хоки Қобул шаҳрига олиб келиб қайта дафн этилган деб талқин этилади. Лекин айрим тарихий манбаларда Бобурнинг вафоти ва дафн маросими халқдан сир тутилди, яъни эълон қилинмади, деб ёритилган. Бунга сабаб янги эгалланган Хинд юртида тўла тинчлик ўрнатиб бўлинмагани, турли низо, суиқасд ва озодлик қўзғолонлари бўлиб тургани сабабли Бобурнинг васиятига кўра шу йўл тутилди деб изохланади. Лекин 1530 йил 26 декабрда Бобур ўғли Хумоюнга тахтни топширгани, ҳамда вафот этгани, Хумоюн 1530 йил 30 декабрида Аграда отасининг маросимини ўтказиб жасадини Бобурнинг ўзи барпо эттирган “Гули Афшон” боғига дафн этгани ҳақида маълумот бор бўлиб, бу ҳақиқатга яқиндир. Бобурнинг васиятига кўра унинг хоқи Шершох ҳуқмронлиги даврида Аградан Қобулга – “Боғи–Калон” га олиб келиб дафн қилинди. Кейинчалик бу боққа “Боғи-Бобур” номи берилди.
Захириддин Муҳаммад Бобур Ахсикентда туғилиб, тарбия олди, ёшлигиданоқ илм-фан, ҳарбий маҳорат, сабот ва чидам сирларини устозларидан пухта ўрганди, ҳамда амалий, жисмоний машқлар билан шуғулланди. Шунинг учун ёшлигидаёқ “Бобур” (“Шер”) довюрак, қўрқмас деган номни олган эди ва кейинчалик унга тахаллус бўлиб қолди. Унинг ўлмас мероси ҳақида тўхталадиган бўлсак, Бобур саркардалик ва ҳарбий лашкарбошилик маҳорати туфайли Шарқда жуда катта ва қудратли Бобурийлар салтанатига ёки империясига асос солди. Лирик шоир сифатида ўзидан кўплаб газал ва рубойилар ёзиб ижодий мерос қолдирди. Уларда ватанга муҳаббат, соғинч, она юрт ишқи, ёр васли ва гўзаллиги, ошиқ нидоси ва фарёди жуда юқори, кучли эхтирос билан тасвир этилган. Уларни таърифлаш ва шархлаш анча мушкулдир. Фақат киши ўқиб ёки қўшиқларни тинглаб бир олам тасаввур, маъно, севинч ва руҳий қувват, ҳамда лаззат олиши мумкин. Бобурнинг яна бир энг қимматли асари “Бобурнома” бўлиб ўша давр ҳақида атрофлича муҳим ва қимматли маълумотлар берувчи “Комусий” (“Энциклопедик”) характер, мазмундаги шох асар хисобланади. Мусика ва тилшунослик сохасида ҳам асарлар яратган.
Мамлакатни бошқаришда адолатли иш кўришни, беқорга зулм қилмасликни жорий қилган, халқпарвар, яъни одил шох бўлган. Масалан турли миллат ва динга мансуб бўлишидан қатъий назар фуқароларга бир хил мажбурият, солиқ жорий этган ва ишига, хизматига яраша бир хил ҳақ тўлаш тизимини амалда қўллаган.
Бобурдаги гўзалликка ва табиатдан завқ олишга бўлган интилиш, фақат лирик ғазаллар ёзишда эмас, боғлар барпо қилдириш соҳасида ҳам яққол сезилади. Чорбоғ, Боғи Мохитоб (Ойбоғи), Кийикхона боғи, Саурат боғи кабилардир5. Бундан ташқари олдинги ҳукмдорлар яратган юздан ортиқ боғни таъмир қилдирган. Бу боғлар ҳам хордиқ чиқариш, ҳам мевалар етказиб бериш мақсадида қурилган. Улардан айримлари ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Эҳтимол шунинг учун ҳам Бобурнинг жасадини бирор қабристонга эмас, балки юқорида айтиб ўтилганидек боққа дафн этилгандир.
Бобур ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганган давлат арбоби ва буюк шахслар Бобурга қуйидагича юқори баҳо беришган ва таърифлашган: “Шарқдаги уйғониш даврининг энг атоқли ва маданий арбобларидан бири (С. Толстов), “Ўз даврининг императори” (Ф. Энгельс), “Бобур....дилбар шахс, табиатдан ҳузур қилишни билади “(Ж.Неру).
Бобурнинг оиласи ва фарзандлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтишга тўғри келади. У 1499 йили Тошкентлик амакиси Султон Аҳмад Мирзонинг Ойша Султонбегим исмли қизига уйланади. Ундан Фаҳринисо исмли тўнгич қиз кўради. Бу фарзанди гўдаклигида вафот этади. Кейинчалик у бошқа хотинларидан Хумоюн Мирзо, Комрон Мирзо, Мирзо Асқарий, Мирзо Хиндол исмли ўғиллар ҳамда 3 та қиз кўради. Қизларининг исми Гулбаданбегим, Гулчеҳрабегим, Гулрангбегимлар эди. Бобурнинг деярли ҳамма фарзандлари ўқимишли ва ижодкор бўлиб етишадилар.
Захириддин Муҳаммад Бобур ҳақида кўплаб илмий мақолалар, бадиий асар ва видеофильм яратилган. Унинг номига боғ ва кўчалар қўйилган. Ҳатто хорижий мамлакатларда ҳам Бобур тўғрисида кўплаб илмий асарлар ёзилган. Лекин бир муҳим масалада ҳозирги кунгача баҳс ва тортишув давом этиб келмоқда. Бу масала Бобур қаерда туғилган? деган саволга аниқ жавоб бериш масаласидир. Бобур 1483 йил 14 февралда Ахсикентда туғилган, чунки отаси Ахсикентда яшаган, унинг пойтахти, қалъаси ёки аниқроқ айтилса Ҳарами, оиласи Ахсикентда бўлган деб ҳақиқатга яқин жавоб беришнинг ўзи етарли далил-исбот ҳисобланади. Бобурнинг бизда маълум бўлган “Бобурнома” ва бошқа асарларида туғилган жойини аник кўрсатмаган. Андижон ҳақида эса кенг маълумот берган эди. Чунки “Бобурнома” нинг асл нусҳасидаги айрим саҳифалар йўқолган ва бизгача етиб келмаган. Бундан ташқари ана шу фикр билан боғлиқ маълумотлар Буюк Британиянинг Оксфорд университети кутубхонасида сақланаётган “Бобурнома”нинг асл нусҳасида бизга номаълум бўлган саҳифалар мавжудлиги ҳақида маълумотлар олинди. Ўша янги топилган саҳифаларда Бобур ўзининг Ахсикентда туғилганлигини қайд этиб ўтганлиги аён бўлди. Ушбу асарни халқаро алоқа тармоғидан излаб топиш ва қимматли маълумотларга аниқлик киритиш ишлари билан тадқиқотчи-мутахассислар шуғулланишмоқда.
Қисқаси Бобур ҳаётига ва юқоридаги жумбоқли саволга жавоб бўладиган янги маълумотларни, тадқиқот - изланишлар туфайли аниқланади ва ўз ечимини топади деб ҳисоблаймиз.



Download 306,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish