Пешоб рангини аниқлаш
Пешоб ранги ўтувчан ёруғликда, цилиндрни кўзгача кўтариб аниқланилади.
Турли патологик холатларда пешоб рангининг ўзгариши
Пешоб ранги
|
Пешоб ранги ўзгарадиган, патологик холат
|
Сабаблар
|
Тўқ - сариқ
|
Димланган буйрак, шиш,куйиш, қусиш, ич кетиш
|
Бўёвчи моддаларнинг юқори концентрацияси
|
Рангпар, сувли
|
Қандли диабет, қандсиз диабет
|
Бўёвчи моддаларнинг концентрацияси камлиги
|
Тўқ- қўнғир
|
Гемолитик
|
Уробилиногенурия
|
Қорамтир
|
Ўткир гемолитик буйрак
|
Гемоглобинурия
|
Алкаптонурия
|
Гомогентизин кислота
|
Қизил
|
Буйрак коликаси, буйрак инфаркти
|
Гематурия (янги, ўзгармаган)
|
«Гўшт ювидиси» кўринишида
|
Ўткир нефрит
|
Гематурия (ўзгарган қон)
|
Пиво рангида ( яшил-бурый)
|
Паренхиматоз сариқлик
|
Билирубинурия ва уробилиногенурия
|
Яшил-сариқ
|
Механик сариқлик
|
Билирубинурия
|
Оқиш
|
Буйрак тўқимасининг емирилиши
|
Липурия
|
Сутли
|
Буйраклар лимфостази
|
Хилурия
|
Баъзи дори препаратларини қабул қилганда пешоб рангининг ўзгариши
Пешоб ранги
|
Дори модда
|
Қизил
|
Фенацетин, адриамицин, ферроцерон
|
Пушти
|
Фенолфталеин (ишқорий сийдикда)
|
Тўқ-қорамтир
|
Сульфаниламидлар
|
Қизил-жигарранг
|
Фенилсалицилат, амидопирин, цефалоридин, дифенин
|
Яшил-қорамтир ( «пиво» рангида)
|
Индометацин, амитриптилин
|
Яшил-сариқ
|
Ревен, александрия барги
|
Сабзиранг-сариқ
|
Рибофлавин
|
Тиниқлиги
Нормал пешоб тиниқ бўлиши керак. Хиралашишига тузлар, хужайра элементлари, шиллиқ, ёғ, бактериялар сабаб бўлиши мумкин. Пешобда баъзи бир текширувларни ўтказиш учун ( масалан, оқсил, глюкозани текшириш), хиралигини йўқотиш керак.
Пешоб хиди
Пешоб кескин бўлмаган, специфик хидга эга. Пешобга бактериялар хавода (туриб қолганда) ва сийдик йўлларида ўтириб қолса (оғир циститлар, емирилаётган ўсмалар) аммиакли хид пайдо бўлади. Пешобда кетон таналари бўлса ўзига хос хидни олади (мевали), чираётган олмаларнинг хидини эслатади.
Кимёвий текшириш
Пешоб реакцияси нейтрал ёки кучсиз кислотали (рН 5,0–7,0)
Пешобнинг нордон рекцияси кузатилади (рН < 5,0):
физиологик холатларда (кўп гўштли махсулот истеъмол қилганда);
респиратор ва метаболик ацидозда (диабетик кома, юрак етишмовчилиги, ЎБЕ);
ўткир нефритда;
подаграда;
Буйрак силида;
гипокалиемияда (ионли мувозанатни сақлаш учун, Н+ ионларининг секрецияси ортади);
аскорбин кислотаси, кортикотропин, аммоний хлорид таъсирида
Пешобнинг ишқорий реакцяси кузатилади (рН > 7,0):
сабзавотли диетада;
метаболик ва респиратор алкалозда (,кўп нордон қусгандан кейин, ошқозон шираси кислоталиги ортганда, шишилар сўрилаётган вақтда);
сийдик йўлларидаги фаол яллиғланиш жараёнлари;
гиперкалиемияда;
сурункали буйрак етишмовчилигида;
натрий цитрат, бикарбонатлар, адреналин, альдостерон таъсирида.
Пешоб реакциясининг килотали ёки ишқорий томонга турғун силши ёмон оқибатли патогенетик фактор хисобланади. Пешобни кимёвий, микроскопик ва бактериологик текширганда ва беморга диуретиклар ва антибактериал препаратлар тайинланганда пешоб реакциясини инобатга олиш зарур.
Пешоб реакцияси (рН) организмда катаболик жараёнлар вақтида хосил бўладиган, органик ва ноорганик кислоталар диссоциацияси натижасида юзага келадиган эркин водород ионлари Н+ миқдорига боғлиқ.
Н+ ионлари буйрак каналининг дистал қисми орқали чиқарилади, у ерда асосан буфер асослар билан боғланади ва оз қисми сийдик орқали эркин холда ажралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |