Ретикулоцитларнинг миқдорий таркиби
норма: 0,5–1,2 % (30–70 х109/л)
Ретикулоцитлар сонининг ортиши кузатилади:
Қон йўқотилганда (айниқса ўткир);
гемолитик анемияларда, айниқса криз даврида (20–30 % гача);
мегалобласт анемияни витамин В12 билан даволаганда (ретикулоцитар криз — ретикулоцитлар сонининг даволанишнинг 4–8-куни ортиши).
Ретикулоцитлар сонининг камайиши характерли:
апластик ва гипопластик анемиялар;
даволанмаган мегалобласт анемия;
нур касаллиги;
цитостатик препаратлар қабул қилганда.
Томирда қонни тарқоқ ивиши (ТҚТИ)-синдром
ТҚТИ синдром – гемостазнинг энг кенг тарқалаган паталогияларидан бири. Унинг асосида микроциркулятор томирларда, катта миқдорда микротромблар ва қон хужайралари агрегатлари хосил бўлиши билан, қоннинг генерализациялашган ивиб қолиши ётади. Кўплаб аъзо ва тизимларда нормал қон айланиши блокланади ва чуқур дистрофик ўзгаришларга олиб келади. Интенсив қон ивишидан кейин гипокоагуляция (қоннинг ивиш хусусиятини йўқолиши), тромбоцитопения (қоннинг бирлик хажмида тромбоцитлар миқдорининг камайиши) ва геморрагиялар (қон кетишлар) ривожланади.
Синдром турли хил касалликлар натижасида ривожланиши мумкин ва доимо, организмнинг нормал хаёт фаолиятига номутаносиб бўлган, қоннинг суюқлик хусусиятларини йўқолиши ва капиллярларда циркуляциянинг бузилиши билан кечади. Шу билан бирга, ТҚТИ-синдромнинг оғирлик даражаси, тарқалганлиги ва ривожланиш тезлиги турлича – яшин тезлигида кечувчи летал шакллардан, латент (яширин) ва чўзилгангача, қон генерализациялашган ивишидан, регионал ва орган тромбогеморрагияларигача бўлиши мумкин.
ТҚТИ -синдромни келтириб чиқаради:
Кўп холларда ТҚТИ-синдромни қуйидаги патологик жараёнлар ва таъсирлар ривожлантиради.
Генерализациялашган инфекциялар ва септик холатлар (бактериемия, вирусемия), шу билан бирга абортларда, туғруқда, томирланинг узоқ вақт катетеризациясида. Септик шокда ўткир ТҚТИ-синдром доимо кузатилади. Шокнинг келиб чиқишидан қатъий назар, ТҚТИ-синдром доимо йўлдош бўлади. Бундай холларда кўрилаётган синдром оғирлик даражаси, шокнинг давомийлиги ва намоён бўлишига боғлиқ равишда, тўғри пропорционал. Бемор учун айниқса травматик бўлагн, оператив муолажалар (асосан ёмон сифатли ўсмаларда, паренхиматоз аъзолар операцияларида, АПК ва томир ичи аралашувларида). Қон кетишлар, коллапс, қон массив қуйилишлари ТҚТИ-синдромни тезлаштиради.
Кўплаб терминал холатлар, ТҚТИ-синдром билан бирга кечади.
ТҚТИ-синдром доимо, агар беморда томир ичи гемолизи юзага келса,
(қон томирлар ичида хужайраларнинг парчаланиши), мос келмаган трансфузияларда (беморга гурухи бўйича мос келмайдиган қон қуйилганда).
Do'stlaringiz bilan baham: |