Ҳимояланганликни тахлилловчи дастурлар. Ҳимоя самарадорлигини назоратлаш ахборотдан рухсатсиз фойдаланиш ҳамда ахборотни ёки ахборотни ишлаш ва узатиш воситаларининг нормал ишлашининг бузилиши эвазига ахборотнинг техник каналлар бўйича сирқиб чиқишини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида амалга оширилади. Ушбу вазифани “хавфсизлик сканерлари” деб аталувчи “ҳимояланганликни тахлиллаш воситалари” бажаради. Қуйида ҳимояланганликни тахлиллаш воситаларининг дастурий махсулотлари келтирилган.
XSpider 7.8 – заифликларни татбиқий ҳамда тизимли сатҳларда тездан самарали қидиришни амалга оширувчи тармоқ хавфсизлиги сканери. Ушбу сканер ҳар қандай кўламли тармоқларда хавфсизлик мақомини назоратлашнинг самарали тизимини барпо этади.
Тармоқ ревизори – рухсатсиз фойдаланишга уринишларни бартараф этишга мўлжалланган тармоқ сканери. Тармоқ ревизори TCP/IP стеки протоколларидан фойдаланувчи ўрнатилган тармоқ дастурий ва аппарат таъминоти заифликларини аниқлаш учун ишлатилади.
Сканер BC - ҳимояланганликни комплекс тахлиллаш тизими. Ушбу сканер операцион тизимли ва олдиндан ўрнатилган дастурий таъминотли юкловчи DVD ёки USB –тўплагич. Ўрнатилган дастурий таъминот ахборот тизими ҳимояланганлигини комплекс тахлиллашни ва тестлашни амалга оширади.
Антивируслар. Ҳозирда кичик компаниялар ҳамда корпорациялар томонидан ишлаб чиқиладиган ва мададланадиган вирусга қарши дастурий маҳсулотларнинг етарлича катта сони мавжуд. Уларнинг орасида вирусга қарши комплекс дастурларни алоҳида ажратиш мумкинки, бу дастурлар компьютерда ўрнатилган дастурий таъминотни тўлиқ назоратлайди. Қуйида бундай дастурий маҳсулотларнинг баъзилари келтирилган.
Касперский лабораторияси – ахборот хавфсизлиги соҳасидаги илдам қадамлар билан ривожланаётган компаниялардан бири.
“Eset” компанияси – вирусга қарши дастур таъминотини ҳалқаро ишлаб чиқарувчиси, кибержиноятчиликдан ва компьютер тахдидларидан ҳимоялаш соҳасидаги эксперт.