ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҲУЗУРИДАГИ НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ БОШҚА ИНСТИТУТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМОАТ ФОНДИ МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИ
ЧУСТ “АЖДОДЛАР МЕРОСИ” ВИЛОЯТ ЖАМОАТ ФОНДИ
АХСИКЕНТ-
ҚАДИМГИ ФАРҒОНА ПОЙТАХТИ
Илмий-оммабоп рисола
“Наманган” нашриёти
2013 йил
УЎК: 94(575.121)
ББК 63,4
А-955
Ушбу илмий оммабоп рисола халқимизнинг кенг китобхон оммаси учун мўлжалланган, ўтмиш тарихимизга бўлган ҳурмат, эътибор, қизиқиш ва ўрганишни ҳисобга олган холда яратилган мўжазгина рисоладир
Ўтмишини унутмаган халқнинг маънавияти бойдир. Тарих инсонларга одамийликдан сабоқ беради, хушёрликка чорлайди, оқни қорадан ажратишга ўргатади, ёхуд аждодларимизнинг руҳига ҳурмат эҳтиром билан муносабатда бўлишга ундайди. Вилоятимизда ҳам азиз қадамжолар, тарихий-меъморий, археологик ёдгорликлар, эътиқод ва ихлос қўйса арзигулик зиёратгоҳлар борки, мухлисларимизни мазкур жойларнинг тарихи, номланиши қандай келиб чиққан-лиги кизиктиради, албатта. Шу боисдан, ушбу китобча оммага тавсия этилар экан, кўпчилик билган, билмаган моддий ва маданий меросимиздан баҳраманд бўлиши орзуси қисман бўлсада ушалади ва ўтмишга нисбатан ҳурмат, келажакка эса ҳар бир инсон ўзидан яхши ном қолдиришга, эзгулик ва яхшилик қилишга ундовчи бир қўлланмадир. Бу билан муаллифлар ватанимиз, милла-тимиз ва ўзлигимизни англашга чорлайди. Рисолада ЮНЕСКО эътироф этган очиқ осмон остидаги археологик ёдгорлик-қадимий Фарғона пойтахти Ахсикент шаҳри тарихи ва дунё тараққиёти-цивилизациясига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган алломалари ҳақида сўз юритилади.
Қисқача қилиб айтилганда рисола илмий-оммабоп йўналишда ёзилган бўлиб, қадимги Ахсикентнинг тарихи, ўтмишдаги турмуш тарзи, маданияти ва санъатини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Бахтиёр Исҳоқов
Тарих фанлари номзоди, НамДУ доценти.
Муҳаррир: А.Анорбоев - Ўзбекистон Республикаси ФА Я.Ғуломов
номли Археология институти Фарғона
экспедицияси рахбари, тарих фанлари номзоди
Тақризчилар: Ш.Абдуллаев - НамДУ, кимё фанлари доктори, профессор.
К.Абдуллаев - НамДУ, педагогика фанлари номзоди,
А.Қосимов - “Аждодлар мероси” жамоат фонди раиси,
техника фанлари номзоди
Ш.Насриддинов - Наманган Давлат университети тарих
кафедраси ўқитувчиси археолог.
НГ
|
1117-3575.75-1577274
|
2013
|
|
1121-(2,5)-(06)
|
|
|
ISBN 978-9943-4058-4-4
|
|
© Ю. Исмоилов, Б.Рўзинов
© “Наманган ” нашриёти, 2013й.
|
Ўзбек халқи яратган ва миллий бисотимиз бўлиб қолган ноёб тарихий ёдгорликларни сақлаб қолиш ва таъмирлаш – маънавий дастуримизнинг жуда муҳим қисмидир. Ушбу миллий бойлик бизга аждодларимиздан мерос бўлиб қолган, бинобарин, биз уни кўз қорачиғидек аввайлаб асрашимиз ва келажак авлодларга топширишимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |