Ахборот технологиялари” кафедраси ахборот хавфсизлиги


Маъруза. Хавфсизликни бошқариш ва ҳимоя тизимини қуриш



Download 0,83 Mb.
bet28/29
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#298852
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги

9. Маъруза. Хавфсизликни бошқариш ва ҳимоя тизимини қуриш.




Паролли ҳимоя ва уларнинг замонавий турлари. Пароллар асосида аутентификатсиялаш


Аутентификатсиянинг кенг тарқалган схемаларидан бири оддий аутентификатсиялаш бўлиб, у анъанавий кўп мартали паролларни ишлатиши-га асосланган. Тармоқдаги фойдаланувчини оддий аутентификатсиялаш муолажасини қуйидагича тасаввур этиш мумкин. Тармоқдан фойдаланишга уринган фойдаланувчи компютер клавиатурасида ўзининг идентификатори ва паролини теради. Бу маълумотлар аутентификатсия серверига ишланиш учун тушади. Аутентификатсия серверида сақланаётган фойдаланувчи идентификатори бўйича маълумотлар базасидан мос ёзув топилади, ундан паролни топиб фойдаланувчи киритган парол билан таққосланади. Агар улар мос келса, аутентификатсия муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва фойдаланувчи легал (қонуний) мақомини ва авторизатсия тизими орқали унинг мақоми учун аниқланган хуқуқларни ва тармоқ ресурсларидан фойдаланишга рухсатни олади.
Енг кенг тарқалган усул — фойдаланувчилар паролини тизимли файлларда, очиқ ҳолда сақлаш усулидир. Бунда файлларга ўқиш ва ёзишдан ҳимоялаш атрибутлари ўрнатилади (масалан, оператсион тизимдан фойдаланишни назоратлаш руйхатидаги мос имтиёзларни тавсифлаш ёрдамида). Тизим фойдаланувчи киритган паролни пароллар файлида сақланаётган ёзув билан солиштиради. Бу усулда шифрлаш ёки бир томонлама функтсиялар каби криптографик механизмлар ишлатилмайди. Ушбу усулнинг камчилиги - нияти бузуқ одамнинг тизимда маъмур имтиёзларидан, шу билан бирга тизим файлларидан, жумладан парол файлларидан фойдаланиш имкониятидир.

Оддий аутентификатсияни ташкил этиш схемалари нафақат паролларни узатиш, балки уларни сақлаш ва текшириш турлари билан ажралиб туради. Энг кенг тарқалган усул — фойдаланувчилар паролини тизимли файлларда, очиқ ҳолда сақлаш усулидир. Бунда файлларга ўқиш ва ёзишдан ҳимоялаш атрибутлари ўрнатилади (масалан, оператсион тизимдан фойдаланишни назоратлаш руйхатидаги мос имтиёзларни тавсифлаш ёрдамида). Тизим фойдаланувчи киритган паролни пароллар файлида сақланаётган ёзув билан солиштиради. Бу усулда шифрлаш ёки бир томонлама функтсиялар каби криптографик механизмлар ишлатилмайди. Ушбу усулнинг камчилиги - нияти бузуқ одамнинг тизимда маъмур имтиёзларидан, шу билан бирга тизим файлларидан, жумладан парол файлларидан фойдаланиш имкониятидир.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан паролларни бир томонлама функтсиялардан фойдаланиб узатиш ва сақлаш қулай ҳисобланади. Бу ҳолда фойдаланувчи паролнинг очиқ шакли урнига унинг бир томонлама функтсия ҳ(.) дан фойдаланиб олинган тасвирини юбориши шарт. Бу ўзгартириш ғаним томонидан паролни унинг тасвири орқали ошкор қила олмаганлигини кафолатлайди, чунки ғаним ечилмайдиган сонли масалага дуч келади.
Кўп мартали паролларга асосланган оддий аутентификатсиялаш тизи-мининг бардошлиги паст, чунки уларда аутентификатсияловчи ахборот маъноли сўзларнинг нисбатан катта бўлмаган тўпламидан жамланади. Кўп мартали паролларнинг таъсир муддати ташкилотнинг хавфсизлиги сиёсатида белгиланиши ва бундай паролларни мунтазам равишда алмаштириб туриш лозим. Паролларни шундай танлаш лозимки, улар луғатда бўлмасин ва уларни топиш қийин бўлсин.
Бир мартали паролларга асосланган аутентификатсиялашда фойдаланишга ҳар бир сўров учун турли пароллар ишлатилади. Бир мартали динамик парол фақат тизимдан бир марта фойдаланишга яроқли. Агар, ҳатто кимдир уни ушлаб қолса ҳам парол фойда бермайди. Одатда бир мартали паролларга асосланган аутентфикатсиялаш тизими масофадаги фойдаланувчиларни текширишда қўлланилади.
Бир мартали паролларни генератсиялаш аппарат ёки дастурий усул оқали амалга оширилиши мумкин. Бир мартали пароллар асосидаги фойдаланишнинг аппарат воситалари ташқаридан тўлов пластик карточкаларига ўхшаш микропротсессор ўрнатилган миниатюр қурилмалар кўринишда амалга оширади. Одатда калитлар деб аталувчи бундай карталар клавиатурага ва катта бўлмаган дисплей дарчасига эга.
Фойдаланувчиларни аутентификатсиялаш учун бир мартали паролларни қўллашнинг қуйидаги усуллари маълум:
1. Ягона вақт тизимига асосланган вақт белгилари механизмидан фойдаланиш.
2. Легал фойдаланувчи ва текширувчи учун умумий бўлган тасодифий пароллар руйхатидан ва уларнинг ишончли синхронлаш механизмидан фойдаланиш.
3. Фойдаланувчи ва текширувчи учун умумий бўлган бир хил дастлабки қийматли псевдотасодифий сонлар генераторидан фойдаланиш.
Биринчи усулни амалга ошириш мисоли сифатида СеcурИД аутентикатсиялаш технологиясини кўрсатиш мумкин. Бу технология Сеcуритй Дйнамиcс компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қатор компанияларнинг, хусусан Cисcо Сйстемс компаниясининг серверларида амалга оширилган.
Вақт синхронизатсиясидан фойдаланиб аутентификатсиялаш схемаси тасодифий сонларни вақтнинг маълум оралиғидан сўнг генератсиялаш алгоритмига асосланган. Аутентификатсия схемаси қуйидаги иккита параметрдан
фойдаланади:
• ҳар бир фойдаланувчига аталган ва аутентификатсия серверида ҳамда фойдаланувчининг аппарат калитида сақланувчи ноёб 64-битли сондан иборат махфий калит;
• жорий вақт қиймати.
Аутентификатсиянинг бу схемаси билан яна бир муаммо боғлиқ. Аппарат калит генератсиялаган тасодифий сон катта бўлмаган вақт оралиғи мобайнида ҳақиқий парол ҳисобланади. Шу сабабли, умуман, қисқа муддатли вазият содир бўлиши мумкинки, хакер ПИН-кодни ушлаб қолиши ва уни тармоқдан фойдаланишга ишлатиши мумкин. Бу вақт синхронизатсиясига асосланган аутентификатсия схемасининг энг заиф жойи ҳисобланади.
Бир мартали паролдан фойдаланувчи аутентификатсиялашни амалга оширувчи яна бир вариант - «сўров-жавоб» схемаси бўйича аутентификатсиялаш. Фойдаланувчи тармоқдан фойдаланишга уринганида сервер унга тасодифий сон кўринишидаги сўровни узатади. Фойдаланувчининг аппарат калити бу тасодифий сонни, масалан ДЕС алгоритми ва фойдаланувчининг аппарат калити хотирасида ва сервернинг маълумотлар базасида сақланувчи махфий калити ёрдамида расшифровка қилади. Тасодифий сон - сўров шифрланган кўринишда серверга қайтарилади. Сервер ҳам ўз навбатида ўша ДЕС алгоритми ва сервернинг маълумотлар базасидан олинган фойдаланувчининг махфий калити ёрдамида ўзи генератсиялаган тасодифий сонни шифрлайди. Сўнгра сервер шифрлаш натижасини аппарат калитидан келган сон билан таққослайди. Бу сонлар мос келганида фойдаланувчи тармоқдан фойдаланишга рухсат олади. Таъкидлаш лозимки, «сўров-жавоб» аутентификатсиялаш схемаси ишлатишда вақт синхронизатсиясидан фойдаланувчи аутентификатсия схемасига қараганда мураккаброқ.
Фойдаланувчини аутентификатсиялаш учун бир мартали паролдан фойдаланишнинг иккинчи усули фойдаланувчи ва текширувчи учун умумий бўлган тасодифий пароллар руйхатидан ва уларнинг ишончли синхронлаш механизмидан фойдаланишга асосланган. Бир мартали паролларнинг бўлинувчи рўйхати махфий пароллар кетма-кетлиги ёки тўплами бўлиб, ҳар бир парол фақат бир марта ишлатилади. Ушбу рўйхат аутентификатсион алмашинув тарафлар ўртасида олдиндан тақсимланиши шарт. Ушбу усулнинг бир вариантига биноан сўров-жавоб жадвали ишлатилади. Бу жадвалда аутентификатсилаш учун тарафлар томонидан ишлатилувчи сўровлар ва жавоблар мавжуд бўлиб, ҳар бир жуфт фақат бир марта ишлатилиши шарт.
Фойдаланувчини аутентификатсиялаш учун бир мартали паролдан фойдаланишнинг учинчи усули фойдаланувчи ва текширувчи учун умумий бўлган бир хил дастлабки қийматли псевдотасодифий сонлар генераторидан фойдаланишга асосланган. Бу усулни амалга оширишнинг қуйидаги вариантлари мавжуд:
ўзгартирилувчи бир мартали пароллар кетма-кетлиги. Навбатдаги аутентификатсиялаш сессиясида фойдаланувчи айнан шу сессия учун олдинги сессия паролидан олинган махфий калитда шифрланган паролни яратади ва узатади;
бир томонлама функтсияга асосланган пароллар кетма-кетлиги. Ушбу усулнинг моҳиятини бир томонлама функтсиянинг кетма-кет ишлатилиши (Лампартнинг машҳур схемаси) ташкил этади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан бу усул кетма-кет ўзгартирилувчи пароллар усулига нисбатан афзал ҳисобланади.



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish