Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


Молиявий ҳисоботнинг мақсади



Download 110 Kb.
bet3/11
Sana24.10.2022
Hajmi110 Kb.
#855948
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МС00

Молиявий ҳисоботнинг мақсади

11. Молиявий ҳисоботнинг мақсади хўжалик субъектининг молиявий аҳволи, фаолияти, молиявий аҳволидаги ўзгаришлар тўгрисидаги ахборотни тақдим этишдан иборат. Бироқ молиявий ҳисобот иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун фойдаланувчиларга зарур бўлган бутун ахборотни ўз ичига олмайди, чунки ҳисобот асосан аввалги воқеаларнинг натижаларини акс эттиради.


12. Молиявий ҳисобот қуйидагилар учун ҳам ахборотни сақлайди:


12.1. Инвестиция қарорларини ва кредитлар беришга доир қарорларни қабул қилиш;
12.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг бўлгуси пул оқимига баҳо бериш;
12.3. Хўжалик юритувчи субъектга ишониб топширилган ресурслар муносабати билан унинг ресурсларига, мажбуриятларига баҳо бериш;
12.4. Раҳбар органларнинг ишига баҳо бериш.
Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти, молиявий аҳволи ва молиявий аҳволидаги ўзгаришлар

13. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қабул қиладиган иқтисодий қарорлар хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблагларини кўпайтириш, уларнинг кўпайиш вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва натижага эришишга умид қилишдаги қобилиятини баҳолашни талаб қилади. Бундан қобилият пировард натижада масалан, хўжалик юритувчи субъект ўз ходимлари ва маҳсулот етказиб берувчиларига ҳақ тўлай оладими, фоизларни тўлаб турадими, кредитларни ўза оладими ва даромадни (фойдани) тақсимлай оладими ёки йўқми эканини аниқлайди.


Фойдаланувчилар пул маблагларини кўпайтириш қобилиятини яхшироқ баҳолайдилар, агар у хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи фаолиятини ва молиявий аҳволидаги ўзгаришларни акс эттирадиган ахборот билан таъминланган бўлса.

14. Хўжалик юритувчи субъект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар, унинг молиявий тузилмаси, ликвидлиги, тўловга қобилияти, ишлаётган муҳит ўзгаришларига муносабат билдира олиши хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволига таъсир ўтказади. Хўжалик юритувчи субъект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар ҳақидаги ва унинг ана шу ресурсларни қайта ишлаш қобилияти тўгрисидаги ахборотлар хўжалик юритувчи субъектнинг келгусида пул маблагларини ва уларнинг эквивалентини кўпайтириш имкониятини прогнозлаш учун зарурдир. Молиявий аҳвол ҳақидаги ахборот келгусида кредитларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш учун, шунингдек келадиган даромадлар билан пул оқимларини хўжалик юритувчи субъектнинг акцияларига (пайига) эга бўлганлар ўртасида тақсимлашда зарурдир, шунингдек хўжалик юритувчи субъект кейинчалик ўзининг молиявий аҳволини қанчалик муваффақият билан яхшилай олишини аниқлаш учун зарурдир. Ликвидлик ва тўловга қобилият ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий мажбуриятларини ўз вақтида тўлай олишини аниқлаш учун зарурдир. Ликвидлик яқин келгусида ана шу давр ичидаги молиявий мажбуриятларни тўлаш учун пул маблаглари мавжудлигини англатади. Тўлов қобилияти молиявий мажбуриятларни ўз вақтида тўлаш учун пул маблаглари мавжудлигини англатади.


15. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсаткичлари, унинг рентабеллигининг ўзига хос хусусиятлари тўгрисидаги ахборот иқтисодий ресурслардаги потенциал ўзгаришларни баҳолаш учун талаб этилади. Бундай ахборот келгусида назоратни амалга оширишга имкон беради, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақидаги муҳим ахборот ҳамдир.


Фаолият ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг мавжуд ресурслар базасидан пул маблаглари тўплай олишини прогнозлаш учун зарурдир, бу эса корхона қўшимча ресурсларни жалб қилиши мумкин бўлган самарадорликка баҳо беришни шакллантиришда муҳимдир.

16. Пул оқимлари ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблагларини жалб қилиш қобилиятига баҳо бериш учун зарурдир, бу эса фойдаланувчиларга ҳар хил хўжалик юритувчи субъектларининг пул оқимларини баҳолаш ва таққослаш учун янги усуллар ишлаб чиқишга имкон беради.


17. Молиявий ҳисоботлар ўзаро бир-бири билан боглангандир, чунки улар хўжалик фаолиятига доир бир хил ҳолатларнинг ҳар хил жиҳатларини акс эттиради. Ҳар бир ҳисобот битта мақсадга хизмат қилмайдиган ва фойдаланувчиларнинг муайян эҳтиёжларини аниқлаш учун зарур бўлган бутун ахборотни бермайди. Масалан, молиявий-хўжалик фаолиятнинг натижалари тўгрисидаги ҳисобот, агар ундан бухгалтерлик баланси ва пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот билан уйгунликда фойдаланилмаса, фаолиятнинг бутун манзарасини акс эттирмайди.



Download 110 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish