Ахсикент- қадимги фарғона пойтахти


II. АХСИКЕНТНИНГ ЎРГАНИЛИШИ



Download 306,5 Kb.
bet3/12
Sana25.02.2022
Hajmi306,5 Kb.
#265001
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
AHSIKENT рисола Ю.Исмоилов Рузинов Б 2013

II. АХСИКЕНТНИНГ ЎРГАНИЛИШИ

Археологик қазишма жарроҳлик операциясига ўхшайди.
Академик Яҳё Ғуломов
Ахсикент ҳаробаларини археологик нуқтаи жиҳатидан ўрганиш ва Ахсикент ҳақида битилган тарихий битиклар-турли ёзма манбаларга мурожаат этиш, улардан фойдаланиб маълумотлар тўплаш ишлари асосан ХIХ аср охиридан бошланди.
Маҳаллий халқ орасида Эски Ахси деб аталган харобага ҳеч ким эътибор бермас эди. Қўқон хонлиги 1876 йили Россия томонидан босиб олиниб, тўла тугатилгач Фарғона Губернаторлиги ташкил этилади. Унинг таркибига қирувчи Чуст уезди ва уездга қарашли Ахси-Шаҳанд волости тузилган. Демак, 1884 йилдаги маъмурий-ҳудудий тузилиш ва бошқарув шаклига кўра эски Ахси ҳудуди Ахси-Шаҳанд волостига қарашли бўлган. Архив маълумотларига кўра, 1884 йилнинг 5 майида шу жойда, яъни, Ахси-Шаҳанд волостида яшовчи маҳаллий фуқаролар Абдураҳмон Абдуллаев, Хурсандбой Муллабоев ва Бобо Саркаровлар кетмон билан Ахсикент хароба-ларини қазиганларида олтин, қумуш ва мис тақинчоқлар ҳамда тангалар топиб олганлар. Бу ҳабар Чуст уезди бошлигига маълум бўлади. У ўзбошим-чалик билан қазишма ўтказган “маҳаллий халқ” вакилларига маъмурий чора кўради ва топилган буюмларни тортиб олади. Ўзи одам ёллаб олтин қидириш билан шуғулланади. Шу билан бирга Фарғона ҳарбий губернаторига хабар беради. Фарғона ҳарбий губернатори Ахсини кўриб, ўрганиб келиш учун Бряновни жўнатади. У ўз ахборотида “Эски Ахси археологик жиҳатдан бир ёдгорлик эканлигига кўзим етмайди” деб ёзади. Чунки у археолог-мутахассис бўлмагани учун масалаларга шунчаки юзаки қараган. Бу ҳақидаги маълумотлар ўша вақтда Санкт Петербургда немис тилида чиқиб турадиган “Санкт-Петербург гералд” газетасининг 79-сонида ҳам эълон қилинган.
Маҳаллий “Туркестанское ведемости” газетасида Афросиёб, Ахсикент, Шохрухия, Тўйтепа каби жойлардан археологик топилмалар топилаётганлиги ҳақидаги хабарлар босиб чиқарилади. Россия археологик комиссиясига Ўрта Осиёдаги археологик топилмалар ва ҳудудлар ҳақидаги маълумотлар ҳам етиб боради. Бу холатлар жиддийроқ ўйлашга ва қизиқишга мажбур этади. Шунинг учун Россия археологик комиссияси 1884 йилда Петербург универ-ситетининг профессори, таниқли археолог ва шарқшунос Н.И.Веселовскийни Туркистонга сафарбар қилди. Унга Зарафшон, Фарғона водийси ва имкони бўлса Бухорода қазишма ишларини ўтказиш вазифаси юклатилди. У Ахсикентга 1885 йилда етиб келди.
Шу тариқа Ахсикентни археологик жихатдан биринчи бор ўрганиш 1885 йилдан бошланди. Н.И.Веселовский Ахсикентнинг беш жойида қазиш-ма ишларини ўтказди. Сопол буюмлар, тангалар, уй-рўзғор ашёлари топилди. Аҳоли қўлидаги топилмаларни ҳам йиғиштириб олинди ва барча археологик материаллар Тошкент музейига жўнатилди. Н.И.Веселовский тузган ҳисобо-тида топилган нарсалар муҳимлиги кўрсатилган бўлса-да, аммо қазишма ишларининг режаси кўрсатилмаган. Топилган ашёлар системалаштирилмаган ва даврлаштирилмаган. Бунга ўша пайтда Туркистонда археологик қазишма ишлари энди бошланаётганлиги, топилмаларни аниқлаш ва даврлаштириш-нинг махсус йўлланма ва кўрсатмалари ишлаб чиқилмаганлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
1914 йилда И.А.Кастанье томонидан Ахсикентда иккинчи бор навбат-даги қазишма ишлари ўтказилди ва тадқиқ этилди. И.А.Кастанье ўзидан олдинги текшириш ишларини ўтказган Н.И.Веселовскийнинг маълумотлари ва ёзма манбаларга суянган холда Ахсикент тарихини ўрганиш масалалари, кузатув ва қазишма ишларининг баёнини ҳисобот тариқасида ёзиб топшир-ган. Ҳисоботга шаҳар планини тузиб, илова қилган. Лекин бу план юзаки ишланган бўлиб, шаҳристонни работ билан алмаштириб қўйган ва чалкаш фикрларни баён қилган.
И. А. Кастанье тўплаган дала материаллари ва қазишма топилмалари даврлаштирилмаган (Ўрта асрга оид тангалардан ташқари), шаҳар топогра-фияси ва стротеграфияси бўйича ҳеч қандай ҳулосалар чиқарилмаган.
Ҳулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, И. А. Кастанье олиб борган тадқиқот ишлари мукаммал бўлмаса ҳам Н. И. Веселовский ишларига нисба-тан Ахсикент шаҳристонини ўрганишда олдинга қўйилган яна бир янги қадам бўлди.
Ахсикентни археологик жиҳатдан тадқиқ этиш асосан Совет ҳокимияти даврида бошланди. 1939 йилда Катта Фарғона канали қурилиши даврида профессор М. Е. Массон Ахсикентга келиб, археологик разведка ишларини олиб боради. Унинг кўрсатишича, шаҳристоннинг ғарбий қисмидаги куйи қатламлар орасида қадимги даврларга мансуб ёзувли ва суратли (роспис) сополлар мавжуд.
1946-1948 йилларда профессор А. Н. Бернштам рахбарлигидаги Помир-Олой археологик экцпедицияси ходимлари томонидан қазишма ишлари ўтказилган. Ахсикент ҳақида А. Н. Бернштам тарихий археологик жихатдан муҳим ва қизиқарли маълумотларни аниқлаган, ҳамда у ўз ахборотида баён қилган2.
Ахсикентда турли йилларда рус олимлари томонидан ўтказилган археологик кузатув ва қазишмалар натижасида муҳим тарихий маълумотлар тўпланди, ҳамда дастлабки археологик фикрлар илгари сурилди. Асосийси, Ахсикент харобаси олимларни ўзига жалб этди ва секин-асталик билан ўз сирларини оча бошлади.
1960 йилдан бошлаб ЎзФА нинг археологик олимлари марҳум Академик Яхё Ғуломов бошчилигида Ахсикентда археологик қазишма ишларини ўтказа бошладилар. Муттасил ўтказиб келинган дала экспедицияси ишида археологик олимлардан И. Ахроров, А. Анорбоев, Й. Қосимов ва бошқа тадқиқотчилар томонидан 1967-1969, 1970-1974, 1980-1990 ва ундан кейинги йилларда археологик қазишмалар ўтказилди ҳамда муҳим маълумотлар, ашёвий далиллар тўпланди. Шу билан бирга тадқиқотчилар, шарқшунос олимлар томонидан Ахсикент тарихи, ўтмишга доир қўлёзмалар, китоб ва турли манбалар ўрганилиб, Ахсикент ҳақида қимматли маълумотлар берувчи асарлар яратилди. Уларни археологик топилмалар билан таққослаш ва солиштирган ҳолда хулоса чиқарувчи илмий мақола ва рисолалар 1980 йилдан кейин матбуотда сезиларли даражада кўпайди. Ҳатто қизиқарли, мунозарали, баҳсли ва оммобоп муаммоларни келиб чиқишига олиб келди.
Ҳозирги кунда ҳам илмий тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда. Қўлга қиритилган қимматли маълумотлар тўғрисида кейинги боб саҳифаларида имкони борича тўхталиб ўтамиз.



Download 306,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish