Элементар маълумотлар
Элементар маълумотлар (сонлар, символлар, мантиқий маълумотлар, кўрсаткичлар) машина ичида маълум тарзда жойлашади ва ЭҲМ хотирасининг муайян бирликларини эгаллайди. Бу ахборот массивларини жойлаштириш учун зарур хотира ҳажмини ҳисоблаб чиқиш имконини беради.
Сонли маълумотлар барча дастурлаштириш тилларида бор. Уларга яхлит, моддий ва комплекс сонлар киради.
Яхлит сонлар иккилик ва ўнлик шаклларида берилиши мумкин. Яхлит
сонларни иккилик шаклларида сақлашда битта сон учун битта машина сўзи
ажратилади. Четки ўнг бит белги учун ажратилади. Мусбат 0 билан, манфий – 1
билан кодланади. Сонлар учун жойлар ўнгдан чапга қараб ажратилади,
сонлар билан эгалланмай қолган жойлар ноллар билан тўлдирилади. Манфий сонлар одатда қўшимча код билан берилади.
Сонларни ўнлик шаклида сақлашда соннинг ҳар бир ўнлик рақами
тўрт разрядли иккилик коди билан кодланади, яъни байтда иккитадан
ўнлик рақамлар эслаб қолинади. Сонларни сақлашнинг бундай шакли
жойланган ўнлик шакл деб аталади. Белги учун четки ўнг ярим байт
ажратилади, мусбат 1100, манфий –1101 кодига эга бўлади. Масалан,
жойланган ўнлик шаклида тақдим этилган +9613 сони қуйидаги кўринишда ѐзилади: 1001 0110 0001 0011 1100. Моддий сонлар қайдланган ва сузувчи вергулли шаклда тақдим этилиши мумкин. Қайдланган вергул (нуқта) ли моддий сонлар яхлит сонлар каби сақланади. Сақлаш тузилмасида нуқтанинг ҳолати акс эттирилмайди, у транслятор билан қайд этилади.
105
Катта разрядлиликка эга сонлар одатда сузувчи нуқтали шаклда тақдим этилади. Улар икки қисм: мантисса ва тартибдан иборат бўлади. Ҳар икки қисмни сақлаш учун одатда машина сўзи, баъзи компьютерларда қўш сўз ажратилади. Тартиб қуйидагича сақланади – катта чап байтда, бу байтнинг чап битидан мантисса белигсини сақлаш учун фойдаланилади. Сон мантиссаси иккилик, саккизлик ѐки ўн олтилик шаклида тақдим этилиши мумкин. Кўп компьютерлар сузувчи нуқтали сонларни иккиланган аниқлик билан бериш имкониятига эга. Улар учун ажратиладиган хотира ҳажми икки марта кўпайтирилади. Символли маълумотларга лотин ва кирилл алифбосининг ҳарфлари, бош ва кичик ҳарфлар, рақамлар, операция белгилари ва махсус символлар, бошқарувчи символлар киради. Лотин ва рус ҳарфлари, рақамлар, операция белгилари ва махсус символлардан маълумотларга ишлов бериш вазифаларини бажариш, матнни шакллантириш, дастурларни ѐзиш учун фойдаланилади. Бошқарув символларидан маълумотларни структуралаш, ахборотларни узатиш, файлларни тузиш учун фойдаланилади.
Турли компьютерлар символларнинг турли тўпламлари билан ишлайди ва турли символ кодларидан фойдаланади. Одатда, символлар уч разрядли саккизлик код АSСII билан кодланади. Хотирада сақлаш учун ҳар бир символнинг саккизлик коди иккилик кодга ўзгартирилади ва унга бир байт ажратилади. Байтнинг четки чап битидан назорат разрядини сақлаш учун фойдаланилади.
Мантиқий маълумотлар фақат иккита қиймат: «ҳа» ва «йўқ» ни қабул қилади. Мантиқий маълумотлар билан Бул алгебрасининг турли операциялари амалга оширилади: ОR, АND, N0T - инверсия ва бошқалар.
Мантиқий катталикларнинг машина хотирасида тақдим этилиши дастурга ишлов берувчи транслятор ва компьютер турига боғлиқ. Мантиқий маълумотларни сақлаш учун агар улар «ҳақиқат» бўлса қиймати 1 га тенг, «ѐлғон» бўлса 0 га тенг бўлган битта битдан фойдаланиш мумкин бўларди, лекин аксарият машиналарда хотиранинг ягона битидан фойдаланиш имконияти йўқ. Сақлашнинг бошқа усулида мантиқий элементни тақдим этиш учун машина сўзи ажратилади. Бу ҳолда -ТRUЕ- и -FАLSЕ- қийматлари машина сўзининг четки чап байтида тегишлича саккизта бирлик ва саккизта нолли битлар билан тақдим этилади. Мантиқий катталикларни бундай тақдим этиш усули машина хотирасидан самарасиз фойдаланишга олиб келади. Лекин бунда мантиқий ахборотга тез кириш таъминланади, чунки машина буйруқларини бажаришда машина сўзи ОХ ва процессор ўртасида алмашинувнинг ягона бирлиги ҳисобланади.
Мантиқий катталикни ифодалан учун 1 байт дан фойдаланиш мумкин. «Ҳақиқат» қиймати четки ўнг разрядда ноллар ва битта бирдан иборат бўлган битларнинг кетма-кетлиги билан кодланади. «Ёлғон» қиймати ноллардан иборат бўлган битларнинг кетма-кетлиги билан кодланади. Бундай тақдим этиш анча самарали, чунки у тезкор эркин фойдаланишни таъминлайди ва машина хотирасидан тежаб фойдаланади.
Сонсиз операцияларни амалга оширувчи дастурларда маълумотларнинг анча фойдали тури айрим символлар эмас, балки айрим символлардан
106
конкатенация (уланиш) операцияси билан ҳосил қилинадиган символлар қатори ҳисобланади. Қаторлар устида конкатенация, кичик қаторни излаб топиш ва алмаштириш, қаторларнинг ўхшашлигини текшириш, қатор узунлигини белгилаш каби муайян операцияларни амалга ошириш мумкин.
Қаторни ҳосил қилувчи символлар хотиранинг кетма-кет жойлашган байтларида эслаб қолинади. Символларни АSСII га кодлашда ҳар бир символ учун 1 байт ажратилади, шунинг учун машина сўзида символларнинг бутун сони жойлашади. Узунлиги қайдланган қаторни жойлаштириш учун талаб этиладиган хотира ҳажми дастурда эълон қилинганга мувофиқ транслятор билан заҳира сифатида сақлаб қўйилади. Энг катта ўлчами дастурда кўрсатилган узунлиги ўзгарувчан қаторлар учун қаторнинг энг катта узунлиги бўйича хотира ажратилади.
Битлар қатори «0» ва «1» символларидан иборат бўлган символлар қаторининг алоҳида тури ҳисобланади. Бит қаторларини хотирада сақлаб қолиш учун ҳар бир элементга битта иккилик разряд ажратилади. Машина сўзида, масалан, узунлиги 32 битдан иборат бўлган бит қатори жойлашиши мумкин. Бит қаторлари устида символ қаторлари устида бажариладиган операцияларни бажариш мумкин.
Кўрсаткич (боғлама, далил) — бу ўлчами қайдланган маълумотларнинг элементидир. Ундан машина хотирасида маълумотларни боғланган ҳолда тақдим этиш учун фойдаланилади. Кўрсаткич маълумотнинг мутлақ ѐки нисбий манзили бўлиши мумкин. Нисбий кўрсаткич шу соҳанинг баъзи базавий манзилига нисбатан хотира соҳасидаги сурилиш қийматига эга бўлади. Кўрсаткич манзил бўлганлиги учун у ҳам худди манзил каби сақланади. Аксарият компьютерларда манзилни сақлаш учун хотирада сўз ѐки ярим сўз ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |