7-маъруза Мавзу: Тармоқ технологиялари. Компьютер тармоқлари Максад: Талабаларни компьютер тармоқлари, компьютер тармоқларида маълумот алмашиш, тармоқларида маълумот юборишни ташкил этиш билан таништириш
Калит сўзлар: Компьютер тармоқлари, ахборот ашѐлари, локал тармоқ, минтақавий тармоқ, глобол тармоқ, маршрутлаш, селекциялаш, компьютер тармоқларида маълумотлар алмашиниш усуллари, компьютер тармоқларида алоқа ўрнатиш усуллари.
Режа:
Компьютер тармоқлари
Компьютер тармоқларида маълумот алмашиш
Компьютер тармоқларида маълумот юборишни ташкил этиш
Компьютер тармоқлари
Компьютердан турли масалаларни хал қилишда фойдаланиш мумкин. Ахборот алмашиш учун магнит ва компакт дисклардан фойдаланиш ѐки бошқа компьютерлар билан умумий тармоққа уланиш керак бўлади.
Компьютерларнинг ўзаро ахборот алмашиш имкониятларини берувчи қурилмалар мажмуига компьютер тармоқлари дейилади
Тармоқнинг асосий имкониятлари тармоққа уланган компьютерлар ва ахборот ашѐларига боғлиқ.
Ахборот ашѐлари (ресурслари) деганда архив, кутубхона, фондлар, маълумотлар омбори ва бошқа ахборот тизимларидаги хужжатлар йиғиндиси тушунилади.
Тармоқдаги компьютерларда сақланаѐтган ахборот ашѐларига ушбу тармоққа уланган бошқа компьютерлар ѐрдамида кириш мумкин Компьютерлар сонига қараб тармоқлар локал (ЬАИ - Ьоса1 Агеа НеШогк), минтақавий (МАИ - Ме1гороШап Агеа НеШогк), глобал (ЖАН-ЖШе Аге НеШогк) тармоқларга бўлинади.
Локал тармоқлар бир бинода ѐки бир-бирига яқин биноларда жойлашган компьютерларда ўзаро ахборот алмашиш имконини берувчи тармоқ хисобланади.
Бундай тармоқларда ахборот алмашиниш алоқа кабеллари (баъзан, телефон тизими ѐки радиоканал) орқали амалга оширилади. Бунда фойдаланувчилар тармоққа уланган компьютерлардаги маълумотларни биргаликда қайта ишлаш ва маълумотларни айирбошлаш ва дастур, принтер, модем ва бошқа қурилмалардан биргаликда фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.
Шунинг учун, биттадан кўп компьютерга эга бўлган фирмалар ўз компьютерларини локал тармоққа бирлаштиради.
45
Локал тармоқда компьютерлар орасидаги масофа яқин бўлганлиги боис, телефон каналларидан фойдаланмасдан ахборотни узатиш тезлигини ошириш мумкин.
Локал тармоқда ахборотни узатиш учун ахборотни маршрутлаш ва селекциялаш лозим бўлади.
Маршрутлаш бу — керакли манзилга ахборот блокини узатиш йўлини аниқлаш жараѐнидир.
Селекциялаш — тегишли манзилдаги ахборотни саралаш демакдир.
Локал тармоқлар селекциялаш орқали ахборотни бир абонент тизимидан бошқа тизимга узатишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |