Аграр муносабатлар ва агробизнес



Download 68,35 Kb.
bet1/8
Sana21.02.2022
Hajmi68,35 Kb.
#40750
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МУНОСАБАТЛАР ВА АГРОБИЗНЕС


Aim.uz

АГРАР МУНОСАБАТЛАР ВА АГРОБИЗНЕС


Режа:
9.1. Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни. Қишлоқ хўжалик ишлаб


чиқаришининг хусусиятлари.
9.2. Рента муносабатлари.
9.3. Агросаноат интеграцияси ва унинг асосий кўринишлари.
9.4. Агробизнес ва унинг турлари.
9.5. Ўзбекистонда аграр ислоҳотлар ва уларни чуқурлаштиришнинг асосий
йўналишлари


Таянч иборалар: аграр муносабатлар, ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш, ундан фойдаланиш, ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштириш, рента муносабатлари, дифференциал рента i ва ii, абсолют (мутлоқ) рента, монопол рента, ундирма саноатда рента, агросаноат мажмуаси, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, ижтимоий инфратузилма, агросаноат интеграцияси, агробизнес.


9.1. Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг хусусиятлари
Мамлакатимиз иқтисодий ўсишини таъминлаш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда, мамлакатни модернизациялашда аграр соҳа муҳим роль ўйнайди. Унда инсоният ҳаёти учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат тармоқлари учун хом ашё ишлаб чиқарилади. Республикамиз Президенти И.Каримов таъкидлаб ўтганидек, «Республика саноатининг кўпгина тармоқларини, жумладан, пахта тозалаш, тўқимачилик, кимё саноатини, қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ва бошқаларни... ривожлантириш истиқболлари, уларнинг мураккаб ўтиш давридаги иқтисодий аҳволи бевосита қишлоқ хўжалигига боғлиқдир»1. Демак, аҳоли учун зарур бўлган товарлар бозорини тўлдириш учун қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш даркор. Бошқа соҳалар каби қишлоқ хўжалигида ҳам такрор ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида муайян иқтисодий алоқа ва муносабатлар содир бўлади.
Аграр соҳада ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан ер билан боғлиқ бўлади. Ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар аграр муносабатлар дейилади.
Бизнинг мамлакатимизда эса ер давлат мулки бўлиб, у узоқ муддатли ижара сифатида фойдаланишга берилаяпти.
Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, бу ерда ишлаб чиқариш жараёни бевосита тирик мавжудотлар - ер, ўсимлик, чорва моллари билан боғлиқ бўлади ва табиий қонунлар иқтисодий қонунлар билан боғланиб кетади. Бунда ер меҳнат қуроли ва меҳнат предмети сифатида қатнашади. Ернинг бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фарқи шундаки, ундан фойдаланиш жараёнида у ейилмайди, эскирмайди. Аксинча, агар ундан тўғри фойдаланилса, унинг унумдорлиги ошиб боради.
Ернинг ҳосил бериш қобилиятига тупроқ унумдорлиги дейилади. У табиий ёки иқтисодий бўлиши мумкин.
Узоқ йиллар давомида кишиларнинг ҳеч қандай аралашувисиз, табиий ўзгаришлар натижасида ернинг устки қатламида ўсимлик «озиқланиши» мумкин бўлган турли моддаларнинг вужудга келиши ернинг табиий унумдорлиги дейилади.
Агар тупроқ унумдорлиги кишиларнинг табиатга таъсири натижасида, яъни тупроқ таркиби ва деҳқончилик усулларини яхшилаш сунъий йўл билан, масалан, ерни органик ва кимёвий ўғитлаш, ишлаб чиқаришни механизациялаш, илмий асосланган суғориш, ирригация ва мелиорация каби ишлаб чиқариш усулларини жорий қилиш ҳамда бошқа шу каби йўллар билан амалга оширилса, бу иқтисодий унумдорликни ташкил қилади.
Ердан олинадиган ҳосил кўпроқ мана шу ернинг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва уни ошириш, яъни инсоннинг, аниқроғи ишчи кучининг, жонли меҳнатнинг ерга фаол таъсири билан боғлиқ бўлади. Иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари каби қишлоқ хўжалигида ҳам ишлаб чиқариш унинг омилларининг бевосита бирикиши асосида содир бўлади. Бунда ишчи кучи фаол бўлиб, асосий ролни ўйнайди. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ердан бошқа барча ишлаб чиқариш воситалари хусусий, шахсий, жамоа мулк шаклида бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг асосий кўринишлари ширкат, фермер, деҳқон хўжалиги шаклларида бўлиб, уларда турли иқлим ва тупроқ шароитларида ишлаб чиқариш олиб борилади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ҳам асосий капитал турли хил тракторлар, машиналар, транспорт воситалари, бино, иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар, маҳсулдор чорва ҳамда иш ҳайвонлари, шунингдек, хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган турли хил асбоб-ускуналардан ташкил топади.
Қишлоқ хўжалигида муҳим ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланган ер пул билан билан баҳоланмаслиги, яъни қиймати ўлчанмаслиги туфайли, капитал қиймати таркибида ҳисобга олинмайди. Қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган асосий капиталнинг айрим турлари, масалан, кўп йиллик дарахтлар, маҳсулдор чорва, иш ҳайвонлари, суғориш иншоотлари ва бошқалар саноат тармоқларида бўлмайди.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш воситалари ҳисобланган бинолар, суғориш иншоотлари ва бошқалар ишлаб чиқариш натижасини оширишга фаол таъсир ўтказади, саноат тармоғида эса улар бирмунча сустроқ ва билвосита таъсир ўтказади. Шунга биноан қишлоқ хўжалигидан капиталнинг таркибида турли иншоотлар, бинолар, узатма механизмлар ва бошқаларнинг ҳиссаси кўпроқ. Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришни амалга оширишда асосий капитал ҳам қатнашади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида айланма капитал қуйидагилардан ташкил топади: ёш ва боқувдаги ҳайвонлар, ем-хашак, уруғлик фондлари, кимёвий ўғитлар, хизмат муддати бир йилдан кам бўлган турли хил ишлаб чиқариш воситалари – инвентарлар, ёқилғи ва мойлаш материаллари ҳамда шу кабилар. Ишлаб чиқариш жараёни қишлоқ хўжалигида айланма капиталнинг кўпгина қисми ҳали тугалланмаган ишлаб чиқариш шаклида бўлади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг миқдори ернинг ҳосилдорлиги, унинг сифатига бевосита боғлиқ бўлади. Ернинг табиий, биологик, иқтисодий ва техникавий шароитларини яхшилаш ҳам қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган капиталнинг доиравий айланишига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу омиллардан тўлароқ фойдаланиш ҳар бир хўжаликнинг муҳим вазифасидир.
Табиий омиллар қишлоқ хўжалик маҳсулотининг бевосита кўпайишига таъсир этса ҳам, маҳсулотнинг қийматини оширмайди, яъни қиймат ярата олмайди. Ишлаб чиқариш табиий шароитлар билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам бу ерда иш даври ва умумий ишлаб чиқариш вақти ўртасидаги муддат саноатга нисбатан бирмунча узоқроқ бўлади. Масалан, қишлоқ хўжалигида турли экинларни экиб бўлингандан то ҳосил йиғиштириб олингунча ишлаб чиқариш вақти давом этади. Иш даври эса шу вақт ичида қишлоқ хўжалик экинлари меҳнат таъсирида бўлган кунлар ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёни мавсумийлиги билан хусусиятлидир. Бу ҳол қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган меҳнат воситаларидан, яъни комбайн, турли экиш асбоблари ва шу кабилардан фойдаланиш вақтига бевосита таъсир ўтказади. Бошқача қилиб айтганда, бу меҳнат воситаларидан йилнинг маълум муддатларидагина фойдаланилади, қолган вақтда эса улар бекор туради. Масалан, сеялкадан экиш давомида фойдаланилса, ғалла ўриш комбайнлари, пахта териш машиналари эса йилига 20-30 кун йиғим-терим пайтида ишлатилади, холос. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигида меҳнатнинг капитал ва энергия билан қуролланиш даражаси моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларига нисбатан юқори бўлишини тақозо қилади, лекин бу ерда асосий ва айланма капитал ҳаракати сустроқ.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил қилишда юқорида санаб ўтилган хусусиятларни ҳисобга олиб, ишни ташкил қилиш унинг самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Бизнинг мамлакатимизда аҳолининг нисбатан зичлиги ва қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг чекланганлигини ҳисобга олиб, ерга хусусий мулкчилик жорий қилинмади, унга давлат мулки сақланиб қолди. Лекин, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, оқилона аграр ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бу жараён чуқурлаштирилмоқда.
Ўзбекистонда ер давлат мулки ҳамда умуммиллий бойлик бўлганлиги сабабли ерга бўлган мулкчилик, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалалари алоҳида ажратиб таҳлил қилиниши лозим.

Download 68,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish