6.МАЖБУРИЙ ЁЛҒИЗЛИК ҲОЛАТИДА ЎЗИНИТУТИШ
ҚОИДАЛАРИ.
Инсон табиатнинг қонунлари, инжиқликлари билан боғлиқ бўлган бир
бўлаги бўлиб,унинг фаолияти атроф-муҳитда юзага кела- ѐтган
ўзгаришларга боғлиқ ҳолда амалга ошади. Ўзининг бетакрор ва мукаммал
мавжудот эканлиги туфайли инсон табиий муҳитда ўзига сунъий дунѐ
яратиб олган ва ўз ҳаѐтининг асосий қисмини ана шу муҳитда,
туғилганидан ўзига таниш бўлган нарса ва воситалар орасида ўтказади.
Сивилизация ютуқларидан фойдаланиб, инсон уларга ўрганиб қолади ва
ўзи томонидан яратиладиган ҳар қандай нарса қа- ровсиз қолса, табиий
муҳитдаги бир уюм ахлатга айланиб қолишини унутиб қуяди.Инсон
томонидан яратилган сунъий дунѐ табиий муҳитдан кескин фарқ қилади.
Одамлардан ажралиб, улардан ѐрдам сўраш ва маслаҳат олиш
имкониятидан маҳрум бўлган, тайѐр- ланмаган инсон табиий муҳит билан
бир ўзи юзма-юз қолганда экстремал вазиятга тушиб қолади ва унинг
ҳаѐти ва соғлиғига хавф туғилади.Мажбурий ѐлғизлик ҳолати — ўта
хавфли экстремал вазият бўлиб, инсоннинг табиий муҳит билан юзма-юз
қолиш ҳолати кўпинча тўсатдан ва мажбуран содир бўлади.Табиий
муҳитда мажбурий ѐлғизлик ҳолати қандай сабабларга кўра юзага
келишидан қатъий назар инсоннинг соғлиғи ва ҳаѐтий фаолиятига жиддий
таъсир кўрсатади, чунки инсон кундалик ҳаѐтда бизга яхши таниш бўлган
маълум бир қонун- қоидаларга ўрганиб қолган ва улар асосида яшайди.
Аммо одамлардан ажралиб қолган ѐки бир ўзи ѐлғиз қолган инсон тезкор
ва тўғри қарорлар қабул қилиши керак, яъни тиббий ѐрдам кўрсатиш,
бошпана қуриш, қарор қабул қилиш. Буларнинг ҳаммаси инсонда ўзига
42
ишончсизликка олиб келиши мумкин, чунки махсус билим ва кўникмалар
етарли бўлмаганида инсон саросимага тушиб бажарилиши зарур бўлган
ишлар тартиби, кетма-кетлиги ва вақтини тақсимлай олмаслиги мумкин.
Ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги инсон кундалик ҳаѐтида унинг овқат, сув,
кийим, бошпана, ахборотга бўлган эҳтиѐжлари билан бир қаторда туриб
уни турли кўринишдаги фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга
тайѐрлашни кўзда тутади. Инсоннинг мажбурий ѐлғизлик ҳолатига руҳий
ва жисмоний тайѐргарлиги бошқа ҳар қандай чоралардан муҳим. Чунки
Фавқулодда вазиятга тайѐр бўлиш ўз ҳаѐтини сақлаб қолиш демакдир.
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатида узоқ вақт яшаб қолиш учун инсонда турли
соҳалар бўйича мустаҳкам билим бўлиши керак. Ўзини қутқариш
усулларини билиш назарий ва амалиѐт ўзаро мувофиқ қўлланганида фойда
беради. Яъни инсон нафақат у ѐки бу ҳолатда нима қилиш кераклигини,
балки уни қандай қилиш кераклигини ҳам билиши керак
5
.
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатида бир киши ѐки бир гуруҳ кишилар
қолиши мумкин. Асосий мақсад тирик қолиш бўлган экстремал
вазиятларда инсоннинг ўзини тутиши — ўзининг яшаб қолишига кўмак
беришидир. Фақат ўзини сақлаб қолишнинг биологик қонуниятларига
асосланган ҳолда ҳаракатланиш тўғри эмас, чунки бунда руҳий
зўриқишлар ва ўта қўзғалувчанлик ортиб боради. Тирик қолиш истаги
онгли, мақсадга йўналтирилган бўлиши, инстинкт томонидан эмас, балки
англанган зарурият томонидан бошқарилиши керак. Инсонлардан ажралиб
табиий муҳитда бир ўзи қолган инсоннинг ўзини қандай тутишини
олдиндан айтиш қийин. Бунда кишида табиий муҳитда мажбурий ѐлғизлик
ҳолатида яшаб қолиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади. Яшаб
қолиш, деганда - фавқулодда вазиятларда ҳаѐт, соғлик ва ишчанлик
қобилиятини сақлаб қолиш тушунилади.
Мажбурий ѐлғизликда ҳаѐт кечириш — бу бир ѐки бир неча
кишиларнинг атрофдаги олам билан алоқа қилмасдан ҳамда озиқ-овқат
захираларисиз узоқ муддат яшашдир.
Мажбурий ѐлғизликда ҳаѐт кечириш — ўта хавфли экстремал ва
авария ҳолати бўлиб, инсоннинг табиий муҳит билан тўсатдан ҳамда
мажбуран рўпара келиши туфайли юзага келади. Бунда инсон ташқи
кўмаксиз табиат неъматларидан фойдаланган ҳолда ўзининг озиқ-овқат,
сув, бошпанага бўлган эҳтиѐжларини таъминлаши керак.
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатига инсон чўл, ўрмон ѐки тоғ шароитида
адашиб қолганида, транспорт воситаси аварияга учраганида ва бошқа
5
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро муҳофазаси тўғриси- да»ги қонуни.
20.05.2000
43
вазиятларда тушиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатда инсон ўзининг ҳаѐти
ва соғлигини сақлаб қолиш учун кучли руҳий ва жисмоний сифатларга,
турли об-ҳаво шароитларида ҳаракат қилиш кўникмасига эга бўлиши, ўз
қўл остида бўлган ѐки табиий муҳитдан олиш мумкин бўлган ҳамма
нарсани ўйлаб, тежаб ўз манфаатлари йўлида ишлатиши керак.
Инсоннинг табиий муҳитда ѐлғиз қолиши бир кишими ѐки
кўпчиликми барибир унга жиддий таъсир кўрсатади. Чунки аҳоли йўқ
жойда ҳатто сув ѐки озиқ-овқатга эҳтиѐж каби оддий муаммолар ҳам ҳал
этиб бўлмайдиган вазифага айланади. Бунда инсон ҳаѐти нафақат унинг,
молиявий ҳолатига, махсус билим ва кўникмаларига, балки сув ҳавзалари
бор-йўқлиги, ҳавонинг ҳарорати, қуѐш радиацияси, шамолнинг кучи каби
кўпдан кўп омилларга боғлиқ. Аммо асосийси инсоннинг шундай
вазиятларга қандай тайѐрланганлигига боғлиқ. Мажбурий ѐлғизлик
ҳолатида инсоннинг асосий вазифаси яшаб қолишдан иборатдир. Яшаб
қолиш учун инсон фаол, онгли ҳаракатларни амалга ошириши керак. Ҳар
қандай мажбурий ѐлғизлик ҳолати инсон олдига унинг ҳаѐтини сақлаб
қолиниши боғлиқ бўлган қуйидаги муаммоларни қўяди:
-
қўрқув ва стресс ҳолатини енгиш;
-
жароҳатланганда ѐки зарарланганда ўз-ўзига ва ўзаро ѐрдам
кўрсатиш;
-
озиқ-овқат захиралари ва зарурий ашѐларни қутқариш;
-
алоқа ўрнатиш ѐки қутқариш учун сигнал бериш;
-
вақтинчалик бошпана қуриш, озиқ-овқат ва сув топиш;
-
одамлар орасига йўл топиш учун макон ва вақтда мўлжални тўғри
олиш.
Екстремал вазиятда ҳар қандай одам қатъий ва тезкор йўналтирилган
ҳаракатларга қодир эмас. 50-70% одамлар ўзини йўқотиб қўяди, хотиржам
кўринсаларда фаол ҳаракатлар қилишмайди. 15-25 % одамлар руҳий шок
ҳолатига тушиб қолишади. Бунда энг асосийси юзага келган қўрқувни
енгишдир, чунки шу йўл билан қатъий ҳаракат қилишга эришиш мумкин.
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатида қолишнинг асосий сабаблари
қуйидагилар:
-
табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар;
-
об-ҳавонинг кескин ўзгариши;
-
саѐҳат вақтида жойда мўлжални ололмаслик;
-
транспорт воситалари авариялари (ҳаво, сув, темирйўл, автомобил
транспорти;).
Табиий муҳитда мажбурий ѐлғизлик ҳолатида қолган инсонга
44
ҳавонинг ҳарорати, ѐғингарчиликлар, ҳавонинг намлиги, қуѐш радиацияси,
касалликлар, жароҳатлар, ѐввойи ҳайвонлар ва ҳашоратлар, чарчоқ, кучли
совуқ, иссиқ каби омиллар салбий таъсир кўрсатади.
Табиий муҳитда мажбурий ѐлғизлик ҳолатида қолган инсонга кучли
ирода, муҳитга ва шароитга тезкор мослашув, чидамлилик, руҳий
тайѐргарлик, зарурий ашѐларнинг мавжудлиги каби омиллар ижобий
таъсир кўрсатади.
Чўл шароитида мажбурий ѐлғизлик ҳолатида инсон учун энг биринчи
хавф сув ҳавзаларининг йўқлигидир. Шунинг учун бундай шароитда инсон
мавжуд сув захираларини тежамкорлик билан ишлатиши зарур. Иккинчи
хавф сифатида чўлда тўғри ҳаракатланишни ташкил қилишнинг
қийинлиги, чунки яққол кўриниб турган мўлжални топиш қийин. Учинчи
хавф сифатида кундузи ўта юқори ҳарорат ва тунда ҳавонинг кескин совиб
кетишини кўрсатиш мумкин. Ҳар иккала ҳолат ҳам катта муаммо
туғдиради. Шунинг учун ҳам чўл шароитида махсус воситалар
бўлмаганида тунда юлдузлар (қутб юлдузи), кундузи эса қуѐшдан мўлжал
сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чўл шароитида
ҳаракат қилишда кун вақти, дам олиш интервалларини белгилаб олиш,
ҳаракат давомида мавжуд соя берувчи жисм ва воситалардан максимал
фойдаланиш керак. Шунингдек, инсон ўзини илон, чаѐн ва бошқа чўл
жонзотларидан сақлаш чора — тадбирларини ҳам кўриши зарур.
Тоғ шароитида мажбурий ѐлғизлик ҳолатида инсон биринчи навбатда
ўзининг ҳаракатини чеклайдиган, чарчатадиган нарсалардан халос бўлиши,
фойдасиз ҳаракатларни камайтириши зарур. Шундан сўнг ўзининг
кийимларини мавжуд шароитга мослаштириб олиши керак. Чунки тоғ
шароитида кислороднинг камлиги, босимнинг юқорилиги инсонни тез
чарчатади ва терлашга мойиллик туғдиради. Бу эса ўз навбатида танада
турли микроблар кўпайишига олиб келади. Тоғ шароитида қўл остида
бўлган мавжуд ашѐ ва жиҳозларни тежаш зарур. Тоғда дарѐ, сой, сўқмоқ ва
йўллар энг яхши йўл кўрсатувчилар ҳисобланиб, улар ѐрдамида қисқа вақт
ичида аҳоли пунктлари ѐки нисбатан хавфсиз ҳудудларга тезкорлик билан
чиқиш мумкин. Бунинг учун юқорида кўрсатилган мўлжалга олиш мумкин
бўлган жисмлар бўйлаб юқоридан пастга тушишнинг ўзи етарли
ҳисобланади.
Ўрмон шароитида мажбурий ѐлғизлик ҳолатида энг асосий эътибор
мўлжални тўғри олишга қаратилган бўлиши зарур. Чунки ўрмон
шароитида тўғри ва аниқ ҳаракатланмаган киши яна ўзи турган жойга
қайтиб келиши мумкин. Бунинг учун инсон саросимага тушмасдан ҳар бир
45
ҳаракатини ўйлаб амалга оширишни зарур бўлади. Ўрмонда ҳам аниқ
ҳаракатланиб сув ҳавзаларига, турли йўллар ва сўқмоқларга чиқиб олиш
вазифани анча енгиллаштиради. Ўрмон шароитида фонар, гугурт, пичоқ
каби ашѐлар бирламчи зарурий нарсалар ҳисобланади. Ўрмон шароитида
ҳаракатланишда маҳаллий жисмлар ва мавжуд имкониятлардан максимал
фойдаланиш муаммоли вазиятдан тез ва қулай чиқиш имкониятини
беради.
Сувда қутқарув воситаларига эга бўлмаган мажбурий ѐлғизлик
ҳолатида бўлсангиз, ҳуштак чалиб ѐки қўлларингизни кўтарган ҳолда
сигнал беринг. Иссиқликни сақлаш учун иложи борича камроқ ҳаракат
қилинг. Сувда ҳавога нисбатан иссиқликни йўқотиш бир неча баробарга
тезлашади. Шунинг учун ҳаттоки илиқ сувдаги ҳаракат ҳам фақат сув
юзасида қолишга қаратилган бўлиши керак. Қутқарув нимчасида
иссиқликни сақлаш учун ҳажмингизни кичрайтиринг, қўлларингиз билан
кўкрак қафасининг ѐн томонидан ушланг ва қовуқларингизга сув камроқ
тегиши учун бўксангизни юқорироқ кўтаринг.
Бу усул совуқ сувда омон қолиш муддатини 50 фоизга қадар
кўпайтиради. Агар сизда қутқарув нимчаси бўлмаса, бирон-бир сузувчи
нарсани изланг ва қутқарувчилар келгунига қадар ўша нарсага осилиб
олинг. Чалқанчасига ѐтиб дам олинг.
Агар қутқарув воситаларига эга бўлсангиз денгиз касалликлари учун
мўлжалланган таблеткадан ичинг. Танангиздаги иссиқликни сақлаш учун
қутқарув кемасидаги бошқа жабрланганларга яқинроқ жойлашиб олинг,
жисмоний машқлар бажаринг. Фақат беморлар ва жароҳатланганларга сув
беринг. Очиқ денгизда агар қирғоққа етиш ѐки кема йўлларига чиқишнинг
иложи бўлмаса, бошқа қутқарув кемасидагилар билан бирга кема ҳалокати
жойи яқинида бўлишга ҳаракат қилинг.
Оѐқларингизни имкони борича қуруқ тутинг. Уларни тез-тез баландга
кўтариб туринг ва шишиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида
ҳаракатлантириб туринг. Зинҳор денгиз сувини ичманг. Фойдасиз
ҳаракатларни камайтириб, организмдаги суюқликни тежанг. Терлашни
камайтириш учун кундузи кийимларингизни намлаб, кеманинг ичидаги
ҳароратни камайтириш учун эса унинг ташқи томонини сув билан ҳўллаб
туринг. Бир кунда 500-600 мл. дан кўп сув ичманг. Тутун шашкаларини то
уни пайқашнинг реал имкони бўлгунча сақлаб туринг. Шашкаларни ҳамма
баравар қўллаши керак эмас, уни бир кишига топширинг. Ваҳима қилманг!
Катта одам сувсиз ўртача 3 кундан 10 кунгача тирик қолиши
мумкинлигини ѐдда тутинг. Озиқ-овқатциз бир ой ѐки ундан кўпроқ яшаш
46
мумкин.
Жойда тўғри мўлжалга олиш - жойда уфқ томонлари, маҳаллий
жисмлар ва релеф шаклларига нисбатан ўзининг турган жойини аниқлаш,
керакли ҳаракат йўналишини аниқлаш ҳамда белгиланган йўналишдан
оғишмасдан ҳаракатланишдир. Агарда қўлимизда харита, компас ѐки соат
бўлса ҳамда биз ушбу воситалардан фойдаланиш қоидалари ва тартибини
билсак буни амалга ошириш қийин эмас. Аммо қўлимизда ҳеч қандай
йўнал- тирувчи ашѐлар бўлмаса бўшлиқ ва вақтда мўлжални қандай олиш
керак. Шунда бизга қуѐш, юлдузлар, табиат ҳодисалари, ҳайвонлар ва
ўсимликлар ѐрдамга келади.
Шу жойда биз ўзимизга «Қандай ҳолларда биз уфқ томонларини
аниқлашимиз керак» деган саволни беришимиз керак. Бунинг учун сиз
ўзингизнинг турган ѐки борадиган жойингиз қайси йўналишда
жойлашганлиги, йўллар ҳақида, мўлжалга олиш мумкин бўлган қандай
катта ўлчамлар мавжудлиги ҳақида маълумотларни олдиндан билишингиз
зарур. Буларга дарѐлар, темир йўллар, автомобил йўллари, катта аҳоли
пунктлари ва бошқа алоҳида ажралиб турувчи белгилар киради.
Масалан, сиз ўрмонга, чўлга ѐки тоғга маълум бир юмуш билан
жўнадингиз ва ҳар эҳтимолга қарши ўзингиз билан компас олдингиз. Аммо
сиз борадиган жойда магнит темири конлари мавжудлиги ѐки бошқа
сабабларга кўра компас тўғри ишламай қолди. Ана шунда сизга жойни
мўлжалга олиш бўйича олган билим ва кўникмаларингизни қўллаш
имконияти юзага келади.
Уфқ томонларини аниқлаш.
Қуѐш ҳар доим шарқдан чиқиб ғарбга ботади. Шунга мувофиқ соя ҳар
доим қарама-қарши томонга ҳаракат қилади. Шунинг учун ер шарининг
исталган нуқтасида сояни биринчи белгиланиши ҳолати унинг иккинчи
белгиланиши ҳолатига нисбатан ғарброқда бўлади ва аксинча. Буни билган
ҳолда сиз доимо тахминий уфқ томонларини аниқлашингиз осон бўлади.
Бунинг учун битта таѐқни олиб уни текис, ўсимликлардан холи ерга, ундан
тушадиган соя яққол кўринадиган тарзда суқиб қуйилади. Таѐқдан тушган
соянинг охирини белгилаб, сўнг у бир неча сантиметрга сурилгунча 15-20
минут кутиб турамиз ва яна соянинг охирини яна белгилаймиз. Шундан
кейин биринчи ва иккинчи белгиларни туташтирамиз ҳамда ушбу
чизиқнинг охирига стрелка қўямиз. Ушбу стрелка сизга шарқ томонни
кўрсатади.
Яна бир оддий усул мўлжални қуѐш ѐрдамида олишдир. Қуѐш
шимолий яримшарда туш вақти соат 12.00 да жанубий қутб томонда
47
бўлади. Туш вақти қуѐшга юзланиб турилади ва тушган соя шимолий
яримшарда шимол томонни, жанубий яримшарда жануб томонни
кўрсатади.
Бундан ташқари уфқ томонларини жойдаги маҳаллий жисмлар
белгиларига кўра ҳам аниқлаш мумкин. Масалан, дарахт, бута ва
ўсимликларнинг шохлари ҳамда новдалари жануб томонга тезроқ
ривожланади, мевалари жануб томонда тезроқ сарғиш-қизғиш рангга
кириб тезроқ етилиш кузатилади. Қорли ҳудудларда қор биринчи навбатда
жануб томонда эрий бошлайди.
Христиан черковларининг хочлари шарқ томонга, мусулмон
мачитларидаги яримой жанубий-ғарбий томонга қаратилган бў- лади.
Сиз ўзингизга керакли йўналишни аниқлаб олдингиз. энди ўша
аниқланган йўналишдан оғишмасдан ҳаракатланиш асосий вазифа
ҳисобланади. Чунки инсоннинг битта оѐғи билан қўйиладиган қадам
иккинчисига нисбатан узунроқ бўлади. Агарда киши тўғрига юрса,
айланиб яна ўзи ҳаракатни бошлаган нуқтага қайтиб келиши мумкин.
Шундай ҳолат юз бермаслиги учун «Устун» услубини қўллаймиз. Бунинг
учун ўзингиз танлаган йўналишдаги кўзга яққол ташланиб турган бирор
бир жисмни танлаб унга томон ҳаракатланамиз. Танланган жисмга етиб
келгандан кейин шу йўналишда янги жисм танлаймиз. Бу усул
қўлланганида ҳаракатланиш йўналишидан оғишиш кескин камаяди.
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатида сигнал бериш воситалари ва сигнал
бериш тартиби
Фавқулодда ҳолатларда қийин вазиятда қолган одамларни излаб
топишда қидирув ишларининг жуда катта ҳудудда олиб борилиши
қийинчилик туғдиради. Агар қидирув ишлари қийин об- ҳаво
шароитларида тоғ, ўрмон шароитида олиб борилаѐтган бўлса уларни
юқоридан кўриш янада қийинроқ ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам қидирилаѐтган кишилар қидирув ишларида
қатнашаѐтган транспорт воситаларини кўрганларида ѐки овозини
эшитганларида қўл остида бўлган ҳар қандай ашѐ ва жиҳозлардан
фойдаланган ҳолда ўзларининг турган жойларини кўрсатувчи сигналларни
беришлари зарур.
Бунда махсус сигнал воситаларидан фойдаланилади. Биринчи
навбатда бундай воситаларга ПСНД патрони кириб, унинг «кундузги»
томони 30 секунд давомида ѐрқин сарғиш рангда ѐниб турувчи аралашма
билан тўлдирилган. ПСНД патронининг «Тунги» томони очиқ пушти
рангда ѐниб белги беради.
48
ПСНД патронини қўллаш учун уни чап қўлга олиб, ўнг қўл билан
сақловчи қалпоқча буралади ҳамда чуқурчадан запал шнури олинади.
Сўнгра шамолга қарама-қарши туриб, патронни хиѐл букилган қўлда
ушлаб ўнг қўл билан шнур кескин ҳаракат билан юқорига тортилади. Очиқ
жойда сигнал анча узоқ масофадан кўзга ташланади. Айниқса тунда
сигнални 10-12 км масофадан кўриш мумкин. Ўрмон ѐки дарахтзор
шароитида олдин дарахт кам ѐки сийрак ўсган жойларни, ўрмон четини,
тепаликларни, сув ҳавзаси қирғоқларини топиб, шундан сўнг патронни
қўллаш керак. Бўлмаса тутун дарахтлар орасида қолиб кетиши ва яхши
кўринмаслиги мумкин.
Бундан ташқари сигнал бериш учун сигнал ракеталаридан кенг
фойдаланилади. Сигнал ракетасидан қандай фойдаланиш тартибини унинг
ўрамидаги йўриқномадан билиш мумкин. Шунингдек, сигнал беришда
сигнал ойналаридан самарали фойдаланиш мумкин. Инсонга хос қотиб
қолган фикрга кўра ойна радио, пиротехника ва электроника воситалари
билан тенглаша олмайди. Аммо бу фикрни тўғри, деб бўлмайди. Айниқса
чўл шароитида ва сувда ойнадан сигнал беришда самарали фойдаланиш
мумкин.
Агар қўл остида махсус сигнал воситалари бўлмаса, унда
аждодларимиз қадимдан кенг фойдаланиб келган қўлбола усул, оловдан
фойдаланишимиз мумкин. Ҳозирги кунда ҳам олов сигнал беришнинг
самарали воситаси сифатида қўлланилади. Сигнални ўз вақтида, яъни
транспорт воситалари кўриниши билан бериш учун олов учун ѐқилғи ва
жой олдиндан тайѐрланиб қуйилган бўлиши зарур. Олов учун очиқ жой,
тепалик, сув ҳавзаси қирғоғи танланиши керак. Агарда шундай жой
танланмаса тутун дарахтлар орасида қолиб кетиши ва кўзга
ташланмаслиги мумкин. Тутун қалин ва қорароқ бўлиши учун олов
ѐнганидан сўнг унга яшил ўтлар, ўсимлик ва дарахт барглар, ҳамда бошқа
жисмларни ташлаш мумкин.
Чўл шароитида ѐқилғи ашѐлари топилмаслиги мумкин. Бунда олов
ўрнига ѐнилғи қуйилган қум билан тўлдирилган банкалардан самарали
фойдаланиш мумкин. Сигнал учун олов қидирув ишларида иштирок
этаѐтган транспорт воситаси кўринганида, унинг овози эшитилганида ѐки
унинг билан радиоалоқа ўрнатилганда ѐқилади. Қиш вақтида оловни
қўлбола воситалар билан қор ва ѐмғирдан тўсиш зарур.
Агарда бошқа имконияти бўлмаса ҳаво транспорти экипажи
аъзоларининг диққатини жойни қайта ниқоблаш йўли билан ўзи турган
жойга жалб этиш мумкин. Масалан, қорда геометрик фигураларни
49
тепкилаб чизиш, бутазорларни кесиш, сув ҳавзалари қирғоқларида ва очиқ
жойларда «СоС» сигналини жуда катта ўлчамдаги ҳарфлар билан ѐзиш ва
ҳк.
Зилзилада иншоот ва бинолар қулаганида баъзан инсон мажбурий
ѐлғизлик ҳолатида қолиши мумкин. Бундай вазиятларда кишилар биринчи
навбатда руҳини туширмаслиги зарур. Атроф қоронғи бўлса ҳам гугурт ва
бошқа ѐндирувчи мосла- малардан фойдаланманг, чунки табиий газ
тарқалиши хавфи мавжуд. Агар шикастланмаган бўлсангиз ҳам ортиқча
ҳаракатлар қилишдан сақланинг, чунки тезда кўп куч йўқотасиз. Имкони
бўлса металл жисмларга бирор бир нарса билан уриб тепадагиларга сигнал
беришга ҳаракат қилинг. Инсон сувсиз ва овқациз ҳам анча муддат яшаши
мумкинлигини унутманг. Қутқарувчилар сизни излаѐтгани ва албатта
ѐрдамга келишларини доимо ѐдда тутинг.
Лифт эшиклари ишламай қолганида биринчи навбатда энг яқин қават
тугмасини босиш, агарда лифт ишламаса лифт навбатчисини чақириш
тугмасини босиш зарур. Агарда бу кўрилган чоралар ѐрдам бермаса, унда
уяли алоқа воситаси орқали ѐрдам сўраш керак. Уяли алоқа воситаси
бўлмаган ҳолатда баланд овоз ҳамда лифт эшикларига қўл ѐки бирор бир
жисм билан уриб атрофдаги кишиларнинг эътиборини жалб этиш зарур.
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатида мавжуд ҳар қандай ашѐ, восита ва
имкониятлардан тўғри, тежамкорона ва оқилона фойдаланиш яшаб қолиш
имкониятларини оширади. Бунда мавжуд ҳар бир ашѐ, нарса ѐки
воситанинг тўғридан тўғри вазифасидан ташқари иккиламчи вазифалари
бўлишини ҳам эътиборга олишимиз шарт. Масалан: ойна сигнал бериш,
кленка сувни йиғиш ѐки ѐғингарчиликлардан ҳимояланиш, спиртли
ичимликлар жароҳатни тозалаш, қўл соати компас воситаси сифатида
қўлланиши мумкин. энг асосийси биз саросимага тушмасдан, руҳий
босиқлик билан мавжуд вазиятдан чиқиш йўлларини излашимиз керак.
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатида озиқ-овқат топиш ва уларни тай- ѐрлаш
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатида энг асосий муаммоли вазифалардан
бири ўзини озиқ-овқат билан таъминлашдир. Бунда албатта биринчи
навбатда қўл остида бўлган ва ўзини ўраб турган муҳитдаги мавжуд нарса,
ашѐ ва жисмлардан фойдаланилади. Озиқ-овқат сифатида дарахт ва
ўсимликлар барглари, новдаларини улар гулламасидан олдин йиғиш ва
истеъмол қилиш мумкин. Улар юмшоқроқ, тўйимлироқ, осон ҳазм бўлади.
Гуллагандан кейин ўсимликларнинг ер устидаги қисми қўпол- лашади
ҳамда ўзининг озиқа моддаси сифатидаги қимматини йўқотади. Озиқ
модда сифатида айниқса янги барглар, новдалар катта қийматга эга. Дарахт
50
ва буталар соясидаги ўсимликлар ва новдалар истеъмол қилиш учун
юмшоқроқ ва қимматлироқ ҳисобланади. Қари дарахт ва ўсимликларнинг
янги новдалари ва барглари истеъмолга яроқли ҳисобланади. Тайѐрланган
яшил массани оқаѐтган сувда ювиб, хом ҳолатида истеъмол қилиш
мумкин. Истеъмол учун қазиб олинган илдизлар, ўсимлик пи- ѐзлари,
ѐввойи меваларни тупроқдан тозалаб ювилади, чириган яроқсиз жойлари
олиб ташланиб сўнгра озиқ модда сифатида фойдаланиш мумкин.
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатида ѐввойи ҳайвонларни тутиш, истеъмолга
яроқли илдиз ѐки ўсимликларни излаб топиш уларни кейинчалик қайта
тайѐрлашга нисбатан осонроқ бўлиши мумкин. Чунки бундай ҳолатдаги
кишида оддий идишлар ҳам йўқ бўлиб, бир суткада бир марта иссиқ овқат
тайѐрлаш ҳам катта муаммога айланади. Аммо кулинариянинг ҳеч қандай
идиш ва товаларни талаб қилмайдиган усулларини ўзлаштирсак бу
муаммони ҳам осон ҳал қилиш мумкин. Ўсимликларнинг илдиз ва
новдалари, балиқ ва майда ѐввойи ҳайвонларни идиш- товоқсиз, чўғнинг
ўзида уларни лой ѐки ўсимлик баргларидан тайѐрланган қобиққа ўраб
пишириш мумкин. Кичкина ѐввойи ҳайвонлар, қушларни терисини
шилмасдан ва патлардан тозаламасдан сихда тайѐрлаш мумкин. Сих
сифатида дарахт новдалари олинади. Тайѐрлаб бўлгандан кейин куйган
тери ва патлар ҳамда ички аъзолар олиб ташланади. Шунингдек, овқатни
олов тагида тайѐрлаш усули ҳам қулай ҳисобланиб бунда ерда чуқурлиги
30-40 см чуқурча ковланиб унга барг ва ўт- ўланлар тўшалади. Сўнгра
гўшт ѐки тайѐрланаѐтган бошқа нарсалар чуқур тагига қўйилиб 1,5-2 см
қалинликдаги тупроқ билан кўмилади ва тепасида олов ѐқилади. 30-40
минутдан кейин овқат тайѐр бўлади. Шунингдек, гўштни олдин барг, ўт-
ўланлар сўнгра лойга ўраб қизиган тошларда пиширса ҳам бўлади.
Овқатнинг тайѐрлигини унинг таъми ва ҳидига қараб билса бўлади. Аммо
инсон овқациз ҳам узоқ муддат яшаши мумкин. Агарда инсон яхши
жисмоний ва руҳий тайѐргарликка эга бўлса 10-12 кунгача овқат истеъмол
қилмай ҳам яшаши мумкин. Инсон ўз организмининг ички ресурсларига
таяниб 30 суткагача чидаши мумкин. 55-60 сутка инсон организми
имкониятларининг чегараси ҳисобланади.
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатида ўзини сув билан таъминлаш
Инсон организмининг кам фоизда сувсизланиши унинг ҳаѐтий
фаолияти бузилишига, 10 %дан кўпроқ сувсизланиш эса инсон ички
аъзолари фаолиятининг бузилишига ҳамда ўлимга олиб келиши мумкин.
Иқлими нисбатан паст ҳароратли бўлган ҳудудларда кам жисмоний
ҳаракат қилинганида сувга бўлган эҳтиѐж 1,5-2 литрдан ошмайди. Аммо
51
ҳавонинг ҳарорати юқори бўлган ҳудудлар, айниқса чўл ва тропик ўрмон
шароитларида сувга бўлган эҳтиѐж кескин ортиб, суткасига 4-6 литр,
баъзан ундан ҳам кўпроқни ташкил этади. Мажбурий ѐлғизлик ҳолатида
ҳавонинг юқори ҳарорати ва қуѐш радиацияси организмнинг тез
сувсизланишига олиб келадиган ҳудудларда ўзини сув билан таъминлаш
биринчи даражали муаммога айланади.
Бунда сув манбаларини шартли равишда бир қанча гуруҳларга
бўлишимиз мумкин: очиқ сув манбалари (дарѐ, кўл,ирмоқлар), ер тагидаги
ѐпиқ сув манбалари (булоқ, ерости сувлари), биологик сув манбалари
(сувли ўсимликлар, бамбук, кактус, лианалар), атмосфера сув манбалари
(қор, ѐмғир, муз ва ҳк.). Арктик шароитларда йил мавсумларига кўра сув
манбаси сифатида қор, муз, муз устида йиғилган сувлар, ѐзги тундра
шароитида кўл, ирмоқ, ботқоқликлар, тайга шароитида дарѐ, кўл,
ботқоқликлар хизмат қилиши ва инсонга ичиш, овқат тайѐрлаш ва хўжалик
мақсадларида зарур бўлган сув миқдори билан таъминлаши мумкин.
Чўл шароитида сув билан таъминлаш муаммоси ўзига хос
қийинчиликларни келтириб чиқаради. Чунки бундай шароитда сув
ҳавзалари жуда кам учрайди ҳамда релеф ва ўсимликларнинг белгилари
каби зарурий махсус билим ва кўникмаларга эга бўлмасдан уларни топиш
жуда катта муаммо ҳисобланади. Тропик ўрмон шароитида сув билан
таъминлаш нафақат сув ҳавзалари балки бамбук, лиана, палма, баобаб каби
сувни ўзида кўп сақлайдиган дарахтлар ва ўсимликлар каби биологик
манбалар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Тоғ шароитида эса
дарѐ, ирмоқ, булоқ, қор қатламидан фойдаланиш мумкин.
Тоғ ва ўрмон шароитида булоқ, ирмоқ, дарѐ сувларини ичиш мумкин.
Аммо бир жойда туриб қолган сув ҳавзасидаги сувни ичишдан олдин уни
яхшилаб тозалаш ва зарарсизлантириш керак. Бунинг учун бир неча
қаватли бинтдан филтр ясаш ѐки бўш консерва банкасининг тагидан бир
нечта тешиклар қилиб банканинг тагига озроқ қум солиш мумкин. Яна сув
ҳавзаси қирғоғидан 1-1,5 метр узоқликда чуқурча қазилса у озроқ вақтдан
кейин тоза, тиниқ сув билан тўлади.
Бироқ бир жойда туриб қолган сув ҳавзаларидан олинадиган сувни
оддий тозалаш етарли эмас, чунки бундай сувда инсон соғлиги учун
зарарли бўлган ошқозон-ичак касалликлари, вирусли гепатит каби
касалликлар қўзғатувчилари бўлиб уларни зарар- сизлантириш керак.
Сувни зарарсизлантириш учун маргансов- кадан фойдаланиш мумкин,
яъни бунда сув маргансовка кукуни ѐрдамида оқиш пуштирангга
киритилади. Кейин сув бир соат мобайнида тинитиш учун қўйиб қўйилади
52
ва истеъмол қилинади. Баъзан шу мақсадларда 5 %ли ѐд эритмасидан ҳам
фойдаланилади, яъни бир литр сувга 2-3 томчи ѐд эритмаси қўшилади.
Агарда қўл остида кимѐвий воситалар бўлмаса, унда эман, ива каби
дарахт танаси пўстлоғи каби қўлбола воситалардан фойдаланилади. Бунда
бир челак сувга 100-150 гр пўстлоқ солиниб 30-40 минут мобайнида
қайнатилади ҳамда 6-7 соат мобайнида тинитиш учун қуйиб қуйилади.
Сувни тозалаш мақсадида мингтомир, фиалка каби ўтлардан фойдаланиш
ҳам мумкин. Аммо сувни зарарсизлантиришнинг энг оддий ва синалган
усули - бу қайнатишдир.
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатида агарда сув ҳавзалари бир-биридан анча
узоқ масофада жойлашган бўлса, сув захираларини тайѐрлаш мумкин.
Агар сув ҳавзалари ўртасидаги масофа яқин бўлса уни ўша жойда олиш,
тозалаш, зарарсизлантириш ҳамда истеъмол қилиш керак.
Ижтимоий кўринишдаги фавқулодда вазиятлар кўпинча инсон
жисмоний ва руҳий ѐлғизланиб қолганда юзага келади. Бунда инсоннинг
ҳаѐтига, мол-мулкига, мавқейига зарар етказишга интилиш кузатилади.
Фавқулодда вазиятлар бўлганда тез ѐрдам кўрсатувчи хизматларнинг
телефон рақамлари:
Ёнғин хавфсизлиги
101
Милиция
102
Тез тиббий ѐрдам
103
Шаҳаргаз
104
Қутқариш хизмати
1050
Назорат саволлари
1.
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатини таърифланг.
2.
Чўл шароитида мажбурий ѐлғизлик ҳолатида ҳаракатланиш
тартибини айтинг.
3.
Сувда мажбурий ѐлғизлик ҳолатида нималарга эътибор қаратиш
зарур?
4.
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатида жойни мўлжалга олишда нималарга
эътибор бериш зарур?
5.
Мажбурий ѐлғизлик ҳолатида озиқ-овқат ва сув муамосини ҳал
этиш усулларини кўрсатинг.
6.
Руҳий ѐлғизликнинг қандай салбий оқибатларини биласиз?
7.
Ижтимоий кўринишдаги фавқулодда вазиятлар, деганда нимани
тушунасиз?
53
Do'stlaringiz bilan baham: |