Сосонийлар сулоласи:
Ардашер I (224 - 239), Шопур I
(239 - 272), Ҳурмузд I (272 - 273), Баҳром I (273 - 276),
Баҳром II (276 - 293), Баҳром III (293), Нарсе (293 - 302),
Ҳурмузд II (302-309), Шопур II (309-379), Ардашер II
(379-383), Шопур III (383 -388), Баҳром IV (388-399),
Яздигард I (399-420), Баҳром Гўр (421 -439), Яздигард
II (439-457), Ҳурмузд III (457-459), Феруз (459-484),
Балаш (484-488), Қубод I (488-496; 498-531), Замасп
(496-498), Хусрав I Ануширвон (531 -579), Хурмузд IV
(579 - 590), Хусрав II Парвиз (591 - 628), Қубод II (628), Ар
дашер III (628 - 632), Яздигард III (632 -651).
2 2 6 й и л
- Ардашер
I
Ктесифонни босиб олиб, ўзини
шаҳаншоҳ (шоҳлар шоҳи) деб эълон қилди ва бутун Эрон-
да ҳокимиятни эгаллади. Ардашер I пойтахтни Стахр
шаҳридан Дажла дарёси бўйидаги Ктесифонга кўчирди.
2 3 9 - 2 7 2 й и л л а р
- Ардашер
I
вафотидан кейин Сосо
нийлар давлати тахтига унинг ўғли Шопур I ўтирди Ва
ҳукмронлик қилди.
2 4 2 - 2 4 3 й и л л а р
- шиддатли жангларда сосонийлар
шоҳи Шопур I Кушон подшолиги устидан галаба қозонди.
Ички низолар, гарбдан сосонийлар ва шимолдан кўчманчи
қабилаларнинг шиддатли ҳужумлари туфайли кейинчалик
Кушон подшолиги емирилиб, батамом барҳам топди
( I I I
аср
охири).
2 4 4 - 2 5 1 й и л л а р
- сосоний қўшинлари Жанубий Арма-
нистон ва Қадимги Оссурияни босиб олди.
I I I
а с р н и н г и к к и н ч и я р м и в а I V а с р
- Сосонийлар
давлати Шарқдаги энг қудратли давлатга айланди.
Т а х м и н а н 2 5 5 й и л
- Эрон шоҳи Шопур
I
Пешовар
(Покистон)ни босиб олди. Айрим тарихчиларнинг ёзишича,
унинг қўшинлари Самарканд, Бухоро ва Тошкент (ҳозирги
Узбекистан ҳудуди)га ҳам бостириб кирган.
2 6 0 й и л
- Шопур
I
Рим императори Валерианни Ме-
сопотамиянинг шимолидаги Эдесса шаҳри яқинида бўлган
жангда асирга олди.
2 7 3 й и л
- Эрон тахтига Ҳурмузд I нинг ўрнига унинг
укаси Баҳром I (ҳукмронлик даври: 273 - 276) ўтирди.
I I I а с р о х и р л а р и -
ички курашлар ва гарбдан сосоний
қўшинларининг берган қақшатқич зарбалари остида Кушон
салтанати емирилиб, унинг ўрнида катта-кичик давлатлар
ташкил топди.
3 0 9
-
3 7 9 й и л л а р
- Эронда сосонийлар шоҳи Шопур
II
нинг ҳукмронлик даври.
3 2 5 й и л
- Шопур
II
миллий синод (диний кенгаш)
чақириб, зардуштийликнинг муқаддас китоби Авестонинг
сўнгги таҳрирдаги матнини қабул қилди.
I V а с р н и н г 6 0 - 7 0 - й и л л а р и
- сосоний қўшинлари
римликлар билан яна тўқнашиб, Арманистон ва Месопота-
миянинг кўп жойларини босиб олди.
3 9 4 - 5 5 5 й и л л а р
- Биринчи Авар хоқонлиги фаолият
кўрсатди. Бу давлат баъзи манбаларда Авар хонлиги (Жу-
жан хонлиги) ҳам дейилади. Хонлик ҳудуди шаркда Ко
рея, шимолда Байкал кўли, жанубда Мўғулистон чўллари,
ғарбда Қорашаҳаргача бўлган ҳудудни эгаллаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |