Вирусни хотирага юклаш. Вирусни хотирага юклаш оператсион тизим ёрдамида вирус киритилган бажарилувчи объект билан бир вақтда амалга оширилади.
Қурбонни қидириш. Қурбонни қидириш усули бўйича вируслар иккита синфга бўлинади. Биринчи синфга оператсион тизим функтсияларидан фойдаланиб фаол қидиришни амалга оширувчи вируслар киради. Иккинчи синфга қидиришнинг пассив механизмларини амалга оширувчи, яъни дастурий файлларга тузоқ қўювчи вируслар тааллуқли.
Топилган қурбонни заҳарлаш. Оддий ҳолда заҳарлаш деганда қурбон сифатида танланган объектда вирус кодининг ўз-ўзини нусхалаши тушунилади.
Деструктив функтсияларни бажариш. Деструктив имкониятлари бўйича безиён, хавфсиз, хавфли ва жуда хавфли вируслар фарқланади.
Безиён вируслар - ўз-ўзидан тарқалиш механизми амалга оширилувчи вируслар. Улар тизимга зарар келтирмайди, фақат дискдаги бўш хотирани сарфлайди холос.
Хавфсиз вируслар - тизимда мавжудлиги турли таассурот (овоз, видео) билан боғлиқ вируслар, бўш хотирани камайтирсада, дастур ва маълумотларга зиён етказмайди.
Хавфли вируслар - компютер ишлашида жиддий нуқсонларга сабаб бўлувчи вируслар. Натижада дастур ва маълумотлар бузилиши мумкин.
Жуда хавфли вируслар - дастур ва маълумотларни бузилишига ҳамда компютер ишлашига зарур ахборотни ўчирилишига бевосита олиб келувчи, муолажалари олдиндан ишлаш алгоритмларига жойланган вируслар.
Бошқаришни вирус дастур — элтувчисига ўтказиш. Таъкидлаш лозимки, вируслар бузувчилар ва бузмайдиганларга бўлинади. Бузувчи вируслар дастурлар заҳарланганида уларнинг ишга лаёқатлигини сақлаш хусусида қайғурмайдилар, шу сабабли уларга ушбу босқичнинг маъноси йўқ.
Бузмайдиган вируслар учун ушбу босқич хотирада дастурни коррект ишланиши шарт бўлган кўринишда тиклаш ва бошқаришни вирус дастур-елтувчисига ўтқазиш билан боғлиқ.
Вирус пайдо бўлиш белгилари.
Зарарланган компютерда энг муҳими вирусни аниқлаш. Бунинг учун вирусни асосий белгиларини билиш керак:
1.Функтсионал дастурларни ишини тўхтатиш ёки нотўғри ишлаши;
2.Компютерни секин ишлаши;
3.ОС ни юкланмаслиги;
4.Файл ва каталогларни йўқолиши ёки улардаги маълумотларни бузилиши;
5.Файллар модификатсиясининг сана ва вақтининг ўзгариши;
6.Файл ҳажмининг ўзгариши;
7.Дискдаги файллар миқдорининг кескин кўпайиши;
8.Бўш оператив хотира ҳажмининг кескин камайиши;
9.Кутилмаган маълумотлар ва тасвирларнинг экранга чиқиши;
10.Кутилмаган товушларнинг пайдо бўлиши;
11 .Компютернинг тез-тез осилиб колиши.
Юқоридаги белгилар бошқа сабабларга кўра ҳам бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.