ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
С.К. Ғаниев, М.М. Каримов, К.А. Ташев Ахборот хавфсизлиги. “ ALOQACHI” – 2008.
Васильков А. В. Васильков А. А. Васильков И. А. Информационные системы и их безопасность. Москва-2011.
В. П. Мельников, С. А. Клейменов, А. М. Петраков Информационная безопасность и защита информации. Москва Издательский центр “Академия” -2009
Васильков А. В. Васильков И. А Безопасность и управление доступен в информационных системах. Москва-2010.
В. Ф. Шаньгин Комплексная защита информации в корпоративных системах. Москва ИД “ФОРУМ” – ИНФРА-М 2010.
13-маъруза.
Ахборотни сирқиб чиқиш каналлари
Режа:
Ахборот сирқиб чиқадиган техник каналлар ва уларнинг туркумланиши
Ахборот сирқиб чиқадиган техник каналларни аниқлаш усуллари ва воситалари
Объектларни инженер ҳимоялаш ва техник қўриқлаш
Калит сўзлар: Сирқиб чиқиш, канал, кириш йўли, ахборот тизими, энергетик тизим, сигнал манбаси, узатувчи мухит, сигнал, радиоэлектрон, акустик, оптик, моддий.
1. Ахборот сирқиб чиқадиган техник каналлар ва уларнинг туркумланиши
Ахборотнинг техник канал бўйича сирқиб чиқиши нуқтаи назаридан объект модели ўзаро ва ташқи мухит билан боғланган ахборот, энергетик, моддий тизимларни ўз ичига олади (1-расм).
Ахборот тизими энергетик тизим билан ва у орқали ташқи мухит билан ўзаро таъсирда бўлади. Энергетик тизим орқали ахборот сирқиб чиқадиган канал шаклланиши мумкин. Объектнинг энергетик тизимининг ташқи мухитга таъсири натижасида ниқобни очувчи акустик майдон яратилади. Ахборот сирқиб чиқадиган техник каналлар деганда техник воситаларнинг ишлаш жараёнида пайдо бўлувчи турли табиатли қўшимча нурланиш хисобига ахборотнинг бехосдан узатилиши тушунилади. Ахборот сирқиб чиқадиган техник каналнинг структураси 2 – расмда келтирилган.
2-расм. Ахборот сирқиб чиқадиган техник канал структураси
Канал кириш йўлига дастлабки сигнал кўринишидаги ахборот қабул қилинади.
Дастлабки сигнал – ахборот манбаидан олинадиган ахборот элтувчисидир. Қуйидаги сигнал манбаларини кўрсатиш мумкин:
электромагнит ва акустик тўлқинларини қайтарувчи кузатув объекти;
ўзидан оптик ва радио диапазонларидаги электромагнит тўлқинларини тарқатувчи кузатув объекти;
функционал алоқа каналининг узатувчи қурилмаси;
яширинча ўрнатилган қурилма;
хавфли сигнал манбаи;
ахборот билан модуляцияланган акустик тўлқинлар манбаи.
Канал кириш йўлига манбадан ахборот сигнали манба тилида (харф, рақам, матн, символлар, белгилар, товуш сигналлари ва ҳ. кўринишида) қабул қилинганлиги сабабли узатувчи қурилма ахборотнинг ушбу ифодаланиш шаклини тарқалиш мухитига мос ахборот элтувчисига ёзишни таъминловчи шаклга ўзгартиради.
Ахборот сирқиб чиқадиган техник каналларнинг туркумланиши 3расмда келтирилган.
Оптик
Ахборот элтувчининг физик табиати бўйича қуйидаги ахборот сирқиб чиқадиган техник каналлар фарқланади:
радиоэлектрон;
акустик;
оптик;
моддий.
Моддий каналда ахборотнинг сирқиб чиқиши химояланувчи ахборотли элтувчиларнинг назоратланувчи зона ташқарисига рухсатсиз тарқалиши хисобига рўй беради. Элтувчи сифатида кўпинча хужжатлар қўл ёзмаси ва ишлатилган нусхалаш қоғозлари ишлатилади.
Информативлиги бўйича ахборот сирқиб чиқадиган каналлар информатив, информативлиги кам ва информатив эмасларга бўлинади. Канал информативлиги канал бўйича узатилувчи ахборот қиймати орқали бахоланади.
Фаоллик вақти бўйича каналлар доимий, даврий ва тасодифийларга бўлинади. Доимий каналда ахборот сирқиб чиқиши етарлича мунтазам характерга эга. Тасодифий каналларга ахборот сирқиб чиқиши тасодифий, бир марталик характерга эга бўлган каналлар тегишли.
Ахборот сирқиб чиқадиган каналларнинг амалга оширилиши натижасида қуйидаги хавфлар пайдо бўлиши мумкин:
акустик ахборотнинг сирқиб чиқиши хавфи;
тасвирий ахборотнинг сирқиб чиқиши хавфи;
ахборотнинг қўшимча электроманит нурланишлар ва наводкалар бўйича сирқиб чиқиши хавфи.
Структуралари бўйича ахборот сирқиб чиқадиган каналлар бир каналли ва кўп каналли бўлиши мумкин. Кўп каналлиларда ахборот сирқиб чиқиши бир қанча кетма-кет ёки параллел каналлар бўйича бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |