Аграр муносабатлар ва агробизнес


Агросаноат интеграцияси ва унинг асосий кўринишлари



Download 68,35 Kb.
bet5/8
Sana21.02.2022
Hajmi68,35 Kb.
#40750
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МУНОСАБАТЛАР ВА АГРОБИЗНЕС

9.3. Агросаноат интеграцияси ва унинг асосий кўринишлари


Агросаноат интеграциясиқишлоқ хўжалиги билан унга хизмат қилувчи ва маҳсулотни истеъмолчига етказиб берувчи туташ саноат тармоқлари ўртасида ишлаб чиқариш алоқаларининг ривожланиши ҳамда уларнинг узвий бирикиш жараёнидир.
Агросаноат мажмуаси (АСМ)бу қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланувчи иқтисодиёт тармоқларидир.
АСМ тўртта соҳани ўз ичига олади:
Биринчи соҳа - қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш воситалари етказиб берадиган саноат тармоқлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига техника хизмати кўрсатиш билан банд бўлган тармоқлар;
Иккинчи соҳа – қишлоқ хўжалигининг ўзи;
Учинчи соҳа – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган тармоқлар (тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, сотиш);
Тўртинчи соҳа - одамлар ҳаёти ва фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган инфратузилма (йўл-транспорт хўжалиги, алоқа, моддий-техника хизмати, маҳсулотни сақлаш тизими, омбор ва тара хўжалиги)дан иборат.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Қишлоқни янгилаш ва қайта қуриш чора-тадбирлари тизимида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш жуда катта аҳамиятга эга»1. Шу сабабли Республикада қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш Дастурини амалга ошириш давом эттирилмоқда.


9.4. Агробизнес ва унинг турлари


Тадбиркорлик фаолиятининг қишлоқ хўжалик соҳаларидаги шакли агробизнес кўринишида намоён бўлади.
Агробизнес фаолиятининг мақсади истеъмол бозорини етарли миқдорда сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, саноатни эса хом ашё билан узлуксиз таъминлаш орқали фойда кўришдан иборат.
Агробизнеснинг асосий шакли ва бирламчи бўғини фермер ва деҳқон хўжаликларидир. Чунки улар бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бу хўжаликлар ўз ерида ёки ижарага олинган ерда иш юритиб, унда мулк эгаси ва ишлаб чиқарувчи фермернинг ўзи ва оила аъзолари ҳисобланиб, айрим ҳолларда ёлланма меҳнатдан фойдаланиш ҳам мумкин.
Фермер хўжалигининг афзаллиги шундан иборатки, ундан мулк ва меҳнат бевосита қўшилади, бу эса юқори самарани таъминлайди. Фермер хўжаликлари мустақил тузилма бўлиш сабабли ўз фаолиятини бозор конъюнктурасига тез мослаштира олади. Унда иқтисодий манфаат ва пировард натижа учун масъулият битта фаолиятнинг икки томонини ташкил қилади. Буларнинг ҳаммаси фермер хўжалигининг яшовчанлигини таъминлайди (20-чизма).






Download 68,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish