«ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ» ЎҚУВ ФАНИНИНГ
МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
.
Инсоният ўзининг тарихи давомида табиат ва унинг ҳоди саларига
қарши курашиб, ундан ҳимояланиб келган. Аждод- ларимиздан қолган
моддий ва маънавий меросларимизга эътибор берар эканмиз, унда табиат
ва инсон ўртасидаги уйғунликнинг нақадар чуқур из қолдириб
келганлигини кўрамиз. Ўзбекистон Республикасини биринчи президенти,
И.Каримов «
Юксак маънавият-енгилмас куч
» номли асарида ота-
боболаримиздан улкан маънавий мерос бўлиб келган «Авесто» китоби
ҳақида шундай ѐзади. «Авесто»да борлиқнинг яхлитлиги ва бир бутунлиги,
инсон ҳаѐтининг табиат билан уйғунлиги масаласи одамнинг руҳий
оламига чамбарчас боғлиқ ҳолда кўрсатилгани кўп нарсани англатади. Бу
ҳолат инсоннинг маънавий дунѐсини шакллантиришда атроф-муҳит қадим
замонлардан буѐн қандай кучли таъсир ўтказиб келганига яна бир бор
эътиборимизни жалб қилади.
Бугунги кунда эса инсоният ўзи билиб, билмаган ҳолда катта муаммо
билан юзма-юз келаѐтганини англамоқда. Бу муаммони инсон ўзи яратган
кашфиѐтлари оқибати унинг ўзи учун хавфли омилларга айланишида
кўрди. Инсон бу пайтда табиат устидан ҳукмрон бўлишга уринди.
Оқибатда чегара билмас хавфлар нафақат бир ѐки бир неча халқ, балки
жаҳон миқѐсида ечилиши керак бўлган муаммоларни келтириб чиқара
бошлади.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.Каримов
«Ўзбекистон 21-аср бўсағасида. Хавфсизликка таҳдид. Барқарорлик
шартлари ва тараққиѐт кафолатлари» номли китобида табиатга етказилган
озор ва унинг сабаби ҳақида шундай ѐзади. «Ҳозирги вақтда жаҳон фан-
техника тараққиѐти жадал ривожланиши муносабати билан табиий
захиралардан хўжалик мақсадларида тобора кўпроқ фойдаланилмоқда
Бунинг устига, дунѐ аҳолиси йилдан йилга ўсиб бориб, кўпроқ миқдорда
озиқ- овқат, ѐқилғи, кийим-кечак ва бошқа нарсаларни ишлаб чиқариш
талаб қилинмоқда. Бу эса ўрмонлар эгаллаб турган майдонларнинг жадал
суратларда
қисқаришига,
чўл-саҳроларнинг
бостириб
келишига,
тупроқнинг бузилишига, атмосферанинг юқорисида жойлашган озон
тўсиғи камайиб кетишига, ер ҳавосининг ўртача ҳарорати ортиб боришига
ва бошқа ҳолатларга сабаб бўлмоқда.
Инсоният
томонидан
табиатга
бўлган
бундай
муносабат
қуйидагиларни келтириб чиқарди. Улар:
-
чўллашиш ва қурғоқчиликнинг кучайиб бориши;
11
-
ернинг глобал исиши ва унинг оқибатида сув тошқинлари
хавфининг ортиб бориши;
-
зилзила хавфининг кучайиб бориши;
-
екологиянинг кескин ўзгариши;
-
екологик муҳитнинг ѐмонлашуви ва бошқа вазиятлар билан боғлиқ
бўлган давосини топиш қийин бўлган касалликларнинг пайдо
бўлаѐтганлиги;
-
радиоактив зарарланиш хавфининг ортиб бориши;
-
турли кимѐвий заводлар ва улар билан боғлиқ авария ва
портлашларнинг юз бериши хавфи мавжудлиги;
-
гидротехник иншоотлар билан боғлиқ турли муаммоларнинг пайдо
бўлиши. Булар барқарорликка солинаѐтган ва чегара билмас хавфларга
айлана бошлади, яъни бугун жаҳон аҳлини таҳлика ва ташвишга солаѐтган
юқорида қайд этилган хавфларнинг вужудга келиши инсон табиатнинг
устидан ҳукмронлик қилиши лозим, деган фикрнинг натижасидир.
Ўтган асрда пайдо бўлган ва жадал одимлаб бораѐтган техносфера
ўзининг оқибатлари билан инсониятга хавф солаѐтгани сир эмас. Киши
кундалик эҳтиѐжларини қондириш учун ундан тинимсиз фойдаланмоқда.
Бироқ, у эса келажакдаги ҳаѐт учун ўзига хос таҳдидларни вужудга
келтирмоқда.
Маълумки, экологик муаммоларни ҳал этиш биргина ѐки бир неча
мамлакатлар ўртасида ҳал қилинадиган масала эмас, балки у мамлакатлар
бирлашувини, кенг жамоатчилик фаолиятини, шунингдек, бу масалага
сиѐсий тус берилишини талаб қиладиган муаммолардан биридир. Шу
сабабли планетанинг экологик ҳолатини яхшилаш, у билан боғлиқ бўлган
масалаларни биргаликда ҳал қилиш бўйича ижтимоий муносабатлар,
давлатлар ўрта- сидаги ҳаракатларлар, халқаро нодавлат нотижорат
ташкилотларининг фаолиятлари муайян тартибга солина бошланди ва
халқаро экология ҳуқуқи вужудга келди.
Ҳозирги вақтда дунѐда бевосита атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
муаммосига тегишли уч юздан ортиқ умумий, минтақавий ва икки
томонлама халқаро шартномалар мавжуд. Улардан энг муҳимлари
қуйидагилардан иборат:
-
ЮНЕСКО нинг умумжаҳон маданияти ва табиат меросини
муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенсия (1972-йил).
-
Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ѐввойи фауна ва флора
турлари бўйича халқаро савдо тўғрисидаги конвенсия (1973- йил).
-
Табиий муҳитга нисбатан ҳарбий ѐки ҳар қандай бошқа турдаги
12
воситалардан зарарли фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги конвенсия
(1977-йил).
-
Кўчиб ўтаѐтган ѐввойи ҳайвонлар турларини муҳофаза қилиш
тўғрисидаги Бонн конвенсияси (1979-йил).
-
Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенсияси
(1985-йил).
-
Денгиз ҳуқуқи бўйича БМТ конвенсияси (1982-йил).
-
Хавфли чиқитларни давлат чегарларидан ташқарига ташиш ва
уларни чиқариб ташлашни назорат қилиш тўғрисидаги Базел
конвенсияси(1989-йил).
БМТ тизимидаги ташкилотлар ичида ЮНЕСКО, ИМО, ВОЗ, ФАО,
МАГАТЕ энг кўзга кўринарлилари саналади. Уларнинг ҳар бири ўз
ваколатларига мувофиқ равишда унга мос келувчи экология муаммолари
билан шуғулланади.
Ушбу соҳада фаолият юритувчи нодавлат ташкилотлари ичида энг
нуфузлиси 1948-йилда барпо этилган. Табиат ва табиат бойликларини
муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (МСОП)дир.
Сувлик, яъни денгиз муҳитини халқаро-ҳуқуқий муҳофаза қилиш,
одатда умумбашарий ва минтақавий даражаларда олиб борилади.
Универсал битимлар ичида энг муҳимлари қуйидагилардир:
биринчидан, Денгизни нефт билан ифлослантиришнинг олдини олиш
бўйича Лондон конвенсияси (1954-йил, ўзгартиришлар билан 1958-йилда
кучга кирди);
иккинчидан, Денгизни чиқитлар ва бошқа материаллар билан
ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича конвенсия (1972-йилда тузилган
ва шу йили кучга кирган). Ушбу Конвенсия денгизда ҳар қандай экологик
зарарли бўлган моддаларни кўмишни тартибга солади. Бундай ҳодисалар
оқибатларини тугатиш мақсадида 1969-йилда Очиқ денгизда нефт билан
ифлослантиришга сабаб бўладиган аварияларга (фалокатларга) аралашиш
тўғрисидаги Бруссел конвенсияси қабул қилинди (1975-йилдан кучга
кирган).
Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш
борасида дунѐдаги нуфузли ташкилотлар билан бирга хорижий
давлатларнинг ҳукумат идоралари билан ҳам яқиндан ҳамкорлик ишлари
олиб борилмоқда. Жумладан, 1992-йилнинг ноябр ойидан бошлаб
Ўзбекистон Республикаси Давлат ва фан-техника қўмитаси (ҳозирги Фан
ва технологиялар маркази) таклифига биноан Тошкентга Германия табиий
офатлар олдини олиш ИДНДР қўмитаси, 1998-йилдан бошлаб Ўзбекистон
13
Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Немис халқи
тараққиѐти жамғармаси ва Фавқулодда вазиятларда режалаштириш ва
фуқаро муҳофазаси академияси билан алоқалар ўрнатилди.
Мустақиллик йиллари, айниқса Ўзбекистонда Фавқулодда вазиятлар
вазирлиги ҳамда фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва
ҳаракат қилиш давлат тизими шакллантирилгандан сўнг бошқа давлатлар
билан ҳар томонлама ҳамкорлик ишларини олиб бориш ишлари жадал
ривожланди. Ўзбекистон Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан
барқарор эпидемиологик вазияти сақланиб қолган мамлакат, деб эътироф
этилди.
Ўзбекистон Республикаси 2008-йилда қароргоҳи Парижда жойлашган
«Халқаро эпизоотия бюросининг сертификати» билан тақдирланди. Ушбу
ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонга сайѐрамизнинг кўплаб мамлакатларида
кенг тарқалган ва катта иқтисодий зарар етказаѐтган қорамол ўлати каби
инфексиядан холи мам лакат мақоми берилди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. Каримов
томонидан 1996-йилнинг 4-мартида қабул қилинган «Ўзбекистон
Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш
тўғрисида»ги фармони фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этишга
ҳуқуқий асос бўлди. Бу вазирлик Мудофаа вазирлиги таркибида бўлган
«Фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси» негизида
ташкил этилди.
2011-йилнинг 24-августидаги 242-сонли «Ўзбекистон Республикаси
Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат
тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» қарори қабул қилинди. Бу
қарорга кўра Олий ва Ўрта махсус, таълим муассасаларида «Ҳаѐт
фаолияти хавфсизлиги» фанини ўқитиш асосий вазифа қилиб белгиланди.
Унда «Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб- ҳунар
коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида, ишлаб чиқариш ва турар
жойларда аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш
умумий ва мажбурийдир» дейилган.
Маълумки, республика иқтисодиѐтида гидротехник иншоотларнинг
ўрни беқиѐс. Бироқ, гидротехник иншоотлардан унумли фойдаланиш,
бузилишларини олдини олиш, тозалаш, таъмирлаш ва шу каби ишларни
амалга ошириш, аҳоли ва обектлар хавфсизлигини таъминлаш давлат
аҳамиятига молик бўлган асосий масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Гидротехник иншоотлар хавфсизлиги
тўғрисида» ги қонуни бу борадаги ҳуқуқий асослардан бўлиб, унинг 4-
14
моддасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, 5-
моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг гидротехник
иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ваколатлари белгилаб
берилди. Бу каби иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлаш устидан
назорат олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги обектлари техник
ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспексиясига
берилди. Ушбу махсус ваколатли органнинг гидротехник иншоотлари
хавфсизлиги бўйича кўрсатмалари таркибида гидротехник иншоотлар
бўлган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун мажбурий эканлиги
қонунда ўз аксини топган.
1999-йилда аҳоли ва халқ хўжалиги обектларини техноген ва табиий
тусдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасида қатор
қонунлар қабул қилинган бўлса, 2000-йилнинг 26-майида «Ҳарбий
ҳаракатлар олиб бориш пайтида ѐки шу ҳаракатлар оқибатида юзага
келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини, ҳудудларини,
моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш мақсадида
ўтказиладиган тадбирларнинг давлат тизими» ваколатлари, фуқароларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берган Ўзбекистон Республикасининг
«Фуқаро муҳофазаси тўғрисида» ги қонуни қабул қилинди. Қонуннинг 2-
моддасида «Фуқаро муҳофазаси вазифалари» кўрсатиб берилди. Қонунга
кўра:
-
аҳолини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ѐки шу ҳаракатлар
оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимояланиш ҳаракатлари ва
усулларига тайѐрлаш;
-
бошқарув, хабар бериш ва алоқа тизимларини ташкил қилиш,
ривожлантириш ва доимий шай ҳолатда сақлаб туриш;
-
халқ хўжалиги обектларининг барқарор ишлашини таъминлаш
юзасидан тадбирлар комплексини ўтказиш;
-
аҳолини, моддий ва маданий бойликларни хавфсиз жойга эвакуация
қилиш;
-
фуқаро муҳофазаси ҳарбий тузилмалари шайлигини таъмин- лаш;
-
аҳолини умумий ва якка ҳимояланиш воситалари билан таъминлаш
тадбирлариини ўтказиш;
-
аҳолини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтидаги ѐки шу
ҳаракатлар оқибатидаги ҳаѐт фаолиятини таъминлаш;
-
радиацион, кимѐвий ва биологик вазият устидан кузатиш ва
лаборатория назорати олиб бориш;
15
-
қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш;
-
ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ѐки шу ҳаракатлар
оқибатида зарар кўрган ҳудудларда жамоат тартибини йўлга қўйиш, сақлаб
қолиш ва ҳудудларни муҳофаза қилиш юзасидан бошқа тадбирларни
амалга ошириш»дан иборат, деб белгиланди.
Қонуннинг иккинчи қисми 6-12-моддаларида «Фуқаро муҳофазасига
раҳбарлик қилиш, давлат органлари ва ташкилотларининг фуқаро
муҳофзаси соҳасидаги ваколатлари» кўрсатиб ўтилган.
Қонуннинг 6-моддасида мамлакат бўйича фуқаро муҳо- фазасига
умумий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига,
Республикада фуқаро муҳофазасини бошқариш Ўзбекистон Республикаси
ФВВ га юклатилган.
Ўзбекистон Республикасининг 1993-йил 28-декабрида қабул қилинган
«Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунида бу борадаги қатор
йўналишлар аниқ кўрсатиб берилган бўлиб, улардан бири табиий,
техноген ва экологик характердаги фавқулодда вазиятларни эътиборга
олган ҳолда халқ хўжалиги обектларининг хавфсизлигини таъминлашдан
иборат эди.
Республикада
стандартлаштириш
ишларини
ташкил
этиш,
мувофиқлаштириш ва бажариш учун қатор ташкилотлар тузилган ва улар
фаолият кўрсатмоқда. Улардан халқ хўжалигида-Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва
сертификатлаштириш маркази («Ўздавстандарт»);
Лойиҳалаштириш ва конструксиялашни ўз ичига олган қу- рилиш,
саноат қурилиш йўналиши бўйича Архитектура ва қурилиш бўйича
Давлат қўмитаси (Давархитектқурилиш);
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни
ифлосланиш ҳамда бошқа зарарли ҳаракатлардан қўриқлаш борасида
Табиатни қўриқлаш давлат қўмитаси фаолият кўрсатмоқда.
Ўтган давр мобайнида, яъни 1996—2000-йилларда турли тусдаги
фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасида ҳуқуқий асосларни яратиш
жарѐни умумий-ташкилий характерга эга бўлган бўлса, 2000-йилдан сўнг
қабул қилинган бу йўналишдаги қонунлар алоҳида соҳалардаги
муносабатларни тартибга солади. Масалан, 2006-йил 26-сентабрдаги
«Хавфли ишлаб чиқариш обектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги
қонунини кўриш мумкин.
Қонунда саноат хавфсизлиги талаблари, яъни хавфли ишлаб чиқариш
обектини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилиб олишга оид;
16
-
бундай обектдан фойдаланишга оид;
-
ишлаб чиқариш обекти ходимларига қўйиладиган;
-
хавфли ишлаб чиқариш обектидаги авариянинг кенгайиб кетишига
йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга
тайѐргарлик кўришга оид талаблар ва бу талаблар устидан давлат
назоратини ўрнатиш белгилаб берилган.
Қонунда
хавфли
ишлаб
чиқариш
обектларининг
саноат
хавфсизлигини таъминлаш, авария ҳолатларини ўрганиш комиссияси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилиши
белгиланган.
Умуман олганда мустақиллик йилларида мамлакат хавф сизлигини
таъминлаш, яъни унинг таркибий қисми бўлган турли тусдаги фавқулодда
вазиятларнинг олдини олиш, улар хавфи ва оқибатларини камайтириш,
инсонлар нобуд бўлишига йўл қўймаслик мақсадида мамлакатда ўзига хос
ҳуқуқий-меъѐрий асос шакллантирилди. Бу қонунлар ва қонуности
ҳужжатлари гуманистик характерга эга бўлиб, уларда миллий менталитет,
дунѐ қараш, халқаро ҳуқуқ тамойиллари чуқур сингдирилган. Чунки, бу
соҳа жаҳон ҳамжамияти томонидан янги қонунлар яратишни, уни ҳаѐтга
татбиқ этиш борасида ўзига янги тизим яратишни талаб этди. Бу борада
Ўзбекистон ўзига хос янги тизим ярата олди ва унинг ишлаш механизмини
ҳаѐтга жорий этди. Айнан шу тизим мамлакатда кўплаб фавқулодда
вазиятларнинг олдини олмоқда, шунингдек, табиий тусдаги фавқулодда
вазиятларда чет эл мамлакатларига ўзаро ѐрдам ҳам кўрсатиб келмоқда.
«
Do'stlaringiz bilan baham: |