БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА МАТЕМАТИКА ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ҲАҚИДА
УМУМИЙ ТУШУНЧА
ERGASHEVA M., BOYBO’TAYEV SH., JDPI.
Бошланғич математика курсининг асосини натурал сон, номанфий бутун сонлар устида тўрт арифметик
амал ҳамда уларнинг асосий хоссалари аниқ тасаввур ва билимларга асосланган оғзаки ва ёзма ҳисоблаш
усулларини онгли ва пухта ўзлаштиришни ташкил этиш, шунингдек жадвал ҳоллардаги ҳисоблаш масалаларни,
номаълум қатнашган ифодалар, тенглама, тенглик, тенгсизлик ҳақидаги малакаларини автоматизм даражасига
кўтаришдан иборат.
Математика болаларда тафаккур, диққат, хотира, ижодий тасаввур этиш, кузатувчанликни
ривожлантиришга имкон беради. Шунингдек, математика ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш малакаларини
ошириши, уларнинг ўз фикрларини аниқ, тўғри ва тушунарли баён этиши учун замин ҳозирлайди.
Ўқитувчининг вазифаси – болаларга математикани ўқитиш имкониятини оширишдан иборат.
Иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги барча ислоҳатларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган
барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборатдир. Айнан шунинг учун
ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маърифни юксалтириш, миллий
уйғониш ғояси рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири
бўлиб қолади.
Демократик жамиятда болалар умуман ҳар бир инсон ҳар томонлама мукаммал, эркин фикрлайдиган
этиб тарбияланади. Агар болалар эркин фикрлашни ўрганмаса, берилган таълим самараси паст бўлиши
муқаррар. Албатта, билим керак. Мустақил фикрлаш ҳам катта бойликдир.
Сўнгги йилларда миллий педагогикамизни кичик мактаб ёшидаги болаларга таълим-тарбия беришнинг
педогогик ҳамда психологик асосларини чуқурлаштиришга хизмат қиладиган илмий қарашлар вужудга келади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Давлат таълим стандарти
тўғрисидаги Низом” га биноан умумий ўрта таълим, шу жумладан бошланғич таълим босқичи учун ҳам
алоҳида- алоҳида давлат таълим стандарти талабалар ва меъёрий кўрсаткичлари белгилаб қўйилади.
“Таълим тўғрисидаги Қонун ҳамда”, “Кадрлар тайёрлаш“ Миллий дастурининг қабул қилиниши
муносабати билан умумий ўрта таълим, шу жумладан бошланғич таълимнинг ҳам мавқеи ўзгарди.
Замонавий бошланғич таълим жараёнида болалари ривожлантирувчи характерга эга бўлган таълим
тизими тадбиқ қилинади. Унда кичик мактаб ёшидаги болалар ўз ёш хусусиятлари ва тафаккур ҳамда руҳий
тараққиёт даражалари ўзлаштириш имконини берадиган таълимий фаолиятга киришадилар. Қайсики бу
фаолият бўлиб ҳисобланади. Кичик мактаб ёшдаги болаларда ўқиш ҳамда ўрганишга қаратилган фаолиятнинг
шаклланиши муҳим аҳамиятга эга.
386
Мамлакатимизда бошланғич синфларда математика ўқитиш умуман мактаб математика курсини
ўзлаштиришнинг дастлабки, босқичи сифатида қаралади.
Шу сабабли бошланғич синфларда ўрта мактабда математика ўқитишда кўзда тутиладиган масалаларни
ҳисобга олиш ва бу масалаларни ҳал этишда бошланғич таълимнинг аҳамиятини тўғри баҳолаш керак.
Ўрта мактаб математика дастурига тааллуқли кўпгина масалалар, тенглик ва тенгсизликлар бошланғич
синфлардаёқ шу даражада мустаҳкам ўзтирилиши керакки бунда улар ўқувчилар онги ва хотирасида бир умр
сақланиб қолсин.
Бошланғич таълимнинг муҳим масалаларидан бири ўқувчиларда онгли ва мустақил мустаҳкам
ҳисоблаш (автоматизм даражасига етган) малакаларини шакллантиришдан иборат эди ва шундай бўлиб қолади.
Математика курси ўқувчилар кучи этадиган даражада ўқув материалини умумлаштиришни, ўрганилаётган
математик фактлар асосида ётувчи умумий тамойил ва қонуниятларни тушуниши ва қараб чиқиладиган
ҳодисалар орасида мавжуд бўлган боғланишларни тушунишни ҳам назарда тутади. Бу асосан амалларнинг
хоссаларини, улар орасидаги боғланишларни ўрганишга, номаълум тушунчасини ўрганишни, ўқувчиларда
шаклланаётган амалий ўқув ва кўникмаларнинг асоси бўлган математик муносабат ва боғланишга
тааллуқлидир. Бу назарий, амалий ўқув кўникмаларини эгаллашга ёрдам берибгина қолмай, назарий ва
амалиётнинг қараб чиқилаётган масалалари орасида математик муносабатларни ўрнатишга, математика ўқитиш
самарадорлигини оширишга ўқитувчиига ёрдам берувчи асосий воситалардан биридир.
Юқорида санаб ўтилган ҳамма масалаларни ечиш мазмуни самарали танланганда, уни баён қилиш
ўйланган системада бўлганда ва ўқитишнинг тегишли усул ва шаклларини ҳамда ўқитиш воситаларини билиб
танлаб олганда амалга оширилади. Шу маънода бошланғич таълим, таълим тизимини ташкил этувчи муҳим
соҳадир. Бошланғич таълимнинг самарадолиги ўқувчиларда ўзига хос тарзда таркиб топган таълимий
фаолиятнинг шаклланиши даражасига боғлиқ. Бундай фаолият назарий билимларни ўзлаштиш жараёнида
ўқитувчи раҳбарлигида шаклланади ва мунтазм риважланиб боради. Математика таълим соҳаси.
Бошланғич мактабда математика таълими ўқувчиланинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини
шакллантириш ва ривожлантиришга ўз фикрларни мустақил баён қила олишга эгаллаган билимларни
ижтимоий фаолиятларида қўллашга ҳамда таълимнининг иккинчи босқичида ўқишнини давом етириш учун
математик тайёргарликни таминлашга ҳизмат қилади. Математика таълим соҳаси бўйича стандарт
кўрсаткичлар болаларда натурал сон ва нол тўғрисида тасаввурни шакллантириш пухта ҳисоблаш
кўникмаларни ҳосил қилиш амалий масалаларни ечишда натурал сонларни ва арифметик амалларни қўллашга
ўргатиш, энг сода геометрик шаклар уларнинг текисликда тасвирланиш тасаввурларга эга бўлиши керак.
Маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қиладиган муҳим омиллардан бири бу-таълим –тарбия тизими
ҳисобланади.Маълумки ота-боболаримиз қадимдан бебоҳа бойлик бўлмиш илму камолоти ва миллат
равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билган.
Таълим-тарбия онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган,
яъни халқ маънавиятини шакллантирадиган ва бойитадиган энг муҳим омилдир. Бинобарин таълим- тарбия
тизимини ва шу асосида онгни ўзгартирмасдан туриб, маънавиятни ривожлантириб бўлмайди.
Мактаб, таълим –тарбия масаласи давлат ва жамият назоратида бўлиши асосий қонунимизда белгилаб
қўйиладган. Шу билан бирга бу кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг иштироки ва қўллаб-қувватлашини
талаб қиладиган умумий масаладир. Шуни унутмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим
даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг ертанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг
бугун қандай таълим- тарбия олишга боғлиқ. Бунинг учун ҳар қайси ота-она, устоз, мураббий ҳар бир бола
тимсолида аввало шахсни кўришизарур. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда, фарзандларимизни
мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятини шакллантириш, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш-
таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим, деб қабул қилишимиз керак. Бу эса
таълим ва тарбия ишини уйғун ҳолда олиб боришни талаб этади. Бошланғич синф ўқувчиларига математика
фани бўйича ДТС асосида қуйилган минимал талабларни умумий ҳолатда қуйидагича ифодалашимиз мумкин:
а) Сонлар ва ҳисоблашларга оид:
‾
Сон ва ҳисоб;
‾
Натурал сонлар ва нол;
‾
Предметлар миқдори;
‾
Сонларни таққослаш;
‾
Миқдорлар уларни ўлчаш ва таққослаш;
‾
Арифметик мисоллар ва уларни бажариш қоидалари;
‾
Миқдорлар ўртасида боғликлик;
‾
Сонли ва ҳарфий ифодалар;
‾
Каср, қавслар, сонли ифодаларда амалларни бажариш тартиби;
Сонли тенглик ва тенгсизликлар;
б) Геометрик фигураларга оид;
‾
Геометрик ўлчашлар;
‾
Нуқта,кесма,купбурчак,доира, айлана, узунлик, баландлик тушунчалари;
‾
Сиркул ва линейка ёрдамида геометрик фигураларни тасвирлаш;
‾
Фигураларнинг ўзаро жойлашуви;
‾
Фигураларнинг хоссалари;
387
‾
«катта», «кичик», «.. марта кўп», «..марта кам» каби математик муносабатлар;
Бошланғич синфларда математик таълим ўқувчиларнинг мантиқий тафаккурларини шакллантиришга,
ўз ғояларини мустақил ифодалай олишга, билимларни фаолият жараёнига тадбиқ этиш кўникмаоарини
шакллантиришга қаратилган.
Математика дарсларида ўқувчилар оғзаки машқларни бажариш ва текшириш, масалалар ечиш усуллари
билан танишиш, ёзув дафтарларини юритиш тартиби, ташкилий ишлар, мустақил таълимни амалга ошириш,
ўқитишнинг техник воситаларини қўллаш, муаммоли вазиятлар тугрисида тушунчага эга бўладилар.
Бошланғич синфда математика ўқитишнинг мазмунига арифметика, алгебра, геометрик материаллар,
текстли масалалар, миқдорлар ва уларни ўлчашлар киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |