. Ижтимоий хуқуқшунослик ва иқтисод фанлари
– бунда мехнат
қилиш хуқуқи, жамиятшунослик, мехнатни илмий ташкил қилиш, иқтисод,
саноатни ташкил қилиш хамда режалаштириш ва бошқа масалалар.
2.
Тиббиёт фанлари
- бунда мехнат қилиш гигиенаси, саноат
санитарияси, ишлаб чиқаришда захарланиш, мехнат қилиш физиологияси,
мехнат қилиш психологияси ва бошқа масалалар.
3.
Техника фанлари
- бунда умум мухандислик фанлари, ѐнғинга
қарши кураш техникаси, мухандислик рухшунослиги, эргономика, саноат
нафосати ва бошқа масалалар кўрилади.
Хаёт фаолияти хавфсизлигининг негизи беш қисмдан иборат
:
1. Хаѐт фаолияти хавфсизлигининг умумий масалалари: мехнатни
мухофаза қилиш қонунлари асослари, хавфсиз ва соғлом иш шароитларини
ташкил қилиш, мехнат шароитини тахлил қилиш;
2. Мехнат тарбияси, мехнат самарадорлиги, мехнат бандлиги.
9
3. Мехнат шароити санитарияси ва ишлаб чиқариш гигиенаси;
4. Хавфсизлик техникасининг умуммухандислик масалалари;
5. Саноатда ѐнғинга қарши кураш чора-тадбирлари.
Фаннинг мақсади
- «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик
кодекси», «Ўзбекистон Республикасининг мехнат тўғрисидаги кодекси» ва
«Ўзбекистон Республикасининг мехнатни мухофазаси тўғрисида» ги
қонуни асосида мехнатни мухофаза қилишни ўргатишдир.
Фаннинг вазифаси
Қуйидагилардан иборат:
- мехнат фаолияти хавфсизлиги талаби хуқуқий саводхонликка
ўргатиш;
- мехнат фаолияти хавфсизлиги бўйича йўл - йўри. бериш ва
йўриқномалар тайѐрлаш;
- мехнат шартномаси тушунчалари ва унда мехнатни мухофаза қилиш
тамойилларини ўргатиш;
- мутахассисни ишлаб чиқариш шароити билан организм фаолиятини
ўзаро таъсир этиш жараѐнларини ўрганишни назарий ва амалий томондан
тайѐрлаш;
- мехнат қонунчилиги, ѐшлар, аѐллар мехнати, жарохатланиш, бахтсиз
ходиса сабаблари ва уни бартараф қилиш йўллари, киши организмига
ѐруғлик энергияси, иссиқлик шовқин ва тебранишлар таъсири;
- мехнат шароитини, ундаги таъсир этувчи омилларни ўрганиш,
уларга бахо бериш услубларини эгаллаш, иш шароитини
соғломлаштириш
тадбир ва чораларини ишлаб чиқиш;
- мехнат фаолияти даврида иш қобилиятини ўрганиш услубларини
эгаллаш ва ишлаб чиқариш жараѐнида чарчашнинг олдини олиш
тадбирларини ишлаб чиқиш;
- умумий ва касб касалликлари келиб чиқишининг олдини олиш хамда
ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш мақсадида барча тадбир -
чораларни ишлаб чиқиш;
- мехнат фаолияти хавфсизлигини ўрганишда маънавий-маърифий ва
тарбиявий омилларнинг ахамиятини ўргатиш;
- яратувчанлик ва бунѐдкорликда мехнатни мухофаза қилишга доир
хавфсизлик талабларини ўргатиш;
- ѐнғин ва электр хавфсизлик талабларини ўрганиш.
10
1.
Do'stlaringiz bilan baham: |