Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


Асосий профилактика қоидалари



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

Асосий профилактика қоидалари.
Хавфсизлик нуқтайи назаридан 
олиб қараганда поезддаги энг яхши жойлар - марказий вагонлар, авария 
чиқиш жойи - деразаси мавжуд бўлган ѐки чиқиш эшигига яқин 
жойлашган купелар, пастки ўриндиқлардир. 
Вагонга чиқишингиз биланоқ, авария чиқиш жойлари ва ўт 
ўчиргичлар қаерда жойлашганлигини билиб олинг. Қуйидаги қоидаларга 
риоя қилинг: 
-
поезд ҳаракатда бўлган вақтда ташқи эшикларни оч- манг, зиналарда 
турманг ва деразадан бошингизни чиқарманг; 
-
юкларингизни юқоридаги юк жойлаштириладиган токчаларга 
яхшилаб жойлаштиринг; 
-
зарурат бўлмаса стоп-кранни ишга туширманг; 
-
ҳатто ѐнғин чиққан тақдирда ҳам кўприк устида, тоннелда ва 
эвакуация ўтказиш қийинлашиб кетадиган бошқа жойларда поездни 
тўхтатиш мумкин эмаслигини ѐдда тутинг; 
-
фақат белгиланган жойларда чекинг; 
-
ўзингиз билан ѐнувчи, кимѐвий ва портлаш хавфи мавжуд 
моддаларни олманг; 
-
вагоннинг электр тармоғига маиший рўзғор асбобларини уламанг; 
-
ѐнаѐтган резина ҳидини сезсангиз ѐки тутун пайдо бўлса, зудлик 
билан вагон кузатувчисига мурожаат қилинг. 
Темир йўл аварияси вақтида қандай ҳаракат қилиш керак? 
Ҳалокатга учраганда ѐки тўсатдан поездни тўхтатишга тўғри келганда 
йиқилиб тушмаслик учун ўзингизни маҳкам тутинг. Бунинг учун 
дастакларни ушлаб олинг, девор ѐки ўтиргичга оѐқларингиз билан тиралиб 
олинг. Вагон полига ўтириб олиш хавфсизроқ. Биринчи зарбадан сўнг 
бўшашманг ва мушакларингизни то таркибнинг ҳаракати батамом 
тўхтаганига ишонч ҳосил қилмагунингизча зўриққан ҳолда тутинг. 
Темир ѐўл авариясидан сўнг қандай ҳаракат қилиш керак? 
Авария 
юз бериши биланоқ, вагондан эшик ѐки дераза орқали (шароитдан келиб 
чиқиб) чиқиб кетинг, чунки бундай ҳолда ѐнғин чиқиш эҳтимоли жуда 
юқори бўлади. Зарурат туғилса, купе деразасининг ойнасини оғир буюмлар 


88
ѐрдамида синдиринг. Авария чиқиш жойи орқали вагондан чиқаѐтганда 
темир йўлнинг дала томонини танланг. Ўзингиз билан ҳужжатларингиз, 
пул, кийим-кечакларингиз ѐки кўрпани олинг. Ёнғин чиққан бўлса, 
деразаларни ѐпинг, шамол алангани кучайтириб юбо- риши мумкин. 
Ёнғиндан қочиш учун олдинги вагонларга ўтиб олинг. Бунинг иложи 
бўлмаса, поезднинг охирги вагонларига ўтинг. Кета туриб барча 
эшикларни маҳкам ѐпинг. Йўлакка чиқишдан аввал, нафас олиш 
органларингиз учун муҳофаза воситаси: сувда намланган бош кийимингиз, 
шарф, мато бўлакларини тайѐрланг. Ёнғин вақтида вагон деворларига 
қопланган материал - малминит - ҳаѐт учун хавфли заҳарли газ 
чиқаришини ѐдда тутинг. 
Ташқарига чиқиб олгач, зудлик билан қутқарув ишларига қўшилинг: 
зарурият бўлса, бошқа купедаги йўловчиларга ойнани синдиришда 
ѐрдамлашинг, жабрланганларни ташқарига олиб чиқинг ва ҳ.к. 
Авария вақтида ѐнилғи тўкилиб кетган бўлса, поезддан хавфсиз 
масофага узоқлашинг, ѐнғин ѐки портлаш ҳодисаси содир бўлиши мумкин. 
Ток ўтувчи сим узилиб, ерга осилиб қолган бўлса, ундан сакраб-
сакраб ѐки қисқа қадамлар билан узоқлашинг. электр токи ер юзаси бўйлаб 
узатиладиган масофа 2 метрдан (қуруқ ер) 30 метргача (нам ер) бўлиши 
мумкин. 
Автомобил транспортидаги авариялар. Автомобил транспорти- даги 
аварияларнинг 75 фоизга яқини ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати 
қоидаларини қўпол бузиши оқибатида келиб чиқади. Тезликни ошириш, 
йўл белгиларига эътиборсиз бўлиш, қарама-қарши йўлакка ўтиб олиш ва 
автомобилни маст ҳолда бошқариш ҳар доимгидек қоидабузарликнинг 
янада хавфли кўриниши бўлиб қолмоқда. Аварияларга кўпинча 
йўлларнинг яроқсиз ҳолга келиши (асосан сирпанчиқ), машиналарнинг 
носозлиги (биринчи ўринда тормоз, иккинчи ўринда рул бошқаруви, 
учинчиси, ғилдирак ва шиналар) сабаб бўлади. 
Автомобил аварияларида жароҳатланганларнинг 80 фоизи кўп қон 
йўқотиш оқибатида дастлабки уч соатда ҳалок бўлади. 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish