Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган



Download 110 Kb.
bet11/11
Sana24.10.2022
Hajmi110 Kb.
#855948
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МС00

Активни акс эттириш

65. Ушбу активдан фойдаланиш натижасида хўжалик юритувчи субъектга бўлгуси иқтисодий фойда тушиш эҳтимоли мавжуд бўлганида ушбу актив бухгалтерия балансида акс эттирилади ва актив аниқ ифодаланадиган чиқимлар ёки қийматни ўз ичига олади.


Мажбуриятларни акс эттириш

66. Мажбуриятлар ўзида иқтисодий фойдани ифодаловчи ресурслар оқими эҳтимоли мавжуд бўлганида бухгалтерия балансида эътироф этилади, шунингдек улар мажбуриятларни қабул қилиш натижасидир.


Даромадни акс эттириш

67. Активларнинг кўпайиши ва мажбуриятларнинг камайиши билан боглиқ бўлгуси иқтисодий фойданинг ўлчанган кўпайиши пайдо бўлганда, даромад молиявий натижалар тўгрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Бу эса даромадни акс эттириш активларнинг кўпайиши ва мажбуриятларнинг камайишини акс эттириш билан бир вақтда юзага келишини англатади (масалан, товарлар ва хизматларни сотишда юзага келадиган активлардаги соф кўпайиш, ёки кредитор қарздан бош тортиши натижасида мажбуриятларнинг камайиши).


Харажатларни акс эттириш

68. Харажат активларнинг камайиши ва мажбуриятларнинг кўпайиши билан боглиқ бўлгуси иқтисодий фонданинг ўлчанган камайиши пайдо бўлганда молиявий натижалар тўгрисидаги ҳисоботда акс эттирилади ва бу ишончли тарзда белгиланиши мумкин. Бу эса харажатларни акс эттириш мажбуриятлардаги кўпайиш ёки активларнинг камайишини акс эттириш билан бир вақтда юзага келишини англатади.


МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРДАГИ ЭЛЕМЕНТЛАРНИ БАҲОЛАШ

69. Баҳолаш - активлар ва мажбуриятлар эътироф этиладиган ва молиявий ҳисоботларда қайд этиладиган пул ўлчовининг усулидир.


70. Молиявий ҳисоботларда баҳолашнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади:


70.1. Бошлангич қиймат. Активлар сотиб олти вақтида эришилган томонларнинг ўзаро келишувига кўра белгиланган жорий қиймати бўйича акс эттирилади. Мажбуриятлар мажбуриятни бажаргунга қадар тўланадиган пул маблаглари суммаси бўйича мажбуриятларга алмашиб олинган маблаглар суммасида акс эттирилади.
70.2. Жорий қиймат. Активлар ана шу ёки шунга ўхшаш актив эндигина сотиб олинган бўлгандаги ҳолатда тўланиши керак бўлган пул маблаглари суммаси бўйича ҳисоботда акс эттирилади. Мажбуриятлар мажбуриятни тўлаш учун талаб этиладиган пул маблагларининг дисконтланмаган суммасида акс эттирилади.
70.3. Сотиш қиймати. Активлар сотишдан олиниши мумкин бўлган пул маблаглари суммаси бўйича акс эттирилади. Мажбуриятлар уларни тўлаш қиймати бўйича акс эттирилади, бундай қиймат эса мажбуриятларни тўлаш учун талаб этиладиган пул маблагларининг дисконтланмаган суммасидир.
70.4. Дисконтланган қиймат. Активлар хўжалик юритувчи субъектнинг олдин фаолияти давомида активларни кўпайтириши лозим бўлган бўлгуси пул маблаглари тушумининг дисконтланган қиймати бўлган жорий қиймат бўйича акс эттирилади.
Мажбуриятлар келгусида ўтказиладиган пул маблагларининг дисконтланган қийматидан иборат бўлган, хўжалик юритувчи субъектнинг оддий фаолияти давомида мажбуриятларни тўлаш учун фойдаланилиши мумкин бўлган жорий қиймат бўйича акс эттирилади.
70.5. Баланс қиймати - ҳисобот санасида бухгалтерия балансида активлар ва мажбуриятларни акс эттириш қийматидир.


71. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларни тайёрлашда бошлангич қийматни баҳолаш учун асос қилиб оладилар. Ундан одатда баҳолашнинг бошқа асосий тушунчалари билан биргаликда фойдаланилади.
Download 110 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish