Ахсикент- қадимги фарғона пойтахти


V. ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ ПОЙТАХТИ



Download 306,5 Kb.
bet6/12
Sana25.02.2022
Hajmi306,5 Kb.
#265001
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
AHSIKENT рисола Ю.Исмоилов Рузинов Б 2013

V. ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ ПОЙТАХТИ

Илк Ўрта асрлар даврида, яъни, эрамизнинг 6-12 асрларида Ахсикент Фарғона водийсининг маъмурий маркази – пойтахти бўлиш даражасигача кўтарилди. Бу ҳақда бир эмас, бир нечта ёзма манбаларда қайд этиб ўтилган. Кейинги, яъни, 1960-1980 йилларда ўтказилган археологик қазишма ишлари ва уларнинг тадқиқот ҳулосалари, топилган ашёлар ҳам юқоридаги фикрларни тасдиқлайди.


Ёзма манбаларга мурожаат қилинганда қуйидаги маълумотлар ёзиб қолдирилганлиги аниқланди:
- Араб географи ва сайёҳлари Абу Исҳоқ ал-Истаҳрий (840-934) ва ал-Муқаддасий (Х аср) томонидан берилган маълумотларга кўра, Ахсикент уч қисмдан иборат бўлган.
1) Шаҳристон-шаҳар маркази бўлиб, унинг жанубий қисмида IХ-Х асрларда асосий савдо ва буюк ипак йўли тармоғи ўтган. Бу шаҳар айни пайтда металлургия маркази ҳам ҳисобланган.
2) Работ – шаҳар атрофлари.
3) Арки аъло – арк яъни қалъа, подшох қароргоҳи.
Абу Исҳоқ ал-Истаҳрий “Китоб масолик ва ал-момолик” (“Йўллар ва мамлакатлар ҳақида китоб”) асарида “Фарғона кенг ер, унга қарашли шаҳар ва қишлоқлар ҳам кўп, унинг катта шаҳри Ахсикатдир” деган маълумотларни ёзган.
-Номаълум муаллиф 983 йилда ёзиб қолдирган “Ҳудуд-ул-олам” (“Олам чегаралари”) номли китобида – “Фарғона-улуғ, обод ва жуда кўркам вилоятдир... Ахсикат-Фарғонанинг пойтахти, амирнинг қароргоҳи. Бу катта шаҳардир, Касарт (Сир) дарёси лабида” деган маълумотлар бор.
-Олдин айтиб ўтганимиз, олим Ёқут Ҳамавий “Муъажам ал-булдон” (“Шаҳарларни тасвирловчи китоб”) асарида бундай ёзади:
... Агар сиз шаҳар ўртасидаги катта қўрғонга чикиб, ундан Фарғона атрофига назар солсангиз худди қоғозга чизилган харитага ёки рангли суратга ўхшаган бир манзарага кўзингиз тушади. Бу ўлканинг бош шаҳри (пойтахти) Ахсикатдир. Ахсикат – Фарғона томонда бир улуғ шаҳар бўлиб, Сайхун (Сирдарё) дарёсининг ёкасидаги текис гўзал водийга жойлашган. Ички шаҳар улкан мудофаа истеҳкомига эга. Ахсикент шаҳри девори қадимдан тўртта дарвозали бўлиб, дарвозанинг ҳар бири ўз номи билан аталган. Иморатлари лойдан ясалган. Шаҳар ичида ва қўрғон атрофида оқар сувлар, катта ховузлар, боғлар бор - деб таърифлаган.
Рус шарқшунос олими, академик В.В.Бартольд “Мўғуллар босқини даврида Туркистон” номли асарида Ахсикент ҳақида маълумотлар берган. Асарни ёзишда ўрта асрларда яшаган Ибн - Ҳаукул ва Муқаддасийнинг ёзма манбаларидан фойдаланилганини изоҳлаб берган. Ундаги қуйидаги сатрларни келтириш мумкин.
“Шаҳар Сирдарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган... Арки аъло-ўрда, шаҳристон (ички шаҳар) ва рабод (ташки шаҳар) қисмларига бўлинган. Аркда амирнинг саройи, зиндон (қамоқхона), хазина, Жомеъ масжид (шаҳристон билан туташган) қурилган. Шаҳристон ва рободда бозорлар бўлиб, шаҳрис-тондагиси катта ва ғавжум бўлган. Шаҳристонда бешта дарвоза бўлиб, тўрттасининг номи аниқ. Булар: Мардикуш (Бухородаги каби), Косон, Жомеъ масжид ва Регхона дарвозаларидир”.
Шу ўринда В.В.Бартольд дарвозаларни бешта деб кўрсатганлигини археологик қазишмалар пайтида эса тўртта дарвозанинг ўрни аниқланиб Ёқут Ҳамавий ёзганидек тўртта дарвоза бўлганлигини тасдиқланганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиздир. Кейинги маълумотларга кўра дарвозаларнинг бешта деб талқин этилиши ҳам, тўртта деб талқин этилиши ҳам тўғри эканлиги аниқ-ланди. Чунки бешинчи дарвоза йўлга эмас, қазилган ҳандак, яъни сув йўлига қурилган кўприк бўлиб, у кўтариб қўйиладиган керакли пайтда эса тушириб қўйиладиган, яъни ҳарбий мақсадларни ҳисобга олган иншоот дарвоза бўлган. Шунинг учун айримлар унга ортиқча эътибор бермаган ва номини ҳам манбаларда кўрсатмаган. XII аср охири ва XIII аср ўрталарида яшаб ўтган жуғрофияшунос (географ) тарихчи олим Муҳаммад бинни Нажиб ал-Бақрон ўзининг Хоразм шоҳ Аловуддин Муҳаммад иккига 1209 йили бағишлаб ёзган “Жаҳоннома” сарлавҳали дунё ҳаритасининг шарҳий иловасида қуйидагича ёзилади: “Фарғона Мовароуннаҳр ҳудудидаги вилоят, унинг пойтахти Ахсикат деб аталади нихоятда хушҳаво жой, Самарқанддан Фарғонагача 53 фарсах (1 Фарсах-фарсанг (арабча) 9-12 минг қадам ёки 6-8 км, ўртача 7 кмга тенг) масофада. Бу ернинг (яъни Фарғонанинг) яхшилигини билиб, қадимдан ҳар жойдан турли қавмлар кўчиб келиб, иморатлар ва экинзорлар қилиб, турғун бўлиб қолганлар. Хонадонлари ҳар жойда, тиллари ҳам ҳар-хил бўлган. Уларни “Ҳар хона” деганлар. Бу сўз истеъмолда кейинчалик “Фарғона” бўлиб кетган”.
Илк ва ривожланган Ўрта асрларда, яъни, Чингизхон бошчилигидаги мўғуллар истилосига қадар Ахсикент пойтахт шаҳар сифатида ривожланган ва тараққиётга эришган бўлиб, ўзининг юқори мавқеига эга бўлган.
Шаҳарда ҳунармандчиликнинг қуйидаги тармоқлари бўйича, ўзига хос усулда махсулотлар ишлаб чиқарилган:

  1. Кулолчилик. Турли уй рўзғор буюмлари моҳирлик билан тайёрланиб, нақшлар билан безатилган. Қурилиш ва иншоотларда ишлатиладиган сопол қувурлар ҳам кулолчиликнинг бир йўналиши бўлган. Чунки Ахсикентда ўрта асрларда сув ва канализация тармоқларини қуришда сопол қувурларни ишлатиш йўлга қўйилганлигининг гувоҳи бўламиз. Сўнгги казишма ишлари шундан далолат берадики, шаҳристондаги хонадон ва ҳунармандларнинг устахоналарига турли ўлчамдаги сопол қувурлар орқали сув тармоғи (водопровод) олиб келинган.

  2. Заргарлик. Тилла, қумуш ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик ҳамда зеб-зийнат буюмлари, тақинчоқлар ўта нозик дид, нафислик билан тайёрланган. Ахсикентда IX-XII асрларга оид узуклар топилган бўлиб, ясалиши ва тайёрланиш услуби ўзига хосдир. Бу узуклар муҳр, бирор нишон-белги вазифасида ва тақинчоқ-безак сифатида ишлатиш мақсадида ясалган. Баъзи узуклардан шуни билиш мумкинки, ўз ишининг моҳир устаси бўлган заргарлар узукларни ясашда ижодий, ҳам илмий асосда ёндошиб, турли метал ва табиий тошларга, рангли шишаларга ишлов бериш санъатини ҳам ўзлаштир-ганликларининг гувоҳи бўламиз.

  3. Тўкимачилик. Қалин ва юпка ипакчилик ва пахта толаси, ипдан турли матолар, масалан, карбас-бўз тайёрлаш ҳам тараққий қилган бўлиб, ҳатто хорижда ҳам унга талаб катта бўлган. Буюк ипак йўли орқали Ахсикентда тайёрланган шойи-ипак ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари олиб кетилган, сотилган.

  4. Темирчилик. Металдан турли меҳнат қуроллари ясаш, ҳарбий-техника қуроллари қилич, ханжар, қалқон, совут ва бошқа буюмлар тайёрлаш кенг йўлга қўйилган. Сўнгги манбалардан маълум бўлишича Ахсикентда ясалган қилич ва пичоқлар Дамашқда сотилган ва кескирлиги, чидамлилиги, эгилувчанлиги билан машҳур бўлган. Темирчиликнинг юқори даражада ривожланишида Ахсикентга яқин худудда темир, кўмир, олтин, молибден қонларининг ўша даврда ўзлаштирилганлиги асосий рол ўйнайди. Чунки Қурама-Чотқол тоғ тизмаларида қора ва рангли металларнинг мавжудлиги, ҳозирги Ангрен атрофида очиқ кўмир кони заҳиралари бўлиб, аждодларимиз ўша даврлардаёқ металл қазиб олишни ва қайта ишлов бериш сир асрорлари хадисини эгаллаганликлари, Ахсикент металлургия-темир-чилик тарихида ўзига хос ўринга эга эканлигини исботлайди. Айниқса қилич ва пичоқларни тайёрлаш технологиясини юқори даражада ўзлаштирган эдиларки, пўлатга турли бошқа унсур-қоришмаларни қўшиш йўли билан пишиқ, эгилувчан, синмайдиган қилиб тайёрлаганлар.

  5. Мисгарлик. Кандакорлик, яъни, мисдан турли уй рўзғор буюмлари, идишлар тайёрланиб, уларга чўқичлаб турли нақшлар ва безаклар солинган. Ахсикентда мис тангалар зарб этиш йўлга қўйилган бўлиб, IX-X асрларга оид тангалар топилган ва ҳозирги кунда ҳам топилмоқда.

Археологик қазишмалар пайтида топилган турли буюмлар Ахсикентда антик даврда ҳам, ўрта асрларда ҳам ҳунармандчилик юқори даражада ривож топгани, айниқса, кулолчиликда турли бўёқ ва сирлар билан ишлов берилган сопол идишлар ўз даврида ўзга мамлакатларда ҳам қадрли бўлганлигини исботлаб турибди.
Топилмалар ҳақида қисқача маълумот берилса қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • Ложувард тусда сир бериб ишланган турли кулолчилик буюмлари-коса, лаган, кўза, икки қулоқли кўза, хум ва бошқалар;

  • Турли рангда товланадиган шиша идишлар ва буюмлар;

  • Мелодий III асрга мансуб, зангори тусда сир берилиб сайқалланган гулдон;

Х асрга оид ичида нозиктаъб хаттот томонидан “Шу лаган эгасига оқ йўл, шодлик, сиҳат-саломатлик тилайман”, “бойликка интилишдан воз кечмоқлик саодатдир” деб араб имлоси-ёзувида битилган лаган ва коса;
Демак, IХ-Х асрларда Ахсикент ҳунармандчилик бўйича ҳам ўзига хос марказ сифатида ривожланган ва довруғи узоқ ўлкаларгача етиб борган.
Ўрта асрлардаги Ахсикент ҳақида археологик маълумотлар нималардан иборат? Энди ана шу мавзуга тўхталиб ўтамиз.
Ахсикентнинг Х-ХIII асрларга мансуб Шаҳристон қисмининг уч томони қалин мустаҳкам девор ва буржлар билан ўралган. Жанубий томони Сирдарё билан чегараланиб унча баланд бўлмаган мудофаа девори бор. Шаҳристоннинг шарқий томoнидаги деворлар оралиғида ўнта бурж қурилган. Миноралар ўртасидаги масофа 30-50 метрдан иборат. Ҳудди шунга ўхшаш шимолий томонда 11 бурж, ғарбий томонда эса уч буржнинг қолдиғи сақланиб қолган. Буржлар ва девор, тепаликлар кўринишида бизгача етиб келган ички шаҳар-Шаҳристондаги майдоннинг катта қисми вайрон бўлиб бузилган. Маданий қатламлар сақланиб қолган жойларда айрим турар жойлар, йирик бинолар, ҳунармандчилик устахоналари, масжид, ҳовуз ва дарвозага олиб борувчи йўл қолдиқлари, излари аниқланди. Шаҳарда тўртта дарвоза бўлган бўлиб, иккитаси шаҳристоннинг ғарбий, биттаси шимолий ва биттаси шарқий томонда жойлашган.
Арки – аъло (подшох–қароргоҳи, цитадель) – шаҳристоннинг жанубий-ғарбий бурчагида жойлашган бўлиб, шаҳристондан шимолий томондан йўл, шарқда эса чуқур жарлик (ҳандак) билан ажралиб турган. Жанубий томонда тикка жарлик ва Сирдарё билан туташган. Унинг шимолий-ғарбий бурчагида иккита бурж қолдиқлари сақланиб қолган. Шаҳристоннинг катта қисмини Сирдарё ювиб кетгани ҳам аниқланди.
Ахсикент рабоди – ташқи шаҳар қисми, ўз даврида девор билан ўралган. Лекин у шимол, шарқ ва ғарбга томон 2-3 километр масофага чўзилиб кетгани учун кейинги пайтда унинг қолдиқлари ҳам бузилиб кетган. Работ майдони ёки худуди тахминан 350 гектардан иборат бўлиб, унга тегишли бўлган турар жой, ҳунарманд маҳалласи, бозор, йўл, боғ-роғлар кабилардан иборат бўлган.
Рабод ҳудудида, шаҳристоннинг шарқий девори ўз даврида мустаҳкам ишланган бўлиб, шаҳарчанинг шарқий чегараси ва тўсиғи ҳисобланган. Ҳозирги кунда бу истеҳкомнинг шимолий-шарқий қисми сақланиб қолган холос. Ҳандак ва унга туташ иккита жар асосий тўсиқ ҳисобланган. Биттаси шарқдан, девор атрофидан бошланиб жанубий-шарқий томон билан Сирда-рёга туташган. Жарнинг кенглиги 12 метр, чуқурлиги эса 7 метр бўлган.
Рабоднинг жанубий-ғарбий томонида жарга яқин жойда ҳаммом қолдиқлари сақланиб қолган. Бу ҳаммом X-XII асрларга оидлиги аниқланди. Ҳаммом яқинида бозор, асосий катта йўл бўлганлигига ҳам далилий ашёлар топилди. Ҳаммом қўшув ( + белгиси шаклида) аломати шаклида бўлиб, бешта хонаси сақланиб қолган. Ундан 20-25 метр жанубий томонда яна иккита хона аниқланди. Лекин бу хоналар бошқа ҳаммомга тегишли экан. Улардан бири аёллар ҳаммоми бўлиб чиқди. 1960 йилда ўтказилган археологик қазишма пайтида эркаклар ҳаммоми атрофлича ўрганилган эди. Унда қуйидагилар аниқланган: Ҳаммом деворлари қаттиқ қуйдириб пиширилган пишиқ ғиштдан қурилган. (­Ғиштнинг ўлчами- 42х20х5-8 см)
Ҳаммом хоналарининг остида иситувчи тутун йўллари-дудбурон борлиги ҳам аён бўлди. Тоза ва чиқинди сув (канализация) тармоғи, тутун юрувчи копқоқ қисмлари 29х17х4 ва 27х15х3 сантиметрли юпка пишик ғиштлардан ишланган. Ҳаммом хоналарининг юзаси – полига тўрт бурчак шаклидаги 36х36х5 сантиметрли пишиқ ғишт терилган. Айрим хоналарники махсус қоришмали лой (раствор) кир билан сувалган. Кирли қоришма сувни ва намни ўтказмайдиган бўлгани учун деворнинг бир, бир ярим метр баландлигигача кулрангли қоришма билан сувалган. Юқори қисми эса оқ рангли лой қоришмада сувалган. Сув турадиган махсус ховузчалар ҳам ярим вайрона холатда сақланиб қолган. Улар бочкасимон бўлиб, бўйи 2,60 метр ва диаметри 2 метрдан иборатдир. Хоналар ўртасидаги девор орасига сопол қувурлар ўрнатилган бўлиб, улар тутyн чиқувчи дудбуронлар ва ҳаво тозалаш йўллари сифатида хизмат қилган.
1967-1969 йилларда яна қазишма ишлари кенг кўламда олиб борилди. Натижада ер остида нисбатан яхшироқ сақланиб қолган хотин-қизлар ҳаммомининг қолдиқлари атрофлича ўрганилди. Бу ҳаммом саккиз хонадан иборат бўлиб, унда кийим турадиган, ювинадиган, иссиқ ва совуқ хоналар, ҳамда ўт ёқиладиган, сув иситиладиган хоналари бор эди. Деворлари 30х15х3 сантиметрли ҳажмдаги юпқа пишиқ ғиштдан қурилган. Хоналарнинг ичи махсус қоришма – кир билан сувалган. Текширишларда шу нарса аниқлан-дики, ҳаммом икки юз йилдан ортиқроқ (Х-ХIII) асрларда ишлаб турган. Ҳаммом қурилишида Ахсикентлик меъморлар чиқинди сувларини сопол қувурлар (тазар) орқали олиб чиқиб кир ўрага яъни обрезга қуюлиши ва у ердан оқиб чиқиб кетишини ҳисобга олганлар. Хоналардан бирида 150х70х60 сантиметр ҳажмдаги обзан (ванна) топилган. У пишиқ ғиштдан ишланиб кир билан сувалган. Юқорида айтиб ўтилганидек ҳаммом фақат ювиниш жойи бўлиб қолмасдан шифохона вазифасини ҳам ўтаган. Чунки обзан (ванна) га турли доривор ўтлар солиниб, беморларни туширилган. Ҳаммомларда табиблар ҳам ўз мижозлари билан иш олиб боришган ва касалларни даволашган. Шунинг учун Римдаги машҳур Терм (буғхона) ҳаммоми ва шарқ мамлакатларидаги ҳаммомлар каби Ахсикентдаги Х-ХII асрлардаги ушбу фуқаролик иншооти ўз даврида фақат ювиниш, покланиш маскани бўлиб қолмасдан, даволаниш маскани сифатида ҳам хизмат қилган. Масалан, ўрта асрларда Боғдод шаҳрининг ўзида ўн минг ҳаммом бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор.
Ахсикентда бунёд этилган ушбу ҳаммомлар ҳам ўз даврида йирик меъморчилик-фуқаролик қурилиш иншооти бўлган дейиш учун асос бўлади. Бундан ташқари ҳаммом қолдиқларини ўрганиш чоғида кўплаб ашёвий далиллар топилди. Сирли сопол идиш парчалари, маржон, мунчоқ, 16 қир-рали ёқут кўз, гулдор тугмалар ва танга пуллар қазишма чоғида топилган.
1970-1980 йилларда археологлар Инқилоб Ахроров ва Йўлчи Қоси-мовлар Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Археология институти олим-лари билан келишилган холда Ахсикент сув йўлини топиш учун қазишма ишларини олиб борган. Натижа шуни кўрсатдики, Косонсойдан ер ости орқали Ахсикентга пишиқ ғиштдан тоннел (метро) усулида қурилиб, таҳминан 15-16 километр узунликда ичимлик суви олиб келинган ноёб сув иншооти қолдиқлари аниқланди. Унинг айрим жойлари яхши сақланиб қолганлиги, диққатга сазовордир. Бу ўрта асрлардаги ўзига хос водопровод (сув-ирригация) иншооти тармоғи ҳисобланади. Лекин Косонсой бўйидаги сув тиндиргич хозирча топилгани йўқ. У тахминан Косонсой сойининг ҳозирги Тўрақўрғон шаҳарчасининг шимолий қисмидаги Ёртепа қишлоғи яқинида жойлашган бўлиши мумкин. Эҳтимол кейинчалик табиий офатлар, сел туфайли бузилиб кетган. 1980 йиллардаги археологик қазишмалар вақтида XII-XIII асрларга тааллуқли 13 хонали ҳарбий казарма қолдиқлари, аҳоли яшайдиган, уруш вақтида ишлатиладиган 1-10 килограмгача бўлган палоҳмон тошлари, ер ости маҳфий йўли (лаҳм) (жанглар вақтида шаҳар арки-қалъа билан Шаҳристонни боғлаб турувчи), чиқинди сувлар оқиб чиқиб кетадиган канализация тармоқларини аниқладилар.
Шундай қилиб Ахсикент IХ-ХII асрларда Фарғона водийсининг энг гуллаб яшнаган пойтахт шаҳри бўлган. Нафақат Фарғона водийсининг пойтахти, Ўрта асрлар даврида шарқдаги энг гўзал, обод, ривожланган ва буюк ипак йўлида жойлашган шаҳарлардан бири бўлган. Ўрта асрларда яшаб ўтган буюк алломалар Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Қошғарий, Мирзо Улуғбек томонидан тузилган ҳариталар (карта)да бошқа шаҳарлар қаторида Ахсикентни (Ахсикатни) кўрсатиб ўтилганини, маълумотлар берилганлигини ҳам кўришимиз мумкин. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки XI аср ўрталарида Тамғачхон унвонини олган Қорахонийлардан бири Иброҳим ибн Наср Фарғона водийсининг--музофотининг ҳуқмдори бўлиб, Ахсикентни пойтахт қилган эди. 1068 йилда қорахонийлардан Шамсимулк Мовароунахрни эгал-лаб, тўла ўз ҳокимиятини ўрнатди. Тамғачхонлар ўртасида ягона ҳокимият учун кураш кучайди. 1072 йилда Шамсимулк ва Наср ўртасида бўлиб ўтган жанг натижасида Шамсимулк ғалаба қозонади. Пойтахтни эса Ахсикентдан Ўзган шаҳри (ҳозирги Қирғизистон Республикаси, Жалолобод вилоятидаги қадимий шаҳар) га кўчиради. Ахсикент йирик марказий шаҳар сифатида ўз мавқеини сақлаб қолган ва янада ривожланган.
1220 йилнинг баҳорида ўлкамизга Мўғул истилочиларининг бостириб келиши натижасида, Ахсикент шаҳри ҳам таланган ва ёндирилиб Мўғул босқинчилари томонидан вайрон қилинган.



Download 306,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish