Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

Йили
Жойи
Қурбонлар сони
Кучи
11. 12. 1980 
Тошкент 
VI 
25. 04 1966 
Тошкент 
1,600 жароҳатланганлар (М=5.3) 
VIII 
1952 
Душанбе 
VI 
5. 10.1948 
Ашхобод 
Қурбонлар -90,000 Шаҳар вайрон 
бўлган 

2. 11. 1946 
Тошкент 
IX-X 
3. 01. 1911 
Алмати 
Қурбонлар- 459. Шаҳар вайрон 
бўлган 
IX-X 
1907 
Душанбе 
11. 07. 1889 
Алмати 
VII 
8. 07. 1887 
Алмати 
Қурбонлар-342 Шаҳар вайрон 
бўлган 
IX-X 
1886 
Тошкент 
1885 
Бишкек 
VII 
1807 
Алмати 
VIII 
Биргина 1947-йилнинг октабр ойида юз берган Ашхобод зилзиласи 
110 минг кишини нобуд бўлишига, шаҳарни эса 98 % вайронага 
айланишига олиб келди. Буни тасаввур этиш учун ўша вайроналар 
оқибатини тугатишда бевосита иштирок этган гувоҳларнинг сўзларини 
келтиришнинг ўзи кифоя. «Шаҳарни бундай вайронага айлантириш учун 
500 та бомбардимончи самолѐт камида 6 ой давомида тинимсиз 
бомбардимон қилиш керак», деган эди. 
Арманистонда юз берган зилзила оқибатини ўша даврдаги 
газеталардан бирида шундай эслашган эди. «Киши даҳшатдан ѐқа 
ушлайди. Бир томонда тобут, бир томонда вайроналар оқибатида ҳалок 
бўлган майитлар, бир томонда эса нон ва сув. 
Мамлакатимиз раҳбари И. Каримов ўзининг «Ўзбекистон 21-аср 
бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт 
кафолатлари» номли китобида минтақамиздаги сейсмик жараѐнлар ва 
уларнинг хавфи ҳақида алоҳида қайд этиб ўтган эди. Бу эса зилзилалар ва 
уларнинг сабабларини ва ундан муҳофазаланишни ўрганишни талаб этади. 
Зилзила содир бўлган жой зилзила ўчоғи дейилади. Шу ўчоқнинг 
маркази гипосентр, унинг ер юзидаги проексияси (акси) эписентр, 
дейилади. Гипосентр билан эписентр ўртасидаги масофа зилзиланинг 
чуқурлиги, деб номланади. 
Зилзилалар чуқурлиги ер сатҳидан 700 — 750 км гача бўл- ган 
чуқурликкача юз беради. Шу сабаб зилзила чуқурлигига қараб улар уч 


55
гуруҳга бўлинади. Булар: қобиқ зилзилалар-ер сатҳидан 70 км 
чуқурликкача бўлган масофада, қобиқ ости ѐки оралиқ зилзилалар 70 дан 
300 км гача, чуқур фокусли зилзилалар 300 км дан 700- 750 км гача бўлган 
чуқурликда юз беради. Марказий Осиѐ минтақаси мамлакатлари, 
шунингдек, Ўзбекистонда юз берадиган силкинишлар қобиқ зилзилалар 
гуруҳига киради. Зилзиланинг ер устида намоѐн бўлиш қуввати балл билан 
ўлчанади. Зилзила кучи балл билан ифодаланганда унинг чуқурлиги 
мутлақо ҳисобга олинмайди. Унинг ер устида намоѐн бўлишигагина 
аҳамият берилади. Шунинг учун балл билан энергия ўртасида тўғри 
чизиқли боғланиш йўқ. Масалан, бир хил энергияга эга бўлган 
зилзиланинг чуқурлиги 20 км да бўлса у 6 баллга тенг бўлади, худди 
шунча энергияга эга бўлган зилзила ўчоғи 8-10 км да бўлса, 7-8 балл куч 
билан намоѐн бўлиши мумкин. 
Зилзилалар кучини талқин этишда ўзига хос муаммолар ҳам йўқ эмас. 
Масалан, бирон-бир жойда юз берган зилзила ҳақида «Рихтер шкаласи 
билан 5 балл бўлди» деган хабар қулоққа тез-тез чалинади. Қачонки, 
Рихтер шкаласи билан зилзила кучи айтилаѐтганда «балл» сўзи 
ишлатилмайди. «Балл» сўзи МШК шкаласида ишлатилади, холос. Шу 
билан бирга Рихтер шкаласи билан зилзила талқин этилганда унинг энг 
катта кучи 9 га тенг ҳисобланади. МШК шкаласи эса 12 баллга тенг. Шу 
сабаб, Рихтер шкаласида «магнитуда» жумла қўшиб ишлатилади. Рихтер 
шкаласи бўйича магнитудаси 9 га тенг бўлган зилзила МШК шкаласи 
бўйича 12 баллга тенг ҳисобланади. 
Сейсмик хариталаш мамлакат иқтисодиѐтида жуда катта аҳа- миятга 
эга. Хўш, сейсмик хариталаш нима ва унинг мамлакат иқтисодиѐтига 
қандай фойдаси бор? 
2005-йилда Япониянинг Кобе шаҳрида юз берган зилзила муносабати 
билан 
ўтказилган 
Халқаро 
анжуманда 
олимлар 
зилзиладан 
ҳимояланишнинг йўллари ҳақида гапириб, биноларни сейсмик бардошли 
қилиб қуриш ундан ҳимояланишнинг асосий омилларидан бири, деган 
хулосага келишди. 
Бироқ, бино ва иншоотларни, яшаш жойларини зилзила бардошли 
қилиб қуриш аҳоли ва давлатга анчагина қимматга тушади. Бу эса давлат 
буджети ѐки оилаларнинг ҳамѐнига салбий таъсир этади. Чунки, олимлар 
ҳисоб китобига қараганда бино ва иншоотларнинг 1 баллга сейсмик 
бардошлигини ошириш унинг жами таннархини 10-25 %гача оширишни 
талаб қилади. Дейлик, 5 балли сейсмик бардошли иморат 10 млн сўмга 
тушса, уни сейсмик бардошлигини 6 баллга ошириш


56
11-12,5 млн сўмни талаб этади. Албатта, бу ҳол бутун бир мамлакат 
миқѐсида олиб қаралса жуда катта маблағни талаб этади. Ёки 6 балли 
сейсмик ҳудудда қурилган иморатлар 8 баллга мўлжаллаб қурилса, сарф 
бўлаѐтган ортиқча ва фойдасиз маблағ ҳамда унинг келтириб чиқариши 
мумкин бўлган иқтисодий зарарни оддий арифметика билан ҳисоб қилиш 
қийин эмас. 
Зилзилалар юз бериши мумкин бўлган ҳудудларда ортиқча сарф-
харажатларни ҳамда иқтисодий зарарларни, инсонлар нобуд бўлишини 
олдини олиш учун ҳам сейсмик хариталаш ўтказилади. Сейсмик 
хариталарнинг қанчалик пухта, ҳар томонлама му- каммал қилиб 
тузилишига ер ва унинг тузилишини жуда чуқур ўрганиш муҳим аҳамиятга 
эга. 
Зилзилалар бошқа турдаги табиий, техноген ва экологик тус- даги 
фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши эҳтимоли мавжуд. Бунга 
жуда кўплаб мисолларни келтириш мумкин. 2011-йил Япониядан унча 
узоқ бўлмаган сув остида юз берган зилзила кучли сунамини ҳосил қилди. 
Бу сунами Японияга жуда катта талофат етказди. 30 мингга яқин кишини 
нобуд бўлишига сабаб бўлди. Фукусима шаҳридаги атом реакторларидан 
бирини ишдан чиқарди, ѐнғин пайдо қилди. Зилзилалар ѐнғин, сув 
тошқини, портлаш, кимѐвий зарарланиш, қор кўчкиси, ер сурилишлари ѐки 
тоғ ўпирилишлари, авариялар ва бошқа ҳалокатларни келтириб чиқариши 
мумкин. 
Зилзилалар ва улар оқибатларидан муҳофазаланиш усуллари 
Дунѐ бўйлаб юз бераѐтган, кўлами ҳамда келтираѐтган талофати 
ортиб бораѐтган турли тусдаги табиий, техноген ва экологик тусдаги 
фавқулодда вазиятлар кенг жамоатчиликни, давлатлар ҳамда юқори 
нуфузга эга бўлган Халқаро ташкилотлар эътиборини тортмоқда. 
Агарда эътибор берилса, зилзила инсонларга унчалик катта хавф 
солмайди. Уларнинг қурбон бўлиши ва яраланишига асосан у келтириб 
чиқарган иккинчи турдаги ҳодисалар сабаб. Бу бахциз ҳодисаларга 
қуйидагилар киради: 
*
бинолар баъзи қисмларининг бузилиши ва қулаши, ғишт парчалари, 
шифтдаги безаклар, чироқларнинг тушиб кетиши; 
*
ойна парчаларининг юқори қаватдан тушиши; 
*
електр симларининг йўлларга тушиши; 
*
хонадон ичидаги оғир буюмларнинг тушиб кетиши; 
*
қўрқув ѐки ваҳима оқибатида инсонларнинг ғайриоддий хатти-
ҳаракатлари; 


57
*
газ қувурларининг ѐрилиб кетиши ва ѐнғиннинг пайдо бўлиши ; 
*
кучли заҳарли модда обектларининг соз ҳолатдан чиқиб кетиши; 
*
сув омборлари ва бошқа табиий кўлларнинг бузилиб кетиши; 
*
юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ва ҳк. 
Олимларнинг фикрига қараганда зилзила пайтида 
жабрланганларнинг 10 % зилзила оқибатида қулаб тушган жисмлар, 
яъни бинолардаги ўпирилишлар, зиналарнинг бузилиб кетиши ѐхуд шу 
каби омиллар сабаб жабрланса, қолган 90% зилзила даврида қандай 
ҳаракат қилишни билмаслиги оқибатида жабрланар экан. 
Зилзилаларга тайѐрланиш кичик қадамлардан бошланади. 
Зилзилалар юз бераѐтган ѐки сейсмик фаол ҳудудда яшовчи кишилар 
учун у доимий хавф манбаси ҳисобланади. Инсон умри давомида ҳамиша 
ўзини турли хавфлардан олдиндан ҳимоялашга ҳаракат қилган. Унинг 
манбаси, келиб чиқиш сабабларини ўрганган, имкон қадар бундай 
хавфларни юз беришини олдини олган. Буни юқорида келтирилган 
мавзуларда ҳам айтдик. Ҳаѐтимизда кўплаб хавф манбалари билан 
танишмиз ва уларнинг олдини олишга ҳаракат қилганмиз. 
Масалан, уйимизни бегоналардан муҳофаза қилиш учун те- мир эшик, 
ойналарга панжара қўямиз, сигнализация ўрната- миз, кузатув камералари 
қўямиз, 
машинамизда 
хавфсизлик 
камарини 
тақамиз. 
Бундай 
эҳтиѐткорликлар биз учун оддий ҳол бўлиб қолган. 
Ўз хонадонини зилзиладан хавфсиз қилиш ҳам сейсмик ҳудудда 
яшовчи инсонлар учун одат бўлиши лозим. Авваламбор биз уйимиз, 
ишхонамиз, фарзандларимиз ўқийдиган мактабдаги хавфларни аниқлаб, 
уларни камайтиришга ҳаракат қилишимиз лозим. Уй, ишхона, кўча ва 
бошқа ерда зилзила содир бўлганида ўзингизни қандай тутишингизни, 
нималар қилишингизни аввалдан ўйлаб олинг. Бу сабоқ сизга фавқулодда 
вазиятлар пайтида жуда қўл келади. 
Оилавий маслаҳат. Зилзила ва уни қандай юз бериши мумкинлиги 
ҳамда унда муҳофазаланиш учун нималар қилиш кераклиги хусусида 
гаплашиш катта самара беради. Шунинг учун оиланинг ҳар бир аъзоси 
бундай пайтдаги хавфни олдиндан билиши, хавфсиз жойни аниқлаб олиши 
лозим. Сиз оила аъзоларингиз билан бундай хавфдан ҳимояланишни 
бажариб турсангиз ўз ва фарзандларингиз хавфсизлигини таъминлаган 
бўласиз
6

6
Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўгрисида»ги қонуни. 
31.08.2000


58
Хонадон ичидаги хавфсиз жойлар: эшик ораси, таянч деворлар, 
уйнинг ички бурчаклари, уйдаги диван ѐни ѐки столлар таги ҳисобланади. 
Уй ичидаги асосий хавф манбалари: 

иккиламчи безакларнинг заифлиги ва тушиб кетиши (осма шифт, 
ганч, андресоллар), мебелларнинг ағдарилиши; 

юқорига қўйилган оғир ѐки синувчан буюмларнинг тушиб кетиши; 

андресол ва шкафлар эшигининг очилиб кетиши; 
*
зилзила вақтида сиз учун хавфсиз бўлган жойга ўтиш йўлининг 
беркилиб қолиши; 
*
ФВ ҳолатида керак бўлган нарсалар сақланадиган жойнинг 
беркилиб қолиши; 
*
ташқарига чиқиш йўлининг беркилиб қолиши. 
Уйни жиҳозлашда хавфсизликка эътибор беринг 
*
Уйни жиҳозлашда имкон қадар баланд мебел олмасликка ҳаракат 
қилинг. Мебелни деворга мустаҳкамланг. Яъни уни деворга қотиринг. 
*
Мебел устига, юқори токчакларига оғир ва қаттиқ буюм қўйманг. 
Мебел эшикларини мустаҳкам ѐпилишига эътибор беринг. Агар мебелни 
деворга михлаб қотириш имкониятингиз бўлмаса ѐки хоҳламасангиз унда 
мебелни олд тагига бирон нарса қўйиб, уни девор томон қиялигини 
таъминланг. Бунда албатта мебел билан девор орасида маълум миқдорда 
масофа бўлишини унутманг. 
*
Уйда, айниқса кириш йўлаклари деворларида оғир нарсалар, 
расмлар, ойналар османг. Осганингизда ҳам унинг мустаҳкам- лигини 
таъминланг. 
*
Уйни ички бурчакларини ҳамиша бўш бўлишини таъминланг. Оила 
аъзоларингизга ана шу бурчаклар зилзила пайтидаги энг хавфсиз 
жойлардан бири эканлигини уқтиринг. 
*
Уйингизда энг баланд турган оғир ва қаттиқ буюм оилангиздаги энг 
кичик кишини ҳам бўйидан баланд бўлмаслиги кераклигини ѐдингизда 
сақланг. Унга амал қилинг. 
*
Овқатланиш, дам олиш, ухлаш жойларингиз мебел, дераза ва 
ойналардан узоқроқ бўлишига эътибор беринг. 
*
Тез оловланадиган, ўзидан кучли ҳид чиқарадиган, бироқ турмуш 
учун керакли бўлган суюқликларни, моддаларни алоҳида жойга сақлашни 
одат қилинг. 
*
Газ, сув жумракларини ҳар ойда бир марта текшириб туринг. 
Чунки, зилзила ѐнғин ва бошқа ҳодисалар келтириб чиқариш характерига 
эга. 


59
Ҳамиша захирада бўлиши керак! 
*
Сув-тирик қолиш учун энг муҳим манба ҳисобланади. Бир кишига 
бир кунда тўрт литр сув сақлашга маслаҳат берилади. энг камида уч 
кунлик сув захираси бўлиши лозим. 

Озиқ-овқат захираси учун сақлаш муддати кўпроқ бўлган 
маҳсулотлар олинг. 

Сув ва озуқа захирасини ҳар 6 ойда алмаштириб туринг. 

Зилзила тунда рўй берса, ташқарига чиқиш учун йўлин- гизни 
ѐритиш ва қўл-оѐғингизни муҳофазалаш зарур. Сизнинг ФВга 
мўлжалланган захирангизда қуйидаги нарсалар бўлиши лозим: 

Пластик бутилкаларда сув. 

Озиқ-овқат маҳсулотлари. 

Батарейкали радио. 

Фонар. 

Қўшимча батарейкалар. 

Биринчи тиббий ѐрдам қутиси. 

Ички кийим ва чойшаблар. 

Нақд пул. 

Пакки-пичоқ. 

Ҳуштак (қичқириш кўп куч талаб қилиб, чанқатади). 

Қоғоз ва қалам. 

Ёш болалар, қариялар ва ногиронлар учун зарур воси- талар. 

Зарур дориларнинг бир ҳафталик захираси. 

Керакли ҳужжатлар нусхаси ва телефон рақамлар рўйхати. 
Ишхонада 
Ҳар бир ташкилотда шошилинч чораларга қаратилган ва жавобгар 
шахслар, кўрсатилган махсус режалар бўлиши шарт. Ташқарига чиқиш 
йўллари, йўлкалар ва эшиклар олдида чиқиш учун тўсиқ бўладиган 
нарсалар бўлмаслиги керак. Ишхо- налардаги биноларнинг тузилишига 
қараб хавфсизликни таъминлаш учун ҳаракат чизмалари бўлиши лозим. 
Ўқув хонасида 
Оғир шкафлар ва жавонларни деворга маҳкамлаш зарур. 
Оғир буюмларни юқори токчаларда сақламаслик керак. Кимѐвий 
лаборатория 
хоналарида 
сақланадиган 
кимѐвий 
моддалардан 
муҳофазаланиш йўлини билиш лозим. 
Ҳар бир киши сув ва газ манбаларини ўчиришни билиши лозим. 
Зилзила пайтида парталар остига яшириниш мумкин. 


60
Ички таянч деворларни олдини банд қилмаслик лозим. 
Қутқарувчи омиллар 
Кишини турли тусдаги ҳодисалардан қутқарувчи бир нечта омиллар 
мавжуд. Биринчиси, улар юз берганда қўрқмаслик, иккинчиси, совуққон 
бўлиш, учинчиси, тез ва тўғри ҳаракат қилиш, тўртинчиси, олдиндан 
тайѐргарлик кўриш. Албатта, булар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Шу сабаб, 
уларни шакллантириш лозим. Бунинг учун тайѐргарлик кўриш, улар 
ҳақида муайян билимга эга бўлиш, амалда бажариб туриш лозим. 
Қўрқувни енгиш 
Инсон тушиб қолиши мумкин бўлган хавфли экстремал вазиятлар 
руҳий ва ҳиссий зўриқиш келтириб чиқаради. Нотинчлик, хавотирга 
тушишдан бошлаб, қўрқув ва ваҳимагача бўлган ҳолатлар инсон руҳий 
ҳолатининг кўламини белгилаб беради. Қўрқув ҳисси асосан хавфли вазият 
ва ҳолатларда вужудга келади. 1966-йилда юз берган Тошкент зилзиласида 
жароҳатланишнинг аксарияти одамларнинг руҳий аҳволи туфайли келиб 
чиққан бўлиб, бу сабаб бошқа омилларга қараганда кўпроқ талофатларга 
олиб келди. Худди шундай оқибатлар бошқа зилзилаларда ҳам кузатилган. 
Демак, вақти келганда ҳаракатларимизни пухта ўйлаб, васвасага 
тушмасдан, аниқ ҳаракат қилишимиз керак. 
Қўрқув, бу-салбий ҳиссий ҳолат, ўз-ўзини сақлаш инстинктининг 
табиий ҳосил бўлишидир. Қўрқувни ҳис қилиш, бу-ақли расо киши учун 
табиий ва мантиқан тўғри ҳолатки, унинг бўлмаслиги ўша инсоннинг 
руҳиятида қандайдир камчилик, етишмовчилик мавжудлигини билдиради. 
Назорат қилувчи қўрқув инсонни онгли равишда сергакликка 
чақиради, ҳамда жисмоний кучларни бирлаштиради, фикрлашни 
тезлаштиради, диққат-еътиборни жамлайди, мушкул вазиятлардан чиқиб 
кетишда ѐрдам беради. 
Қўрқувни бошдан кечираѐтган инсон кўпинча бўлиши мумкин бўлган 
кўнгилсизликларни фақат тахминий эҳтимолига эга бўлади ва ана шундай, 
аксарият ҳолларда ишониб бўлмайдиган ѐки бўрттирилган тахминлар 
асосида ҳаракат қилади. 
Қўрқув, бу-инсон организмининг «диққат!», деб хитоб қилувчи сигнал 
тизимидир. 
Қўрқув-хавфга нисбатан ҳиссий таъсирланиш шаклларидан бири 
сифатида нафақат инсон тушиб қолган ҳолатларга, балки уни ирода 
сифатларига, шайлиги ва уюшқоқлигига, вазиятга тўғри баҳо беришига, 
ўзига бўлган ишончига боғлиқ бўлади. Қўрқувнинг салбий оқибатларини 
енгиб ўтиш учун қуйи- дагиларни билиш зарур: 


61
1.
Қулай жойлашиб олинг, чуқур нафас олган ҳолда юқорига қаранг 
ва кўзни уфқ даражасига тушира бориб, оҳиста нафас чиқаринг ҳамда 
ўпкани ундан бўшатинг. Ушбу машқни бир неча марта бажаринг. 
2.
Шу билан бир вақтда барча мушакларни бўш қўйинг. Бунда шуни 
билингки, киши фақат ўз нафас олишини тартибга сола олсагина, 
мушакларни бўш қўя олиши мумкин. экстремал вазиятда киши бир текис 
ва хотиржам нафас ола бошласа, у тезда тинчланиб олади. 
3.
Вазиятларга хотиржамлик билан баҳо беринг, диққат- эътиборни 
фақат энг яқин масалаларга қаратинг. Бунда албатта ўз-ўзига ишонч ҳисси 
кучли бўлиши лозим. Бироқ бундай вазиятда йўл қўйилиши мумкин 
бўлган қуйидаги ҳолатларни ѐдда тутинг: 
-
ўз имкониятларингизга ортиқча баҳо бериб юборманг; 
-
қатъиятли ва ишончли бўлинг; 
-
ушбу ҳолатда атрофингиздаги барча нарсаларга эътибор қаратинг; 
-
ишонч, дадиллик уйғотиш учун ўз-ўзингиз билан гаплашинг; 
-
кейинги ҳаракатни режалаштиринг; 
-
Ушбу вазиятларда беъманиликдай кўринса ҳам бирон бир 
жисмоний иш билан шуғулланинг, шунда руҳий осойишталик янада тезроқ 
тикланади. 
Қўрқув ҳиссини камайтириш учун экстремал вазиятларда иродани, 
ўзини тута билишни тарбиялаш лозим. Бундай сифатларга муайян, аниқ 
ҳаракатларни кўп марталаб такрорлаш, бунинг учун зарур бўлган 
машқларни бажариш орқали эришиш мумкин. 
Совуққон бўлиш 
Кишини экстремал ҳолатларда совуққон бўлиши, бу унинг ўз хатти-
ҳаракатларини назорат қила олиш ҳолати билан тенг ҳисоб- ланади. 
Зилзила пайтида ҳис-ҳаѐжонга берилиши, ваҳимани, қўрқувни ва оқибатда 
ўз хатти-ҳаракатини бошқара олмай қо- лишга олиб келади. Бундай киши 
карахт, бўлаѐтган воқеликларга эътиборсиз, нима қилаѐтганини ўзи 
билмайдиган ҳолатга тушиб қолади. 
Совуққонликни шакллантирадиган қуйидаги омиллар мавжуд: бўлган 
воқеликни нима эканлигини тез англаш, бу ўткинчи эканлигини ҳис этиш, 
қўрқувни енгиш, ақлнинг устунлигини таъ- минлай олиш. Ҳис-ҳаяжонга 
берилмаслик. Воқелик пайтида ўзига- ўзи далда бериш, атрофдагиларга 
баланд овозда кўрсатмалар бериш. Ёрдам кўрсатиш. 
Зилзила пайтида шошилмасдан тез ҳаракат қилиш жуда кўплаб 
зарарлар келиб чиқишининг олдини олади. Бундай пайтда киши қўрқувни 
енга олса, совуққонлик билан тезкор ҳаракат қилса у ўзини ва ўзгаларни 


62
хавфдан сақлаб қолиши мумкин. 
Зилзилага олдиндан тайѐргарлик кўриш, умуман олганда сиз 
қиладиган машқ қуйидаги ҳаракатлардан иборат бўлади.. Сиз уни 
ишхонада, уйда, таълим муассасасида бажариб туринг. Ў тиринг, 
қўлларингиз билан бошингиз ҳамда бўйнингизни беркитинг ва суянинг. 

Хавфсиз жойни топиб, ўтиринг, ѐтинг. 

Бошингиз ва бўйнингизни беркитинг. 

Чуқур нафас олинг ва тинчланинг. 

Зилзила тугагунча ўз жойингизда қолинг. 

Ўзгаларни тинчланишга чақиринг. 

Ортиқча ҳаракат қилманг. 
Бино ичда бўлганингизда зилзила юз берди. Юқорида айтилгандек 
ҳаракат қилинг, хавфсиз жойларни эгалланг. Зилзила ўтиб кетмагунча ўз 
жойингиздан қимирламанг. Зилзила тугади. Так- рор зилзила бўлади. Шу 
пайтда бино ичида бўлсангиз совуққонлик билан тез ҳаракат қилинг. Газ, 
сув жумракларини ѐпинг. электр қўшгичларини ўчиринг. Олдиндан 
тайѐрланган озиқ- овқат, сув захиралари ҳамда зарур ҳужжатларни олиб 
ташқарига чиқинг. 
Агар сиз кўп қаватли бино ичида бўлсангиз ташқарига чиқишга 
шошилманг. Чунки зилзила сиз чиқишингиз мумкин бўлган зина ва 
лифтларни шикастлаган, бу эса Сизга зарар етка- зиши мумкин. Лифтдан 
фойдаланманг. Зина ва лифтлар соз ҳолатда дейилмагунча ўз ўрнингизда 
қолинг. Ташқаридан ѐрдам кутинг. Ўзингиз ҳақингизда ташқаридагиларга 
хабар беришга урининг. Ташқаридан албатта ѐрдам бўлади. 
Агар сиз бирон бир кўчки остида қолган бўлсангиз унда атрофни 
эҳтиѐлик билан кузатинг. Ўзингизча ҳаракат қилманг. Чунки, сиз 
устингиздаги кўчкини ва уни қандай ҳолатда эканини билмайсиз. Бу 
ҳаракатингиз сизнинг зарарингизга ишлаши мумкин. Ваҳимага, қўрқувга 
берилманг. Уларни енгишга ҳаракат қилинг. Кўчки сизга қандай жароҳат 
етказганини билишга интилинг. Бу пайтда сизнинг энг яқин 
қутқарувчингиз, бу сизнинг ўзингиз. Вазиятни тўғри баҳоланг. Қўрқув 
ҳиссини энгинг, совуққон бўлишга интилинг. Ҳис-ҳаѐжонга берилманг. 
Ирода кучи ҳар нарсага қодир эканлигига ўзингизга—ўзингиз дастлабки 
ѐрдам кўрсатишга ҳаракат қилинг. Агар сизнинг ҳаракат қилишингиз 
имконияти бўлмаса, яхшиси ортиқча куч сарфламай уни тежанг. 
Ташқаридан ѐрдам чақиринг. Бунга сизни овозингиз етмаса, бирон бир 
нарсани тақиллатиш орқали ўзингиз ҳақингизда хабар беринг. 


63
Устингиздаги кўчкиларни олиб ташлашга уринманг. Ташқаридан ѐрдам 
кутинг, у албатта келади. Қўл остингизда бўлган сув ва озиқ-овқат 
заҳирларини тежамкорлик билан ишлатинг. 
Сиз бир қаватли уйлардан ташқарига чиқа олдингиз. Ёки сиз 
ташқарида эканлигингизда зилзила юз берди. Ташқарида хавфсиз, очиқ 
жойга чиқинг. Бинолар, электр симлари ва дарахтлардан узоқлашинг. 
Чунки, айнан бино деворла придаги турли хил безак ва бошқа предметлар, 
ойналар синиғи, электр симларининг узилиши, симѐғоч ва дарахтларнинг 
қулаши кишига шикасит етказиши ва оғир оқибатларга олиб келиши 
мумкин. Шу сабаб ўзингиз учун очиқ жой топинг. У ердан атрофни 
кузатинг, ўзгаларга ѐрдам беришга ҳаракат қилинг. Кўпинча зилзилалар 
биноларга шикаст етказмаслиги, аммо хонадон ичидаги буюмлар ва мол-
мулкка катта зарар етиши, мебел, идиш-товоқлар, ойналар, китоб-
жавонларининг ағдарилиши сизга, айниқса ѐш болаларга катта хавф 
солиши мумкин. Лекин сиз уйингиз ичидаги нарсалар: стол, кресло, 
каравот ва бошқалардан оила аъзоларингизни муҳо- фазалаш учун 
фойдаланишингиз мумкин. 
Бугуноқ бу соҳада кичик қадам ташланг 
*
ѐтиш жойингиз ѐнида қўл фонари, оѐқ кийими ва қўлқоп асранг; 
*
ѐтиш жойингизни ўзгартиринг уни ойна ва қулаб тушиши мумкин 
бўлган мебеллар ѐнидан четлатинг; 
*
шкафни деворга маҳкамланг, унинг эшикларини эса очилиб 
кетмаслигини таъминланг; 
*
девордаги нарсалар, яъни расмлар, соат, ѐки шунга ўхшаш оғир 
буюмларни илмоқ билан маҳкамланг; 
*
ўйда камида уч куунлик сув захирасини сақланг; 
*
оила 
йиғилишини 
ўтказиб, 
оиланинг 
катта 
фавқулодда 
вазиятлардаги режасини муҳокама қилинг. 
Агар сиз зилзила вақтида транспорт ичида бўлсангиз зудлик билан 
транспортингизни тўхтатинг, зилзила тугамаганича амтомобилингизни 
тарк этманг. 
Агар сиз зилзила вақтида автомобил ичида бўлсангиз, уни очиқроқ 
жойга зудлик билан тўхтатинг ва унинг ичидан чиқишга уринманг. 
Назорат саволлари 
1.
Зилзила сабаблари ва турларини айтиб беринг 
2.
Зилзила қандай белгилар бериши мумкин? 
3.
Зилзилада ҳаракаталаниш тартибини айтинг. 
4.
Зилзила даврида иккиламчи зарарловчи омилларни айтинг. 


64
5.
Нима учун зилзила энг хавфли табиий офат ҳисобланади? 
6.
Сиз ўз уйингизни зилзила хавфини эътиборга олиб жиҳозлаган- 
мисиз? 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish