Ўқув машғулотида фойдаланиладиган ўқитиш методлари Амалий метод - фаол ўқитиш методи бўлиб, ўқитиш жараёнининг барча функцияларини: ўргатиш, ривожлантириш, тарбиялаш, мотивацион ва назорат қилишни ўз ичига олади.
Бу метод лаборатория методидан фарқ қилиб, асосан назарий олинган билимлардан фойдаланиб амалий масалалар ечишга қаратилган.
Амалий ўқитиш методи қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:
Назарий(семинар ёки комбинациялашган) ва амалий ўқув машғулотларда - ўқув амалий топшириқни гуруҳли бажаришда;
Амалий ўқув машғулотларда (ўқув амалиётида ва лаборатория машғулотида) - ўқув амалий топшириқни якка тартибда бажаришда.
Йўриқнома беради: курсантларни ўқув топшириқ билан таништиради ва уни бажариш юзасидан кўрсатма беради;
Тескари алоқа: (мини-гуруҳларда) курсантлар ўқув топшириқни қандай бажаришларини савол-жавоб орқали текширади;
Гуруҳларда ўқув топшириқ бажаришни ташкил этади;
Гуруҳли иш натижасининг тақдимотини уюштиради;
- Ўқув топшириқ натижасини таҳлил қилади ва баҳолайди.
Гуруҳли ўқув амалий топшириқнибажариш жараёнида амалий ўқитиш методи педагогик техёнологияси:
Гуруҳ сардорининг вазифалари: Ўқув топшириқни бажариш бўйича гуруҳ фаолиятини мақсадли йўналтириш. Гуруҳ сардори қуйидагиларни ташкил этади:
қўйилган мақсадга эришишнинг усул ва воситаларини ишлаб чиқиш (қандай? нима ёрдамида?);
мақсадга эришиш йўлларини аниқлаш (топшириқ қандай кетма-кетликда бажарилади?);
• гуруҳ аъзоларига вазифаларни тақсимлашда олдиндан белгилиб олинган усул ва воситалар ёрдамида мақсадга эришишни амалга ошириш (ким?).
Ҳар бир гуруҳ аъзосига таксимланган вазифаларни амалга оширилишни қузатиш.
Гуруҳ ичида ўзаро муносабатларни уйғунлаштириш. Гуруҳ ичида низоли вазиятлар пайдо бўлганда, гуруҳ сардори бир вақтни ўзида ҳакам сифатида ва тинчлик ўрнатувчи шахс сифатида чиқиши лозим.
Гуруҳ иши натижалари тақдимотини ташкил этиш. Гуруҳ сардори хамманинг номидан чиқувчи гуруҳнинг вакили ҳисоблангани учун, гуруҳ иштирокчилари гуруҳнинг вакилига бефарқ эмаслар; сардор бундай пайтда бутун гуруҳнинг номидан чиқиб, жамоанинг ақл идрокини, истакларини намоён этади. У гуруҳнинг Киберини этқазиб беради.
Баъзида гуруҳ сардори бошқаларнинг зиммасига масъулиятнинг бир қисмини юклай ололмаслигидан азият чекади, унинг фикрича, ҳамма нарсада унинг шахсий иштироки шарт. Натижада у гуруҳ аъзоларини масъулиятни ҳис этишга имкон бермайди ва бу вазият эса уларни гуруҳ ишида фаол қатнашишига халақит беради.
Ҳамкорликда ўқиш педагогик технологиялари: “Ўйланг - жуфтликда ишланг - фикр алмашинг”.