Риштон филиалда 14 та ҳолатда 80 951,8 минг сўм омонатчиларнинг талаблари асосан ҳисобварақларидан банк кассаси орқали чиқим ордери билан чиқим қилиб берилган. Ушбу амалиётни асословчи чиқим ордери кунлик йиғмажилдда мавжуд эмас. Ушбу ҳужжатларни бир нусхаси касса кунлик йиғмажилди кўрилганда тикилганлиги маълум бўлди. Нусхаси олинди. Ушбу ҳолат Қўтепа филиалда 9 та ҳолатда 43 142,3 минг сўмлик, Ўзбекистон филиалда 2 та 1 118,1 минг сўмлик ва Бешариқ филиалида 2 та ҳолатда 959,6 минг сўмлик чиқим ордерларида ҳам такрорланган.
Риштон филиалда 17 та ҳолатда 268 617,9 минг сўм омонатчиларнинг ҳисобварақларига банк кассаси орқали кирим ордери билан қирим қилиб берилган. Ушбу амалиётни асословчи қирим ордери кунлик йиғмажилдда мавжуд эмас. Ушбу ҳужжатларни бир нусхаси касса кунлик йиғмажилди кўрилганда тикилганлиги маълум бўлди. Нусхаси олинди. Ушбу ҳолат Қўтепа филиалда 6 та ҳолатда 67 500,0 минг сўмлик , Бешариқ филиалда 1 та 5 000,0 минг сўмлик маблағларда ҳам такрорланган.
Қўқон филиалда 649 та ҳолатда чиқим ордерида кассир имзоси билан тасдиқланмаган. Ушбу ҳолат Қувасой филиалда 1 та, Ўзбекистон филиалда 8 та ҳолатда такрорланган.
Ўзбекистон филиалда 4 та ҳолатда чиқим қилинган чиқим ордерида бухгалтер имзоси мавжуд эмас.Ушбу ҳолат Бешариқ филиалда 1 та ҳолатда такрорланган.
Омонатчилар бурчаги ташкил этилиши бўйича
Қўқон (Мазкур "Омонатчилар бурчаги"да мижозлар бевосита олиб фойдаланишлари учун қуйидагилар билан таъминланган бўлиши зарур бўлиб, банкларда омонат операциялари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Кодекслар, Президент қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда банк Бошқарувининг ички тартиб-қоидалари нусхалари ёки уларнинг тегишли қисмидан кўчирма нусхалари мавжуд эмас
омонат турлари (талаб қилиб олингунча сақланадиган, жамғарма ва муддатли) бўйича банк ички сиёсатида белгиланган маълумотлар, қабул қилинаётган омонатлар шартлари тўғрисида умумий маълумотлар (рўйхат, жадвал ва бошқа кўринишларда) ҳамда оммавий шартнома намуналари мавжуд эмас мавжуд эмас.
омонат операциялари бўйича яратилган интерактив хизмат турлари тўғрисида маълумотлари мавжуд эмас.
ишонч телефонлари рўйхати мавжуд эмас.
"Омонатчиларнинг шикоят ва таклифларини қайд этиш дафтари" мавжуд эмас. Тегишли тавсиялар берилди ва текшириш якунига қадар шакллантириш вазифаси қуйилди.
Омонат жалб этиш бўйича омонат бурчагида банкда мавжуд омонат турлари қисман жойлаштирилган ва реклама ишлари талаб даражасида ташкил этилмаган.
Банк бошқарувининг 2020 йил 25 мартда “Агробанк” АТБда жисмоний шахслар билан омонат операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг VIII боб, 52 банд талабларига риоя қилинмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |