Минтақавий тармоқ — бирор туман, вилоят ѐки республика миқѐсидаги компьютерларни ўзида мужассамлаштирган тармоқ.
Бундай тармоқда бир нечта марказлашган (яъни локал тармоқларни бирлаштирувчи) жуда қувватли серверлар мавжуд бўлади ва бундай серверлар ўртасидаги ахборот алоқа кабели, оптик толали ѐки сунъий йўлдош радиоапоқа каналлари ѐрдамида узатилади
Глобал тармоқ — дунѐнинг ихтиѐрий давлатидаги компьютерларни ўзида бирлаштириш имконига эга бўлган тармоқ. Бу тармоқ интернет (Internet) деб хам юритилади.
Интернет билан бирга интранет тушунчаси хам ишлатилади. Интранет — бу интернет технологияси, дастур таъминоти ва баѐнномалари (протоколлари) асосида ташкил этилган, маълумотлар омбори ва электрон жадваллар билан жамоа бўлиб ишлаш имконини берувчи корхона ѐки ташкилот микѐсидаги янги ахборот мухитини ташкил этувчи компьютер тармоғидир.
Интранет бошқа компьютер тармоқларидан қуйидаги жихати билан
фарқланади: бир ѐки бир нечта сервердан ташкил топган тармоқ мижози
ундаги маълумотлардан фойдаланиш учун уларнинг қайси серверда, қайси
каталогда, қандай ном билан сақланаѐтганлигини, уларга кириш усули ва
шартларини билиши зарур бўлади. Интернетда эса бундай
ноқулайликларнинг олди олинган бўлиб, унинг фойдаланувчиси бундай маълумотларни билиши шарт эмас. Бундан ташқари, интернет тармоғида мавжуд бўлган барча электрон хужжатлар ва маълумотлар омборини гипербоғланишлар ѐрдамида ўзаро боғлаб ягона ахборот мухити қуриш, унда қулай ахборот қидирув тизимларини ташкил этиш мумкин бўлади.
Компьютер тармоқларида маълумот алмашиш Компьютер тармоқларида маълумотлар дастурлар ѐрдамида кичик блокларга бўлинади ва бир компьютердан иккинчисига узатилади. Бундай блоклар пакетлар деб аталади
46
Маълумотлар одатда файлларда сақланади. Тармоқда файлларни блокларга бўлмасдан иккинчи фойдаланувчига узатиш канални (алоқа линиялари) банд қилишга олиб келади. Бундан ташқари катта хажмдаги блокларни юбориш кўп вақт талаб қилади
Пакет – компьютер тармоқларидаги ахборотнинг асосий ўлчов бирлиги хисобланади. Маълумотларни пакетларга бўлиш ўз навбатида узатиш тезлигини оширади ва тармоқнинг бошқа фойдаланувчиларига тармоқда ахборот алмашиш имконини беради
Маълумотлар блокини пакетларга бўлишда тармоқ операцион тизими пакетдаги маълумотга қўшимча ахборот яъни сарлавха ва трейлер қўшиб юборади.
Сарлавха – юборувчи адреси, пакет қайси блокнинг қайси қисмига тегишлилиги хақидаги ахборотларни сақлайди.
Трейлер – юборилаѐтган пакетнинг хатосиз етиб боришини текширувчи ахборотни ўз ичида сақлайди. Агар хатолик бўлса трейлер пакетни қайта юборилишини талаб қилади