1. Умумий маълумот . Замонавий ишлаб чиқариш электр токи қўлланилиши билан чамбарчас боғлиқ. Электр токи меҳнатни енгиллаштириш билан бир вақтда одамлар соғлиги ва ҳаёти учун катта хавф манбаи ҳамдир. Бошқа хавф манбалардан фарқли, улароқ электр токи хавфини масофадан, ўлчаш асбобларисиз аниқлаб бўлмайди. Электр токидан жароҳатланиш қуйидаги ҳар хил шароитларда содир бўлиши мумкин:
Изолятцияси ишдан чиққан ўтказгичлар ёки очиқ ток узатиш қисмларга текканда;
Ей орқали электр токи таъсиридан;
Тасодифан кучланиш остида бўлган ускуналарнинг металл қисмларидан;
Катта ўлчамдаги машиналарни электр узатиш тармоқларига рухсат этилмаган яқинликда жойлашган (автокранлар, ғалла комбайнлари) ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда.
Статик маълумотлардан маълумки, электр токидан жароҳатланганлар ичида кишиларнинг кўпчилиги электротехник касбга эга бўлмаган одамлардир. Ишлаб чиқаришда электр токидан жароҳатланишларни текшириш шу нарсани кўрсатадики кўпчилик бахтсиз воқеалар электр ускунаси билан ишлашга ўқимаган, электр хавфсизлиги ҳақида маълумоти йўқ ишчиларни ишлатиш натижасида содир бўлади. Электр хавфсизлиги - бу одамларни электр токининг электр ёйининг, электромагнит майдон ва статик электр зарядларининг зарарли ва хавфли таъсирларидан ҳимоясини таъминловчи воситалар, техник ҳамда ташкилий тадбирлар системасидир.
2. Электр токидан жароҳатланишнинг хавфлилиги. Электр токининг инсон организмига таъсири мураккаб ва ўзига хос формаларда намоён бўлади. Организмдан электр токи ўтиши билан унга кимиёвий, иссиқлик билан ва биологик таъсир кўрсатади. Организмга электр токининг кимиёвий таъсирида қон ва бошқа органик суюқликар парчаланади. Электр токининг организмга иссиқлик билан таъсирида эса тананинг жароҳатланган жойлари кўйиши мумкин. Электр токининг организмга биологик таъсирида эса оғриқ, тўқималари жойидан қўзгалиши ҳамда ихтиёрсиз ҳолда мускулларининг қисқариши кузатилади. Электр токи уриши (шоклантириши) жуда хавфли ҳисобланади. Электр токи инсон танасидан ўтиши билан бутун организмни зарарлайди ва бунда қисман ёки тўлиқ юрак, нафас олиш органларини ва асаб системасини фалаж (шол) қилиши кузатилади.