Омонатга доир китобларининг юритилиши бўйича Қўқон филиалда “Қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари” очилган ва тўлиқ юритилмаган. Охирги марта 2018 йил 6 декабр санасида қайд этилган. Ушбу ҳолат Қува филиалда Охирги марта 2019 йил октябр ойида қайд этилган, Ёзёвон филиалда Охирги марта 2018 23 ноябрда қайд этилган
Риштон филиалда 9 та ҳолатда омонатчиларнинг “Очилган омонат ҳисобварақлари ва мижозларга берилган омонат дафтарчаларни ҳисобини юритиш дафтари”да омонатчини имзоси мавжуд эмас. Ушбу ҳолат Қўштепа филиалда 2 та, Олтиариқ филиалда 19 та ҳолатда Қўқон ва Ёзёвон филиалларида хам такрорланган
Риштон филиалда 171-сонли “Қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш” дафтари банк мухри ва маъсул ходимлар томонидан тасдиқланмаган. Ушбу дафтарда кассир берганлик ва назоратчи олганлиги тўғрисида Ф.И.О ва имзоси мавжуд эмас.
Фарғона филиалда “Йўқолган омонат дафтарчалари бўйича аризаларни рўйхатга олиш дафтари” мавжуд эмас. Ушбу ҳолат Ёзёвон филиалда хам такрорланган.
Олтиариқ филиалда “Қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари” мавжуд эмас. Омонат дафтарчасини “Сберегательные депозиты” модулига киритиш бўйича Риштон филиалда 2019 йил 02 декабр куни омонатчи Юлдошева Қундузхон Шерматовнанинг аризасига асосан 3 ойга 15 фоиз тулаш шарти билан “Фаровон” номли муддатли омонат очилган ҳисобварақ очилиб, банк кассаси орқали 4 000,0 минг сўм кирим қилинган. Омонатчи К.Ш.Юлдошевага “NCI Bank” дастуридаги “Сберегательные депозиты” модулида рақамли AG 0472466 омонат дафтарчаси очиб берилган. Аслида омонатчи К.Ш.Юлдошевага AG 0472467 рақамли омонат дафтарчаси расмийлаштириб, 2020 йил 03 март куни ёпилиб кунлиб йиғмажилдга тикилган.
Натижада омонатчи К.Ш.Юлдошевага берилган омонат дафтарчаси ва “NCI Bank” дастуридаги “Сберегательные депозиты” модулига киритилган омонат дафтарчаси ўртасида фарқ мавжуд.Ушбу холат бўйича маъсул ходимдан тушунтириш хати олинди
Қўштепа филиалда 2019 йил 13 июн куни омонатчи Қазақова Мадинахон Мухаммадқозимовна номига очилган талаб қилиб олингунча ҳисобварақ очилиб 100,0 АҚШ доллори кирим қилинган. Омонатчи М.М.Қазақовага “NCI Bank” дастуридаги “Сберегательные депозиты” модулида рақамли AG 0417164 омонат дафтарчаси очиб берилган. Аслида омонатчи М.М.Қазақовага AG 0417771 рақамли омонат дафтарчаси расмийлаштириб, 2019 йил 03 декабр куни ёпилиб кунлиб йиғмажилдга тикилган.
Натижада омонатчи М.М,Қазақовага берилган омонат дафтарчаси ва “NCI Bank” дастуридаги “Сберегательные депозиты” модулига киритилган омонат дафтарчаси ўртасида фарқ мавжуд. Текшириш даврида ушбу омонат дафтарчаси далолатномага асосан чиқим қилинди. Ушбу холат бўйича маъсул ходимдан тушунтириш хати ва далолатнома нусхаси олинди.