Ҳаракатсиз омонатлар бўйича рўйхат тузилиши ва юритилиши бўйича Худудий филиалда “ҳаракатсиз омонатлар” рўйхат бўйича бирламчи ҳужжатлари омонатчида сақлаб келинмоқда, текшириш даврида 5 та холатда омонатчиларнинг хисобварақчалари харакатсизга ажратиб олинмаган, харакатдаги омонат хисобварақчалари билан сақлаб келинмоқда.
Узбекистонфилиалда ҳаракатсиз омонатлар бўйича омонатчиларнинг рўйхати ва бирламчи хужжатлари текширувга тақдим этилмади. Ушбу ҳолат Риштон ва Ёзёвон филиалда ҳам такрорланган.
Риштон филиалда 1 та ҳолатда 2018 йил 06 сентябр куни Хужамов Келдибой Юлдошевичга Манфаат жамғарма омонатига 12 ойга йиллик 20% тулаш шарти билан 1000,0 минг сўм кирим қилинган, ушбу омонат 2019 йил 24 сентябр куни кирим қилинган ва ҳисобланган фоизлари билан жами 6 515 958 сўм 98 тийин ҳаракатсиз омонат ҳисобрақамига ўтказилган.
Ушбу маблағ 2020 йил 20 август кунги қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувохномага асосан Усмонова Зиёдохонга 6 515 958 сўм 98 тийин чиқим қилиб берилган. Ушбу амалиётга асос булувчи хужжат омонатчининг улганлик туғрисида гувохнома нусхаси олинмаган.
Ҳужамов Келдибой Юлдошевичга омонат ҳисобварақ очиш тўғрисидаги аризаси ва банк билан омонатчи ўртасида омонат шартномаси ҳамда омонатчининг шахсини тасдиқловчи хужжат кунлик йиғмажилдга тикилмаган.
Пластик карталар билан ишлаш бўйича Мижозларга тарқатилган пластик карталар бўйича. Олтиариқ филиалда “Мижозларга очилган пластик карталарни рўйхатга олиш” дафтари мавжуд эмас.
Қувасой филиалда Фуқароларга берилган пластик карталар бўйича тузилган шартномаларни рўйхатга олиш китоби очилмаган. Ушбу ҳолат Ўзбекистон ва Қўштепа филиалларида ҳам такрорланган.
Ўзбекистон филиалда 25 та “Мижозларга очилган пластик карталарни рўйхатга олиш” китобида пластик карта олган мижознинг олганлигини тасдиқловчи имзоси мавжуд эмас. Ушбу ҳолат Қувасой филиалда 31 та, Бешариқ филиалда 20 та, Учкуприк филиалда 14 та, Қува филиалида 9 та ҳолатларда такрорланган.
Қувасой филиалда мижозларга очилган пластик карталарни рўйхатга олиш китобининг мижоз билан тузилган шартнома рақами умуман тулдирилмаган, ҳамда пластик картани тарқатган банкнинг масъул ходимларининг имзоси тўлиқ қўйилмаган. Ушбу ҳолат Бешариқ,_Учкўприк,_Риштон,_Қўштепа'>Бешариқ, Учкўприк, Риштон, Қўштепа филиалларида ҳам такрорланган.
Ўзбекистон филиалда ҳисобот даврида мижозларга берилаган “Uzcаrd_EMV” платформасидаги “Online” пластик картасини айрим корхона ходимларининг битта ваклига берилган, аммо ушбу корхона ходимларнинг пластик карточкасини олиш учун ишончнома олинмаган. Ушбу ҳолат Бешариқ ва Учкуприк филиалларида ҳам такрорланган.
Бешариқ- Филиалда “Мижозларга очилган пластик карталарни рўйхатга олиш” китоби очилган ва юритилган, ип ўтказилиб, банк бошқарувчиси имзоси қўйилмаган ва банк муҳри билан тасдиқланмаган.Ушбу ҳолат Риштон филиалида ҳам такрорланган