135
“Камбағалликдан чиқиб кетиш учун энг муҳим омил – бу инсоннинг
интилиши, ўз кучига таянган ҳолда, аниқ мақсад сари ҳаракати бўлиши
керак” –деган эди,деб ўз маърузасида келтирди.
Бугунги кундаги асосий
вазифалардан бири, айрим кишиларни ва оилаларни камбағалликдан
чиқаришдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26
мартдаги «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга
оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-
5975-сон Фармони ижросини
таъминлаш,
шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали
ташкил этиш мақсадида 2020 йил 26 март, ПҚ-4653-сонли Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон республикаси иқтисодий
тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим
ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш” тўғрисидаги Қарори қабул
қилинди.
Абдурауф Фитратнинг “Халқимиз аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши,
давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши
ёки заиф бўлиб
хорликка тушиши, фақирлик либосини кийиб, бахтсизлик
юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши
уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ”
1
– деб
айтиб ўтган. Биргина сабзавотларни етиштириш нафақат
мамлакат
иқтисодиётининг ўсиш суръатларини жадаллаштиришда, балки мамлакати-
миз учун ниҳоятда муҳим бўлган инсон саломатлигини сақлаш учун
витаминли озиқ-овқат ва аҳоли
даромадларини ошириш, оилавий
фаровонлигини яхшилаш масалаларини ҳал этишда зарурий аҳамиятга эга
бўлиб келмоқда.
Машҳур Америкалик шифокор Н. Уокер сабзи ҳақида кўплаб китоблар
ёзган.Унинг сабзи тўғрисидаги берган баҳоси қуйидагича бўлган: “Сабзи
даҳшатли рак касаллигига қарши курашда давримизнинг мўжизаси
ҳисобланади”
4
-деб
таърифлаган. Тармоқлар ва тармоқлар
ичидаги
йўналишларни тараққиёти кадрларга боғлиқдир. Деҳқончиликда ва
чорвачиликда етиштириладиган маҳсулотлар бугунги кун талабларига жавоб
бермоғи лозим.
Тармоқларда инновацион техника ва технологияларни қўллаш билан
олдинги йилларга нисбатан ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Масалан, чорвачиликда гўшт етиштириш, ўсимликшунос-ликда пахта,ғалла,
сабзавот, мева, узум, полиз етиштиришда янгича ёндашишлар бор.
Узумчиликни
лалмикор ерларда,сув кам худудларда ривожлантиришда
қуйидаги инновацион технологиялар ишлаб чиқаришга жорий этилган.
Республикамизнинг Навоий вилояти Хатирчи туманидаги узумчилик ва
майизчиликга қадимдан ихтисослашган Учқора қишлоғида Ўзбекитонда
ишлаб чиқарилган сувни ўзига шимиб оладиган ва сув сарфини 40-45 фоизга
тежайдиган “гидрогел моддаси” фермер хўжаликларида ва томорқа ер