Ахсикент- қадимги фарғона пойтахти



Download 306,5 Kb.
bet5/12
Sana25.02.2022
Hajmi306,5 Kb.
#265001
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
AHSIKENT рисола Ю.Исмоилов Рузинов Б 2013

IV. ЭСКИ АХСИ

Марҳум академик Яхё Ғуломов бошчилигидаги Ўзбекистон Фанлар академиясининг археолог олимлари 1960 йилдан бошлаб Ахсикентда мутта-сил илмий тадқиқот ишларини олиб боришди. Қазишма ишлари ўтказилиб, аниқ дала ашёлари тўпланди. Шаҳар тарихи ва археологиясига доир муҳим маълумотларга эга бўлинди.


Энг асосий ютуқлардан бири Ахсикентда қулдорлик даврига (эрамиз-дан аввалги учинчи асридан, эрамизнинг бешинчи асрига) оид бўлган ашёвий далиллар топилиши бўлди. Бу эса қулдорлик даври Ахсикенти деб аталган қисмининг, даврининг аниқланиши билан яқунланди. Бу янги топилмалар Ахсикентнинг алоҳида саҳифаси бўлиб, унинг ёшини Афросиёб шаҳри билан тенгдош эканлигини исботлаб берди. Ушбу қисм тахминан. 25 гектар май-донни эгаллайди. Бу қисмдан мудофаа деворлари, пахса, ғишт девор қолдиқ-лари, нақшли сопол буюмлар топилди. Топилмалар орасида яна энг муҳими мустаҳар (флягалар) бўлиб, улар эрамиздан олдинги III асрга тегишли бўлган. Тўртбур-чакларга ўхшаш сопол буюмларни эса академик Яхё Ғуломов синчиклаб ўрганиб чиқиб, қадимий Фарғона сополи ёки “Давань типи” га мансуб деб баҳолаган. Шу ўринда “Давань типи” нима ? деган савол бўлиши табиий бир ҳолдир. Худди биз тилга олаётган антик қадимги даврда, эрамиздан аввалги 126 йили бизга қўшни бўлган Хитой давлатининг императори Фарғона ва Сўғдиёна (Самарқанд) га ўз одами – Чжан –Цянни элчи қилиб юборган эди. Машҳур жаҳонгашта сайёҳ Чжан Цянь ўз эсдаликларида қадимги Фарғонани Давон (“Давань тоғ ортидаги юрт”) деб атайди ва қимматли маълумотлар қолдиради. Фарғона водийсига ва қадимги Фарғона давлатига батафсил тўхталиб ўтади. Аҳолиси 300 000 кишига якин, атрофида 70 та атрофида обод шаҳар ва қишлоқлари бор деб таърифлайди. Қўшинлар сонини эса, 60 000 киши деб маълумот берган. Бундан ташқари у ватанига, яъни, Хитойга ўзи ёқтириб қолган ва иштиёқ билан таърифлаган “Муқаддас тулпор отлар” дан, беда уруғидан намуна олиб борган биринчи шахс-киши ҳисобланади.
Ёки яна бир маълумотни келтирадиган бўлсак, рус шарқшунос олими В.В.Бартольд “Хитойликлар дастлаб узумчиликни Фарғоналиклардан ўрганишган” деб таърифлаган.
Шунинг учун Ахсикентдан топилган ашёларнинг айримларини қадимги даврга, яъни, Давань (Қадимги Фарғона) типига мансуб деб шарҳланади.
Археологлар И.Аҳроров ва А.Анорбоевлар томонидан турли йилларда қазишма ишлари олиб борилди. Натижада, Шаҳристон қисмидаги қуйи қатламлар, мудофаа деворлари, хом ғиштдан қурилган 4,5,6 хонали уйлар, ўчоқ, супа, қудуқ, омборхоналар топилиб эрамиздан аввалги учинчи, иккинчи асрларга тааллуқли эканлиги аниқланди. Сақланиб қолган қалъанинг энг пастидаги мудофаа деворлари қолдиқлари ҳам топиб ўрганилди.
Антик давр Ахсикентида кулолчилик ривожланганлигини исботловчи ҳар-хил ҳажмдаги косалар, хумлар ва бошқа қадаҳсимон идишлар топилгани, уларга моҳирлик билан ишлов берилганлигини ҳам алоҳида айтиш мумкин.
Демак, эрамиздан аввалги минг йилликда, яъни, қулдорлик даврида ҳам Ахсикентда аждодларимиз яшашган. Эхтимол Ёқут Ҳамавий3 ўз асарларида эслатиб ўтганидек, юнон тарихчилари Геродот ва Птоломейлар бир неча жойда Фарғонанинг пойтахти “Аскатан” деганида Ахсикентни назарда тутган бўлиши мумкин. Чунки Геродот ўз китобида жой атамаларини ва исмларини асл ҳолида эмас, лотинчалаштириб ёзгани фанда маълум. Мисол келтира-диган бўлсак, халқимизнинг энг жасур қаҳрамони Широқни ҳам Ширакус ёки Туморхонни Тумарис тарзида ёзиб қолдирган. Тарихчи олимлар ва таржи-монлар шарқ халқларининг эркаклари орасида Широқ исми учраб туришини хисобга олиб, Широқ деб (рус тилидаги манбаларда Ширак) таржима қилинган.
Бундан ташқари Ахсикентнинг қадимий номи – Эрши бўлиши ҳам мумкин. Бу тўғрида яқинда Хитой манбаларига таянган ҳолда янги маълу-мотлар аниқланди. Ахсикент қадимги Фарғона давлатининг пойтахти бўлган дейишимизга асосли манбалар топилди. Хитой ёзма манбаларини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш фикримизни исботлайди. Милоддан аввалги иккинчи асрга доир Хитой ёзма манбаларида Фарғона, Дайюан (Даван) давлати деб тилга олинади.
Қадимги Фарғона давлати ва унинг пойтахти Эрши шаҳрига доир маълумотлар асосан машҳур “24 тарих” деб номланган манбанинг 1-2 жилди – “Шижи” (“Тарихий хотиралар”) ва “Хан шу” (“Хан сулоласининг тарихи” ёки “Ханнома”) да берилган.
“24 тарих” – милоддан аввалги II асрдан бошлаб ёзиб келинган бўлиб, Хитой сулолаларининг тарихи то милодий 1644 йилгача бўлган воқеалар баён этилган.
Бу асар рус ёки бошқа тилларга тўла таржима қилинмаган. Қисман қилинган холос. Кейинги йилларда, 1987 йилдан бошлаб (Марказий Осиё тарихига оид қисми ва боблари) уйғур тилига таржима қилинди. Натижада Қадимги Фарғона – Хитой муносабатларига оид маълумотларга эга бўлдик.
Юқоридаги янги аниқланган маълумотлар Ўзбекистон Фанлар Акаде-мияси “Фан” нашриёти томонидан 2002 йилда нашр этилган Абдухолиқ Аитбаевнинг “Қадимги Фарғона тарихидан” (Хитой манбаларида Фарғона ҳақида илк маълумотлар) китобида, эрамиздан аввалги иккинчи асрида хитойликларнинг Фарғонага қилган икки марта ҳарбий юриши, яъни милоддан аввалги 104 ва 102 йилларда бўлиб ўтган жанглар ва аждодла-римизнинг мардонавор курашлари ҳақида қимматли маълумотларни берган.
Археолог олим А.Анорбоев томонидан қўлга киритилган сўнгги археологик материалларни ёзма манбалар асосида таҳлил қилиш натижасида Хитой манбаларида тилга олинган Фарғонанинг бош пойтахти Эрши шаҳрини Эски Ахси ёдгорлиги ўрнида бўлган, деган янги фикрни айтишга имкон яратилди. Юқорида айтиб ўтилган Хитой тарихи манбаларида Фарғона–Хитой муносабатлари олиб борилган уруш жараёнлари, сулҳ тузилиши батафсил ёритилган.
Хан сулоласининг хоқони Уди (мил. авв.140—87й.) Фарғона “тулпор” ларига, ширин-шакар узумларига эга бўлиш, жасур йиғит-қизларимизни бўйсундириб, жаннатмақон ўлкамизни қўлга киритиш мақсадида Жанг Чянни элчи сифатида эрамиздан аввалги 119 йили Фарғонага юборди. У Фарғонага келиб ўлкамизни атрофлича ўрганиб, тўла маълумотга эга бўлган холда Хан хоқони Удига етказади. Удининг ўлкамизни босиб олишга бўлган иштиёки янада кучаяди.
Хан хоқони Уди ўзининг яхши кўрган хотинининг акаси Ли Гуанглини Фарғона юришига бош қўмондон килиб тайинлаб, “Эрши сангун” яъни (Эрши қўмондони) деб ном беради. Ли Гуанглини 30-40 минг кишилик қўшин билан милоддан аввалги 104 йили Фарғонага юриш бошлади. Биринчи юришда мағлубиятга учраб, 20-30 минг қўшинидан айрилиб, чекинишга мажбур бўлади. Бундан хабар топган Уди дарғазаб бўлади ва бутун Хитойни оёққа турғизади. Зудлик билан қайтадан урушга тайёргарлик қўрилиб, ҳатто зиндондаги оғир жиноятчилар ҳам лашкарликка сафарбар этилади. 60 мингдан ортиқ қўшин билан қайта Фарғона ўлкасига уруш бошлайди. Бундан ташқари Буюк Хитой деворининг ташқарисида 180 минг кишилик чегара қўшини ҳам тузилади. Иккинчи марта бўлиб ўтган уруш эрамиздан аввалги 103 йилда бошланиб, икки йил давом этди ва 101 йил тамом бўлди. Хитой қўшинлари Эрши шаҳрини икки ойга яқин қамал қилишади. Сув йўлини тўсиб қўйишади. Лекин қамалдагилар сувдан ҳам озиқ-овқатдан ҳам қийналмайдилар. Бундан саросимага тушган Хитой қўмондони Ли Гуангли Эршиликлар билан сулҳ тузиш йўлини ахтаради. У Эрши хони Угани Мугуа бошини, бир неча “тулпор” отларни ва озиқ-овқат заҳирасини сўрайди. Қамалдагилар узоқ ўйлаб кўришиб, Угани ўлдиришади ва бир неча ўнлаб “тулпор” от ва буғдой заҳирасини бериб, Хитойликларнинг талабларини бажаришади.
Натижада урушда Хитойликлар ўз мақсадларига эриша олмадилар. Бор-йўғи бир неча ўн “тулпор” отга эга бўлишди холос. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қадимги Фарғонанинг пойтахти Эрши, ҳозирги Ахсикент бўлган деб айта оламиз. Бундан кўриниб турибдики, бизнинг аждодларимиз камида узоқ тараққиёт йўлини босиб ўтишганликлари сабабли ана шундай салоҳиятга, кучга эга бўлишган ва ўзларини кучли душмандан ҳимоя қилишга эришишган. Шунинг учун ҳам қадимги Фарғона давлатини камида 3 минг йиллик тарихга эга деб айта оламиз.
Илк ўрта асрларга келиб шаҳар майдони рабод ҳисобига янада кенгаяди, ҳунармандчилик ҳар томонлама ривожланади. Бу эса Ахсикент шаҳрини халқаро савдо ва мулоқот йўли ҳисобланган Буюк Ипак йўлидаги мавқеини янада оширади. VIII асрдан бошлаб Ахсикент ёзма манбаларда (ат-Таборий) “Фарғона”, деб атала бошлайди. Ибн Хордадбек ўзининг “Йўллар ва давлатлар” асарида VIII асрнинг охири IХ асрнинг бошларида Боб (Поп) билан Қубо (Кува) шаҳарларининг орасида “Фарғона” шаҳри жойлашганли-гини ёзиб, унинг аниқ координатларини беради. А.Анорбоевнинг аниқла-шича, Фарғона шаҳри ҳозирги Эски Ахси ёдгорлиги ўрнида бўлган экан. Фақат IХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Эски Ахси ёдгорлиги ўрнидаги шаҳар Ахсикент номи билан тилга олинади.
Бундан ҳам тегишли ҳулоса чиқариб, ҳақиқатан ҳам Ахсикент милоддан олдинги II асрда Фарғона водийсидаги кўзга кўринган шаҳар бўлиб, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ривожланган деб айта оламиз.



Download 306,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish