Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК ҲОЛАТЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

9.ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК ҲОЛАТЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ 
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ҲАМДА УЛАРДА ХАВФСИЗЛИК 
ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ЭТИШ

Сув суюқ ҳолатда ўз массасини тутиб тура олмайди. Сувнинг айнан 
шу хусусияти уни юқоридан пастга, тоғлардан жилғаларга, улардан сой ва 
дарѐларга қўшлишини, далалар ва боғ- роғларга оқиб боришини, ям-яшил 
майдонлар пайдо бўлишини таъминлайди. 
Сув инсониятга, унинг яратувчилик ишларига каттагина талофатлар 
келтирган ва ҳамиша реал хавф солиб турган. Тарихда антик дунѐ 
маданиятининг намуналари бўлган дунѐнинг етти ажойиб мўжизаларининг 
4 таси турли тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатида вайронага айланган. 
2004-йилнинг декабрида Ҳинд океанида юз берган зилзила натижасида 
пайдо бўлган сунами 230 мингдан ортиқ кишини нобуд бўлишига олиб 
келган. 
Сувнинг шу хусусияти океан ва йирик денгизлардан узоқ бўлган 
минтақа малакатларига, шунингдек, мамлакатмизга ҳам сел, сув тошқини 
каби хавфларни пайдо қилиб, оғир оқибатларга олиб келгани маълум. 
Тасаввур этишингиз учун 2011-йилнинг мартида Япония- дан унча 
узоқ бўлмаган сув остида юз берган зилзила ва унинг оқибатларини 
келтиришнинг ўзи етарли, деб биламиз. Хонсю ороли яқинида юз берган 
зилзила натижасида Океан остида узунлиги 380 ва кенглиги 190 км бўлган 
ѐриқ пайдо бўлди. Айнан шу ѐриқнинг пайдо бўлиши натижасида ўзига 
хос чуқурлик вужудга келди. Оқибатда жуда катта массага эга бўлган сув 
ҳар тарафдан бу чуқурликка оқиб келди ва бир неча дақиқалар ичида улкан 
сув минорасини барпо этди. «Сув минораси» тезда орқага қайтиб, баланд 
тўлқин ҳосил қилди ва катта тезлик билан Тинч океани соҳилларига 
урилди. Япониянинг Фукусима шаҳри бу улкан сув тўлқинини ўзига қабул 
қилишга мажбур бўлди. Бу улкан сув тўлқини Япония учун жуда катта 
йўқотишларга сабаб бўлди. 
Маълумки, 
сел
-арабча сўз бўлиб, шиддатли тоғ оқими, 
японча
ясунами-тоғ тўлқини маъносини беради. Сел секундига 2-4 м. тезликда 
ҳаракат қилади. Сел ўз оқимига кўра ўзи билан жуда кўп миқдорда тупроқ, 
қум, тош ва бошқа жинсларни олиб кетади. Шу сабаб, тиниқ сувнинг 
вазнига нисбатан 2-3 бараварга ортади. 
Сел қачон, қай вақтда, қандай куч билан келишини олдиндан айтиш 
анча мушкул. Шу сабаб, халқимиз селни табиатнинг ўта хатарли, фалокат 
келтирадиган, кутилмаган офати, деб бежиз айтмайди. Чунки, у кун очиқ, 
жазирама иссиқ бўлиб пайтида ҳам пайдо бўлиши ва оғир оқибатларга 


75
олиб келиши мумкин. 
Сел тошқинлари жуда катта ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги экинларини 
нобуд қилади, кўплаб ерларни кўмиб ташлайди, кўприк ҳамда кўплаб 
гидротехник иншоотларни қўпориб, аҳоли яшайдиган пунктларни ювиб 
кетади, асфалт ва темир йўлларига шикаст етказиб издан чиқариб 
ташлайди. 
Мамлакатимизнинг жанубий ҳудудлари ҳамда умумий ҳудудининг 90 
%дан ортиғи тоғликлардан иборат бўлган Қирғи- зистон ва Тожикистон 
Республикаларида жуда катта сел келиш хавфи сақланиб келмоқда. 
Мутахассислар селни келтириб чиқарувчи омилларни қуйидагилар, 
деб билишади: мунтазам жала қуйиши ва кучли ѐмғирлар ѐғиши юз 
бераѐтган селлар 85 % ни,
тоғ қорларининг эриши 4 % ни,
тоғ сув ҳавзалари, сув омборлари, музлаган сув ҳавзалари 
қирғоқларининг ўпирилиб кетиши 1,3 % ни 
ва бошқа сабаблар 9,7 % ни ташкил қилиши мумкин. Мамлакатмизда 
сел ва сув тошқинлари мавсумий характерга эга бўлиб, у кўпроқ март- июл 
ойларида юз беради. Айниқса, апрел-май ойларида уларнинг кўплаб юз 
бериш хавфи янада ортади. 
Қишқи ѐғингарчилик меъѐридан ортиқ бўлган ерларда сел 
тошқинлари кўпроқ кузатилади. Аксинча ѐғин кам бўлган йилларда эса 
тошқин кам юз беради. Тоққа яқин ва тоғли ҳудудларда қор-ѐмғирлар 
тушган йиллари сел тошқинлари ҳаво ҳароратига ҳамда ѐнғингарчилик 
миқдорига қараб ҳар хил бўлиши мумкин. 
Ўзбекистоннинг тоққа яқин ва адир зоналаридаги кичик- кичик 
сойлардаги жала ва ѐмғирлардан ҳосил бўлган сел тошқинлари ўзи билан 
кўп миқдорда майда тупроқларни олиб келади, шиддат билан ўтиб, катта 
емириш кучига эга бўлади (3-расм). 


76
Марказий Осиѐда содир бўладиган сел ва сув тошқин- ларининг 75 % 
Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади. Ўзбекистоннинг Фарғона, Андижон, 
Наманган, Сурхондарѐ, Қашқа- дарѐ, Самарқанд, Жиззах ва Тошкент 
вилоятларида сел келиш хавфи мавжуд. Республикада 1852 та сел келиш 
ҳавзалари аниқланган. Мамлакатда 178 та сел тўплагич жойлари, 1200 км 
дан ортиқ сел йўлини буриб юбориш трактатлари қурилган. Фарғона 
водийсидаги Фарғона тоғ ҳавзасини ўраб турган тоғ ѐн бағиларида 300 га 
яқин сел ирмоқлари ҳосил бўлади. Шунга кўра, Ўзбекистон ҳудудидаги 
сел келиш эҳтимоли бўлган энг ҳатарли ҳудудлардан биридир. Ундаги тик 
ѐнбағирлар, қияликлар ва ирмоқлардан иборат тоғ релефи сув тоғ 
жинслари ҳаракатини, сув оқимлари ҳаракатини тезлаштиради. 
Ўзбекистонда каттагина вайронагарчиликлар олиб келган селлар: 
1998-йил 7 июлдаги Шоҳимардон сели 116 киши нобуд бўлган, 118 
киши жароҳатланган. 
2002-йил 23 мартдаги Ғузор туманидаги сел оқибатида - 56 та бино, 3 
автомобил кўприги вайрон бўлган, 7,5 км. Масофа- даги автомобил йўлини 
ювиб юборган. 
Ўзбекистонда селга қарши амалга оширилаѐтган тадбирларни иккига 
бўлиш мумкин. Биринчиси, фаол усул бўлиб, бунда тоғ ѐн бағирларида 
дарахтзорлар бунѐд этилади, мелиоратив ишлар амалга оширилади, 
иккинчиси суст усул бўлиб, бунда сел оқимлари бошқариб турилади, сел 
омборлари ва сел тутиб қолувчи иншоотлар билан тошқинлар тўхтатилади, 
сув ўтказиш учун сел ўзанлари вақти-вақти билан тозалаб урилади, 
қирғоқлар мустаҳкамланади, дарѐ четлари марзалар билан кўтарилади. 
Ўрмон мелиорация ишлари селга қарши курашда энг фаол 
тадбирлардан бири ҳисобланади. 
расм-3.
Сел оқибатидаги тупроқ емирилиши 


77
Селнинг яна бир хусусияти шундан иборатки, кучли ѐмғир ѐки жала 
натижасида пайдо бўлган сел ер усти қисмидаги тупроқни ювиб кетиши, 
яъни ер ереозиясига ѐки унинг емирилишига олиб келиши мумкин. Чунки, 
мамлакатимизнинг тоғ этаги адир зоналари асосан осонгина ювилиб 
кетадиган тупроқлардан ташкил топган айланма нишабликларга эга. Мана 
шу нишабликларда жала-ѐмғирлар йиғилиб, ўзининг юқори зичлиги ва 
қовушқоқлиги билан сув оқимидан фарқланиб турувчи лой-сув 
суспензиясидан (сувдаги жинслар аралашмасидан) иборат катта-кичик 
оқимлар ҳосил бўлади. 
1987-йилнинг баҳор ойи бошларидан охиригача ѐғингар- чилик билан 
ўтди. Масалан, гидрометереология ва атроф-муҳитни назорат қилиш 
республика бошқармаси берган маълумотларга қараганда, 1987-йилнинг 
апрел ойидан ѐғингарчилик меъѐрга нисбатан Тошкентда 200%, Ангренда, 
250 %ни ташкил қилди. Айрим тоғли туманларда бу кўрсаткич 350 %гача 
етди. Ёғингарчиликнинг бу хилда кўп бўлиши, албатта далаларимиз, қир-
адирларимизда ўт-ўланларнинг сероб бўлишини таъминлади. Ғалла 
экинлари яхши ривожланди, эртанги экинлар тез бўй чўзди. 
Аммо ѐғингарчиликнинг бу қадар кўп бўлиши баъзи туманлар ва 
қишлоқларда анча ташвиш келтирди. Халқ хўжалигига катта иқтисодий 
зиѐн етказди. 
Сув тошқини селдан ўз характери билан фарқланади. У сув 
ўзанларида сувнинг кўпайиши, унинг ҳажмини ортиши билан боғлиқ ҳолат 
ҳисобланади. Шу боис у узоқ вақтгача давом этиши катта зарарлар 
келтиради. 
Гидрологлар барча сув тошиш ҳолларини тўртга бўладилар: 
Паст-текислик дарѐларида 5-10-йилда бир марта кузатилади. Баъзи 
олдиндан тайѐргарлик тадбирлари кўрилганда улар унча зарар етказмайди. 
Юқори-улар ҳар 20-25-йилда бир марта содир бўлиб, дарѐ 
водийларининг анчагина катта майдонларини сув босади, айрим ҳолларда 
кундалик турмиш тарзига зарар етказади. Баъзи ҳолларда одамларни 
хавфсиз жойга кўчиришга тўғри келади. 
Таниқли 50-100-йилда бир марта содир бўлади. Қишлоқ хўжалиги 
экин майдонларининг камида 50% сув босиб, аҳолини тўла кўчиришга 
тўғри келади. Шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини сув босиши 
бошланади. 
Ҳалокатли ҳар 100-200-йилда бир марта содир бўлади, бир нечта дарѐ 
тизимларини сув босади, ҳаѐт тарзи бутунлай ўзгаради. 
1987-йилнинг 16-апрелида Ангрен дарѐси кўтарилиб, Пскент туманига 


78
тошди. Катта — катта хўжаликлар бундан катта талофат кўрди. Кўпгина 
уй жойлар, мактаб ва касалхоналар, болалар боғчалари сув тошқинидан 
зарар кўрди. Хўжаликнинг озиқ- овқат, минерал ўғитлар сақлайдиган 
омборлари, пахта пунктлари, савдо шохобчалари бинолари сув остида 
қолди. Айниқса, Пскент шаҳри яқинидаги Бўрижар аҳоли манзилгоҳи 
тошқиндан қаттиқ жабр чекди. Туман бўйича юзлаб гектар ер майдонини 
сув босди. Тумандаги сув шаҳобчаларининг 20 % лойга кўмилди. 
Кўп ўтмай 1988-йилнинг 21-апрелидан 22-апрелига ўтар кечаси сув 
тошқини Ғалаба ва Оққўрғон туманлари ҳудудида ҳам юз берди. Бунга ҳам 
Ангрен дарѐсининг, Тошкент денгизининг қуйи қисмидаги тошқини сабаб 
бўлди
8

Сув тошқини мамлакат иқтисодиѐти ѐки ишлаб чиқариш обектларига, 
халқнинг турмуш тарзига катта салбий таъсир этувчи фавқулодда 
вазиятлар ҳисобланади. Ўтмишдан сув тошқини ва унинг халқлар ҳаѐтига 
салбий таъсири ҳақида кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Нуҳ 
пайғамбар ва сув тошқини ҳақидаги турли ривоятларнинг юриши, қадимги 
Месопатамиянинг сув- остида қолиши ҳақидаги далиллар инсониятга 
ташвиш келтирган тошқинлардан дарак беради. 
Минтақадаги биронта давлат сув тошқини хавфидан йироқ эмас. 
Чунки, Марказий Осиѐ мамлакатларининг географик тузилиши тоғли, бир 
томонга қараб пасайиб борувчи, сувлари оқиб чиқиб кета олмайдиган 
мураккаб гидрографик ҳудуддан иборат. 
Биргина Тожикистон ҳудуди сув захиралари шаклланиши бўйича дунѐ 
мамлакатлари орасида саккизинчи, минтақа давлатлари орасида биринчи 
ўринда туради. Ҳолбуки, минтақа мамлакатларида сув тошқини юз бериши 
мумкин бўлган хавфлар мавжуд. Биргина Тожикистон, Қирғизистон ва 
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ўзига йирик сув массасини эгаллаб 
турган 315 та табиий кўлнинг мавжудлиги бундан далолат беради. Биргина 
ўтган асрнинг бошларида пайдо бўлган Сарез кўли сув босиш йўлида 6 
млн атрофида аҳоли истиқомат қилади. Мутахассислар томонидан 
билдирилган фикрларга қараганда Сарез кўлининг издан чиқиб кетиши 
минтақадаги Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳамда Афғонистон 
давлатларига жуда катта талофатлар келтириши мумкин. 
Умуман олганда Ўзбекистонда 7 млн 700 минг киши сув тошқини 
хавфи бўлган жойларда яшайди. 
8
Ўзбекистон Республикасининг «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми 
тўғрисида»ги қонуни. 20.09.2008


79
Сув тошқинларининг хавфли томони шундаки, у иқтисо- диѐтга, 
шунингдек, аҳолининг мол-мулки, ҳаѐтига раҳна солиши, ѐхуд зарар 
етказиши мумкин. 
Сув тошқини пайтида одамлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва 
ҳайвонлар нобуд бўлади; 
бинолар, иншоотлар, коммуникация тармоқларига шикаст етади ѐки 
вайрон бўлади; 
моддий ва маданий бойликлар йўқотилади; хўжалик фаолияти тўхтаб 
қолади, ҳосил нобуд бўлади; ҳосилдор ер қатлами ювилиб кетади ѐки 
сувостида қолади ҳамда ландшафт ўзгаради. 
сув тошқинларининг иккиламчи шикастловчи омиллари турли 
иншоотлар мустаҳкамлигига зарар етказади; 
санитар - эпидемиологик вазиятлар мураккаблашади, жойлар 
ботқоқликка айланади. 
Сел ва сув тошқинидан муҳофазаланиш 
А) Гидрологлар одатда сув сатҳи кўтарилаѐтганлиги ҳақида олдиндан 
огоҳлантирадилар. Кўпинча сув тошқинларини олдиндан айтиб бериш ва 
зарарни камайтириш мумкин бўлади. Бундай ҳолларда дамба ва 
тўғонларнинг аҳволи текшилиради, аҳоли огоҳлантирилади ва зарур бўлса 
муҳандислик ишлари олиб борилади (масалан, ортиқча сувни оқизиб 
юбориш учун ариқлар қазилади). 
Сув тошқини тоғрисидаги хабарни олгач нима қилиш керак? Одатда 
бу ҳақдаги ахборотда сув тошқини кутилаѐтган вақт, унинг чегаралари, 
шунингдек, аҳолига тавсиялар ва эвакуация таркиби тўғрисида маълумот 
берилади. Агар сизнинг уйингиз эълон қилинган сув босадиган майдонга 
тушиб қолса, қуйидагиларга амал қилиш лозим: 
-
газ, сув, электр тармоқлари ва печлардаги оловни ўчиринг; 
-
қимматбаҳо буюмларни юқори қаватга олиб чиқинг; 
-
дераза ва эшикларни ѐпинг, биринчи қаватнинг эшик ва дераза 
ўринларини тахта ѐки панел билан ѐпинг. 
Зарур бўлган ҳолларда олдиндан аҳоли, чорва моллари, моддий ва 
маданий бойликлар хавфсиз жойга эвакуация қилинади. 
Агар эвакуация тўғрисида огоҳлантирилган бўлса, иссиқ кийимлар, 
пул ва қимматбаҳо буюмларни тайѐрлаб қўйиш керак. Уч кунга етадиган 
егулик, биринчи тиббий ѐрдам қутисини ҳозирлаб қўйиш лозим. Ўзингиз 
билан сув ўтмайдиган қоғозга паспорт ва бошқа ҳужжатларни, тозалик 
воситалари ва ўрин-кўрпа олишингиз керак бўлади. 
Барча буюм ва егуликларни жомадон, сумка ва рюкзакларга солиш 


80
керак. Хавфли ҳудуддан қаерга ва қай йўналишда чиқиш тўғрисида эълон 
қилинади. Охирги манзилда рўйҳатдан ўтилгандан сўнг, одамлар 
вақтинчалик яшаш жойларига жойлаштирилади. Биринчи навбатда 
болалар, болалар муассасалари ва касалхоналар кўчирилади. 
Шахсий иморат қуриш учун яхши ният қилиб иш бошладингизми, 
аввало иморат учун яхши жой танланг. У сел ва тошқин йўлида бўлмасин. 
Танлаган жойингиз ер сурилиши ѐки кўчиши юз бериши мумкин бўлган 
ҳудуддан ҳам узоқроқ бўлсин. эътиборли бўлинг қураѐтган уйингиз йирик 
газ, нефт ва бошқа мақсадларга мўлжалланган қувурлар, магистрал 
қувурлар, йўл ҳамда темир йўллардан, шунингдек, дарѐларнинг ҳимоя 
зонасидан ташқарида бўлсин. 
Сувда хавфсизлик 
Статистик 
маъумотларнинг 
кўрсатишича, 
кемалар 
ҳалокати 
пайтидагтга қараганда, чўмилиш пайтида кўпроқ одам ҳалок бўлади. 
Сузишни билиш хавфсизликка кафолат бера олмайди. Очиқ сув ҳавзалари 
ҳар доим хавф туғдириб туради. 
Сузишни билмайтуриб сувга тушиб қолиш мумкин, қир- ғоқдан 
узоққа сузиб кетиб, чарчаб қолиш мумкин. Қишда музлаган сув ўзида 
хавфни яшириб туради — муз тагига тушиб қолиш мумкин. Хавфсизлик 
чораларига амал қилсангиз ушбу кўнгилсизликки тушиб қолмайсиз. 
Еҳтиѐткорликнинг бир неча оддий турлари чўкувчиларнинг сонини 
камайтириши мумкин: 
-
Болаликдан сузишни ўрганинг. 
-
Агар сузишни билмасангиз шиширилган матрас ва айлана- ларга 
ишонманг. 
-
Саросимага тушиш — чўкиб кетишнинг асосий сабаблари- дан 
бири эканлигини унутманг, саросимага берилмай орқага ѐтиб, чуқур нафас 
олинг, қўл-оѐқларни енгил ҳаракатга келтиринг, вазмин одам чўкмаслигига 
амин бўлинг. 
-
Сузаѐтганда чарчашнинг биринчи белгиларига эътибор қилинг. 
-
Бегона жойларда калла ташламанг ва чўмилманг, саѐз жойлардан 
узоққа сузманг. 
-
Кемалар йўлида ва унга яқин ерларда сузманг. 
-
Маст ҳолатларда, қаттиқ шамолда чўмилманг ва қайиқда сузманг. 
-
Чўмилишдан олдин ўзингизга қуйидаги саволларни беринг. 
-
Чуқурлик қанча? 
-
Сув тагида хавфли предметлар борми? 
-
Сувнинг ҳарорати қандай? 


81
-
Оқим, сув қуйилиш, орқага қайтиш жойлари борми? 
-
Хавфли балиқ ѐки жонивор йўқми? 
Буларни агар жой бегона бўлса ва қутқарувчилар бўлмаса албатта 
инобатга олиш керак. Бундан ташқари қутқарув ас- бобларини ва уларни 
зарур бўлганда ишлатиш мумкинлигини текширинг. Қайиқ, қутқарув 
айланаси, арқон, ѐки узун таѐқ — бу чўкаѐтган одамни қутқариш зурур 
бўлган воситалардир. 
Сув тагида узоқ қолишга ҳаракат қилманг. сув тагига шўнғишга 
қизиқувчи одамлар калла ташлашдан олдин бир неча марта чуқур нафас 
олади. Бунда қон кислород билан тўйинади ва сув тагига шўнғиса бўлади. 
Лекин баъзида бу тескари натижа беради: одам тўсатдан ҳушини йўқотиб, 
ѐмон вазиятга тушиб қолади. 
Бессейн қурган уй эгалари ҳам хавфсизлик чораларига амал 
қилишлари керак. Ҳамма бассейнлар тўрт томондан 1,5 метр баландликда 
ўралган бўлиши керак. Уйда тўғри бассейнга чиқадиган эшик бўлиши 
керак. 
Айниқса, болалар бор жойларда, болалар энага ѐки кексалар билан 
қолдирилганда бунга аҳамият бериш жуда муҳим. 
Чўкканларга қандай ѐрдам берилади? Чўкиш уч турга бўлинади. 
Биринчи тоифа чўкиш (ҳўл) ва (қуруқ) ҳамда иккинчи тоифа чўкишдан 
иборат. Чўкишлардан ташқари турли жароҳатлар олиш, юрак хасталиги, 
мия фаолияти бузулиши туфайли содир бўладиган ўлим ҳолатлари ҳам 
мавжуд. 
Бирламчи чўкиш қандай бўлади? Бирламчи чўкиш сувда рўй 
берадиган бахциз ҳлдисаларнинг кўп учрайдиган тур- ларидан бири. Бунда 
сув нафас йўлига ва ўпкага киради, сўнгра қонга қуйилади. Жабрланувчи 
чучук сувда чўкканда, қоннинг сув билан аралашуви тез содир бўлади, 
натижада қоннинг умумий миқдори кўпаяди, эритроцитлар емирилади, 
организм- даги тузлар мутаносиблиги бузилади. Оқибатда қондаги 
кислород миқдори кескин камаяди. Чўкувчини қутқарилгандан сўнг унги 
биринчи ѐрдам кўрсатилгач, кўпинча ўпка шишиб кетиши кузатилади. 
Бунда оғиздан қонли кўпик келади. Денгиз сувига чўкиш чучук сувга 
чўкишдан фарқ қилади. Денгиз сувидаги туз консентрацияси инсон 
қонидаги плазмаларга нисбатан кўпроқ, шунинг учун чўккан одамнинг 
қонидаги тузлар кўпайиб боради ва қоннинг қуюқлашиши ривожланади. 
Инсон денгиз сувига ҳақиқий чўкканда ўпка тезликда шишиб, оғиздан оқ 
кўпик чиқиш бошланади. 
Иккиламчи чўкиш. Жарбланувчининг совуқ сувда чўкиши ѐки тушиб 


82
қолиши юрак тўхтаб қолиш ҳолати (совуқ шок) иккиламчи чўкиш 
даражасини англатади. Бунинг асосида нафас олиш бўғизига ѐки 
қулоқнинг ноғора пардасига зарар етказувчи рефлекторли реаксия мавжуд. 
Иккиламчи чўкиш учун периферик томирларнинг тортилиши хос. Ўпка 
шишиши кузатилмайди. 
Тезкор ѐрдам кўрсатиш. Биринчи навбатда жабрланувчини тезлик 
билан сувдан чиқариб олиш лозим. Агар жабрланувчи беҳуш бўлса, 
сувнинг ўзидаѐқ оғиздан бурунга сунъий нафас усулини қўллаш керак, 
бироқ буни фақат махсус тайѐргарлик кўрган кучли қутқарувчиларгина 
амалга ошира олишади. Сунъий нафас бериш қуйидаги тарзда ўтказилади: 
жабрланувчининг орқа ѐнбошида турган ҳолда ўзингизнинг ўнг 
қўлингизни унинг ўнг қўли остига ўтказасиз. Ўнг кафтингиз билан жабр-
ланувчини оғзини ѐпиб, шу билан бир вақтда унинг энгагини юқорига ва 
олдинга чўзишга ҳаракат қиласиз. 
Чўкувчи сувдан қирғоққа ѐки қайиққа чиқарилиб олингач, сунъий 
нафас олдириш давом эттирилади, бунинг учун иложи бўлса ҳаво юбориш 
мосламасидан фойдаланилади. Агар уйқу артериясида пулс бўлмаса ва 
юрак уриши эшитилмаѐтган бўлса, юракни тўғридан тўғри массаж қилиб 
бўлмайди. Ўпкадаги ҳамма сувни чиқариб ташлашга ҳам ҳаракат қилиш 
керак эмас. Ҳақиқий чўкканлар тезда қорни билан ѐтқизилади ва кўкрак 
қафаси устининг ѐн юзасига кескин босилади (10-15 сония), шундан кейин 
у орқа томони билан ѐтқизилади. Оғиз бўшлиғи ҳар қандай мато ўралган 
бармоқ билан тозаланилади. Агар бемор жағларини қаттиқ қисиб олган 
бўлса, бармоқлар пастки жағининг бурчагига босилади. Оғиз бўшлиғини 
электр ѐки оѐқ ѐрдамида ишлатиладиган сўрғич билан тозалаш мумкин, 
бироқ ўпка шишганлиги аломатлари бўлган тақдирда оғиздаги кўпикни 
сўриб олиш керак эмас. 
Қутқарувчи жабрланувчининг ѐнбошида бўлиши керак ва шу ҳолатда 
бир қўли билан бошини ушлаб кафти билан пешонасини, бошқа қўли 
билан енгагини босиб оғзини осон очади. Бунда пастки жағни олдинга 
чиқариш керак эмас. Қутқарувчи чуқур нафас олганича беморнинг оғзига 
лабларини жипслайди ва кескин нафас чиқаради. Бу билан бир вақтда 
бемор пешонасига қўйилган қўлининг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан 
унинг бурни сиқилади, шунда юборилган ҳаво бурун орқали чиқиб 
кетмайди
9

9
М.Д.Демидов ва бошқалар Қурилишда хавфсизлик техникаси ва ѐнғинга қарши 
тадбирлар Ўқитувчи 1978


83
Агар жабрланувчининг оғзини очишнинг иложи бўлмаса ѐки оғиз 
нарсалар билан банд бўлса, жабрланувчи оғзини кафт билан ѐпиб туриб, 
бурни орқали ҳаво йўлласа ҳам бўлади. Сунъий нафас ўтказиш частотаси 
бир дақиқада 12-16 марта нафас йўллашдан иборат бўлиши керак. 
Баъзан чўкувчиларнинг нафас йўлларида йирик ѐт жисмлар туриб 
қолиб, беркитиб қўяди, оқибатда нафас йўли беркилиб қолади ѐки товуш 
тешикларида қаттиқ таранглашиш бошланади. Бундай ҳолатда нафас 
ўтадиган томоқни кесиш керак бўлади. 
Бемор қутқарув стансиясига етказилганидан кейин ҳам, ҳатто у ўзи 
нафас ола бошлаган, бироқ шишганлиги аломатлари бўлган тақдирда 
жабрланувчига нисбатан жонлантириш чоралари (асосан, сунъий нафас 
олдириш) давом эттирилади. 
Агар жабрланувчининг нафас олиш ритмида бузилиш мавжуд бўлса 
(яъни нафас олиш тезлиги бир дақиқада 40 мартадан кўп бўлиб, териси 
кескин кўкариб кетган бўлса) сунъий нафас олдириш давом эттирилади. 
Агар нафас олиш бир маромга тушиб қолган бўлса, беморга нашатир 
спитри ҳидлатиш керак. 
Жабрланувчи беҳузур бўла бошласа, терисини ишқалаш, иссиқ, қуруқ 
одеялга ўраб қўйиш керак. Ҳушдан кетиш бошланганда ѐки ҳуши жойида 
бўлмаса грелка қўйиш мумкин эмас. Нафас олиш бузилган ва ўпка шишган 
бўлса, трахея тешилади (интубация қилинади) ва беморнинг ўкпаси сунъий 
вентеляция қилиш апаратига уланади. 
Ўпкани сунъий вентеляция қилишни муддатидан олдин тўхтатиш 
хавфли. Ҳатто мустақил нафас олиш ҳаракатлари пайдо бўлиши ҳам, 
айниқса, ўпкада шиш бўлган тақдирда нормал нафас олиш 
тикланганлигини билдирмайди. 
Чучук сувга чўккан беморларнинг агар териси кўкариб, бўйнидаги 
вена томирлари шишиб кетган бўлса, касалхона шароитида қонни чиқариб 
юбориш тадбири амалга оширилади. эритроцитлар нобуд бўлиши намоѐн 
бўлганда венага плазма юборилади. Шишишни камайритиш учун лазиксга 
ўхшаган сийдик ҳайдовчи воситалар қўлланилади. 
Организмда 
оқсил 
даражаси 
камайиб 
кетганда 
албумин 
консентрацияси қуйилади. Артериал гипертензия ҳолатида ўпка шишиши 
кучайса томирга бензагексоний шунингдек, кўп миқдорда гормонлар 
(гидрокортизон ѐки преднизолон) қўллани- лади. Оғир турдаги чўкиш 
ҳолатларида жабрланувчини жонлаш- тириш (реанимация) бўлимига олиб 
бориш керак. Беморни элтиш вақтида ҳам ўпкани сунъий вентиляция 
қилиш ҳам давом эттирилади, беморни замбилга олиш вақтида уни 


84
ѐнбошлатиб, бошини осилтириб қўйиш керак. 
Гидрометеорологик 
фавқулодда 
вазиятлар 
кўринишига 
қор 
кўчкиларини киритиш мумкин. Қор кўчкиси қор улкан маса- сасининг 
ҳаракатга келиши, ўпирилиши ѐки сурилиши бўлиб, у қиялик томон жуда 
катта тезлик билан ҳаракатлана бошлайди ва йўлида мавжуд бино ва 
иншоотларни зарарлайди, одамларни нобуд қилишга ҳам олиб келиши 
мумкин. Қор кўчкилари улкан қор массасининг бир жойда тўпланиб 
қолиши (қорли кунларнинг кўп бўлиши) натижасида бирон бир ташқи 
таъсир (қорнинг кўп ѐғиши натжасида ўз массасини ушлаб туролмай 
қолиши, зилзила, кунларнинг кескин исиб эрувчанлик ортиши, қор 
қоплами қатламининг бузилиши ва б.) натижасида юз беради. 
Масалан, юртимизда 1999-йилнинг 21-ноябр куни Тошкент-Ўш 
автомобил йўлининг «Қамчиқ» довонида 8 марта қор кўчиши юз бериб, 34 
та турли русумдаги автомашинлар қор уюмлари остида қолди, 29 одам 
нобуд бўлди. 1200 дан ортиқ одам ва 400 автомобил қутқариб қолинди. 
Қор кўчиши хавфини олдиндан сезсангиз имкон даражада унинг йўлидан 
зудлик билан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун Сиз 
ҳаракатингизни горизонтал кўринишда ташкил этинг. Тепалик томон 
чиқинг. Қор кўчкиси яқинлашиб, унинг йўлидан чиқиб кетиш имконияти 
бўлмаса, ваҳимага ва қурқувга берилмай, қор юзасида қолишга ҳаракат 
қилинг. Тиззаларингизни қоринга тортиб, кафиларингиз билан юзингизни 
қор массасидан муҳофаза қилинг. Бу оғиз ва бурунларни қор билан тўлиб 
қолмаслигига ва юзингиз олдида ҳаво бўшлиғи бўлишга олиб келади. 
Кўчки тўхтагандан сўнг юзингиз ва кўкрагингиз олдини кенгайтиришга 
урининг. Сўнгра юқори ѐки пастки томон қаердалигини аниқланг. Бунинг 
учун сўлагингизни қўлингизга олиб оқизиб кўринг. У оққан томон паст, 
тескари томон юқори бўлади. Шундан сўнг юқори тмонга қараб ҳаракат 
қилинг. Бундай пайтда ортиқча ҳаяжонларга берилманг, ухлаб қолманг. 
Унутманг сизни қидиришмоқда. 
Об-ҳаво ўзгариши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларга шамол билан 
боғлиқ табиий офатларни ҳам қўшиши мумкин. Масалан, довул, тўфон 
турлича номланиши бўлиб, уларнинг ўртасидаги фарқ тезлигига боғлиқ. 
Довул (тайфун) — қаттиқ бўрон бўлиб, унинг чеккаларида шамол тезлиги 
30 м/сек ни ташкил қилади. Бунда шамолнинг шиддати 7-10 баллни 
ташкил этади. Довул шимолий ярим шарда соат милига тескари, жанубий 
ярим шарда эса соат мили йўналишида эсади. Унинг тезлиги 120 
км/соатдан иборат бўлиб, у 9-12 суткагача давом этиши мумкин. 
Довулни мутахассислар зилзила каби жуда катта ҳалокатлар олиб 


85
келувчи офат, деб ҳисоблайдилар. Чунки, у биноларни вайронага 
айлантириб, экинларни пайҳон қилади, дарахтларни илдизи билан суғуриб 
ташлайди, енгил иншоотларни бузиб юборади. У одамни бемалол ҳавога 
кўтариши мумкин. 
Довул хавфи бўлганда аҳоли олдиндан огоҳлантирилади. «ДИҚҚАТ, 
БАРЧАГА» сигнали берилгандан сўнг телевизор ва радиоларни қўйиш ва у 
орқали берилаѐтган муҳофаза тадбирларига қатъий амал қилиш лозим. 
Довул ѐки тўфон даврида кўчада бўлган киши, имкон борича бино ва 
иншоотлардан узоқроқ бўлиши ва ариқ ичига ѐтиб олиши керак. Анар яқин 
атрофда пана жой бўлса (ертўла) ўша ерга зудлик билан кириш тавсия 
этилади. 
Бу пайтда уй ичида бўсангиз, ойна ва эшиклар олдидан имкон 
даражасида узоқлашинг, ички деворлар, кордиорларга ўзингизни 
олинг,ўтиринг, ўзингизни нима биландир (кўрпа, кўрпача, гилам) тўсинг, 
имкон бўлса шкаф ичига кириб олинг. 
Кўприклар, газ қувурлари, қувурлар ѐки электр симлари ўтган 
жойлардан имкон даражасида узоқлашиш зарур. 
Шамол тўхташи билан дарҳол кўчага чиқиш тавсия этилмайди. Чунки 
шамол ҳам қайтарилиши мумкин. У тўхта- ганига ишонч ҳосил 
қилингандагина атрофга диққат билан қараб, осилиб қолган бино 
қисмлари, симлар ҳамда бошқа буюмларни хавфсиз эканлигини билган 
ҳолдагина чиқиш мумкин. 
Гидрометерологик хавфли ҳодисалардан бири, бу узоқ муд- датли 
ѐғингарчилик юз бериши билан боғлиқ бўлган вазиятлар- дир. Масалан, 
тинимсиз ѐмғирнинг ѐғиб туриши сув тошқини, сел, ер кўчкилари, ѐки 
қорнинг ѐғиши қорнинг қалинлашиб пиѐдалар ѐки транспорт 
воситаларининг юришига халақит қилиши, йўл ҳалокатларининг ортиши, 
қор кўчкилари юз бериши, электр симларининг узилиши, дарахтлар қулаб 
йўлларни тўсиб қўйиши каби хавфларни келтириб чиқаради. 
Бундай пайтларда мактаб ѐки таълим муассасаларига бориш 
белгиланган тартибда амалга оширилади. Кучли ѐмғир ѐки қор бўлса у 
ҳолда маҳаллий ҳокимият раҳбарлигида тегишли тадбирлар белигланади. 
Бундай пайтда энг яхши усул уйни тарк этмаслик. 
Назорат саволлари 
1.
Сел ҳақида тушунчангизни айтиб беринг. 
2.
Селнинг пайдо бўлиш сабаблари ва ундан муҳофазаланиш 
усулларини айтинг. 
3.
Сув тошқини қандай юз беради? 


86
4.
Сув тошқини ҳақида хабар олинганда сиз қандай ҳаракат қиласиз? 
5.
Қор уюми остида қолган одамнинг қандай ҳаракат қилиши 
лозимлигини сўзлаб беринг. 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish