қўйишади. Ана шу сабабли ўқитувчилар ва ота-оналар болалар иқтидорининг ривожланишидаги ўзига
хосликларни ҳисобга олишлари мақсадга мувофиқ деган хулосага келинди.
Тадқиқот жараёнида ўқувчиларда иқтидорлиликни ривожлан-тиришнинг қуйидаги компонентлари
такомиллаштирилди: мотивацион, эмоционал-иродавий, интеллектуал-фаолиятли,
Мотивацион таркибий қисм: ўз ғоясига эга бўлиш мотивацияси, ўз-ўзини рағбатлашга қобилиятлилик,
билим ва кўникмаларнинг шахсий аҳамиятини англаш. Шунингдек, мотивация муаммоли вазиятларни юзага
келиши билан шартланувчи ҳамда ўқувчиларни ижодий фаолият жараёнига жалб этишни таъминловчи
тавсифга эга бўлиб, уларда ижодий иқтидорли-ликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Эмоционал-иродавий таркибий қисм: ўз кайфиятини бошқара олиш ва махсус қобилият ва шахсий
хулқ-атворига таъсир кўрсатувчи стрессларга имкон бермаслик; иродавий сифатлар, хайрихоҳлик ва ёрдам
кўрсатиш қобилияти. Мазкур кўникмалар ривожланган юқори синф ўқувчилари тенгдошлари ва катталар билан
боғлиқ барча фаолият турларида муваффақиятга эришадилар. Ўз-ўзини англаш – ўз ҳис-туйғуларини тутиб тура
олиш қобилияти жуда муҳим аҳамиятга эга. Ўзи нимани ҳис қилаётганлигини тушунган инсон қарорлар қабул
қилиш жараёнини яхши бошқара олади. Эмоцияни бошқариш – ноёб қобилият саналиб, омадсизликларни тезда
бартараф этишга имкон беради. Эмоционал ўз-ўзини назорат қилиш ижодий иқтидорлиликни муваффақиятли
ривожланишини таъминловчи муҳим қобилиятдир.
Интеллектуал-фаолиятли таркибий қисм: ўқув фанларини ўрганишга доир билишга қизиқиш, фикрнинг
эгилувчанлиги; юқори натижаларга эришиш учун билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштириш истаги;
назарияни ўрганиш ва амалиётда янги билимларни ўзлаштиришга тайёрлик, ижодий ва муаммоли-
тадқиқотчиликка доир ишларни бажаришда билим, кўникма ва малакалардан фойдаланишга доир фаолликнинг
намоён бўлиши, тадқиқотчиликка доир фаолиятни ривожлантириш, ижтимоий фаоллик.
Халқаро тажрибалар шуни кўрсатадики, олий ўқув юртларида фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган
синфларнинг ўқувчилари учун индивидуал ўқув режаларини тузиш тажрибаси кенг ёйилган.
Шу муносабат билан фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфлар учун индивидуал ўқув
режаларини тузиш ва амалиётда қўллаш тажрибасини педагогик таълим жараёнига жорий этиш долзарблик
касб этмоқда. Бунинг учун бўлажак ўқитувчилар томонидан индивидуал ўқув режалари банкини вужудга
келтириш, уларни мунтазам таҳлил қилиш, педагогик амалиёт жараёнида фойдаланиш каби ишларни йўлга
қўйиш ниҳоятда зарур.
Бўлажак ўқитувчида маънавий-ахлоқий сифатларнинг ривожланиши ўқувчилар билим, кечинма ва
ҳаракатларини қадрлаши ва улар устида чуқур ўйлай олишида акс этади. Чунки худди мана шу асосда уларда
маънавий-ахлоқий фаолият тажрибаси шаклланади.
Иқтидор – нафақат унинг эгаси бўлган шахснинг ютуғи, балки миллат ва халқнинг бойлиги ҳамдир.
Мазкур бойликни асраб-авайлаш ва ундан тўғри фойдаланиш лозим. Мустақиллик йилларида «Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури»ни ҳаётга жорий қилиш талабларидан келиб чиққан ҳолда бизнинг мамлакатимизда
ҳам иқтидорли болаларга таълим-тарбия беришга алоҳида эътибор қаратилиб, ўқитувчиларнинг бу соҳадаги
билимлари ва тажрибаларини кенгайтириш эҳтиёжи вужудга келди.
Оддий лаёқатга эга бўлган инсондан кўра, иқтидорлилар жамиятга кўпроқ наф келтирадилар. Шунинг
учун ҳам, таълим-тарбия тизими олдида иқтидорли болаларни ўқитиш ва тарбиялаш муаммоси ҳар доим
алоҳида долзарблик касб этган. Мазкур муаммонинг аҳамияти ва долзарблиги фан ва ишлаб чиқаришнинг
ривожланиши билан баробар тарзда ортиб бормоқда. Ҳар қандай жамиятда муайян халқнинг иқтидорли
фарзандлари фан, техника ва маданиятни ривожлантирувчи асосий куч сифатда намоён бўлади.
Илғор тажрибаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, илмий методик жиҳатдан таъминланган таълим
жараёни иқтидорли ўқувчиларни ўқитиш ва ривожлантиришда алоҳида ўрин эгаллайди.
Ўқувчиларнинг иқтидорларини аниқлаш ва мақсадга мувофиқ тарзда йўналтириш учун бўлажак
ўқитувчилар уларга қадриятли муносабатда бўлиш тажрибасини ўзлаштиришлари талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: