Ахсикент- қадимги фарғона пойтахти



Download 306,5 Kb.
bet10/12
Sana25.02.2022
Hajmi306,5 Kb.
#265001
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
AHSIKENT рисола Ю.Исмоилов Рузинов Б 2013

Ахсикент


Сайхун ёқасида азим Ахсикент
Бир пайтлар яшнаган гўзал Ахсикент
Не сирлар сенда бор, айтгил Ахсикент
Нега вайрон бўлдинг, шаҳри Ахсикент?
Нега ҳароб бўлдинг, пойтахт Ахсикент?


Эрта бошланганди ҳаёт уммони
Ҳунар-у, ақли билан жўшиб юрт аҳли
Шуҳрат топган эди, қуёш мисоли,
Нега вайрон бўлдинг, шаҳри Ахсикент?
Нега ҳароб бўлдинг, пойтахт Ахсикент?


Буюк алломалар бошин силадинг,
Гоҳида рақиблар кўнглин сийладинг.
Оғир экан нега, сенинг қисматинг?
Нега вайрон бўлдинг, шаҳри Ахсикент?
Нега ҳароб бўлдинг, пойтахт Ахсикент?


Қаерда қолдийкин, Бобур излари,
Ахсикатийларнинг ҳок-тупроқлари,
Балки кезиб юрар руҳи-поклари
Нега вайрон бўлдинг, шаҳри Ахсикент?
Нега хароб бўлдинг, гўзал Ахсикент?


Тақдиринг ўйлаб бўзлайди само
Ўтмишингдан ҳатто сўзлайди сабо
Нола чекиб балки, инграйди наво
Нега вайрон бўлдинг, шаҳри Ахсикент?
Нега ҳароб бўлдинг, пойтахт Ахсикент?


Таназзул топсанг ҳам номинг ҳеч ўчмас
Вайрона шаҳарлар бордир, кўп эмас
Лекин сен юртдошсан, бегона эмас
Нега вайрон бўлдинг, шаҳри Ахсикент?
Нега ҳароб бўлдинг, пойтахт Ахсикент?


Чуқур изтиробда ҳайратда қолдим.
Қисматинг улуғлаб ушбулар битдим.
Юсуфнинг ҳатоси бўлса кечиргин.
Нега вайрон бўлдинг, шаҳри Ахсикент?
Нега ҳароб бўлдинг, пойтахт Ахсикент?
(Ю.Исмоилов)
Март. 2000 йил - Май. 2010 йил
РИСОЛАДА КЕЛТИРИЛГАН АЙРИМ АСАР ВА
МУАЛЛИФЛАРГА ИЗОҲ:

  1. В.В. Бартольд. Рус шарқшуноси. Академик. Туркистон, яъни ҳозирги Марказий Осиё ҳудудига Ислом динининг кириб келиши, ислом маданияти ва ундан олдинги давр тарихи ҳамда археологиясини ўрганиб мукаммал асарлар ёзган олим.

  2. Ёқут Ҳамавий. Кичик Осиёлик. 1179 йилда туғилган. 1229 йил 20 августда Суриянинг Ҳалаб шаҳрида вафот этган. Асосан Бағдод ва Марвда яшаган. 10 жилдли “Муъжам ал-Булдон” (“Мамлакатлар луғати”) ва 7 жилдли “Муъажам ал-Удабо” (“Адиблар луғати”) асар-ларини ёзган.

  3. Номаълум муаллиф асари.

Рус шарқшуноси, капитан А.Г.Туманский 1892 йили Бухорога келиб Улуғбекнинг китобини қидиради, лекин топаолмай қайтиб кетишга мажбур бўлади. Таржимони Абдулфозил Гулгонийни китобни топиш мақсадида қолдиради. Гулгоний ниҳоят бир қалин қўлёзмани топади. Бу тўрт асардан иборат бўлиб, Муҳаммад ибн-Нажиб Бақронинг “Жаҳоннома” номли асари (27 вароқ), Муҳаммад Нишопурийнинг музика ҳақидаги рисоласи (2 вароқ), “Китоб худуд ал-олам манал машриқ илал мағриб” (“Шарқдан Ғарбгача олам чегаралари китоби”) (30 вароқ) ва Фаҳриддин Муҳаммад ар-Розийнинг “Жами ал-ўлим” номли асари (49 вароқ) кабилар бор эди. Учинчи қўлёзма, яъни “Китоб худуд ал-олам манал машриқ илал мағриб” нинг муаллифи ёзилмаган эди. Кўчирилган йили ва ҳаттотнинг исми ёзилган эди халос. Кейинги тадқиқотлар бу асарнинг 983 йилда Форс тожик тилида ёзилгани ва 1258 йилда қайта кўчирилгани аниқланди. Асар жами 60 боб (мақоладан) иборат. Ахсикент ҳақида ҳам маълумотлар ёзилган ноёб манба ҳисобланади.

  1. “Китоб ал-Масолик вал-мамолик” муаллифи – Бухоролик Абу Абдулла Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Жайҳонийдир. У 870-942 йилларда яшаган. Китобни 907-922 йилларда ёзган. У етти жилддан иборат бўлган. Эронлик Географ Истаҳрий ва Балхлик Абу Зайд Аҳмад ибн Сахл ал-Балхийнинг “Сувор ал-аколим” (“Иқлимлар сурати”) номли асарини тахлил қилиб ва ўзининг янги маълумот-ларини қўшиб 952 йили Ибн Ҳавкал билан маслаҳат қилиб “Китоб ал-масолик вал-мамолик” номли китоб ёзишган. Натижада Балхий-Истахрий-Ибн Хавкал асари яратилди. Унда 20 та иқлим ёритилиб ҳариталари берилган. Жумладан қадимги Фарғона ва Ахсикент ҳақида ҳам қимматли маълумотлар берилган.




Download 306,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish