Дифференциал рента I ернинг табиий унумдорлиги билан боғлиқ бўлган, саноат марказларига, бозорларга ва алоқа йўлларига яқин жойлашган серунум ер участкаларида вужудга келади. Чунки бундай ер участкаларида сарф-харажатлар даражаси унумдорлиги паст, бозорлардан, шаҳарлардан ва марказий йўллардан узоқ жойлашган ер участкалари маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатга нисбатан кам бўлади. Дифференциал рента I нинг ҳосил бўлишини шартли мисол ёрдамида кўриб чиқамиз (10-жадвал).
10-жадвал
Дифференциал рента I нинг ҳосил бўлиши
Ер участ-каси
|
Ижти-моий ишлаб чиқариш харажат-лари (сўм)
|
Ўртача фойда (сўм)
|
Ижти-моий қиймат (сўм)
|
Ялпи маҳсу-лот (тонна)
|
Маҳсу-лотнинг индиви-дуал қиймати
(сўм)
|
Ижти-моий қиймат – бозор нархи (сўм)
|
Ялпи сотил-ган маҳсу-лот (сўм)
|
Диф-ферен-циал рента I
(сўм)
|
А
|
8000
|
2000
|
10000
|
20
|
500
|
500
|
10000
|
-
|
Б
|
8000
|
2000
|
10000
|
25
|
400
|
500
|
12500
|
2500
|
Дифференциал рента II хўжаликларни интенсив (жадал) ривожлантириш, ернинг ҳосилдорлигини ошириш учун қўшимча харажатлар сарф қилиш билан, яъни қишлоқ хўжалигида кимёвий ўғитларни қўллаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш даражаси билан боғлиқ ҳолда вужудга келади (11-жадвал).
Мисолимизда ерга қўшимча 5 минг сўм харажат сарф қилиш натижасида қўшимча 20 тонна маҳсулот олинса, у ҳолда биринчи йилга нисбатан қўшимча олинган 10 минг сўм даромад дифференциал рента II ни ташкил этади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш учун алоҳида эътибор берилади.
11-жадвал
Дифференциал рента II нинг ҳосил бўлиши
И/ч
даври
|
Ишлаб чиқариш харажатлари
(сўм)
|
Ялпи маҳсулот (тонна)
|
1 тонна маҳсу-лотнинг индиви-дуал қиймати
(сўм)
|
1 тонна маҳсу-лотнинг ижтимоий қиймати
(сўм)
|
Сотил-ган маҳсулот суммаси, сўм
|
Қўшимча маҳсулот, яъни диф-ферен-циал рента II, сўм
|
1-йил
|
10000
|
20
|
500
|
500
|
10000
|
-
|
2-йил
|
15000
|
40
|
375
|
500
|
20000
|
10000
|
Дифференциал рента I юқорида қараб чиқилганидек, хўжаликлар фаолиятига боғлиқ бўлмаган табиий шароитда вужудга келади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги корхоналарида ҳосил қилинган бу хилдаги рента ер давлат мулки бўлганлиги сабабли унинг манфаатлари йўлида сарф қилиш мақсадида марказлаштирилган давлат фондида (бюджетида) тўпланиши лозим. Дифференциал рента II ердан интенсив фойдаланиш, яъни унинг иқтисодий унумдорлигини ошириш билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам бу хилдаги рентанинг асосий қисми хўжаликларнинг ўзларида қолдирилиши мантиқан тўғри бўлади. Унинг фақат бир қисми давлат фондига жалб қилиниши мумкин, чунки давлат маълум даражада бу рентанинг ҳосил қилишда ўз ҳиссасини қўшади, яъни транспорт йўллари қурилишига, ирригация-мелиорация ишларини амалга ошириш учун капитал маблағлар сарфлайди, техникалар, кадрлар, минерал ўғитлар етказиб беради. Шундай қилиб, дифференциал рента I ва дифференциал рента II ер эгаси бўлган давлат билан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тақсимланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |