Адимги даврлардан



Download 11,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/492
Sana25.02.2022
Hajmi11,8 Mb.
#263829
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   492
Bog'liq
zhahon tarixining muhim sanalari

(Homo sapiens)nmiT 
қуйидаги икки 
бўғини ажралиб чиққан: Европада пренеандерталлар ва 
У рта Шарвда протокроманьонлар. Ҳозирги Хитой ҳудудида 
пекин 
Homo erectusnapu 
яшаган, улар олов ва унда овқат пи- 
ширишни билганлар.
М и л о д д а н а в в а л г и 2 0 0 м и н г й и л л и к
- ўрта палеолит 
даври.
М и л о д д а н а в в а л г и 8 0 м и н г й и л л и к
- Европа ҳудудида 
неандерталлар 
(Homo sapiens neandertalensis)
тарқалган. 
Улар биринчи бўлиб ўлган одамларни дафн этишган. (Тах-


минан милодцан 30 минг йил аввал неандерталлар бутунлай 
қирилиб кетган.)
М и л о д д а н а в в а л г и 8 0 м и н г й и л л и к
- Европада 
Мустье маданияти. Турли меҳнат қуроллари ясалган.
М и л о д д а н
а в в а л г и
6 5 м и н г й и л л и к
- Америка 
к итъ асига 
дастлабки одамлар келиб ўрнашган. Олимлар- 
нинг фикрича, улар Осиёдан Беринг бўгози орқали бу янги 
қитъага 
ўтишган. Американинг туб аҳолиси - ҳиндулар би­
лан Евроосиё даштларида яшаган туркий халқларнинг аж- 
додлари битта протохалкдан келиб чиққан.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 0 м и н г й и л л и к
- замонавий 
киёфадаги одамлар яшаганлар, улар фан тилида кроманьон- 
лар 
(Homo sapiens sapiens)
деб номланадилар. Уларнинг 
дастлабки қазилма суяклари ва маконлари Франция 
жанубидаги Кро-Маньон горидан топилган. Улар Европа, 
Осиё, Америка ва Австралияга тарқалишган. Улар даст­
лаб неандерталлар, сўнгра кроманьон одамлар дейилган. 
Улар ташқи қиёфалари, жисмоний тузилиши, бош мияси- 
нинг ривожланганлиги билан ҳозирги одамларга ўхшаш 
бўлишган. Уларнинг онги, тили ривожланган булиб, бир- 
бирлари билан бурро-бурро сўзлашганлар. Улар «ақл- 
идрокли кишилар» деб ҳам аталганлар.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 0 м и н г й и л л и к
- «ақл-идрокли 
одамлар» пайдо бўлиши билан ибтидоий санъат юзага кел­
ди.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 0 - 3 5 м и н г й и л л и к л а р - е р
юзига тарқалган одамзод учта катта ирққа: қора, сариқ 
ва оқ ирқларга бўлинган. Ирк сўзи асли арабча бўлиб, 
томир, илдиз ва асос деган маъноларни билдиради. Ирқ 
тушунчасини биринчи бўлиб, одамзодга нисбатан 1675 
йили француз олими Ф. Берне қўллаган. Сариқ, оқ ва қора 
ирқ тушунчасини фанга 1800 йилда француз табиатшунос 
олими Жорж Кюве киритган.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 0 - 3 5 м и н г й и л л и к л а р
- бир 
неча миллион йил давом этган энг қадимги одамларнинг 
тўда даври ўрнида уруг жамоалари шаклланган.


М и л о д д а н а в в а л г и 4 0 - 1 2 м и н г й и л л и к л а р
- сўнгги 
палеолит даври.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 0 - 4 м и н г й и л л и к л а р
- она уруғи 
(матриархат) жамоаси даври.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 8 - 1 0 м и н г й и л л и к л а р
- Мадлен 
маданияти тарқалган давр.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 2 - 9 м и н г й и л л и к л а р
- мезолит 
даври. «Мезолит» юнонча «mezos» - ўрта, «litos» - тош, 
яъни ўрта тош даври. Бу даврда ўқ-ёй ясалди, якка овчилик, 
дайди ҳаёт юзага келди, ёввойи ҳайвонлар қўлга ўргатила 
бошланди, бошоқли ўсимликларни ўстириш ўрганилди, 
қоятош суратлари пайдо бўлди.
М и л о д д а н а в в а л г и 9 м и н г й и л л и к
- Яқин Шарқдаги 
серҳосил ерлар - Тигр ва Фрот дарёлари 
ў р т а с и д а
(бу 
ҳудуд кейинчалик Икки дарё оралиғи ёки Месопотамия 
номи билан машҳур бўлган) неолит даврининг бошларида 
деҳқончилик вужудга келди. Иерихон (Фаластин) ва Му- 
рейбит (Сурия) каби қишлоқ хўжалик манзилгохларидаги 
аҳоли ўтроқ турмуш тарзига ўтди. Мурейбитда дастлабки 
уйлар қурилди. Неолит даври бошланди.
М и л о д д а н а в в а л г и 9 - 4 м и н г й и л л и к л а р
- неолит 
даври. «Heolit» юнонча «neos» - янги, «litos» - тош, яъни 
янги тош даври. Бу давр она уруғи ривожланган давр 
ҳисобланади, яна тош болта ва теша, сопол идишлар ясал­
ди, деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик вужудга 
келди, ўтроқлашиш бошланди ва ишлаб чиқариш хўжалиги 
шаклланди.
М и л о д д а н а в в а л г и 8 м и н г й и л л и к
- Яқин Шарқда 
ҳайвонлар (эчки, қўй)ни хонакилаштириш жараёни давом 
эттирилди ва чорвачилик ривожланди. Ганждара (Эрон) ва 
Мурейбит (Сурия)да биринчи кулолчилик устахоналари ву­
жудга келди.
М и л о д д а н а в в а л г и 8 м и н г й и л л и к
- Анатолия (Кичик 
Осиёнинг қадимги номи)да неолит даври бошланди, даст­
лабки манзилгоҳлар пайдо бўлди (Ҳожилар, Азиқли).
М и л о д д а н а в в а л г и 8 - 7 м и н г й и л л и к л а р
- Ўрта 
ер денгизининг шарқий соҳилидаги ўлкаларда илк ўтроқ


деҳқончилик маданияти, чорвачилик ва савдо-сотиқ қарор 
топди.
М и л о д д а н а в в а л г и 8 - 6 м и н г й и л л и к л а р
- Эроннинг 
ибтидоий қабилалари деҳқончилик ва чорвачиликка ўта 
бошлаганлар.
М и л о д д а н а в в а л г и 7 м и н г й и л л и к
- Анатолияда даст­
лабки йирик манзилгоҳ - Чатал-Гуюк пайдо бўлди.
М и л о д д а н а в в а л г и 7 - 6 м и н г й и л л и к л а р
- Месопо- 
тамияда деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва 
савдо-сотиқ анча ривожланди.
М и л о д д а н а в в а л г и 6 - 5 м и н г й и л л и к л а р
- Ўрта ер 
денгизидаги Крит оролига Кичик Осиёдан одамлар сузиб 
келишди.
М и л о д д а н а в в а л г и 6 - 4 м и н г й и л л и к л а р
- Оссурияда 
деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотик 
ривожланди.
М и л о д д а н а в в а л г и 6 5 0 0 й и л
- Жанубий Месопота- 
мияда дастлабки манзилгоҳ (бўлғуси Урук шаҳри ўрнида) 
пайдо бўлди.
М и л о д д а н а в в а л г и 6 м и н г й и л л и к
- Ҳинд дарёси 
воҳасида лой (гил)дан идишлар ясалди. Бу пайтда Хитойда 
неолит даври бошланди.
М и л о д д а н а в в а л г и 6 м и н г й и л л и к
- Эроннинг жану- 
би-ғарбий ҳудудларида хўжалик ривожланиб, хусусий мулк, 
мулкий тенгсизлик ва табақаланиш жараёни содир бўлди.
М и л о д д а н а в в а л г и 6 - 5 м и н г й и л л и к л а р
- Мисрда 
аҳоли анча кўпайиб, дастлабки қишлоқлар пайдо бўлди. 
Хўжаликнинг ривожланиши натижасида Мисрда илк 
давлатларнинг ташкил топиши учун зарурий шароит 
вужудга келди.
М и л о д д а н а в в а л г и 5 5 0 0 й и л
- мис асри (халколит) 
бошланди. Мис ва темир асрлари прототарихий давр (тари- 
хигача бўлган давр) дейилган. Бу пайтда неолит маданияти 
тарқалди ва ривожланди.
М и л о д д а н а в в а л г и 5 м и н г й и л л и к
- неолит даври бу­
тун Ўрта ер денгизи ҳавзасига тарқалди.


М и л о д д а н а в в а л г и 5 - 4 м и н г й и л л и к л а р
- Ўрта ер 
денгизининг шарқий соҳилида хўжалик янада ривожланиб, 
катта-кичик қишлоқлар пайдо бўлди. Деҳқонлар экин 
майдонларини кенгайтириб, буғдой ва арпадан ташқари 
тариқ ҳамда зиғир ҳам экканлар.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 - 1 м и н г й и л л и к л а р
- ота уруғи 
(патриархат) жамоаси даври.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 м и н г й и л л и к в а 3 м и н г й и л л и к -
н и н г б и р и н ч и я р м и
- Энеолит - тош-мис даври. Энеолит 
сўзи юнонча-лотинча сўз бўлиб, энеус - мис, литое - тош 
деган маънони билдиради. Мисдан қуроллар ясалган. Мат- 
риархатдан патриархатга ўтилди.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 м и н г й и л л и к
- Эрон (Сиалк- 
Тепа) ва Месопотамияда мисдан меҳнат қуроллари (болта, 
мотига, пичоқлар) ясалди.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 0 0 0 й и л а т р о ф и д а
- мис асридан 
бронзага ўтиш даври: Месопотамияда (мил. авв. 3750 йил 
олдин), Эронда (мил. авв. 3200 йил олдин), Ҳинд дарёси 
воҳасида (мил. авв. 3000 йил олдин).
М и л о д д а н а в в а л г и 3 7 0 0 й и л
- Жанубий Месопота­
мияда манзилгоҳлар доимий равишда шахдрларга айланиб 
борди. Бу шаҳарларнинг ичида энг йириги Урук шаҳри 
бўлиб, унда тахминан 10 000 киши яшаган.
М и л о д д а н а в в а л г и 3 м и н г й и л л и к ў р т а л а р и д а н м и -
л о д и й 1 м и н г й и л л и к б о ш л а р и г а ч а
- жез (бронза) даври. 
У инсониятнинг энг қадимги даврининг сўнгги бос- 
кичларидан бири ҳисобланади. Бу даврда жез қуроллардан 
фойдаланиш Жануби-Ғарбий Эрон, Месопотамияда ми­
лоддан аввалги 
II I
минг йиллик ўрталарида бошланган. 
Сурия, Кичик Осиё, Кипр ва Критда эса милоддан аввалги 
III 
минг йиллик охири
- I I
минг йилликдан бошланган. 
Худди шу даврдан бошлаб Ўрта Осиё қабилалари ҳам жездан 
фойдалана бошлаганлар. Миср, Европа ва Ҳиндистон 
каби мамлакатларда бу маъдандан фойдаланиш милоддан 
аввалги 
II 
минг йилликка тўғри келса, Америкада милодий
I минг йилликка тўғри келади.


Қ А Д И М Г И Ш А Р Қ
М и л о д д а н а в в а л г и I V м и н г й и л л и к - м и л о д н и н г
V а с р и
- қадимги давр тарихи. Бу даврда Қадимги Шарқ 
инсоният маданиятининг бешиги ҳисобланган.
Қ а д и м г и М и с р
М и л о д д а н а в в а л г и I V м и н г й и л л и к
- Мисрда даст­
лабки шифохоналар булган.
М и л о д д а н а в в а л г и I V м и н г й и л л и к б о ш л а р и -
Мисрда 42 та шаҳар-давлатлар булган.
М и л о д д а н а в в а л г и
3600 
й и л
- Мемфис шаҳрида аф­
сонавий табиб Имхотеб шарафига махсус ибодатхона 
қурилди.
М и л о д д а н а в в а л г и 3 2 0 0 й и л
- Нармер (уни Менее 
ҳам дейишган) Юқори ва Қуйи Миср подшоликларини бир- 
лаштириб, фиръавнлар давлатига асос солган. Тин сулоласи 
даври бошланди.
М и л о д д а н а в в а л г и
3200-2778 
й и л л а р
- Тин сулола- 
сининг ҳукмронлик даври. Мисрда илк подшолик даври. 
Бирлашган давлатнинг янги пойтахти Мемфис шаҳри бўлди.
М и л о д д а н а в в а л г и 3 2 0 0 й и л
- Мисрда иеороглиф ёзу- 
ви пайдо бўлди, у папирус қоғозига ёзилган.
М и л о д д а н а в в а л г и
2778 
й и л
- Мисрда III сулола- 
нинг биринчи фиръавни Жосер марказий ҳокимиятни 
мустахдамлади (Қадимги подшолик даври бошланди). Жо- 
сернинг ўнг қўли ва олий амалдор Имхотеп бўлган.
М и л о д д а н а в а л г и
2778-2269 
й и л л а р
- Мисрда Қа- 
димги подшолик даври давом этиб, унда 3 -6 сулола 
фиръавнлари ҳукмронлик қилганлар.


М и л о д д а н а в в а л г и 2 6 0 0 й и л
- Мемфис шаҳри яқинида 
туртинчи сулола фиръавни Хуфу энг катта эҳром қурдирди. 
Мақбара узининг улканлиги ва ҳашамати билан кишиларни 
лол қолдирди. Ўз даврида унинг баландлиги 150 метрдан 
зиёд бўлиб, ҳозирги ҳолати 146 метрдир.
М и л о д д а н а в в а л г и X X I V - X X I I I а с р л а р
- Мисрда 
подшолик кучсизланиб, Қадимги Миср давлати парчалана 
бошлади. Қадимги Миср майда давлатчаларга бўлиниб кет­
ди.
М и л о д д а н а в в а л г и X X I а с р о х и р л а р и
- Мисрни 
янгидан бирлаштириш учун кураш бошланди.
М и л о д д а н а в в а л г и 2 1 6 0 - 1 7 8 5 й и л л а р
- Мисрда Ўрта 
подшолик даври. Фива XI сулоласининг ҳукмронлик даври.
М и л о д д а н а в в а л г и X I X а с р
- Арабистон шимоли- 
шарқида гиксосларнинг ҳарбий иттифоқи ташкил топди.
М и л о д д а н а в в а л г и X I X а с р н и н г и к к и н ч и я р м и -
Ўрта подшолик таназзулга юз тутди.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 7 8 5 - 1 5 8 0 й и л л а р
- Мисрда 
иккинчи ўтиш даври. Мамлакатда ҳокимиятни гиксос 
қабилалари иттифоқи эгаллаб олди.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 7 5 0 й и л
- Мисрда оғир жабр-зулм 
ва қийинчиликлардан сабр косаси тўлган меҳнаткаш халқ 
қўзғолон кўтарди.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 7 1 0 - 1 5 8 0 й и л л а р
- Миср гиксос- 
лар ҳукмронлиги остида. «Гиксос» сўзи мисрча булиб, 
«чўпонларнинг ҳокимлари», «чўл мамлакатининг ҳукм- 
ронлари» деган маънони билдирган. Бу даврда Мисрда 
15- 16-сулолага мансуб фиръавнлар гиксослардан эди.
М и л о д д а н а в в а л г и X V I а с р б о ш л а р и
- Мисрда 
озодлик, мустақиллик учун гиксосларга қарши кураш 
бошланди.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 5 8 0 й и л
- фиръавн Яхмос I 
гиксосларни Мисрдан қувиб чиқарди. Пойтахт Фивага 
кўчирилди. Янги подшолик даври бошланди.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 5 8 0 - 1 0 8 5 й и л л а р
- Мисрда Янги 
подшолик даври. Унда 18 - 20-сулоладан чиққан фиръавнлар


подшолик қилган. Янги подшолик даврида Миср давлати ва 
маданияти ўзининг юқори чўққисига чиқди.
М и л о д д а н а в в а л г и X V I а с р ў р т а л а р и
- Мисрда аҳвол 
оғирлашган. Сурия, Фаластин ва Нубия мамлакатлари 
Мисрга итоат этмай қўйган. Ана шундай оғир шароитда 
номархларнинг зодагон уруғидан бўлган Хоремхеб тўн- 
тариш ясаб, Миср тахтига ўтирди.
М и л о д д а н а в в а л г и X V а с р б о ш л а р и
- Миср фиръавни 
Тутмос III қўшинлари гиксосларни енгиб, Фаластин, Фини­
кия ва Сурияда ўз ҳукмронлигини ўрнатди.
М и л о д д а н а в в а л г и
1 3 8 0 й и л
- Луксорда фиръавн 
Аменхотеп III томонидан Амон ибодатхонаси барпо қилинди.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 3 7 2 - 1 3 5 4 й и л л а р
- Миср фиръ­
авни Аменхотеп IV (Эхнатон)нинг ҳукмронлик даври. Мам­
лакатда ягона худо Атонга сиғиниш жорий килинди, Атон 
ўзида қуёшни ифодалаган. Давлат пойтахти Ахетатон (Тель- 
эль-Амарна) шаҳри бўлди.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 3 5 0 й и л
- Мисрда Атон эътиқоди 
тақиқланиб, эски Амон-Ра эътиқоди тикланиб, унинг ру- 
ҳонийларига катта имтиёзлар берилди.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 3 3 8 й и л
- фиръавн Хоремхеб 
вафот этди. Унинг ворислари Рамзее I, Сети I даврида Миср 
ҳам ҳарбий, ҳам иқтисодий жиҳатдан кучайди.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 3 3 7 - 1 3 1 7 й и л л а р
- фиръавн 
Сети I нинг Мисрда ҳукмронлик даври.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 3 0 1 - 1 2 3 5 й и л л а р
- фиръавн 
Рамзее II нинг Мисрда ҳукмронлик даври. Рамзее II даврида 
Миср гуллаб-яшнади. Давлат пойтахти Пер-Рамзес шаҳри 
бўлиб, у Нил ҳавзасида, мамлакат шимолида эди.
М и л о д д а н а в в а л г и
1 2 9 6 й и л
- Рамзее II Кичик 
Осиёдаги хеттлар билан бўлиб ўтган жангда мағлубиятга 
учради.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 2 9 6 - 1 2 8 0 й и л л а р
- Миср билан 
Хетт давлатлари ўртасида қонли жанглар бўлиб ўтди.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 2 8 3 й и л
- Рамзее II билан Хетт 
подшоси Хаттусили III ўртасида тинчлик ва дўстлик би-


тими тузилди. Битим ўзаро никоҳ ришталари билан 
му стаҳкамл анди.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 2 8 0 й и л
- Миср-Хетт сулҳ шарт- 
номаси тузилди.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 2 5 0 й и л
- Библия ривоятларига 
кўра, яҳудийлар Мусо бошчилигида Мисрни тарк этишди.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 2 3 5 й и л
- Рамзее 
I I
вафот этди. 
Тахтга унинг ўғли Мернептах ўтирди. Фиръавн Мернептах 
даврида Мисрнинг куч-қудрати сусайди.
М и л о д д а н а в в а л г и X I I I а с р о х и р и
- ғарбдан Кичик 
Осиё, Ўрта ер денгизининг шаркий соҳилидаги мамлакатлар 
ва «денгиз халқлари» Мисрга ҳужум бошладилар.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 1 9 8 - 1 1 6 6 й и л л а р
- Сетнахтнинг 
ўғли Рамзее III ҳукмронлик қилган йиллар.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 1 6 6 й и л
- Мисрда фитначилар 
Рамзее III га суиқасд қилиб, уни ўлдирганлар.
М и л о д д а н а в в а л г и 1 0 8 5 й и л
- Рамзее XI вафотидан 
сўнг, ягона Миср давлати иккига бўлиниб кетди. 21-сулола 
фиръавн лари мамлакатни Қуйи Миср (пойтахти - Танис) ва 
Юкори Миср (пойтахти - Фива)га бўлиб юбордилар. Миср 
чет элликлар таъсирига тушиб қолган.
М и л о д д а н
а в в а л г и
1 0 8 5 - 3 3 2
й и л л а р
- Мисрда 
Сўнгги подшолик даври. Бу давр Ливия-Саис ва Эрон даври 
ҳам дейилади.
М и л о д д а н а в в а л г и 9 5 0 - 7 3 0 й и л л а р
- Ливия сулоласи 
Мисрда ҳукмронлик қилган. Улар Бубастис шаҳрини ўз 
давлатларининг пойтахти қилиб танлади.
М и л о д д а н а в в а л г и 9 3 0 й и л
- Миср фиръавни Ше- 
шонк қўшинлари Фаластинга бостириб кириб, шаҳар ва 
қишлоқларни талаб, уларни вайрон қилди.
М и л о д д а н а в в а л г и V I I I а с р
- Мисрда ҳукмронлик 
қилган 24-сулола вакилларидан Бокхорис даврида (мил. 
авв. 721 - 715 й.) мамлакатни инқироз ботқоғидан қутқариш 
учун айрим ислоҳотлар ўтказилди.
М и л о д д а н а в в а л г и V I I I - V I I а с р л а р
- Юқори Миср 
жанубида Эфиопия (Куш) давлати равнақ топди. Эфиопия


подшоси Пианхи ва унинг вориси Шабаклар даврида 
(мил.авв. 740-720 й.) Миср давлати Эфиопия қўшинлари 
томонидан босиб олинди.
М и л о д д а н а в в а л г и 7 1 5 й и л
- Миср қўшинлари Эфи­
опия қўшинлари томонидан тор-мор қилиниб, фиръавн 
Бокхорис асир олинди.
М и л о д д а н а в в а л г и 7 1 5 - 6 6 4 й и л л а р -

Download 11,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   492




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish