Ахборот-коммуникация технологиялари XXI асрнинг глобаллашуви жараёнларига манфаат келтирувчи барча соҳалар каби жисмоний тарбия ва спорт фаолиятига ҳам кенг миқёсда чуқур сингиб бормокда


Олимпия заҳиралари, педагогика ва болалар спорти коллежларида ахборот-коммуникация технологияларипи ташкил қилишнинг моҳиятлари



Download 351,2 Kb.
bet20/35
Sana12.05.2023
Hajmi351,2 Kb.
#938046
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35
Bog'liq
1 qism

Олимпия заҳиралари, педагогика ва болалар спорти коллежларида
ахборот-коммуникация технологияларипи ташкил қилишнинг
моҳиятлари


Олимпия захиралари коллежлари. Республика вилоятларининг барчасида Олимпия захиралари коллежлари фаолият юритмокда. Тошкентда қарийб 60 йилдан буён Республика Олимпия захиралари коллежи (собиқ спорт интернати) етук спортчи ва ёш мутахассислар тайёрлашда хизмат қилиб қелмокда.
Таъкидлаш жоизки, Республика спорт мусобақалари, шунингдек Марказий Осиё, Осиё биринчиликлари, нуфузли халқаро турнирлар, минтақа ўйинлари хамда халқаро спорт мусобақаларида (Осиё, жаҳон чемпионатлари, Олимпия ўйинлари ва ҳ.к.) қатнашувчилар, совриндор эгаларининг 50-60%и Олимпия захиралари коллежларининг тарбияланувчиларига тўғри келади.
Республика Президентининг 2017 й. 31 октябрда спортга бағишланган йиғилишида “Маҳаллий ва халқаро спорт мусобақаларида спортчиларимиз томонидан 483 та олтин, 394 та кумуш, 536 та бронза, жами 1 минг 413 та медаль қўлга киритилди” деб таъкидланиши бежиз эмас.
Республика Олимпия захиралари коллежи педагогик жамоаси томонидан ишлаб чиқилган “Уқув дастурлари” вилоятлардаги Олимпия захиралари коллежлари (ОЗК) учун хам хизмат қилмокда.
Мазкур дастурлар мазмуни асосан мураббийлар, ўқитувчи ва соғломлаштириш йўналишлари бўйича мутахассис кадрлар тайёрлашга қаратилган. Бу йўлда эса:

  1. Мутахассисликка кириш.

  2. Педагогика.

  3. Умумий психология.

  4. Спорт психологияси.

  5. Мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбия асослари.

  6. Жисмоний маданият ҳаракатини бошқариш.

  7. Жисмоний маданият тарихи.

  8. Одам анатомияси асослари.

  9. Одам физиологияси асослари.

  10. Спорт физиологияси.

  11. Биомеханика.

  12. Спорт метрологияси.

  13. Даволаш жисмоний маданияти, гигиена, спорт уқалаши (массаж).

  14. Спорт машгулотлари назария ва усуллари.

  15. Танланган спорт турини ўқитиш усуллари.

  16. Мураббийлик ўқув амалиёти (практика).

  17. Ўқув амалиёти (практика).

  18. Спорт-педагогик маҳоратни такомиллаштириш асосий ўринда туради. 1

Шунингдек умумтаълим йўналишда:
Она тили ва адабиёт;
Рус ва чет тиллари;
Тарих;
Инсон ва жамият;
Математика;
Информатика;
Физика;
Астрономия;
Кимё;
Биология;
Иқтисодий география;
Ешларни чақириққача тайёрлаш;
- Дав лат ва ҳуқуқ асослари;
Маънавият асослари;
Ахборот технологиялари;
Эстетика;
Оилавий психология; ,
Мустақилллик миллий гоялари: асосий тушунча ва мавжудлик;
Узбекистан Конституцияср;
Иқтисодиёт асослари фанлари ҳам ўқитилади.
Дастурнинг умумтаълим йўналиши турлари таркибида ўқувчи ёшларгп “Ахборот ва ахборот технологиялари таълими” ўргатиш назарди 1 тутилганлиги муҳим аҳамиятга эгадир. Яъни иқтидорли спортчи ўқувчилар замонавий техник воситаларни ўзлаштириши ва касбий кўникмаларда уларпи қўллаши ҳаётий зарурият ҳисобланади. AMMO дастурлар мазмунида барчн спорт фанлари каби “Информатика” ва “Ахборот технологиялари” бўйичп ҳеч қандай услубий тушунча ва шархдар берилмаган. Бу эса мураббийлар фаолиятида АКТни татбиқ этиш ёки мақсад йўлида самарали фойдаланиш масъулиятларини сезиш жараёнларидан фойдаланишларига салбий таъсир этади.
Спорт машғулотларида шуғулланувчиларнинг анатомик ва физиологик жараёнларини кузатиш, назорат қилиш, тегишли усулларни кенгайтириш ёки кучайтириш, илмий тадқиқотлар олиб боришда таълимда техник воситалардан фойдаланиш кўздатутилган. Уларнингтаркибида:
Гониометр;
Тензоп латформа;
Электронур асбоби (асциллограф);
Фотоаппаратлар; Киноаппаратлар; Кардиолидер; Пульсометр;
Ҳисоблаш машиналари;
Видеомагнитофон кўрсатилиб, эслатилган холос.
Таъкидлаш жоизки, спортчилар маҳоратини тарбиялаш ва етук мутахассис кадрлар тайёрлашда АКТ воситаларининг (компьютер-интернет, мобиль телефонлар ва янгидан истеъмолга кириб бораётган техник воситалар) “Дастурлар” ишлаб чиқилган ҳамда нашр этилган даврларда (2003 й.) одат тусига кирмаганлиги сабабли эътибордан четда қолган дейиш мумкин. Муаммога шу нуктаи-назар билан эътибор берилса, вилоятлардаги ОЗКда АКТдан машгулотлар давомида фойдаланиш, ўкувчи- спортчи ёшларнинг техник воситаларини ўзлаштириш ва уларга қизикиш даражалари давр талаблари тўла жавоб бермаслиги кўзга ташланмоқда (жадвал).


  1. Download 351,2 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish