Ҳаққоний ва холис тақдим
33. Молиявий ҳисоботлар фойдаланувчида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи, операциялар натижалари, пул маблаглари ҳаракати тўгрисида ҳаққоний ва холис тасаввур яратиши керак.
Тугалланганлик
34. Молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида ахборот етарлича тўла ҳажмда тақдим этилиши керак.
Изчиллик
35. Ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчи даврга изчил ўтказилиб боради, деб ҳисобланади. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволидаги ўзгартириш тамойилини белгилаш учун ҳар хил ҳисобот даврида уларнинг молиявий ҳисоботларини таққослаш имкониятига эга бўлишлари керак.
Ўз вақтида тақдим этиш
36. Ҳисобот ахборотининг асоссиз даражада кечиктирилиши билан у ўзининг иқтисодий аҳамиятини йўқотади. Ахборотни ўз вақтида тақдим этиш учун битимнинг ёки бошқа воқеанинг барча жиҳатлари маълум бўлгунга қадар ҳисоботга зарурат пайдо бўлиши мумкин, бу эса унинг ишончлилигини бузади. Бошқа томондан, агар ҳисобот барча жиҳатлар маълум бўлгунича кечиктирилса, ҳатто энг ишончли ахборот ҳам фойдаланувчиларга катта фойда келтирмайди, чунки улар илгарироқ қарор қабул қилишга мажбур бўладилар. Аҳамиятлилик билан ишончлилик ўртасида мутаносибликка эришиш мақсадида иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қандай қилиб энг яхши тарзда қондириш масаласини ҳал этиш керак.
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Преамбула
Активлар
Мажбуриятлар
Хусусий сармоя
Захиралар
Даромадлар
Харажатлар
Молиявий натижалар
37. Молиявий ҳисоботлар молиявий натижаларни ва бошқа хўжалик операцияларини акс эттиради, уларни молиявий ҳисоботларнинг элементлари деб аталувчи иқтисодий тавсифларига мувофиқ алоҳида моддаларга гуруҳлайди. Активлар, хусусий сармоя ва мажбуриятлар бухгалтерия балансида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларини аниқлаш билан бевосита боглиқ бўлган элементларидир. Даромадлар ва харажатлар фаолият натижалари тўгрисидаги ҳисоботда хўжалик юритувчи субъектнинг кўрсатгичларини аниқлаш билан бевосита боглиқ бўлган элементларидир. Пул маблагларининг ҳаракати тўгрисидаги ҳисобот фаолият натижалари ва бухгалтерия баланси элементларидаги ўзгаришлар тўгрисидаги ҳисоботнинг элементларидир.
38. Активлар, мажбуриятлар, хусусий сармоя, резервлар, даромадлар ва харажатлар молиявий ҳолатни аниқлаш билан бевосита боглиқ элементларидир. Улар қуйидаги тарзда аниқланади:
38.1. Активлар - субъект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият натижасида олинган иқтисодий ресурслардир.
38.2. Мажбуриятлар - шахснинг (қарздорнинг) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ишни амалга ошириш, масалан, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, пул тўлаш ва бошқа мажбуриятларидир ёхуд муайян хатти-ҳаракатдан тийилиб туриш мажбуриятидир, кредитор эса қарздордан ўз мажбуриятларини бажаришини талаб қилишга ҳақлидир;
38.3. Хусусий сармоя - субъектнинг мажбуриятларни чегириб ташлагандан кейинги активларидир;
38.4. Заҳиралар - келгусида муайян харажатларга сарфланиши мумкин бўлган хусусий сармоянинг бир қисмидир;
38.5. Даромадлар - ҳисобот даврида активларнинг кўпайиши ёхуд мажбуриятларнинг камайишидир;
38.6. Харажатлар - ҳисобот даврида активларнинг камайиши ёхуд мажбуриятларнинг кўпайишидир;
38.7. Молиявий натижалар - хўжалик юритувчи субъектнинг фойда ёки зарар шаклида ифодаланган фаолиятининг пировард иқтисодий якунидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |