263829
Қ. РАЖАБОВ, Б.ҚАНДОВ,
И. ШОЙМАРДОНОВ, О. HOPMATOB
Ж АҲО Н ТА Р И Х И Н И Н Г
М У Ҳ И М С АН АЛАРИ
(ЭНГ ҚАДИМГИ ДАВРЛАРДАН
БУГУНГИ КУНГАЧА)
ТОШКЕНТ — « 0 ‘ZBEKIST0N» — 2011
УДК 94(И)
ББК 63.3(0)
Ж 39
М а с ъ у л м у ҳ а р р и р л а р :
Раҳмон Фармонов - тарих фанлари доктори, профессор
Чори Кўчаров - сиёсатшунослик фанлари доктори
Т а қ р и з ч и л а р :
Адҳам Аширов - тарих фанлари доктори
Тўлқин Бобоматов - тарих фанлари номзоди, доцент
Фахриддин Ҳасанов - тарих фанлари номзоди
^
29
Жаҳон тарихининг мухим саналари
(энг қа-
димги даврлардан бугунги кунгача) /Қ. Ражабов [ва
бошқ.]; масъул муҳаррирлар Р. Фармонов, Ч. Куч аров. -
Т. Ўзбекистон, 2 0 1 1 - 616 б.
Мазкур китобда жаҳон тарихининг энг қадимги даврларидан то бугунги
кунгача булган хронологияси (йилномаси) ихчам тарзда баён килинган. Унда
жаҳон тарихидаги мухим воқеалар, давлат арбоблари, шоирлар, олимлар ва бошка
тарихий шахслар хакидаги маълумотлар мавжуд.
Ушбу китоб умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежлар ўқувчилари
хамда олий ўқув юртлари талабаларига мўлжалланган. Шунингдек, китоб
материалларидан жаҳон тарихи билан қизиқувчи барча китобхонлар хам
фойдаланишлари мумкин.
УДК 94(И)
ББК 63.3(0)
© « 0 ‘ZBEKISTON» НМИУ, 2011
С Ў З Б О Ш И
Азиз ўқувчилар!
Тарих фани шундай бепоён уммонки, унинг сарҳадлари
чексиз, мазмуни теран ва улуғвор ҳисобланади. Тарих фа-
нининг ажралмас қисмини Жаҳон тарихи ташкил килади.
Бугунги кунда Ер юзида 193 давлат БМТ аъзоси булиб
(аслида Ер юзидаги мустақил давлатларнинг сони 230 дан
ортиқ), уларнинг ҳар бири жаҳон сиёсий майдонида узининг
муайян овозига эга. Беш қитъада жойлашган ушбу давлат
лар тарихи эса бугунги кунда кўпчиликни қизиқтиради.
Мана шу қизиқиш ва эҳтиёжни назарда тутган ҳолда
биз - бир гуруҳ тарихчилар «Жаҳон тарихининг муҳим
саналари (Энг цадимги даврлардан бугунги кунгача)»
ном
ли ушбу китобни тартиб бердик. Бундай китоб ҳозиргача
нафақат Ўзбекистонда, балки Мустақил Давлатлар Ҳам-
дўстлигида ҳам яратилмаган. Кўп йиллик изланишлар
натижасида аниқлашимизча, ҳозиргача фақат Франция-
да шундай китоб француз тилида нашрдан чиққан экан
(Париж, 1987). Бизнинг ихтиёримизда мазкур китобнинг
русча нашри (Москва: «Радуга», 2002) мавжуд булиб, бу
китобни тузишда ундан ҳам фойдаланилди.
Жаҳон тарихидаги муҳим саналарни ажратиб олишда ва
китоб структурасини тузишда бугунги кунда У збекистондаги
умумтаълим мактабларида ўқитилаётган «Жаҳон тари
хи» дарсликлари ва турли ўқув қўлланмалари асос қилиб
олинди. Шунингдек, «Ўзбекистон миллий энциклопедия-
си», «Жаҳон мамлакатлари» ва рус тилида нашр килинган
«Тарих энциклопедияси», «Бутунжаҳон тарихи» ҳамда
бошқа тарихий адабиётлардан ҳам фойдаланилди.
Бундан ташкари, Туркистон ва Узбекистан тарихига
оид турли фундаментал тадқиқотлар, дарсликлар ва укув
қўлланмалар материаллари ҳам истифода этилди. Жаҳон
тарихига оид айрим дарсликларда мавжуд бўлган хроноло
гик саналарга оид турли чалкашлик ҳамда хатолар бошқа
адабиётларга солиштирилган ҳолатда тузатилди ва тартибга
солинди.
Китобга тартиб беришда Интернет ва даврий матбуот
материаллари дан ҳам унумли фойдаланилди. Ахборот ва
информация асри булган XXI асрда бундай бўлиши табиий
ҳолдир. Лотин Америкаси, Африка, Европа, Осиё давлатла-
рининг президентлари, бош вазирлари ёки бошқа давлат ар-
бобларини изчил бир тизимда кўрсатиш учун бугунги кунда
Интернет маълумотлари муҳим аҳамият касб этади. Бу маъ-
лумотларни ушбу китобда келтиришдан аввал муайян дав
латнинг тарихига оид яратилган турли тарихий тадқиқотлар
билан ўзаро таққосланди, Интернет материалларидаги баъ
зи камчилик ва хатолар тузатилди.
Китобни тайёрлашда Қадимги дунё тарихини ёритиш-
га алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Қадимги Шарқ
(Қадимги Миср, Қадимги Месопотамия, Қадимги Эрон ва
Турон, Қадимги Ҳиндистон, Қадимги Хитой) ҳамда Қадимги
Юнонистон ва Рим тарихи муайян бир тизимда хроноло
гик изчилликда илк марта кўрсатиб ўтилди. Шунингдек,
жаҳон тарихидаги воқеа-ҳодисаларни кўрсатиш ва ажратиб
олишда Европа халқлари тарихидаги муҳим воқеаларни
баён этиш билан бирга Шарқ халқлари тарихидаги асосий
саналарни ёритишга алоҳида эътибор қаратилди. Турон ва
Туркистон тарихи (хусусан, ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди)да
юз берган энг муҳим воқеалар жаҳон тарихининг ажрал-
мас қисми бўлганлиги учун ҳам китоб саҳифаларида уларга
алоҳида ўрин ажратилди.
Китобнинг муҳим жиҳатларидан яна бири, унда турли
давлатларни бошқарган кўплаб сулолалар фаолиятини ёри
тишга мухдм ўрин ажратилди. Шарқ халқлари ва Туркистон
тарихида ўтган сулолалар билан бирга Европада ўрта асрлар
ва янги тарихда ҳокимият тепасида турган турли сулолалар
вакилларининг номлари ҳам китобга киритилди. Хусусан,
Мовароуннаҳр, Хоразм ва Хуросонда ўзбек халқи томони-
дан асос солинган туркий сулолалар ва мусулмон сулола
лар фаолиятини ёритишга алоҳида эътибор қаратилди. Шу
ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, тарих фанида ҳозиргача
Шарқ давлатлари ҳамда сулолалари тарихи бундай изчил
тизимга солинмаган ва ўрганилмаган эди.
Шунингдек, XVIII - XIX асрларда жаҳон тарихида, хусу
сан, Европа мамлакатларида юз берган муҳим саналар (Анг
лия инқилоби, Буюк Француз инқилоби, Наполеон юриш-
лари ва б.) китобнинг салмоқли қисмини ташкил этади. XX
асрда Россияда, кейинчалик СССРда (Ўзбекистон ССР ҳам
унинг таркибида булган) юз берган ҳамда Ер шаридаги иж
тимоий ва сиёсий жараёнларга таъсир килган муҳим сиёсий
вокеалар, турли инқилоблар ва урушлар, шунингдек, Би
ринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари, Осиё, Африка ва Лотин
Америкасидаги миллий озодлик қаракатлари тарихи ҳам ки
тобдан уз муносиб ўрнини топди.
Ниҳоят, китобда XX аср охири ва XXI аср бошла-
рида жаҳон тарихидаги сиёсий жараёнларни ёритиш
га, янги учинчи минг йилликнинг дастлабки ўн йиллиги
воқеаларини сарҳисоб кил ишга, мустакил Ўзбекистон Ре-
спубликаси фаолиятини жаҳон ҳамжамияти доирасида ёри
тишга ҳам махсус жой ажратилди. Шунингдек, Мустакил
Давлатлар Ҳамдўстлигига кирган Россия Федерацияси,
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Турк-
манистон ҳамда яқин қўшнимиз - Афгонистон тарихини
ёритишга алоҳида эътибор каратилди. Китобнинг хроноло
гик доираси
2 0 1 1
йил февраль ойигача бўлган вокеаларни уз
ичига камраб олади.
Муҳтарам китобхон!
Сизда қўлингиздаги ушбу китоб
ни янада такомиллаштириш борасида бирон фикр пайдо
бўлса, ўз мулоҳазаларингизни «Ўзбекистон» нашриёт-мат-
баа ижодий уйи ҳамда муаллифлар номига юборишингизни
сўраймиз. Китобни янада мукаммаллаштиришга қаратилган
фикр-мулоҳазалар кейинги нашрларда, албатта, эътиборга
олинади.
Муаллифлар
Do'stlaringiz bilan baham: |