Ретикулоцитлар (reticulocytus)
Норма 0,5–1,2% (30–70х109/л)
Ретикулоцитлар морфологияси ва вазифалари
Ретикулоцитлар — ёш эритроцитлар бўлиб, нормобластлар ядросини йўқотганидан сўнг пайдо бўлади. Ретикулоцитлар суправитал бўялганда намоён бўлувчи, донали-тўрли субстанцияга эга.
Донали-тўрли структуралар эндоплазматик тўр, РНК сақловчи рибосома ва митохондрия қолдиқларини тутиши электрон-микроскопик аниқланган. Ретикулоцитларда маълум даражада оқсил (глобина), гем, пуринлар, пиримидин нуклеотидлари, фосфатидлар, липидлар синтезланади, лекин РНК синтезланмайди. 2 кун давомида ретикулоцит қонда айланади, кейин РНК си камайган сайин етилган эритроцитга айланади.
Оддий гематологик усулларда бўялган суртмаларда, ретикулоцитлар кулранг-пушти рангда — полихроматофил.
Ретикулоцитларни хисоблаш усуллари
Хозирги кунда ретикулоцитларни хисоблашни унифицирланган усули, бриллиант крезил кўки, азур I ёки азур II билан бўялгандан кейин,бевосита ойна ёки прбиркада санаш кенг қўлланилади.
1. Метод принципи.
Эритроцитларни ишқорий бўёқлар билан бўягандан сўнг, донали-тўрли субстанциясини аниқлаш ва санаш.
2. Реактивлар: а) бриллиант крезил кўкининг абсолют спиртда тўйинтирилган эритмаси (абсолют спирт тайёрлаш учун 96% ли этанолни мис купороси кукунида ушлаб туриш керак ) 100 мл спиртга 1,2 г бўёқ;
б) азур I эритмаси: азур I — 1 г, аммоний оксалат — 0,4 г, натрий хлорид — 0,8 г, этил спирти 96% — 10 мл, дистиллирланган сув — 90 мл.
Эритмасини ёпиқ флаконда, 2–3 кунга термостатга 37 °Сга, кўйилади ва периодик равишда чайқатиб турилади. Кейин хона температурасигача совутилади ва қоғозли филтрда филтрланади.
Эритма қора шишали идишда сақланади. Қуйқа хосил бўладиган бўлса, эритма қайтадан филтрланиши керак;
в) азур II эритмаси: азур II — 1 г, натрий цитрат — 5 г, натрий хлорид — 0,4 г, дистиллирланган сув — 45 мл.
Эритма термостатда 37 °С да 2 суткага қолдирилади, периодик чайқатиб турилади. Эришини тезлатиш учун бўёқни кучсиз оловда 15-20 мин давомида, қайнашгача олиб бормасдан қизитиш мумкин. Хона температурасигача совутилади ва филтрланади.
Эритма қора шишали идишда сақланади
3. Бўёқ ойнасида:
яхшилаб ювилган ва ёғсизлантирилган буюм ойнаси горелка алнгасида қиздирилади. Шиша таёқча билан ойнага бўқлардан бири томизилади ва силлиқланган ойнали бўёқдан сутма тайёрланади. Ойнанинг ўша томони стеклограф билан маркерланади. Ойнани бу холатда кўплаб тайёрлаб қўйиш ва қуруқ салқин жойда сақлаш мумкин;
шу усулда тайёрланган ойнага, қон томчиси томизилади, юпқа суртма тайёрланади ва шу захоти нам камерага жойлаштирилади. Бунинг учун четларига озгина хўлланган марли ёки пахта валиклари қўйилган, қопқоқли Петри косачасидан фойдаланилади;
нам камерада суртма 3–5 мин давомида ушланади, сўнгра хавода қуритилади. Зернисто-сетчатая ретикулоцитларнинг донадор-тўрли субстанцияси, эритроцитларнинг яшил-хаворанг фонида аниқ ажралиб, сиёхранг-кўк рангга бўялади.
Пробиркада бўяш:
1-усул: ишлатишдан олдин пробиркада, 1% калий оксалат эритмасига, 4 томчи бўёқ эритмаси нисбатида, бриллиант крезил кўкин ишчи эритмаси тайёрланилади
Бўёққа 40 мкл қон қўшилади (иккита пипетка, 0,02 белгисигача). Аралашмани яхшилаб, лекин эхтиёткорлик билан аралаштирилиб, 30 мин га қолдирилади. Яна аралаштирилади ва ингичка сутмалар тайёрланади;
2-усул: пробиркага 0,05 мл бўёқ эритмаси ва 0,2 мл қон солинади. Аралаштирилади ва 20– 30 мин га қолдирилади. Яна аралаштирилади ва ингичка сутмалар тайёрланади;
3-усул: пробиркага 0,3–0,5 мл бўёқ эритмаси ва Панченков аппарати пипеткаси билан 5 –6 томчи қон олинади. Пробирка резинали пробка билан ёпилади, Аралашмани яхшилаб, лекин эхтиёткорлик билан аралаштирилиб 1–1½ соатларга қолдирилади (ретикулоцитлар 1½ ч –3 с экспозицияда яхши бўялади. Яна аралаштирилади ва ингичка сутмалар тайёрланади;
4. Ретикулоцитларни хисоблаш.
Суртмаларда эритроцитлар сариқ-яшил рангга, донадор-тўрсимон субстанция эса – кўк ёки кўк-сиёхрангга бўялган.
Юқоридаги усуллар ёрдамида тайёрланган суртма иммерсион объективли микроскоп остида кўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |