Гимнастика ва спорт психологняси факультети таркибига:
Гимнастика ва бадиий гимнастика назарияси ва услубияти кафедраси.
Спорт менежменти ва туризм кафедраси.
Анатомия ва физиология кафедраси.
Спорт тиббиёти ва ДЖТ кафедраси.
Биохимия ва гигиена кафедраси.
Педагогика ва психология кафедраси.
Спорт ўйинлари факультети таркибига:
Гандбол ва теннис назарияси ва услубияти кафедраси.
Волейбол ва баскетбол назарияси ва услубияти кафедраси.
Узбек ва чет тиллари кафедраси.
Футбол факультети таркибига:
Футбол назарияси ва услубияти кафедраси.
Узбекистан тарихи ва ДЖҚНА кафедраси.
Информатика ва ахборот технологиялари кафедраси.
Яккакураш спорт турлари факультети таркибига:
Миллий ва халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси.
Бокс, қиличбозлик ва таэквондо назарияси ва услубияти кафедраси.
Фалсафа кафедраси.
Кўпкураш спорт турлари факультети таркибига:
Енгил атлетика, огир атлетика ва велоспорт назарияси ва услубияти кафедраси.
Сузиш, эшкак эшиш ва синхрон сузиш назарияси ва услубияти кафедраси.
Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедраси.
УзДЖТУ АКТ ҳақида сўз юритилса, эътироф этиш лозимки, ҳар ўқув йилида турли мавзуларда республика ва халқаро илмий-амалий ва назарий анжуманлар ўтказмокда. Айниқса, болалар спорти, Халқаро Олимпия ҳаракати таълими, спортчиларни Олимпия ўйинларига тайёрлаш жараёнларига катта эътибор берилмокда. Унинг ташкилий бошқарув фаолиятларида институт раҳбарлари, мутасадди олимлари (Р.Д.Халмухамедов, К.Д.Ярашев, Ф.А. Керимов, О.О.Пўлатов, К.Т.Шакиржанова, М.Султанов, Д.Абдурахмонова ва ҳ.к.) фидокорона ташаббус кўрсатмоқда.
Эътиборли жиҳати шундаки, 20 га яқин кафедра, илмий-тадқиқот лаборатория, малака ошириш маркази, кутубхонада электрон доскалар, компьютер-интернет ва унга тааллукди воситалар билан таъминланган.
Махсус АКТ ўқув хоналарида фақат профессор-ўқитувчи, лаборант ёки тадқиқотчи-изланувчиларгина эмас, бакалавр, магистрлар ҳам якка тартибда ёки гуруҳ шаклида шуғулланиб, янги ахборотлар олиш ёки ўз ишлари натижаларини юборишда мақсадли, самарали равишда фойдаланадилар.
Институт кутубхонаси ва кафедраларда “Электрон китоб” жавонлари ташкил этилиб, улардан талабалар мунтазам равишда фойдаланишга шароитлар яратилган.
ЎзДЖТУ истиқболини юқори кўтариш масаласи Республика Президента Ш.М.Мирзиёев ва Республика Ҳукуматининг диққат-эътиборида туриши келажак учун юқори малакали илмий-педагогик кадрлар, маҳоратли мураббийлар ҳамда Осиё ва жаҳон чемпионларини тайёрлашга қаратилаётганлиги муҳим ахамиятга эгадир.
Узбекистан Республикам Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (3 июнь 2017) бунинг ёрқин далилидир.
Мазкур қарорга илова (1) этилган “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури” мазмунида ЎзДЖТУ ҳақида қатор янги ва ўта муҳим бўлган тадбирлар режалаштирилган, яъни:
- ЎзДЖТУнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш (20-банд);
ЎзДЖТУ хузуридаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш.
Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази худудидаги қурилишнинг 2- босқич қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш (22-банд);
... битирувчиларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида талабаларнинг доимий яшаш жойларидаги БЎСМ, ОЗКда талабалар олди амалиётларини ўтказиш, уларни иш билан таъминлаш даражасини ошириш (30-банд);
... мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг ўқув жараёнига халқаро тажрибаларни татбиқ этиш, Ўзбекистон спорт терма жамоалари ўқув машғулотларига ва тайёргарлик жараёнларига оид видео ва кўргазмали материаллар билан таъминлаш (32-банд);
ЎзДЖТУ ҳамда унинг таркибидаги ... малака ошириш марказининг ихтисослик кафедраларини замонавий техник воситалар ва махсус лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш (33-банд).
Бу каби режалар, вазифалар ва уларни амалга оширишдаги саъй- ҳаракатлар фақат ЎзДЖТУнигина эмас, балки олий таълим тизимидаги “Жисмоний тарбия” факультетларида ҳам юз бериши табиийдир.
Республика олий ўқув юртлари таркибидаги жисмоний тарбия факультетларида АКТдан фойдаланиш имкониятлари. Республика вилоятларининг барча университет ва педагогика институтлари таркибида (15) жисмоний тарбия факультетлари узок (1949-1970) ва яқин (1971-2017) даврлар ичида ташкил этилиб фаолият юритмокда.
Факультетларнинг профессор-ўқитувчи ва мураббийлари (соатбай тарзида) олий ўқув юрти спорт иншоотлари, информатика ва ахборот технологиялари хоналаридан самарали фойдаланмокда. Шунингдек, вилоят марказидаги замонавий стандартларга эта бўлган турли спорт иншоотларида (стадион, спортзал, сув хавзаси, теннис корти ва ҳ.к.) ўқув ва спорт машғулотларини ўтказишда хам (текин ёки ижара шаклида) фойдаланади.
Етук даражадаги малакали кадрлар тайёрлаш ва маҳоратли спортчиларни тарбиялаб етиштиришда барча факультетларнинг фаолияти таҳсинга сазовордир. Бу йўлда мутахассис олимлар, катта тажриба ва малакага эга бўлган ўқитувчи, ижодкор ёшларнинг илмий-педагогик хамда амалий кўникмалари давр талабларига жавоб бера олади. Айн икса спорт фанларини ўқитишдаги назарий ва амалий машгулотларда замонавий техник воситалар, АКТни татбиқ этишга эътибор кучаймокда. Информатика ва ахборот технология фанларини ўқитишда спортга дойр мавзуларни кўпайтириш, уларни хар бир фан ва спорт машғулотларида қўллаш вазифаларига эътибор қаратилмоқда.
Бобга дойр хулоса
Жисмоний тарбия тизимида жисмоний тарбия таълимининг тузилма ва кўлами кенг ҳамда ўзига хос хусусиятлар, мураккаб ташкилий-бошқарув технологиялари мужассам. Бу жараёнлар асосан жисмоний тарбия ва спорт фаолиятининг асосий негизи сифатида мухим ахамиятга эга.
Таъкидланганидек, бу соҳадаги таълим муассасаларининг асосий мақсад ва вазифалари спортдаги иқтидорли ўғил ва қизларни спортга қизиқтириш, уларни танлаш, саралаш ва машгулотларга жалб этишдан иборат. Бу фаолиятларнинг энг муҳим технологик усуллари уларни спорт мактабларида шугуллантириш, спорт тайёргарлиги ва махоратини тарбиялашдир. Мазкур ижтимоий-педагогик жараёнлар мажмуий (комплекс) ва ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (БУСМ), Олимпия заҳиралари хамда Олий спорт маҳорати (ОЗ, ОСМ) мактабларида амалга оширилаётганлиги билан эътиборга моликдир.
Республика ҳудудларидаги БЎСМ, ОЗ, ОСМ мактабларидаги ёш спортчиларни тайёрлашда истеъдодли ва юқори малакалар, кўникмаларга эга бўлган мураббий- устозлар хар бир спорт турининг ўзига хос мазмун, шакл ва мақсадлари асосида техник-тактик амаллар, замонавий технологик усулларни қўллашмокда. Бу каби ўта мураккаб ва масъулиятли фаолиятларда АКТни қўллаш, ҳар бир спорт таълими масканида АКТ бўйича зарур шарт- шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Маълумки, жисмоний тарбия ва спорт фаолиятида мутахассис кадрларнинг ўзига хос ўрни бор. Уларни тайёрлашда бу соҳадаги ўрта махсус ўқув муассасалари (Олимпия захиралари, педагогика коллежлари) фаолият
юритиб, маҳоратли спортчиларни тайёрлаш йўлида уларни ўқитунчп мураббий бўлишга йўналтирилган таълим хам берилмоқда. Бу фаолиятаарнн АКТдан самарали фойдаланиш жараёнлари билан уларни қуроллантир н
давр талаби асосида эътибор қаратилиши муҳим аҳамият касб этмоқда.
Олий маълумотли етук мутахассис кадрларни тайёрлашда каин тажрибага эга бўлган УзДЖТУ ва вилоятлардаги жисмоний тарбнн факультетларида замонавий таълим асосида информатика ва ахборо* технологиялари таълими ҳам мақсад йўлида фаолиятга айланган.
Бўлажак мутахассисларни тайёрлашда деярлик барча гуманитар пн ихтисосликдаги фанларда, шунингдек спорт турлари бўйича таълим бершннп АКТни ишга солиш, ҳар бир мавзуга дойр янги маълумотлар олиш, уларни дарслар, спорт машғулотларида қўллаш асосий вазифалардан биридир.
Мухими шундаки, Республика Президенти ва Ҳукуматининг А Ю бўйича шарт- шароитлар яратиш, бўлажак мутахассисларни АКТ воситаларн билан таништириш, уларда кўникмалар беришга қаратилган фармон ни қарорлари ўкув муассасаларида амалга оширилмокда. Бу эса уларшнн меҳнат жараёнларида АКТдан самарали фойдаланишга асос бўлмокда.
Мутахассис ходимлар, педагог-ўқитувчи, мураббийларнинг малакасипн ошириш ва уларнинг замонавий таълим технологияларини доимо ўзлаштириб бориш ҳамда такомиллаштириш тадбирлари яхши йўлП қўйилмоқда.
Билим ва тушунчаларии текшириш учуй саволлар
Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш миллий дастурида жисмоний тарби! ва спорт соҳасининг тутган ўрни.
Бўлажак кадрларни тайёрлашда спортдаги иқтидорли ўғил ва қизларип танлаш, саралаш ва уларни спорт мактабларида тарбиялашнинг техноло* ни усуллари.
Мажмуий ва ихтисослаштирилган спорт мактабларининг шакл ни мазмуни, максад хамда тоифа тузилмалари, АКТни қўллаш усуллари.
Олимпия заҳиралари ҳамда педагогика ва болапар спори* коллежларининг иш фаолияти, уларда АКТдан фойдаланиш йўллари.
УзДЖТУ ва вилоятлардаги жисмоний тарбия факультетлариниш ши мазмуни, фаолиятлари, АКТга эга бўлиш даражалари.
Истеъдодли спортчилар махоратини тарбиялаш ва мутахассис кадрлнр тайёрлашдаги АКТнинг уйгунлиги.
Жисмоний тарбия ва спорт сохасидаги кадрларни қайта тайёрлшп, уларнинг малакасини оширишда АКТнинг турлари, технологик усуллари.
Адабиётлар
ЎзРнинг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, 1997.
ЎзРнинг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуни, янги таҳрир 2015.
УзР Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори, 3 июнь 2017.
ЎзР Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 24 апрель 2017.
ЎзР Президентининг “Педагогик кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, 26 сентябрь 2017, “Халқ сўзи” газетаси, 27 сентябрь 2017.
ЎзР Президентининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 14 март 2017.
“Спортни янада оммалаштириш, маҳоратли мураббий ва спортчиларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди”, ЎзА, “Халқ сўзи” газетаси, 1 ноябрь 2017 й.
Утенов О.У. и др. Учебные программы для колледжей олимпийского резерва по направлению подготовки. “Спорт”, Т., 2005, с. 11-15.
“Халқ сўзи” газетаси, 1 июль 2017 й.
Ярашев К.Д. Оммавий согломлаштирувчи жисмоний тарбия ва халқ миллий ўйинлари бўйича мутахассислар тайёрлаш масалалари, монография, Т.,ЎзДЖТУ, 1997.
Ярашев К.Д. Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш, дарслик. Т., Ибн Сино. 2003.
Do'stlaringiz bilan baham: |