Ахсикент- қадимги фарғона пойтахти



Download 306,5 Kb.
bet7/12
Sana25.02.2022
Hajmi306,5 Kb.
#265001
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
AHSIKENT рисола Ю.Исмоилов Рузинов Б 2013

VI. АХСИКЕНТ ФОЖИАСИ
Ахсикент қисматининг учинчи даври XIV асрнинг иккинчи ярмида темурийлар сулоласининг вакиллари ҳукмронлик қилган пайтда бошланди. Тўрақўрғон туманининг ҳозирги Aхси қишлоғи яқинида “Якка йиғит” деган жой бор. Унга туташган Сирдарё қирғоғида биз тилга олаётган даврга мансуб Ахсикент археологик қўрғонининг ҳаробалари бор. Бу жой Ахсикент архео-логик мажмуасининг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, у XIV асрдаги Ахси қалъа – қўрғонининг қолдиқларидир. Унинг майдони 200-250 гектарга яқин бўлган. Ҳозирги кунда эса ундан хеч нарса сақланиб қолган эмас.
Тарихий манбаларда Ахси қўрғони деб ёзилган ва қайд этилган қалъа-шаҳар, ёки учинчи Ахсикат дарё ёқасидаги тепалик устида, атрофи жарлик-лардан иборат қулай географик майдонда жойлашган. Шунинг учун бу қалъа шаҳарнинг атрофини мудофаа деворларини ўраб олинишига унчалик эхтиёж сезилмаган.
Чунки сақланиб қолган харобалар ўрнини бир қисми кейинги йилларда аҳоли томонидан ўзлаштирилиб, экинзорларга айлантирилган ва маълум қисми табиий офатлар туфайли Сирдарё ўзанига қўшилиб кетган.
Ахсикент Мўғул истилочилари томонидан XII асрнинг бошида вайрон этилганидан кейин омон қолган аҳоли хисобига қарийиб бир аср мобайнида секин-асталик билан яна ривожлана бошлади ва мавқеини тиклади. Темурий-лар ҳукмронлиги даврида XIV аср оҳири ва XV асрнинг ўрталарида Фарғона музофоти, яъни водийдаги катта шаҳарлардан бирига айланди.
Фикримизга далил бўладиган манбани келтириб ўтамиз. Асли Косон-сойлик бўлган ва Балхда ижод қилган олим Маҳмуд ибн Вали XVII асрнинг бошларида ёзган “Бахр ал-асрор фи-манокибул-ахёр” (“Яхшилар таржимаи холи ҳақида сирлар денгизи”) китобида шундай сатрлар ёзилган:
Фарғона “... Бешинчи иқлимдин. Кўпчилик вилоятлари Мовароунахрга киради... Мўғуллар ҳукмронлигининг аввалида у ҳароб бўлган эди. Қайдухон ибн Коший Ўқтой қоон (1302 йилда вафот этган) уни тузатишга хизмат қилди ва асли холига келтирди. Ундан кейин Дувахон ибн Барокхон (Чиғатой улусида 1291-1306 йилларда ҳукмронлик қилган)... у вилоятни тасарруф қилиб, аста-секини обод этди... Фарғона улкан ва мусулмон мамлактларнинг чегараси. Тобе музофотлари кўп, машҳурлари Ахсикат, Косон ва Ўзгандир...”.
XIV асрнинг 60 йилларигача Чингизхон сулоласининг авлодлари ҳукм-ронлик қилишган. Кейинчалик эса Мовароунаҳрда Амир Темур салтанати ўрнатилиб, марказлашган давлат ташкил этилгач, Фарғона водийси Темурий-ларнинг ҳукмронлиги остида бўлди. Шу даврга, яъни, XIV асрнинг оҳири XV аср бошларидаги Ахсикент воқеаларига оид тарихий ёзма манбалар ўша пайтларда тарихчилар томонидан ёзилган. Лекин уларни ҳозирча тўла, атрофлича ўрганилиб тадқиқот ишлари олиб борилмаган.
XIV асрнинг бошларида Ахсикентга Мирзо Улуғбекнинг келиши ва унинг баланд минорали мустаҳкам қўрғонига ҳужум қилиб забт этгани ҳақидаги манбаларга тўхталиб ўтамиз. Тарихчи Абдураззоқ Самарқандий “Матлаилсаъдаин ва мажмаи бахрайин” (“Икки саодатли юлдузнинг чикиши ва икки денгизнинг қўшилиш жойи”) асарида 1414-1415 йилларда Самарқанд ҳокими Мирзо Улуғбек Қўрагоннинг Aхси қалъасига хужуми ҳақида шундай ёзган. “Мирзо Улуғбек Қўрагон Ахси қалъасини муҳосара қилди. Қалъани мезоналаридан фалак бодок (юлдуз) ларни териб олиш ва баланд хоналари-дан фаришталар ғулғуласини эшитиш мумкин эди. Қалъа аҳолиси қалъанинг мустаҳкамлигига мағрур бўлишиб, жанг аслаҳаларини ҳозирладилар. ...Лашкар қалъани эгаллади ва лашкар аҳли қўлига кўп бойликлар кирди. Мирзо Улуғбек раиятга4 тинчлик майдони ва омонлик маконидан ўрин берди, ҳамда Поянда Баковулини Кутвол тайинлаб, Андижон томон йўл олди.”
ХV асрнинг оҳирида Захириддин Муҳаммад Бобурнинг отаси Умаршайх Мирзо Ахсикентни пойтахт қилиб Фарғона вилоятига ҳукмдорлик қилди. Бу ҳақда Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома” асарида шундай ёзган: “Сайҳун (Сирдарё) суйининг шимолий тарафидаги қасабалар (шаҳарлар) дан бири Ахсидур. Китобларда Ахсикат битурлар... Умаршайх Мирзо муни пойтахт қилиб эди. Сайхун дарёси қалъа қирғогининг остидан оқар. Қўрғон баланд жар устида воқиь бўлибтур. Ҳандакнинг ўрнига амик жарлардур. Умаршайх Мирзоким, муни пойтахт қилди, бир икки марта ташқарироқдин яна жарлар солди. Мунча берк қўрғон йўқтур. Маҳаллоти қўрғондин бир шаръин йироқроқ тушубтур. “Деҳкужову дарахтон кужо” (“Қишлоқ қайда-ю, дарахтлар қайда”) масалини ғолибо Ахси учун айтиб-турлар. Қовуни яхши бўлур. Бир нав қовундирким “Мир Темурий” дерлар, андук қовун маълум эмаским оламда бўлғай... Ови куши бисёр яхши бўлур. Сайҳун Ахси тарафи даштдур оқ кийикли бисёр бўлур...” (“Бобурнома”. Тошкент 1960, 62-63 бетлар).
Бобур 1494 йили отаси ҳалоқ бўлгандан кейин тахтга ўтирди ва Темурийлар ўртасидаги курашлар, зиддиятлар туфайли аввал Ахсикентни, кейин Самарқандни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлганди. Бунга асосий сабаблардан бири 1503 йилда Фарғона водийси ҳудудига Шайбонийхон қўшинларининг бостириб келиши сабаб бўлган. Шайбонийхон олдинроқ Дашти қипчоқ йўллари томонида пайдо бўлиб, кучли давлатни вужудга келтириш учун ҳаракат қилган эди. Шунинг учун Темурийларнинг пароканда бошқарувидан фойдаланиб, секин-аста Мовароуннахрни босиб ола бошлаган ва каттта куч тўплаган эди. Ахсикентга ҳужум қилган пайтда энг мустаҳкам қўрғонлари Боб (Поп) қўрғони ва Архиён (ҳозирги Тўрақўрғон шаҳридаги мадраса ўрнида) қўрғони бўлиб, Шайбонийхон иккала қўрғонни ҳам ҳужум қилиб эгаллайди. Ахси қалъасини ҳам қўлга киритади. Кейин эса Андижонни забт этади. Шу тарика Фарғона водийсида 1503 йилдан бошлаб Шайбо-нийхон хукмронлиги ўрнатилди. Ахсикентга Жонибек Султонни ҳукмрон этиб тайинлайди. Шайбонийхон сулоласининг ҳукмдорлари қарийиб 100 йил ҳукмронлик қилдилар. Масалан, сўнгги Шайбоний Абдулмўмин 1598 йилда Бухородан катта қўшин билан чиқиб Ахсикентни қамал қилади ва эгаллайди. Ахси ҳокими Ўзбекхон қамал пайтида ҳалоқ бўлади. Шу тариқа Ахси Абдулмўмин тасарруфига ўтади.
Темурий шаҳзодалар асос солган Ахси қўрғони ва қалъаси улар ҳукмронлиги даврида мустаҳкамланиб шаҳарнинг асосий қисми ҳисобланган. Яъни Ахсикентнинг учинчи давридаги ўзига хос қўриниш ва тараққиётни бошидан кечирган. Бу шаҳар, яъни Ахси шаҳри 1620 йилда бўлиб ўтган кучли зилзила оқибатида вайронага айланган. Бу ҳақда Косонсойлик машҳур географ ва табиатшунос, олим Сайид Муҳаммад Тохир ибн Абдулкосим томонидан 1640 йилда ёзилган “Ажойиб ат-табокат” (“Минтақалар ажойибот-лари”) асарида батафсил маълумот берилган. Асар муаллифи зилзила оқибатларини ўз кўзи билан кўрган ва уни шундай тасвирлаган: “Хижрий йили билан 1030 йилда (1620 йил) Ахси вилоятида шундай зилзила бўлдики, Сирдарёдан чайқалиб чиккан сув дарё четидаги далани босиб кетди, сув билан чикариб ташланган балиқлар типирчилади ва ўлди. Катта дарахтлар илдизи билан юлиниб, ерга тушди. Иморатлар каттик ва тез-тез зилзиладан вайрон бўлиб, кўп одам йиқилган иморатлар остида қолиб ўлди. Кўп одамнинг оёқ-қўли синди, ҳайвонлар қўрқинчдан далаларга қараб қочди. Олти ойгача зилзила шундай бўлиб турди. Масалан: биринчи куни зилзила 70 мартагача бориб етди. Шуниси қизиқки, энг қаттиқ зилзила Ахси қўрғони-нинг ичида бўлиб, атроф қишлоқларда унча каттиқ бўлмади. Шаҳардан бир фарсах (6-8км) ерда ҳеч қандай товуш эшитилмади.”
Зилзиланинг бўлиши ва ўзига хос сирли ҳолатда эканлиги ҳақида турли оғзаки ривоятлар ва жумбоқли саволлар ҳозирги кунгача кишиларни қизиктириб келади. Яъни зилзила нима учун фақат шаҳарнинг ўзида бўлган ва нима учун кучли силкинган. Зилзила бўлишининг табиий ва илмий томонларини кўриб чиқадиган бўлсак, шунга ўхшаш зилзилалар бошқа шаҳарларда ҳам юз берган ва вайроналар келтирган. Зилзилалар табиий холатга кўра тектоник зилзила бўлиб, ер остида нефт ёки газ каби фойдали қазилмаларнинг, иссиқ сув лаваларининг бир жойдан иккинчи жойга каттик харакат қилиши натижасида содир бўладиган ер қимирлаш жараёнидир. Ахсикентда ҳам худди шундай тектоник зилзила содир бўлиб, ер остидаги турли фойдали қазилмалар, кимёвий моддаларнинг секин-асталик билан бир неча йиллар давомида вужудга келган ёриқлар орқали вертикал холатда каттик харакатланиши, яъни, бир нуқтага зарб бериши натижасида зилзила бўлиб ўтган. Бу жараённинг ҳақиқатга яқинлиги яқинда, яъни 1992 йил 2 мартда Ахсикент шаҳрига нисбатан якин бўлган худуддан Мингбулоқ нефть конининг кучли зарб билан отилиб чикканлиги кўрсатиб берди. Албатта, нефтнинг чикишида биринчи навбатда разведка–кидирув ишларининг олиб борилиши ва нефть пармалаш қудуғининг қазилиши асосий роль ўйнаган. Фақат гап Ахсикентдаги кучли зилзила ўша пайтдаги ер ости моддаларининг бўлганлиги ва кучли ҳаракати натижасида ана шундай тектоник силкиниш бўлиб ўтишини исботлайдиган гоя, кейинги пайтда амалда бўлиб ўтгани билан характерланади.
Бу кучли зилзиладан кейин омон қолган аҳоли вайрон бўлган Ахсикент қалъаси яъни шаҳри яқинида яшашдан чўчиб, бошқа жойларга кўчиб кетишга мажбур бўлди. Айримлари эса шу якин жойдаги ҳозирги Шаҳанд ва Ахси қишлоқларида ҳам яшай бошлади. Лекин шаҳар ўрнида то ҳозирги кунгача шаҳар сифатидаги ривожланган холат ва аҳоли яшаши содир бўлгани йўқ. Яъни ХVII асрнинг бошида ҳам гуркираб ривожланган Ахсикент шаҳри вайрона, хароба шаҳристонга айланиб қолди.
Кейинги даврларга, яъни ХVII асрнинг оҳиридан ХХ асрнинг бошла-ригача бўлган йилларда бўлган Ахси қишлоқ, Волость сифатида ёзма манбаларда учратилади.

Download 306,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish