Ахборот т е хнол огиялари



Download 2,12 Mb.
bet64/83
Sana25.02.2022
Hajmi2,12 Mb.
#271874
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   83
Bog'liq
Axborot texnologiyalari ma'ruzalar

Ёзувнинг ички тузилмаси
Мантиқий ѐзув ахборот тизимларида ахборот массивининг асосини ташкил этади. Мантиқий ѐзув алоҳида муайян муносабатлар билан боғланган элементлардан иборат бўлиб, кўп даражали тузилмага эга бўлиши мумкин. Қуйи даража элементларидан анча юқори даража элементларини шакллантириш муайян қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Биринчи, энг паст даража элементлари элементар маълумотлар ҳисобланади, булар сонлар, символлар, мантиқий маълумотлар, белгилардир. Элементар маълумотларни дастур бутунлигича ўқийди ва ишлов беради, уларнинг қисмларига кириш мумкин эмас. Одатда бу маълумотлар ахборот излашнинг бевосита объекти бўлмайди, лекин бир қатор ҳолларда улардан эркин фойдаланиш таъминланган бўлиши керак. Масалан, излаш жараѐнида айрим символларни солиштириш зарурияти юзага келиши мумкин.
Ҳар бир турнинг элементар маълумотлари хотирада тақдим этишнинг муайян шаклига эга бўлади, уларни сақлаш учун қатъий белгиланган хотира ҳажми ажратилади. Элементар маълумотларни сақлаш форматларини билиш маълумотлар массивлари ва дастурларни жойлаштириш учун зарур хотира ҳажмини ҳисоблаб чиқиш имконини беради.
Ёзув майдони иккинчи даража элементи ҳисобланади. Бу муайян маънога эга бўлган, лекин маъно жиҳатидан тугал бўлмаган элементар маълумотларнинг кетма-кетлигидир. Алоҳида ѐзув майдонини ҳосил қиладиган маълумотлар тегишли белгини – объект хусусиятини таърифлаб беради.
Объектнинг ҳар бир белгиси ўз номи ва мақсадига эга. Масалан, маълумотлари ААТ да сақланаѐтган талабалар учун белгилар сифатида талабалик билетининг номери, фамилияси ва ўзлаштиришнинг ўртача баллидан фойдаланиш мумкин. Ҳар бир аниқ талаба бу белгиларнинг муайян қийматлари билан тавсифланади, масалан, белгининг номи ЎРТАЧА БАЛЛ, қиймати – 4,7. Айрим талабалар бир номдаги белгиларнинг қийматлари билан фарқланадилар.
Шуниси равшанки, объектни тавсифловчи белгиларнинг сони ѐзувдаги майдонлар миқдорини белгилайди. Ҳар бир майдонга тегишли белгининг қиймати жойлаштирилади. Ёзув майдони номланади, бунда майдон номи белгининг номига мос тушиши ҳам мумкин.
Ишлов бериш ѐки излаш жараѐнида ѐзувни идентификациялаш учун фойдаланиладиган белги калитли ѐки ѐзув калити деб аталади. Калитдан иборат бўлган ѐзув майдони калитли майдон деб аталади. Агар калитнинг мавжуд бўлиши мумкин қийматларидан ҳар бири ягона ѐзувни идентификация қиладиган бўлса, калит ноѐб деб аталади. Масалан, талабалик билетининг номери ушбу олий ўқув юртининг талабалари тўғрисидаги маълумотларни сақлаѐтган массивнинг ҳар бир ѐзуви учун ноѐб ҳисобланади.
97
Ёзувда хизмат ахборотларини: қайдлар, далиллар ва турли
кўрсаткичларни сақлаш учун қўшимча майдонлар кўзда тутилиши мумкин. Ёзув майдони турл иловаларда, шунингдек бу майдон асосий калитли майдон бўлган ҳолларда ахборот излаш объекти бўлиши мумкин. Лекин, илгари қайд этиб ўтилганидек, ѐзув майдони маъно жиҳатидан тугалликка эга эмас. Масалан, ЎРТАЧА БАЛЛ майдони излаш объекти бўлиши мумкин, аммо бу майдоннинг қиймати талабанинг фамилияси, исми ва отасининг исми маълум бўлгандан кейингина ахборот қимматига эга бўлади.
Ёзув майдони тушунчасини машина хотираси майдони тушунчаси билан бир хил, деб қарамаслик керак. Бу тушунчалар маълумотларни тақдим этишнинг турли даражаларига хосдир. Ёзув майдонини сақлаш учун машина хотирасининг ҳам қайдланган, ҳам ўзгарувчан узунликдаги бирлигидан фойдаланиш мумкин.
Ёзувлар майдони маълумотлар гуруҳига (маълумотлар агрегати, гуруҳий
маълумот) бирлаштирилади. Маълумотлар гуруҳи – ѐзув ички тузилмасининг
учинчи даражали элементи– яхлит бир бутун сифатида қараладиган
маълумотларнинг номланган элементлари мажмуидан иборат. Масалан,
МАНЗИЛ номига эга бўлган маълумотлар гуруҳи ШАҲАР, КЎЧА, УЙ
НОМЕРИ, ХОНАДОН НОМЕРИ каби маълумотлар элементидан ташкил
топади. Гуруҳ ўз элементи сифатида бошқа маълумотлар гуруҳига эга бўлиши
мумкин. Маълумотлар гуруҳи муайян маънога эга ва излаш объекти бўла
олади, лекин маъно жиҳатидан тугалланганликка эга эмас. Масалан,
манзилни, у кимнинг манзили эканлиги маълум бўлсагина, билиш фойдалидир.
Мантиқий ѐзувбу майдонлар ѐки маълумотлар гуруҳининг номланган мажмуидан иборат. Ёзув алоҳида мантиқий бирлик ҳисобланади ва маъно жиҳатидан тугал бўлади.
Ҳар бир ѐзув якка бир объектни ѐки объектлар синфини таърифлайди. Мантиқий ѐзув ахборот излашнинг бевосита предмети, ахборотга ишлов беришнинг асосий бирлиги ҳисобланади.
Майдонлар рўйхати, уларнинг жойлашиш кетма-кетлиги ва улар ўртасидаги ўзаро алоқалар ѐзувнинг ички тузилмасини ташкил этади, у охир-оқибатда ѐзувнинг турини белгилайди. Ёзув майдонлари бири иккинчисидан кейин кетма-кет жойлашиши мумкин, бу ҳолда ѐзув структураланмаган деб аталади. Ёзув структураланган, майдонлар ўртасида мураккаб ночизиқий алоқалар билан боғланган бўлиши мумкин. Ёзувларни структуралаш маълумотлар базасининг асосий концепцияларидан бирини ташки этади.
Объектларнинг муайян синфини тавсифловчи алоҳида мантиқий ѐзувлар ахборот масссивига бирлаштирилади. ТХҚ да сақланадиган массивлар файллар деб аталади. Файл ўз номига эга бўлади ва яхлит бутунлик деб қаралади. Масалан, ўқув гуруҳидаги барча талабалар тўғрисидаги ѐзувлар мажмуи алоҳида файл сифатида қаралиши мумкин

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish