И. А. КАРИМОВ
МУАЛЛИФЛАРДАН
Фарғона водийсидаги қадимий археологик ёдгорликлардан бири ҳисоб-ланган Ахсикентни археологик ўрганишлар бўйича рус археолог олимлари ва Ўзбекистон Республикаси Археология институтитинг илмий ходимлари томонидан илмий асосда ўрганилган маълумотларни матбуотда кенг ёритиб борилган. Лекин алоҳида китоб ёки рисола холида якин йилларгача нашр этилмаган эди. Шуни ҳисобга олиб Қадимги Фарғона давлатининг пойтахти бўлган, ўз бағрида аждодларимизнинг турли сир-синоатларини, бой маънавий, моддий, маданий меросларини сақлаб келган қадимги Ахсикент шаҳри тўғри-сида атрофлича маълумотни ўз ичига олган илмий оммабоп рисола яратишни мақсадга мувофиқ деб топилди. Бир неча йиллик илмий изланишлар яқунида муаллифлар томонидан ушбу мўжазгина рисолани яратишга эришилди. Лекин рисола кўпчилик китобхонлар оммаси учун мўлжалланганлигини инобатга олиб, археологик маълумотларни қисқароқ шаклда берилди. Асосий эътибор Ахси-кент ёдгорлигининг тарихи ва ҳозирги даврдаги холатига қаратилди. Шаҳардаги халқ ҳунармандчилиги, амалий санъати ва жаҳон маданий, илмий тараққиётига хисса қўшган Ахсикентлик алломалар ҳақида фикр юритилади.
Рисола бундан олдинроқ, аниқроғи 2001 йили ёзиб тугатилган эди. Айрим сабабларга китоб ҳолида чиқариб бўлмаганлиги учун кейинга қолдиришга тўғри келди. Аммо, 2001 йили “Ҳайрат” газетаси ва кейинроқ Республика илмий оммабоп журналларидан бирида қисқартирилган холда эълон қилинган ва 2005-2010 йилларда чоп этилган баъзи китобларда бизнинг мақолаларимиздан унумли фойдаланилган. Баъзиларида эскартириш берилган, айримларида эса фойдаланилганлиги тўғрисида аниқлик киритилмаган. Айрим эътирозлар келиб чиқмаслиги учун, юқоридаги фикрларни айтиб ўтилди.
Муҳтарам китобхонларда ушбу китоб билан танишиб чиққандан сўнг, турли фикр мулоҳазалар пайдо бўлиши шубҳасиз. Агар сиз, муҳтарам китобхон бир оз бўлса ҳам илмий-бадиий озуқа олган бўлсангиз, биз бағоят хурсанд бўламиз.
I. КИРИШ
Бугунги кунда тарихимизга, ўтмишимиз ва маънавиятимизга бўлган эътибор, кизикиш кучайиб бормоқда. Ўз тарихимиз ва маданий - маърифий меросимизни янада чукурроқ ўрганиш ва уни халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғибот қилиш ишлари ҳам давлат ва жамоат ташкилотлари олдидаги муҳим, долзарб масалалардан бўлиб қолди. Унга доир тегишли қонун ва кўрсатмалар қабул қилиниб, амалга оширилмоқда. Яққол мисол сифатида яқин йиллар ичида Алишер Навоий, Амир Темур, Баҳоуддин Нақш-бандий, Аҳмад Фарғоний, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодла-римизнинг таваллуд топган саналарига ва Самарқанд шаҳрининг 2750 йил-лик, Марғилон шаҳрининг эса 2000 йиллик юбилейларига бағишлаб ўтказил-ган тантаналарни ҳамда тикланган ва таъмирланган меъморий обидаларни эслаш кифоядир.
Хали олдимизда яна очилиши ва ўрганилиши муҳим хисобланган ўтмиш аждодларимиздан қолган ноёб китоблар, қатма-қат археологик ёдгорликлар, халқимизнинг бизга яхши таниш бўлмаган марду-майдон баҳодир йиғит-қизлари ва фозил кишилари ҳақидаги маълумотлар турибди. Уларни замонамиз аҳлига маълум қилиш борасида илм аҳллари, заҳматкаш юртдошларимизнинг илғор вакиллари имкони борича сайъи-ҳаракат қилмоқдалар.
Севимли Ўзбекистонимиздаги диққатга сазовор тарихий-археологик ёдгорликлардан бири бу Ахсикент шаҳрининг ҳаробаси Эски Ахси ёдгорли-гидир. Чунки уни археолог олимлар томонидан иккинчи Афросиёб деб эътироф этилиши ҳам, унинг қадимийлиги, ўрта асрларда Фарғона водий-сининг пойтахти бўлиб, гуллаб яшнаганидан далолат беради. Буни бир қанча археологик ва ёзма манбалар кўрсатиб турибди. ...Қисқаси мақсадимиз муҳ-тарам китобхонларни Ахсикент ҳақида ҳозиргача бизга маълум бўлган турли маълумотлар билан имкони борича таништириб чиқиш ва муҳими тегишли ҳулоса чиқариб, бугунги кунда ҳаробага айланиб қолган пойтахт–Ахсикент, у ерда турли даврларда яшаб ўтган авлод-аждодларимиз ҳақида ҳикоя қилиб, муҳтарам китобхонларни бир оз тасаввурга эга бўлишлари учун ҳаракат қилишдир.
Ахсикент ҳақида матбуот саҳифаларида кўплаб илмий мақолалар 1884 йилдан бошлаб босилиб чиққан. Улар тарихчи, археолог, адабиётшунос, элшунос (этнограф) ва журналистлар томонидан турли йилларда ёзилиб, ўзига хос йўналишларда талқин қилинган. Айниқса, 1960 йилдан кейин Ахсикент ёдгорлигига кенг ва ҳар томонлама эътибор берила бошлангандан кейин, қазишма ишлари ҳам сезиларли даражада қучайди, ҳамда янги маълумотларни эълон қилиш ишлари кенгайди. Илмий мақолалар, албатта, турли газета ва журнал саҳифаларида ёритилган. Шу билан бирга айрим тўпламларда ҳам чоп этилган. Масалан, Наманган давлат университети доценти, тарих фанлари номзоди марҳум Йўлчивой Қосимовнинг “Қадимги Фарғона сирлари”1 китобида Ахсикентга оид маълумотларга кенг ўрин берилган. Лекин, Ахсикент ҳақида мукаммал ёки умумий маълумот берувчи алоҳида китоб, рисола чоп этилмаган эди. Шунинг учун Ахсикент ҳақида кенг ва умумий маълумот берувчи ушбу илмий-оммабоп рисолани яратишга киришдик. Бу ишда Ахсикент ҳақида ўрганилиб, маълум қилинган кўплаб манбалардан имконият даражасида фойдаландик. Шуни ҳам олдиндан айтиб ўтишимиз жоизки, ушбу рисола илмий-оммабоп, қизиқарли бўлиши ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланганлиги учун Эски Ахсида олиб борилган қазишма ишлари, археологик топилмалар ҳақида умумий тарзда қисқача тўхталиб ўтамиз холос. Чунки бу масалани кенг ёритиш алоҳида бир илмий йўналиш билан махсус илмий манба ёки адабиёт сифатида чоп этилишини талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |