Локал хисоблаш тармоқлари (ЛХТ)
Персонал компьютерлар асосида қурилган ЛХТ, оддий архитектураси ва асосий қурилмаларининг арзонлиги сабабли барча сохаларда тадбиқ қилинмоқда. Жумладан тижорат ва банк тизимларини автоматлаштиришда, бошқариш тизимларида ва бошқалар. Унинг асосий компонентларига қуйидагилар киради:
8.1-расм. Локал хособлаш тармоқлари асосий компонентлари
ЛХТлари икки турга ажратилади:
1. Ягона ранг архитектураси - ҳар бир абонент тизими бир хил кўламда ресурсларни тақдим ва истеъмол қилиши мумкин бўлган, ахборот тизимининг консепцияси. Ягона ранг архитектура шу билан тавсифланадики, унда ҳамма абонент тизимлари тенг ҳуқуқли ва уларнинг бир бирларини ресурсларига мурожаатлари симметрик бўлади. Бунинг эвазига, фойдаланувчи маълумотларни тақсимланган ишловини бажариши, амалий дастурлар, ташқи қурилмалар, шу жумладан, ихтиѐрий тизимларда жойлашган файллар билан ишлаши мумкин. Ягона ранг архитектураси, тармоқ воситаларининг оддий юкланиши, енгил кенгайтирилиши билан тавсифланади. (Одноранговые - реег-Ю-реег ).
51
8.2-расм. Ягона ранг архитектураси асосида қурилган ЛХТ Бу турдаги тармоқларда хеч қандай иерархик структура мавжуд эмас, ҳар бир терминал ишчи станция ѐки сервер вазифасини ўташи мумкин. Бу тармоқда хеч қайси кампьютер тармоқни бошқаришга жавобгар эмас.
Ишчи гурухлар - бу гурухга бир мақсадда жамланган ишчи станциялар киради. Шу сабабли одатда бундай тармоқларда (peer-to-peer) 10 дан ошмаган компьютерлар жамланади.
Бу тармоқлар кам ҳаражатли хисоблансада, уларни қуришда ишлаб чиқариш кўрсаткичи юқори, самарали, тезкор ва қиммат компьютерлар ишлатилади.
Операцион системага келсак, уларда MS Widows NT for Workstation ; MS Widows 95/98, Widows 2000 ва Widows ХР дастурлари ишлатилиши мумкин.
2. Сервер асосида қурилган ЛХТ (server based).
Тармоқда жойлашган файллар ва бошқа ресурслардан эркин фойдаланишни тақдим этувчи тармоқдаги компьютер. Интернетда сервер деганда, веб-саҳифалар жойлашган ва веб-браузерлари сўровларига жавоб берувчи компьютер тушунилади.
8.3-расм. Сервер асосида қурилган ЛХТ Тармоқдаги компьютерлар сони 10тадан ошиб кетса у холда ишлаб чиқариш кўрсаткичи камайиб боради. Шу туфайли тармоқлар ягона сервер асосида бошқарилиши керак бўлади.
Агар тармоқнинг хажми янада ошиб кетса у холда бир эмас балки бир нечта серверлардан фойдаланиш керак бўлади.
52
Сервер машиналарининг хизмат турлари куплиги сабабли серверларни хам маълум бир хизмат учун ишлатиш мумкин. Мисол учун:
Файл сервери - Маҳаллий тармоқдаги кўп сонли фойдаланувчилар учун файлларини бошқариш ва сақлаш функсияларини таъминлайди. У аппарат ва дастурий воситалар мажмуаси. Файлларни файл серверида сақлаш бир файлнинг нусхалар тўпламини айрим компютерларда сақлаш заруриятидан ҳалос қилади. Бу билан диск макони тежалади, файлларни маъмурлаш ва янгилаш жараѐни енгиллашади ҳамда файлларни муҳофазалаш ишончлилиги ошади
Дастур серверлари - бу серверларда ―клиент-сервер‖ дастурлари ишлатилади ва фойдаланувчилар барча маълумотларини мана шу серверларда сақлаб қайта ишлаш имконига эгадир.
Почта серверлари - почта сервери Фойдаланувчиларнинг шахсий хатларини қабул қилиб олиш ва узатишни ҳамда уларни йўналтиришни таъминловчи сервер. Почта серверини ташкил қилиш учун шахсий компьютерга тегишли дастурий таъминотни ўрнатиш лозим. Почта -Интернетда мулоқот қилишнинг асосий воситаси.
Серверлар асосида қурилган тармоқларда тармоқ архитектурасига мос келувчи операцион системалар ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |