Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


КУНДАЛИК ҲАЁТДА МАИШИЙ УЙ ЖИҲОЗЛАРИДАН



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

3.КУНДАЛИК ҲАЁТДА МАИШИЙ УЙ ЖИҲОЗЛАРИДАН 
ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ. 
Инсоннинг кундалик турмуши турли хил воқеалар ва ҳодисаларга бой. 
Айниқса, ҳозирги кунда инсон томонидан яратилган ўзига хос техносфера 
унинг ҳаѐтини яхшилашга, оғирини енгил қилишга қаратилган бўлсада, 
бироқ, улардан фойдаланиш ҳамда сақлаш пайтида ўзига хос бир 
муаммолар пайдо бўлаѐтгани, бахциз ҳодисалар, шунингдек, инсонни оғир 
оқибатларга олиб келиши билан бирга иқтисодий йўқотишларга ҳам сабаб 
бўлаѐтгани сир эмас. Инсоннинг кундалик турмуш тарзини усиз тасаввур 
қилиб бўлмайдиган кўпгина маиший хизмат кўрсатиш жиҳозларидан 
фойдаланишни билиш, уларни ўз меъѐрларида ишлатиш, техник 
йўриқномаларига қатъий амал қилиш турли хил хавфларнинг олдини 
олишда муҳим ўрин эгаллайди. 
Электрдан куйиш 
Электрдан куйишнинг олдини олиш учун қуйидаги тавсияларни 
бажаринг: 
-
электр ускуналардан ҳеч қачон сув яқинида фойдаланманг; 
-
эскирган электр шнурларни ташлаб юбориш ѐки таъмирлаш керак; 
-
уйда кичкина болалар бўлса, электр разеткаларни улардан яхшилаб 
эҳтиѐтлаганингизга ишонч ҳосил қилинг. 
Электр токи одам танаси орқали ўтар экан, уни қиздиради, бу эса 
куйишга олиб келиши мумкин. Бунда жабрланувчининг электр токи 
кирган ва чиққан жойларида жароҳат кўринади. Бу куйик кўринишдан 
аҳамияцизга ўхшасада, аслида анча оғир бўлади, чунки ички тўқималар 
жиддий жароҳатланган бўлиши мумкин. электрдан куйиш, одатда, чуқур 
бўлади. 
Электр токи уриши, куйишдан ташқари бошқа муаммоларни ҳам 
юзага келтиради. электр токи юрак аритмиясини келтириб чиқариши ва 
ҳатто юрак тўхташига ҳам олиб келиши мумкин. Жабрланувчининг нафас 
олиши ҳам тўхташи мумкин. 
Электр шикастланишлар белгилари ва аломатлари 
-
Тўсатдан қарсиллаган товуш эштилиши ѐки ѐруғлик чақнагандай 
бўлиши. 
-
Жабрланувчининг яқинида усти очиқ электр токи манбайи бўлиши. 
-
Жабрланувчи беҳуш ҳолатда бўлиши. 
-
Ўзини ғалати тутиши. 
-
Тери устида аниқ куйган жойлар учраши. 
-
Нафас олиши бузилиши. 


27
-
Томир уриши заиф, аритмик ѐки умуман билинмаслиги. 
-
Одатда, қўл панжалари ва оѐқ кафтларида учрайдиган, электр заряди 
кирган ва чиққан жойлар. 
Электрдан куйишда биринчи ѐрдам кўрсатиш 
Доимо биринчи ѐрдам кўрсатиш тамойилларига амал қилинг.
Махсус ѐрдам ҳам кўрсатинг. 
1.
Электр манбайи узиб қўйилганига амин бўлмасангиз, электр 
токидан жабрланган одамга ҳеч қачон яқинлашманг. Агар ҳодиса содир 
бўлган жойда электр узатиш линияси симлари ѐтганини кўрсангиз, ўт 
ўчириш командаси ѐки электриклар бригадаси келишини кутинг. Агар 
усти очиқ сим автомобил кор- пусида ѐтган бўлса, одамларга машинада 
ўтиришни маслаҳат беринг. 
2.
Бирламчи кўздан кечиришда нафас олишнинг бузилиши ѐки 
юракнинг тўсатдан тўхташи белгиларини диққат билан кузатинг. 
3.
Иккиламчи кўздан кечиришда чиқиш жароҳатини кўздан 
кечиришни унутманг: доимо иккита куйикни изланг. Куйган жойга стирил 
боғлам қўйинг. 
Ана шундай оддий чораларни кўриш шикастланган кишининг ҳаѐтини 
сақлаб қолишга ѐрдам беради. 
Назорат саволлари 
1.
Кундалик маиший уй жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларига 
нималар киради. 
2.
Маиший электр жиҳозларидан фойдаланганда нималарга эътибор 
қаратиш лозим? 
3.
Газ ускуналари ва жиҳозларидан фойдаланганда қандай 
қоидаларга риоя қилиш зарур? 
4.
Кундалик ҳаѐтда уйни иситиш жиҳоз (иситгич) ларидан 
фойдаланганда қандай хавфлар юзага келиши мумкин? 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish