Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ИРОДАВИЙ СИФАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ИРОДАВИЙ СИФАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ 
УЛАРДА РАҲБАРЛИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
 
АМИРОВА Г.Б. Сам ҚХИ. 
 
“Боланинг жисмоний ва психологик ривожланишидаги энг асосий давр бу бошланғич синф 
давридир”.[1] Мактаб болаларимизнинг барча эҳтиёжларини қондира олмаса, бола иқтидор, қобилиятини тўла 
очиб бера олмайди. Шунинг учун ота-оналар фарзандлари билим олиши, ҳаётда ўз ўрнини топиб, бахтли 
бўлишлари учун жонбозлик кўрсатишлари, барча маъсулиятни мактаб зиммасига ортавермаслиги керак. Ота-
она ўз фарзандини ақлли, иқтидорли деб ҳисоблайди. Бола мактабга боргач, ўқитувчида педагогик маҳорат, 
психологик билимлар етишмаслиги ёки оиладаги нотўғри тарбия, носоғлом муҳит таъсирида ундаги табиий 
иқтидор ва қобилият йўқолади. Агар ўқитувчи янгиликка интилувчи, ташаббускор, ёш даврлари 
психологиясидан хабардор бўлса, боладаги барча имкониятларни юзага чиқара олади. Бошланғич синф 
ўқувчисининг фаолиятида ўйиндан таълим фаолиятига ўтишда мослашишга ёрдам бериш, илм-фан дунёсининг 
қизиқарли, сирли томонларини кўрсатиб бериш орқали унда таълим жараёнига, фан оламига бўлган қизиқиш, 
мотивацияни ҳосил қилиш керак. Бола хато қилса, ўқишга қизиқиши сусайса, уни жазоламасдан хатоларини 
тузатиш, қизиқувчанлигини йўқотмаслик зарур. Боладаги шўхлик, ўйинқароқлик ва қизиқувчанликни йўқотсак 
ундан ҳеч қачон донишманд етишиб чиқмайди. Болада маъсулият, интизом, мустақил фикрлашнинг 
ривожланиши учун ўзимиз ҳам у билан китоб ўқишимиз, меҳнат қилишимиз, жисмоний машқлар бажаришимиз 
шарт. Болани жазолашдан, танқид қилишдан олдин унинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг, эсингизда бўлсин шу 
кичкина жуссанинг қаеридадир биз қидираётган истеъдодлар, иқтидорлар, қахрамонлар, соҳибқиронлар 
беркитилган. Сизнинг вазифангиз ундаги табиий иқтидорни юзага чиқариш учун шароит яратиш, мақсадли ва 
узлуксиз таълим-тарбия ишини ташкил қилишдир. 
Бошқарув соҳасида тўғри танланмаган, бошқарув билимларига эга бўлмаган раҳбар давлат ва жамият 
учун жуда катта зарар келтиради. Яъни бундай раҳбар инсон психологияси, бошқарув психологиясини 
билмаслиги туфайли қўл остидаги ходимларнинг қўнимсизлиги, меҳнат унумдорлиги сифати пастлиги, руҳий-
маънавий ва иқтисодий босим туфайли ходимлар соғликларидан ажралиши, халқнинг давлат бошқарув 
органлари, раҳбар шахсларга нисбатан ишончи йўқолишига сабабчи бўлади. Айниқса ҳозирги кунда раҳбар 
маданияти, имиджи, мулоқот маданиятини билмаган , бошқарув психологиясидан мутлоқо бехабар, жамоа ва 
ташкилотни ўз хонасидан чиқмай, ёлғон, беъмани ахборотлар билан бошқарадиган, янгиликлардан қочадиган, 
эгаллаб турган лавозимига номуносиб раҳбар кадрлар кўпчиликни ташкил қилади. Бундай эскилик сарқитлари 
ва ўз манфаатлари билан яшайдиган раҳбарларга жавоб берадиган, уларни ўрнини янгича фикрлайдиган, 
инсонлар фаолиятини самарали ташкил эта оладиган, аниқ ва тўғри қарор қабул қилиш учун психологик 
ҳолатлари ва жараёнларини бошқара оладиган янги авлод раҳбар кадрларига бериш вақти келди. Ишнинг 
кўзини биладиган раҳбар ташкилотда меҳнат унумдорлигига, шу орқали халқ фаровонлиги, жамият ривожига 
бевосита таъсир кўрсатади. 
Ўзини давлат ва жамият бошқарувидаги ислоҳотлари, давлат тузиш тартиби, бой маънавий мероси 
билан жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келаётган соҳибқирон Амир Темур ўз тузукларида “Ҳукумат девонларини 
бошқариб турувчи вазирлар тўрт сифатга эга бўлиши керак.
Биринчиси-асллик ва тоза насллик;
Иккинчиси-ақл фаросатлилик;
Учинчиси-сипоҳу раият аҳволидан хабардорлик, уларга нисбатан яхши муомалада бўлишлик;
Тўртинчи-сабр-чидамлилик ва тинчликсеварлик. Кимки шу тўрт сифатга эга бўлса ундай одамни 
вазирлик мартабасига лойиқ киши деб билсинлар, уни вазир ёки маслаҳатчи этиб тайинласинлар, мамлакат 
ишларини, сипоҳ ва раият ихтиёрини унга топширсинлар. Бундай вазирга тўрт имтиёз: ишонч, эътибор, ихтиёр 
ва ҳокимият берилсин. Тажрибамда кўрилганким, ишбилармон, мардлик, шижоат соҳиби бўлган тадбирли ва 
ҳушёр бир киши, минг-минглаб тадбирсиз ва лоқайд кишилардан яхшидир” [3] Юқоридаги соҳибқироннинг 
қимматли фикрлари бугун янада қиймати ва аҳамияти билан эътиборлидир. 
Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қаътий тартиб-интизом ва шахсий 
жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли китобида раҳбар 
шахсларнинг камчилик ва нуқсонлари очиқ-холис танқид қилиниб, бугунги кун раҳбарларига қаътий амалий 
таклифлар берилганлиги, давлатимиз раҳбарининг вилоятлар кесимида раҳбар шахслар фаолиятини таҳлилий 
кўриб чиқаётганлиги бошқарув психологияси соҳасида кескин ўзгаришларга олиб келмоқда. Зеро, тажрибали, 
тадбирли, эртани кўра биладиган сарбонгина ўз карвонини манзилига тинч, хавфсиз, тез ва тўғри етказади. 
Бошланғич синф ўқувчиларида қаътият, ватанпарварлик, мустақиллилик, ўзини тута-билиш, интизом, 
дадиллик, мардлик, жавобгарлик каби иродавий сифатларни шакллантириш учун ота-она, тарбиячи-педагогда 
аввало шу сифатлар бўлиши, ўзининг барча фаолияти ва ҳаракатлари шу ғоялар билан суғорилган бўлиши 
керак. Чунки, ҳар бир бола бахтли, ақлли, яхши яшаш учун етарли бўлган тўлиқ потенциалга эга ҳолатда дунёга 
54 


келади.Фақатгина нотўғри таълим ва тарбия, ишончсизлик, мунтазам танқид болада ўзига бўлган ишончни 
йўқолиши ва журъатсиз бўлиб улғайишига сабаб бўлади. Ота-оналар одатда бола энг кўп таъсирланадиган, 
ибрат оладиган шахслар ҳисобланади. Болага барча нарсалар ота-она томонидан тайёрлаб берилиши, 
улғаяётганини сезмаслик, шахс сифатида тан олмаслик, уни ўзгаларга жисмоний, иқтисодий, руҳий қарам 
қилиб қўяди. Фарзандимизга балиқ тутиб бермасдан, унга қармоқ ясашни ва балиқ тутишни ўргатсак у ўзгалар 
ёрдамисиз мустақил мақсад сари интилишни ўрганади. Болада маъсулиятлиликни ривожлантириш учун унга 
ишонч бериш, топшириқ ва вазифаларни бажаришини назорат қилиш ва ҳар бир ижобий ҳатти-ҳаракатлари 
учун рағбатлантириш лозим. Ҳар бир маслаҳат, насиҳат қуруқ гапдан эмас, балки амалий ҳаракат, мисоллар 
билан тушунтирилиши керак. Масалан, чумолининг ҳаётий фалсафасини: улкан мақсадлар қўйиш, мақсадга 
эришиш йўлида кучли ирода, қийинчиликлардан чекинмасдан фақат олдинга ҳаракат қилиш, ҳар бир 
қийинчилик ва машаққат ортида албатта мукофот, роҳат борлигига ишониш, қишни ғамини ёзда ейишни 
мажозий маънода оддий қилиб тушунтириб бериш керак. 
Бошланғич синф ўқувчиларида раҳбарлик, етакчилик сифатларини шакллантириш учун: 

Болага берилаётган таълим-тарбия аниқ мақсадга қаратилган бўлиши; 

Ота-она ва педагоглар ҳамкорликда ишлаши; 

Бола тарбияси билан шуғулланадиган ҳар бир шахс умумий психология, ёш даврлари психологияси, 
бошқарув психологияси фанларидан хабардор бўлиши; 

Бола ҳатти-ҳаракатларини танқид қилмаслик, уни борича қабул қилиш, бошқалар билан 
солиштирмаслик, ундаги мавжуд қобилият, истеъдодни юзага чиқариш; 

Болани мустақил ва эркин фикрлашга ўргатиш; 

Оила ва таълим муассасасида соғлом, ижодий психологик муҳитни яратиш; 

Болага етарлича меҳр кўрсатиш ва унда ўзига ишонч, шахсий қадр-қимматни ривожлантириш; 

Болада ўзини-ўзи таҳлил қилиш ва ўзини тарбиялашга ўргатиш;

Болани иқтисодий, руҳий мустақиллиликка ўргатиш;

Болага ишонч билдириш орқали унда маъсулият, жавобгарлик туйғуларини ривожлантириш; 

Болани миллий тарихимиз балан таништириш орқали унда ватанпарварлик, миллий ғурур-ифтихор 
туйғуларини шакллантириш; 

Боланинг ёш хусусиятларидан келиб чиқиб, спорт билан шуғуллантириш орқали унда қаътият, 
ўзини тута-билишни шакллантириш кабилардир. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish